Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.11.2003 й. 516-сон "Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида "Хонобод" санаторийсини қуриш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.11.2003 й.

N 516



АНДИЖОН ВИЛОЯТИНИНГ ХОНОБОД

ШАҲРИДА "ХОНОБОД" САНАТОРИЙСИНИ

ҚУРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Фарғона водийси аҳолисининг фаол хордиқ чиқаришга бўлган эҳтиёжларини қондириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, касалликларнинг олдини олиш ва соғломлаштириш, шунингдек Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги қурилиши тугалланмаган объектдан оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат мулки қўмитасининг Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридаги қурилиши тугалланмаган "Даволаш-соғломлаштириш комплекси бўлган 200 ўринли дам олиш уйи" объекти базасида "Хонобод" санаторийси қуриш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

"Хонобод" санаторийси объектлари қурилишида ҳомийлар ва республика бюджети маблағлари ҳисобига амалда 2166 млн сўм, шу жумладан 2003 йилда 58 млн сўм ўзлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Андижон вилояти ҳокимлиги "Хонобод" санаторийси қурилишининг буюртмачиси этиб белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки "Хонобод" санаторийси қурилишини тугаллаш иловага мувофиқ маблағ билан таъминлаш манбалари ҳисобига, 2005 йилда фойдаланишга топшириш муддати билан босқичма-босқич амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Хонобод" санаторийсининг асосий даволаш ихтисосини кардиология, пульмонология, неврология ва таянч-ҳаракатланиш аппарати касалликларини даволашга ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


4. "Хонобод" санаторийсидан фойдаланишни таъминлаш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда белгиланган тартибда "Хонобод" санаторийси" очиқ акциядорлик жамиятини ташкил этсинлар.

"Хонобод" санаторийси" очиқ акциядорлик жамияти муассислари қурилиш тугаллангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда таъсис мажлисини ўтказсинлар, устав жамғармси миқдорини ва унинг муассислар улушлари бўйича тақсимлаш тартибини белгиласинлар, жамият Уставини тасдиқласинлар, уни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсинлар.

Кўрсатиб ўтилган объект қурилиши тугаллангач Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси иштирокида уни ташкил этилаётган "Хонобод" санаторийси" очиқ акциядорлик жамияти балансига берсин.


5. Илмий-методик ва консультация ишлари масалаларини мувофиқлаштириш, шунингдек "Хонобод" санаторийси томонидан аҳолига кўрсатиладиган тиббий ва санаторий-курорт ёрдами сифати учун жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-санитария бирлашмасининг "Ўзбекистон" курорт-соғломлаштириш очиқ акциядорлик жамиятига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Хонобод" санаторийси" очиқ акциядорлик жамияти акцияларининг давлат пакетини "Ўзбекистон" курорт-соғломлаштириш очиқ акциядорлик жамиятига ишончли бошқарувга берсин.


6. Андижон вилояти ҳокимлиги:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзбекистон" курорт-соғломлаштириш очиқ акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда зарур тиббий асбоб-анжомларни аниқласин ва дам олиш уйини замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда санаторий этиб қайта ихтисослаштиришнинг техник-иқтисодий ҳисобларини ишлаб чиқиш юзасидан топшириқ тайёрласин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан биргаликда жорий йил охиригача, лойиҳани ишлаб чиқувчини танлов асосида танлаган ҳолда, техник-иқтисодий ҳисобларни, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни ва белгиланган тартибда тасдиқлашни таъминласин;

танлов савдолари натижаларига кўра бош пудратчи қурилиш ташкилотини белгиласин;

бош пудратчи билан биргаликда ишчи ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ва махсус ишларнинг айрим турларини бажариш учун субпудратчи ташкилотларни, асбоб-ускуналар, қурилиш материаллари, конструкциялар ва буюмларни етказиб берувчиларни танлаб олиш бўйича танлов савдоларининг сифатли ўтказилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Андижон вилояти ҳокимлиги "Хонобод" санаторийси" объекти қурилишини Ўзбекистон Республикасининг 2004-2005 йиллардаги инвестиция дастурига киритишни назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 12 майдаги Ф-209-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Андижон вилояти ҳокими Қ.Ғ. Обидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 18 ноябрдаги

516-сон қарорига

ИЛОВА



"Хонобод" санаторийси" объекти қурилишини

тугаллаш босқичлари ва маблағ билавн таъминлаш

МАНБАЛАРИ

(млн сўм - шартномавий нархларда)

Маблағ билан таъминлаш

манбалари


Жами

шу жумладан:


I босқич

(амалда

ўзлаштирилган)


II босқич

(2004 йил)


III босқич

(2005 йил)


Умумий смета қиймати


8866

2166*

3655,3

3044,7

Давлат бюджети маблағлари


2200

900

800

500

Андижон вилояти ҳокимлиги


3666

1266

1355,3

1044,7

Наманган вилояти ҳокимлиги


500


250

250

Фарғона вилояти ҳокимлиги


500


250

250

Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши


2000


1000

1000

Изоҳ. *) Қурилишнинг I босқичи этап строительства - объект қурилиши бошлангандан бери 2003 йил 1 октябргача шартномавий-жорий нархларда 2166 млн сўм ўзлаштирилган, шу жумладан 280,3 млн сўм - Андижон вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобига, 985,7 млн сўм - ҳомий ташкилотлар маблағлари ҳисобига, 900 млн сўм - давлат бюджети маблағлари ҳисобига ўзлаштирилган.







































Время: 0.1976
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск