ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Банкларнинг пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2017 й. ПҚ-2777-сон "Пул муомаласини янада такомиллаштириш ва банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китобларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2017 й.

N ПҚ-2777



ПУЛ МУОМАЛАСИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА БАНК ПЛАСТИК

КАРТОЧКАЛАРИДАН ФОЙДАЛАНГАН ҲОЛДА

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қайд этиб ўтилсинки, кўрилаётган чораларга қарамай, жойларда назорат-касса машиналари ва ҳисоб-китоб терминаллари ишлатилмаётганлиги сабабли чакана савдодан ва хизматлар кўрсатиш соҳасидан тижорат банкларининг кассаларига нақд пул маблағлари тушиши даражаси ҳамон пастлигича қолмоқда. Натижада нақд пул тушумининг каттагина қисми банкдан ташқари айланмага чиқиб кетмоқда.

Чакана савдо ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасида нақдсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада такомиллаштириш, нақд пул маблағлари тўлиқ ҳисобга олиниши ва банк айланмасига жалб этилишини, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мақсадида:


1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2017 йилнинг 1 мартидан бошлаб чакана савдо ва аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар аҳолидан тўловлар пластик карточкалар ёрдамида қабул қилинишини таъминлайдиган, ўрнатиш мажбурий бўлган ҳисоб-китоб терминалларини ўрнатмаган тақдирда ўз фаолиятларини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.

Товар ва хизматларни электрон тижорат, шу жумладан интернет-дўкон ва электрон савдо майдончалари орқали реализация қилувчи электрон тижорат субъектлари ўз фаолиятларини электрон чек ёки ҳақ олинганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжат юборишни таъминлайдиган виртуал терминалларни (E-POS) кўллаган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тижорат банклари, Ўзбекистон Банклар уюшмаси ва Ягона умумреспублика процессинг маркази билан биргаликда:

ўн кун муддатда чакана савдо ва пуллик хизматлар кўрсатиш объектларини ҳисоб-китоб терминаллари мавжудлиги бўйича инвентаризациядан ўтказсин;

инвентаризация якунларига кўра, жуда қисқа муддатларда зарур миқдордаги ҳисоб-китоб терминаллари ўрнатилишини, зарур ҳолларда, улар узлуксиз электр таъминотининг техник воситалари билан жиҳозланишини таъминласин;

тадбиркорлик субъектидан буюртманома тушган кундан бошлаб узоғи билан уч кун ичида янги ўрнатилаётган ҳисоб-китоб терминаллари рўйхатга олинишини таъминласин.

Шу билан бирга, доимий савдо жойларига эга бўлмаган ва вақтинчалик жойларда савдо қилувчи ҳунармандлар томонидан касса аппаратлари ва савдо терминалларидан фойдаланиш, шунингдек, савдодан тушган нақд пул тушумини тижорат банкларига инкассация қилиш ихтиёрий тартибда амалга оширилади.

2. Белгилансинки:

чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари сотилаётган товарлар нархини ҳамда кўрсатилаётган хизматлар ҳақини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлаш шаклига қараб уларни сунъий равишда оширган ёки пасайтирган тақдирда, бундай хатти-ҳаракатлар пластик карточкалар бўйича тўловларни қабул қилишда ҳисоб-китоб терминалларидан фойдаланиш борасида ўрнатилган тартибни бузиш ҳисобланади ва уларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима солинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорлик субъектларини нақд пул маблағлари ёки пластик карточкалар бўйича тўлов шаклига қараб нархларни сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш, назорат-касса машиналарини, ҳисоб-китоб терминалларини ишлатиш, шунингдек ўрнатилган тартибда талон ва чеклар бериш, нақд тушумни инкассация қилиш (банкларга топшириш) масалалари юзасидан, белгиланган тартибга мувофиқ, биринчи навбатда савдо комплексларида, чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш ташкилотларида доимий асосда текширувларни ўтказиб турсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва тижорат банклари бир ой муддатда:

ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозлаш ва улардан амалда фойдаланишни кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратишни назарда тутган ҳолда ҳисоб-китоб терминалларини тадбиркорлик субъектларига ижарага бериш ва уларга мулк сифатида сотиш механизмини қайта кўриб чиқсин;

тадбиркорлик субъектларининг истеъмол эҳтиёжи ва ишлаб чиқариш фаолиятини рағбатлантириш, шунингдек нақдсиз ҳисоб-китоблар тизимини янада ривожлантириш мақсадида пластик карточкалардан фойдаланган ҳолда аҳолини истеъмол соҳасида қисқа муддатли кредитлашнинг халқаро амалиётда қўлланиладиган замонавий механизмларини кенгайтириш юзасидан комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Тижорат банкларига, истисно тариқасида, 2017-2018 йиллар мобайнида Процессинг марказларининг техник тавсифномаларига мувофиқ, ҳисоб-китоб тўлов терминаллари, инфокиосклар, банкоматлар ва бошқа тегишли ускуналарга тендер-танлов савдоларини ўтказмасдан шартномалар тузиш ҳуқуқи берилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Ўзбекэнерго" АЖ билан биргаликда республиканинг тоғли ва олис ҳудудларига алоҳида эътибор берган ҳолда, тўловларни пластик карточкалар ёрдамида қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминаллари билан жиҳозланган чакана савдо ва хизматлар кўрсатиш объектларини сифатли ва узлуксиз алоқа билан таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари: (ЎзР Президентининг 01.02.2019 й. ПФ-5650-сон Фармони таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонасига юридик ва жисмоний шахслардан банклардаги ҳисобварақлардан нақд маблағларни беришда ва пластик карточкалардан фойдаланиб, тўловларни амалга оширишда қоидабузарлик фактлари бўйича келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш устидан тизимли мониторинг ва назоратни амалга оширсин;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда, мурожаатларда кўрсатилган фактлар тасдиқланган ҳолларда, уч кун муддатда уларни бартараф этиш ва айбдор шахсларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортиш юзасидан аниқ чоралар кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мунтазам асосда тадбиркорлик субъектлари орасида назорат-касса машиналарисиз ҳамда тўловларни пластик карточкалар орқали қабул қилиш бўйича ҳисоб-китоб терминалларисиз фаолиятни амалга оширганлик учун жавобгарлик чоралари тўғрисида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишларини олиб борсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бир ҳафта муддатда товарларни сотиш ва хизматлар ҳақини тўлашнинг ушбу қарордан келиб чиқадиган нормалари ва қоидаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиш ҳамда бевосита аҳолига тушунтириш жадвалларини ишлаб чиқсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                              Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 февраль, 8-сон, 113-модда


























Время: 0.1641
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск