Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маданият /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 15.02.2017 й. ПҚ-2778-сон "Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

15.02.2017 й.

N ПҚ-2778



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВАЗИРЛИГИ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 15 февралдаги ПФ-4956-сонли Фармони ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида:

2. Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методик маркази ва унинг ҳудудий марказлари, Республика методика ва ахборот маркази тугатилсин, унинг негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузурида қуйидаги давлат муассасалари ташкил этилсин:

Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази.

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг тузилмаси 7-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси маданият вазирига, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

3. Тошкент шаҳар ҳокимлиги тасарруфида бўлган "Истиқлол" ва "Туркистон" Санъат саройлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тасарруфига топширилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети йиллик параметрларида "Истиқлол" ва "Туркистон" санъат саройлари учун, уларнинг шахсий даромадлари билан қопланмайдиган қисмида, санъат саройлари таъминоти (моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ходимларнинг иш ҳақини тўлаш, биноларни қўриқлаш бўйича хизматларга ҳақ тўлаш ва бошқалар) харажатларини молиялаштиришга бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги аввал Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги учун ўрнатилган алоқа воситалари, шу жумладан ҳукумат алоқа воситаларининг маданият йўналишига тааллуқли қисмини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ихтиёрида сақлаб қолсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тўғрисидаги низомни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

бир ой муддатда Маданият вазирлигининг ҳудудий бошқармалари тўғрисидаги намунавий низомлар белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан келишилган ҳолда икки ой муддатда театрлар, концерт-томоша муассасалари, музейлар ва бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг янгиланган намунавий штатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

маданият соҳаси муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва молиялаштириш тартибини такомиллаштириш, шунингдек ҳар бир маданият ва аҳоли дам олиш марказларида кутубхоналар ташкил қилиш бўйича таклифларни;

ўзбек рақси турли йўналишларининг бой тарихий анъаналарини тиклаш ва авайлаб сақлаш, уларни замонавий санъат ва хореографиянинг илғор услублари ва ютуқлари билан бойитишни назарда тутадиган, махсус таълим ва малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни, ўзбек халқининг ўзига хос маданияти ва юксак маънавиятини, такрорланмас миллий ранг-баранглигини қамраб олган ўзбек рақсини кенг оммалаштириш ҳамда тарғиб қилишни янада ривожлантиришнинг ўрта муддатли чора-тадбирлар дастурини Вазирлар Маҳкамасига киритсин:


9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг марказий аппарати Тошкент шаҳри, Тарас Шевченко кўчаси, 1-уйда жойлаштирилсин.

10. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент шаҳри концерт заллари ва санъат саройларини бошқариш тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 30 январдаги 43-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚМ, 2004 йил, 4-сон, 44-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 30 сентябрдаги 455-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚМ, 2004 йил, 40-41-сонлар, 436-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг низомини тасдиқлаш тўғрисида" 2005 йил 5 апрелдаги 96-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг ҚМ, 2005 йил, 14-сон, 104-модда).


11. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:

қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 февраль, 8-сон, 114-модда






































Время: 0.2040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск