Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.07.1996 й. 263-сон "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини замонавий техника билан таъминлаш юзасидан биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.07.1996 й.

N 263



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШИНИ

ЗАМОНАВИЙ ТЕХНИКА БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ЮЗАСИДАН БИРИНЧИ НАВБАТДАГИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎFРИСИДА


Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини юқори унумли механизация воситалари билан таъминлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1996-2000 йилларда қуйидаги биринчи навбатдаги вазифалар амалга оширилишини назарда тутадиган Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини замонавий техника билан таъминлаш дастурининг асосий йўналишларига розилик берилсин:

двигателлар, бошоқли дон экинлари ва пахта етиштириш ва уларни йиғиштириб олиш учун юқори унумли тракторлар, машиналар ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқаришни ташкил этиш;

илғор хорижий фирмалар билан биргаликда қўшма корхоналар ташкил этиш;

ватанимизда ишлаб чиқарилаетган машиналарни уларнинг конструкциясида ана шундай хорижий машиналарнинг илғор элементларидан фойдаланган ҳолда модернизация қилиш;

харид қилинадиган мураккаб техникани йиғишни Ўзбекистонда тугаллаган ҳолда айрим узеллар ва йиғув бирликлари ишлаб чиқарилишини ташкил этиш.


2. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини замонавий техника билан таъминлаш дастурини Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсинлар, бунда марказлаштирилган тартибда назарда тутилган маблағлардан маблағ ажратилишини таъминласинлар.


3. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компаниясининг:

илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини, ишлаб чиқаришни техника билан жиҳозлаш ва тайёрлашни амалга ошириш ҳақидаги 1-иловага* мувофиқ таклифи;

жаҳон трактор ва қишлоқ ҳўжалиги машинасозлигининг илғор етакчи хорижий фирмалари билан 2-иловага мувофиқ қўшма корхоналар ташкил этиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1997 йил бюджетида маблағ билан таъминлашнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобидан зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


4. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси 2-иловада кўрсатилган хорижий шериклар билан биргаликда қўшма корхоналарнинг техник-иқтисодий асосланиши ва таъсис ҳужжатларини ишлаб чиқсин, уларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин ва Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.


5. Махфий.


6. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси манфаатдор ташкилотларни жалб қилган ҳолда:

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалик экинлари етиштириш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда янги техника намуналарини синаб кўриш ва уларга баҳо бериш;

кўрсатиб ўтилган техникадан фойдаланиш, уларга хизмат кўрсатиш ва сақлашнинг самарали шаклларини ташкил этиш;

янги техникада ишлаш учун механизатор кадрларни босқичма-босқич тайёрлаш юзасидан чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


7. "Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг" компанияси ҳар ярим йиллик якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига ушбу Дастурнинг қандай бажарилаетганлиги тўғрисида ахборот тақдим этсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.





















































Время: 0.1887
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск