Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.2003 й. 515-сон "Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.2003 й.

N 515



ТАРКИБИДА ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ВА

ҚИММАТБАҲО ТОШЛАР БЎЛГАН ИККИЛАМЧИ

РЕСУРСЛАР ВА ЧИҚИТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ ҲАМДА

ҚАЙТА ИШЛАШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамасининг таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 2004 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилади.


3. Вазирлар Маҳкамасининг таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта ишлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси 2004 йил 1 январгача бўлган муддатда Комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                Ў.Султонов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 17 ноябрдаги

515 - сон қарорига

2-ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг таркибида қимматбаҳо

металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган иккиламчи

ресурслар ва чиқитларни тайёрлаш ҳамда қайта

ишлаш фаолиятини лицензиялаш комиссияси

ТАРКИБИ

Нурмуротов М.Б.

- Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, Комиссия раиси


лавозимига кўра

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигининг бош директори


лавозимига кўра


- Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментининг шўъба мудири


Абдуллаев И.Б.

- Адлия вазирининг биринчи ўринбосари


Нажимов Н.Э.

- Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари


Возненко А.Н.

- "Ўзкимёсаноат" давлат-акциядорлик компанияси раисининг биринчи ўринбосари


Жумагалдиев М.Р.

- Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари


Иванов О.А.

- "Махсусқотишма" республика ташкилоти раҳбарининг биринчи ўринбосари


Мажитов Ш.Х.

- "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси бош муҳандиси - бош менежери


лавозимига кўра

- Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги Давлат асиллик даражасини белгилаш палатасининг раҳбари


Ҳасанов С.С.

- Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари

Санақулов Қ.С.

- "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" очиқ акциядорлик жамиятининг техник директори


Салимов Р.Р.

- "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раисининг ўринбосари


Толстов Е.А.

- "Қизилқумнодирметаллолтин" давлат концерни Навоий кон-металлургия комбинатининг бош муҳандиси

Изоҳ. Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтганда Комиссия таркибига уларнинг лавозимларига янгидан тайинланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 11, 121-модда.








































Время: 0.1474
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск