Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқитишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 22.02.2017 й. 2860-сон билан рўйхатга олинган меҳнат вазирининг 27.01.2017 й. 3-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 22 февралда 2860-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

меҳнат вазирининг

2017 йил 27 январдаги

3-Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқитишга

қабул қилиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 13 сентябрдаги 270-сон "Тошкент шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази фаолиятини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2015 йил 15 майдаги 122-сон "Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб этган ҳолда Самарқанд шаҳрида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ Касб-ҳунарга ўқитиш марказларига (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) ўқувчиларни 1 йилгача муддатга бепул ўқитишга қабул қилиш ҳамда кириш ва якуний малака имтиҳонларини ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом талаблари Марказ томонидан тўлов асосида ташкил этиладиган қисқа муддатли ўқитиш курсларига нисбатан татбиқ этилмайди.


2. Марказга ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома ва мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази йўлланмалари мавжуд бўлган ишсизлар ва вақтинча банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан касб-ҳунар коллежларини ва академик лицейларни битирган доимий ишга эга бўлмаган шахслар танлов асосида ўқишга қабул қилинади.



2-БОБ. МАРКАЗГА ЎҚИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ


3. Ўқишга қабул қилишни ташкил этиш учун ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланишидан камида олтмиш кун олдин Марказ директори томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишган ҳолда қабул режаси тасдиқланади.


4. Қабул режасида ўқишга ҳужжатларни қабул қилиш бошланадиган кун, йўналишлар бўйича қабул квотаси кўрсатилади.


5. Тасдиқланган қабул режаси асосида Марказ томонидан:

ўқишга қабул қилиш учун ҳужжатлар қабул қилинадиган вақт;

тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишлари ва мутахассисликлари рўйхати;

Марказнинг манзили ва мурожаат учун телефон рақамлари кўрсатилган хабар ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланишидан камида эллик беш кун олдин оммавий ахборот воситаларида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ҳамда Марказнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


6. Ўқишга қабул қилишни ташкил этиш учун Марказ директорининг буйруғи билан камида беш кишидан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилади. Бунда Марказнинг Маркетинг ва ишга жойлаштириш мониторинги шўъбаси бошлиғи ишчи гуруҳ раҳбари ҳисобланади.


7. Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг вазифалари ҳисобланади:

номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилиш;

кириш имтиҳонларини ўтказиш жадвалларини тузиш ва тасдиқлаш;

кириш имтиҳонларини ўтказиш билан боғлиқ ишларни ташкиллаштириш.


8. Ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланишидан эллик кун олдин бошланади ва ўттиз кун давом этади.


9. Ўқишга кириш учун номзодлар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда ариза;

паспорт нусхаси (ҳужжатларни топшириш вақтида паспортнинг асл нусхаси кўрсатилади);

ишга жойлаштиришни кафолатловчи уч томонлама (иш берувчи, туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази, жисмоний шахс) шартнома нусхаси;

туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан берилган йўлланма;

3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурат.

Номзодлардан мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.


10. Ҳужжатларни топширган шахсга уларнинг қабул қилиб олинганлиги ҳақида тилхат берилади.


11. Номзодларнинг ҳужжатлари сақланиши учун ишчи гуруҳ раҳбари масъул ҳисобланади.



3-БОБ. КИРИШ ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


12. Кириш имтиҳонларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда Марказ директорининг буйруғи билан камида 9 кишидан иборат қуйидаги таркибда комиссия тузилади:

комиссия раиси - тегишли Меҳнат бош бошқармаси бошлиғи (у бўлмаганда, унинг вазифасини бажарувчи шахс);

комиссия раиси ўринбосари - Марказ директори;

комиссия котиби - Марказ директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари;

комиссия аъзолари - Марказнинг масъул ходимлари ҳамда келишув асосида турдош касб-ҳунар коллежларининг ишлаб чиқариш таълими усталари.


13. Кириш имтиҳонлари ўқитишнинг навбатдаги босқичи бошланишидан ўн беш кун олдин бошланади ва ҳар бир йўналиш бўйича алоҳида кунда ўтказилади.

Кириш имтиҳонлари бўлиб ўтадиган кунлар ҳақидаги маълумотлар эълонлар тахтасига осиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида Марказнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади.


14. Кириш имтиҳонлари тест шаклида ўтказилади.


15. Тест саволлари математика, физика, информатика ва ахборот технологиялари фанлари ҳамда тегишли тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишига оид мутахассислик бўйича тузилади.


16. Тест саволлари комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади.


17. Тест саволлари ва уларнинг жавоблари комиссия котибида сақланади ва у уларнинг ошкор қилинмаслиги учун масъул ҳисобланади.


18. Имтиҳон ўтказиш учун Марказ томонидан алоҳида аудиториялар ажратилади ва ҳар бир аудиторияга Марказ ходимлари орасидан аудитория раҳбари тайинланади.


19. Кириш имтиҳонлари комиссия томонидан белгиланган кунда соат 9:30 да бошланади. Номзодлар соат 9:00 дан 9:20 гача имтиҳон ўтказиладиган аудиторияга киритилади.

Кириш имтиҳонига келмаган (соат 9:20 дан кейин имтиҳон ўтказиладиган аудиторияда бўлмаган) номзодлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.


20. Кириш имтиҳони ўтказилаётган аудиторияга микрокалькулятор, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кириш тақиқланади.


21. Номзодга тест топшириқларини бажариш учун 50 та тест саволи берилади.

Тест саволлари 4 та блокдан иборат бўлиб, математика, физика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича - 15 тадан ҳамда тегишли тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишига оид мутахассислик бўйича - 5 та тест саволи бўлади.


22. Тест саволларини ечиш учун 2 соат вақт берилади.


23. Номзодларга бериладиган тест саволлари китоб шаклида бўлади ва унинг титул варағида номзоднинг Ф.И.О., тегишли тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналиши номи, кириш имтиҳони ўтказилган кун ва аудитория рақами, аудитория раҳбарининг Ф.И.О., тест саволларига берилган жавобларни текшириш натижалари ва текширган шахснинг (шахсларнинг) Ф.И.О. ва имзоси кўрсатилади.


24. Ҳар бир тест саволида 4 тадан жавоб варианти берилади. Номзодлар тест саволларини ечишда фақат битта тўғри жавобни белгилаши лозим.

Тўғри жавоб тест саволи китобидаги тест саволининг ўзида белгиланади. Бунда тест саволида берилган вариантлардан (A, B, C, D) бири ҳаворанг пастали шарикли ручкадан фойдаланилган ҳолда доирага олиш орқали белгиланади.

Тест саволида фақат битта тўғри жавоб белгиланиши лозим.

Жавобларни белгилашда ўчириш ва тузатишларга ҳамда бир нечта жавобни белгилашга йўл қўйилмайди.

Жавоблар тўғри белгиланиши учун номзод шахсан жавобгардир. Жавобларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.


25. Кириш имтиҳонини топшириш вақтида номзоднинг аудиториядан чиқиши тақиқланади, номзоднинг соғлиғи ёмонлашган ҳолатлар бундан мустасно.


26. Номзодга кириш имтиҳонини қайта топширишга рухсат берилмайди.


27. Тест синовларини ўтказиш вақтида тест синовлари ўтказилаётган аудиторияда номзодлар, аудитория раҳбари ва комиссия аъзоларидан ташқари бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.


28. Тест синовларини ўтказишни бошлашдан аввал аудитория раҳбари номзодларга кириш имтиҳонларини ўтказиш тартибини тушунтириши шарт.


29. Тест топшириқларини белгиланган муддатдан олдин бажарган ёки тест топшириқларини бажариш учун ажратилган вақт тугагач, номзодлар тест материалларини аудитория раҳбарига топширади.


30. Комиссия аъзолари имтиҳон ўтказилган кундан бошлаб икки кун ичида тест саволларига берилган жавобларни текшириб, натижаларни (тўғри ва нотўғри жавоблар сони) тегишлича ҳар бир номзоднинг тест китоби титул варағига ёзиб қўйиши шарт.


31. Номзоднинг тест саволларига берган тўғри жавоблари комиссия томонидан қуйидагича баҳоланади:

математика фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун - 4,1 балл;

физика фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун - 3,1 балл;

ахборот технологиялари ва информатика фани бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун - 2,1 балл;

тегишли тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналишига оид мутахассислик бўйича берилган ҳар бир тўғри жавоб учун - 1,1 балл қўйилади.


32. Марказга номзодларни ўқишга қабул қилиш тест синовлари натижаларига кўра тўпланган балларнинг рейтинг тизими бўйича амалга оширилади.

Тест синовлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган номзодлар тегишли квота доирасида ўқишга қабул қилинади.


33. Кириш имтиҳони натижалари комиссия томонидан тест саволларига берилган жавоблар натижаларини барча номзодларнинг тест китоби титул варағига ёзилгандан кейин бир кун ичида эълон қилинади. Тест синовлари натижалари Марказнинг эълонлар тахтасига осиб қўйилади ва бир вақтнинг ўзида Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилади.


34. Тест синовлари натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган (тегишли квота доирасида) номзодларнинг рўйхати комиссия мажлиси баёни билан тасдиқланади.


35. Комиссия мажлисининг баёни асосида Марказ директори томонидан номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Марказда ўқитиш бошланган кундан бошлаб 10 кун ичида ўз хоҳишига кўра ўқиш истаги бўлмаган ўқувчи ариза билан мурожаат қилганда, унинг ўрнига қабул квотаси доирасида тўпланган балларнинг рейтинги бўйича ўқишга қабул қилинадиган номзодлар чизиғининг пастки қисмида энг юқори балл тўплаган номзод ўқишга қабул қилинади.


36. Ўқишга қабул қилинган ўқувчилар ҳақидаги маълумот буйруқ чиқарилган кундан бошлаб уч кун ичида Марказ томонидан йўлланма берган тегишли туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига юборилади.


37. Кириш имтиҳони натижаларидан норози бўлган номзод Марказ директорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.


38. Апелляция комиссияси таркибига комиссия фаолиятида иштирок этмаган Марказ ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар, қоида тариқасида, хар бир йўналиш бўйича биттадан аъзо киритилади.

Номзод кириш имтиҳони натижасидан норози бўлган тақдирда, кириш имтиҳони натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Номзод томонидан берилган аппеляция апелляция комиссияси томонидан 24 соат ичида кўриб чиқилиши лозим.



4-БОБ. МАРКАЗДА ЎҚУВЧИЛАРНИ ЎҚИТИШ


39. Ўқитиш кундузги ўқиш шаклида амалга оширилади.


40. Ўқитиш Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда Марказ директори томонидан тасдиқланган ўқув дастурига (бундан буён матнда ўқув дастури деб юритилади) мувофиқ амалга оширилади.


41. Ўқитиш жараёни 6 ойгача Марказда назарий ва амалий дарсларни ҳамда 4 ойгача ишлаб чиқариш амалиётини ўз ичига олади.


42. Ўқувчиларнинг ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун Марказда жорий, оралиқ ва якуний назорат турлари ўтказилади.


43. Ўқувчининг ўқитиш (қайта тайёрлаш) мобайнидаги ҳар бир фан бўйича ўзлаштириши "5" баллик тизим асосида бутун сонлар билан баҳоланади.


44. Марказнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидаларини мунтазам равишда бузган ёки ўқув дастурини ўз вақтида ўзлаштирмаган ёхуд узрсиз сабабларга кўра 36 соатдан ортиқ дарс қолдирган ўқувчилар ўқувчилар сафидан чиқарилади.



5-БОБ. ЯКУНИЙ МАЛАКА ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ


45. Ўқувчиларнинг ўқитиш жараёнида эгаллаган билимини ва ўқув дастурини ўзлаштириш даражасини белгилаш учун Марказда якуний малака имтиҳонлари ўтказилади.


46. Якуний малака имтиҳонлари ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиёти тугагандан сўнг ўн беш кун ичида ўтказилади.


47. Ўқув дастурини ўзлаштирган ўқувчилар Марказ директорининг буйруғига асосан якуний малака имтиҳонига қўйилади.


48. Якуний малака имтиҳонлари назарий савол ва касбий амалий топшириқ шаклида ўтказилади. Бунда имтиҳон билетида 1 та назарий савол ва 2 та касбий амалий топшириқ берилади.

Имтиҳон саволлари ва касбий амалий топшириқлар ўқув дастурида ўрин олган фанлар бўйича тузилади.

Имтиҳон саволлари ва касбий амалий топшириқлар якуний малака имтиҳонлари бошланишидан икки ой олдин Марказнинг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали ўқувчилар эътиборига етказилади.


49. Якуний малака имтиҳонларини ўтказиш жадвали якуний малака имтиҳонлари бошланишидан камида ўн беш кун олдин Марказ директори томонидан тасдиқланади ва эълонлар тахтасига осиб қўйиш орқали ўқувчилар эътиборига етказилади.


50. Якуний малака имтиҳонларини ўтказиш бўйича Марказ директорининг буйруғи асосида малака комиссияси (бундан буён матнда Малака комиссияси деб юритилади) тузилади.


51. Малака комиссиясига Марказ жойлашган ҳудуддаги тегишли Меҳнат бош бошқармаси бошлиғи (у бўлмаганда, унинг вазифасини бажарувчи шахс) раислик қилади. Марказ директори Малака комиссияси раиси ўринбосари ҳисобланади.


52. Малака комиссиясига ҳар бир йўналиш бўйича (4 та йўналиш бўйича) Марказнинг ўқитувчи ва усталари ҳамда бошқа корхона, ташкилот ва муассасаларнинг (келишув асосида) соҳа мутахассислари орасидан 4 тадан аъзо киритилади.


53. Ўқувчилар назарий саволларга берган жавобларига қараб қуйидаги мезонлар асосида "5" баллик тизимда баҳоланади:

ўқувчи тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тўлиқ тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда - "5" балл;

ўқувчи мушоҳада юритади, амалда қўллай олади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - "4" балл;

ўқувчи моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда - "3" балл;

ўқувчи билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда - "2" балл.


54. Ўқувчилар касбий амалий топшириқни бажариши қуйидаги мезонлар асосида "5" баллик тизимда баҳоланади:

ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ, мустақил ҳамда амалий методик қўлланмалардан фойдаланмасдан бажарди деб топилганда - "5" балл;

ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ, мустақил бажарди, бироқ тегишли амалий методик қўлланмалардан фойдаланди деб топилганда - "4" балл;

ўқувчи топшириқни тўғри ва тўлиқ бажарди, бироқ тегишли методик қўлланмалардан ҳамда устанинг оғзаки маслаҳатидан фойдаланди деб топилганда - "3" балл;

ўқувчи тегишли методик қўлланмалардан ҳамда устанинг оғзаки маслаҳатидан фойдаланган ҳолда топшириқни тўғри ва тўлиқ бажара олмаган деб топилганда - "2" балл.


55. Ўқувчи томонидан назарий саволга жавоб берилгандан ҳамда касбий амалий топшириқ бажарилгандан сўнг, тегишли йўналиш бўйича Малака комиссиясининг ҳар бир аъзоси номзодга ўзининг баҳосини қўяди. Комиссия аъзолари томонидан қўйилган баҳолар муҳокама қилиниб, ўқувчига ўртача арифметик балл қўйилади.


56. Якуний малака имтиҳони натижалари имтиҳон якунлангандан сўнг ўқувчиларга эълон қилинади.


57. Ўртача арифметик балли "3" баллдан кам бўлган ўқувчи якуний малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.


58. Якуний малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган (ўртача арифметик балли "3" ва ундан юқори бўлган) ўқувчиларга Малака комиссияси қарорига асосан тегишли намунадаги диплом берилади.


59. Якуний малака имтиҳонидан ўтмаган ўқувчиларга Малака комиссияси қарорига асосан имтиҳонни бир марта қайта топшириш имконияти берилади.

Якуний малака имтиҳонини қайта топшириши лозим бўлган ўқувчилар рўйхати, қайта топшириш куни ва вақти Малака комиссияси қарорида кўрсатилади.


60. Якуний малака имтиҳонига узрли сабабларга кўра келмаган ўқувчилар Малака комиссияси қарорига асосан 1 йил давомида ўтказиладиган навбатдаги якуний малака имтиҳонига келиш ва уни топшириш ҳуқуқига эга.


61. Якуний малака имтиҳонлари натижасидан норози бўлган ўқувчилар Марказ директорининг буйруғи билан тузиладиган апелляция комиссиясига апелляция бериш ҳуқуқига эга.


62. Апелляция комиссияси таркибига комиссия фаолиятида иштирок этмаган Марказ ходимлари орасидан комиссия раиси ва камида тўрт нафар, қоида тариқасида, ҳар бир йўналиш бўйича биттадан аъзо киритилади.

Ўқувчи якуний малака имтиҳонлари натижасидан норози бўлган тақдирда, якуний малака имтиҳонлари натижаси эълон қилинган вақтдан бошлаб 24 соат давомида апелляция бериши мумкин. Ўқувчи томонидан берилган апелляция апелляция комиссияси томонидан 24 соат ичида кўриб чиқилиши лозим.



6-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


63. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



_________________ туман (шаҳар)

Бандликка кўмаклашиш маркази



Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқишга кириш учун

ЙЎЛЛАНМА

20___ йил "___" ___________

_____-сон

Мазкур йўлланма


га,


(Ф.И.О.)



Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқишга кириш учун берилди.

(Марказ жойлашган ҳудуд)


Туғилган вақти ва жойи:

____ йил ___ ________,

___________________.


(йил)       (кун)       (ой)

        (туғилган жойи)

Доимий турар жойи:



(паспорт бўйича доимий турар жойи (республика, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, овул, кўча, уй ва хонадон рақами) тўлиқ кўрсатилади)

      

     

Паспорт маълумотлари:




,



(серия)


(рақам)


(ким томонидан ва қачон берилган)

Марказ бошлиғи





(Ф.И.О.)


(имзо)

М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА


____________________ Касб-ҳунарга ўқитиш

маркази директори  ____________________га

________________________________________

(яшаш манзили)

______________________________ да яшовчи

____________________________________ дан

(ариза берувчи шахснинг Ф.И.О.)

АРИЗА

Менга


йўналиши


(тайёрлаш ва қайта тайёрлаш йўналиши номи)


бўйича


Касб-ҳунарга ўқитиш марказига ўқишга


(Марказ жойлашган ҳудуд)


кириш учун ўтказиладиган кириш имтиҳонида қатнашишга рухсат беришингизни сўрайман.

Маълумотим


,



(йўқ, ўрта, ўрта махсус, олий)


(тугатган таълим муассасаси номи (агар ўқиган бўлса)

___________________________________________________ ни ______ йилда тугатганман.

Туғилган вақти ва жойи:

____ йил ___ ________,

___________________.


(йил)       (кун)       (ой)

        (туғилган жойи)

Доимий турар жойи:



(паспорт бўйича доимий турар жойи (республика, вилоят, шаҳар, туман, қишлоқ, овул, кўча, уй ва хонадон рақами) тўлиқ кўрсатилади)

      

     

Паспорт маълумотлари:




,



(серия)


(рақам)


(ким томонидан ва қачон берилган)

Боғланиш учун телефон: _______________________________________.


         


       


          


(ариза берувчи шахснинг Ф.И.О.)


(имзо)


(ариза топширилган сана)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 февраль, 8-сон, 124-модда



































Время: 0.1619
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск