ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектлари /Адлия вазирининг 28.02.2017 й. 38-мҳ-сон "Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларининг 6-иловасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.02.2017 й. 2848-1-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.02.2017 й.
N 2848-1
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
28.02.2017 й.
N 38-мҳ
БУЙРУҒИ
Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг
намунавий шаклларининг 6-иловасига
ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ва 2017 йил 1 февралдаги ПҚ-2750-сон "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорларига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2016 йил 20 декабрдаги 294-мҳ-сон "Тижорат ташкилотлари таъсис ҳужжатларининг намунавий шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2848, 2016 йил 20 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 51-сон, 586-модда) 6-иловаси 2 ва 6-бандларидан "туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Давлат хизматлари кўрсатишни мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси (М. Махмудов) ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси (А. Очилов) ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари А. Усманов зиммасига юклансин.
Вазир М. Икрамов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 6 март, 9-сон, 136-модда