ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.02.2017 й. ПФ-4965-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

21.02.2017 й.

N ПФ-4965



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2016 йил 2 декабрдаги ПҚ-2666-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 21 февралдаги

ПФ-4965-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Малайзия фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш тўғрисида" 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-476-сонли қарори 1-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистонга сайёҳ сифатида, шунингдек, зиёрат учун келадиган Малайзия фуқароларига сайёҳлик ваучерларини ёки сайёҳлик ташкилотларининг таклифномаларини тақдим этиш талаби бекор қилинган ҳолда, 1 ой муддатгача бўлган кўп марталик визаларни ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмасдан 2 иш куни мобайнида расмийлаштирсин".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Таиланд Қироллиги фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш тўғрисида" 2012 йил 23 августдаги ПҚ-1808-сонли қарорининг 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонга сайёҳ сифатида келадиган Таиланд Қироллиги фуқароларига сайёҳлик ташкилотларининг сайёҳлик ваучерларини тақдим этиш талаби бекор қилинган ҳолда, 1 ой муддатгача бўлган кўп марталик визаларни ҳужжатлар қабул қилинган кун ҳисобга олинмасдан 2 иш куни мобайнида расмийлаштирсин".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати идоралари ахборот-коммуникация тизими фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 30 октябрдаги ПҚ-1843-сонли қарорининг 2-иловасида:


а) "Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари" бўлими қуйидаги мазмундаги 18-1-банди билан тўлдирилсин:

"



18-1.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси


Лицензиялар бериш фактлари тўғрисида маълумот, шунингдек, уларни бекор қилиш, туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи саъй-ҳаракатни тўхтатиб туриш ёки тугатиш ҳақида маълумот.




".

б) "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги комиссияларнинг ишчи органлари" бўлимининг 32-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Чехия Республикаси фуқаролари учун виза тартибини соддалаштириш тўғрисида" 2014 йил 6 февралдаги ПҚ-2122-сонли қарори 1-бандининг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистонга сайёҳ сифатида келадиган Чехия Республикаси фуқароларига сайёҳлик ваучерларини ёки сайёҳлик ташкилотларининг таклифномаларини тақдим этиш талаби бекор қилинган ҳолда, бир ой муддатгача".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижда Ўзбекистон Республикасининг туристик ва маданий-тарихий салоҳиятини тарғиб қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2014 йил 9 июндаги Р-4287-сонли фармойиши:


а) 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


б) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, истисно тариқасида, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туристик соҳани қўллаб-қувватлаш бюджетдан ташқари жамғармаси маблағлари ҳисобидан туризм соҳаси ва унинг инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг норезидентларидан харид қилинган хизматлар (ишлар) бўйича қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 февраль, 8-сон, 108-модда






































Время: 0.1289
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск