ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Таълим соҳасида бошқарув. Таълим муассасаларини лицензиялаш ва аттестациядан ўтказиш /

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 1-2017-сон, Меҳнат вазирлигининг 4-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 13-сон "Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 06.02.2017 й. Қарори (АВ томонидан 21.02.2017 й. 2859-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

21.02.2017 й.

N 2859

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.02.2017 й.

N 1-2017


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.02.2017 й.

N 4-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

06.02.2017 й.

N 13


ҚАРОРИ



Олий таълим муассасалари бошқарув,

техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи

ходимларининг намунавий штатларини

тасдиқлаш тўғрисида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорининг 21-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатлари (бундан буён матнда Намунавий штатлар деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилансинки:

Намунавий штатлар олий таълим муассасаларининг бюджет маблағлари ва ўқитишнинг тўлов-контракт шаклидан тушадиган маблағлари ҳисобидан жорий қилинади;

Намунавий штатларни жорий қилиниши муносабати билан бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимлар сонининг қисқариши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан тасдиқланган олий таълим муассасалари учун мазкур Намунавий штатлар уларнинг тасдиқланган ташкилий тузилмасига таъсир этмаган (зид бўлмаган) ҳолда қўлланилади, бунда ташкилий тузилмада белгиланган штат бирликлари ушбу Намунавий штатларда назарда тутилган лавозимлардан келиб чиқиб, мос равишда шакллантирилади;

айрим олий таълим муассасаларининг штатлар жадвалларини тузишда, улар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Намунавий штатларда кўзда тутилмаган лавозимлар, таркибий тузилмалар ва ходимлар сони белгиланиши мумкин.

3. Олий таълим муассасаларининг ректорлари штат жадвалларини тасдиқланган Намунавий штатларга қатъий амал қилган ҳолда мослаштирилишини таъминласин.


4. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

Р. Касимов

Меҳнат вазири

А. Абдухакимов

Молия вазири

Б. Ходжаев

          





Қарорга

2-ИЛОВА



Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2010 йил 15 декабрдаги 485/1, 200-КК ва 107-сон "Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 2182, 2011 йил 14 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 3-сон, 25-модда).


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2012 йил 30 апрелдаги 179, 21-Қ/Қ ва 40-сон "Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларнинг намунавий штатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2182-1, 2012 йил 18 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 20-сон, 225-модда).


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 30 майдаги 2-2016, 15-Қ/Қ ва 41-сон "Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 2182-2, 2016 йил 20 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 25-сон, 312-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 февраль, 8-сон, 122-модда




















































Время: 0.1582
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск