ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.11.2003 й. 534-сон "Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.11.2003 й.

N 534



ЖАЛБ ЭТИЛАДИГАН ХОРИЖИЙ

КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ КАФОЛАТЛАРИНИ

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА


"Ташқи қарзларни олиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси кафолатлари фақат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида берилади;

хорижий кредитлар ва қарзлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тўғрисидаги таклифлар Вазирлар Маҳкамасига фақат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан киритилади.


2. Жалб этиладиган хорижий кредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Адлия вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси кафолатлари берилганлиги учун тўлов ундириш тартибини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар, бунда ушбу норманинг 2004 йил 1 январдан бошлаб жорий этилишини назарда тутсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


5 Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 11, 127-модда.


























Время: 0.1849
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск