Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Юридик хизмат /

Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш ва озод қилиш масалаларини адлия органлари билан келишиш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.02.2017 й. 2864-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 28.02.2017 й. 42-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 28 февралда 2864-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2017 йил 28 февралдаги

42-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлаш

ва озод қилиш масалаларини адлия органлари

билан келишиш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини мажбурий тартибда тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (бундан буён матнда адлия органлари деб юритилади) билан келишиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари деб юритилади) тушунилади.


2. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига тайинлаш ва ундан озод этишга тақдим этилган номзодларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) адлия органлари билан келишиш уларнинг тавсия этилган лавозимга лаёқатини ва касбига муносиблигини аниқлаш, шунингдек юридик хизмат ходимларини ноқонуний таъсир кўрсатишдан ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.


3. Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари лавозимга тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишилган ҳолда тайинланади ва озод қилинади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига адлия органлари билан келишилиб лавозимга тайинланган ходимлар келгусида ушбу ташкилотнинг юридик хизматидаги лавозими ўзгарса адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди, юридик хизмат раҳбари ва унинг ўринбосари лавозими бундан мустасно.

Бунда Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2861, 2017 йил 28 февраль) асосан давлат органлари ва ташкилотлари ўн кун муддатда тегишли маълумотни адлия органига юбориши лозим.

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимлари адлия органлари билан лавозимига тайинланиши келишилган кундан бошлаб бир йил давомида бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ишга ўтганда адлия органлари билан суҳбатдан ўтказилмасдан келишилишига йўл қўйилади, юридик хизмат раҳбари ва унинг ўринбосари лавозимлари бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизмат ходимлари ҳамда улар билан келишиб лавозимга тайинланган юридик хизмат ходимлари адлия органлари билан келиши талаб этилмайди.


2-БОБ. ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИНИ ЛАВОЗИМГА

ТАЙИНЛАШ МАСАЛАЛАРИНИ КЕЛИШИШ


4. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юридик хизмат ходими лавозимига тайинлаш масаласини келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилиши мумкин.


5. Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун тегишли адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;

номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги маълумотномаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот.

Юридик хизмат ходими лавозимига келишиш учун бир ёки ундан ортиқ номзодлар тавсия этилганда, мазкур ҳужжатлар ҳар бир номзод учун алоҳида тақдим этилади.

6. Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.


7. Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан суҳбат ўтказилади.


8. Суҳбат адлия органларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан ўтказилади. Комиссиялар таркиби тегишли адлия органи раҳбари томонидан камида беш кишидан, яъни раис, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда тасдиқланади.


9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирнинг соҳа бўйича масъул ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларида эса, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ва адлия бошқармаси бошлиғи комиссия раиси ҳисобланади.


10. Комиссиялар фаолиятини ташкил қилиш бўйича ташкилий масалалар ишчи органлар томонидан амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармаси ва унинг бўлимлари тегишли комиссияларнинг ишчи органи ҳисобланади.

11. Келишиш ҳужжатлар тегишли адлия органига келиб тушган санадан бошлаб бир ой ичида амалга оширилади.


12. Ишчи орган томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш жараёнида камчиликлар аниқланмаса, номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига суҳбат ўтказилишидан камида уч кун олдин суҳбат ўтказиладиган кун, вақт ва жой ҳақида хабар берилади.


13. Ҳужжатларда камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, улар тегишли адлия органига келиб тушган санадан бошлаб беш иш куни ичида ишчи орган томонидан камчиликлар кўрсатилган ҳолда номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига хабар юборилади.


14. Ҳужжатларни кўрсатилган камчиликларни бартараф қилган ҳолда такроран юборишда ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган ҳужжатлар такроран тақдим қилинади.


15. Комиссия ишида аъзоларнинг камида ярми иштирок этган тақдирда, ваколатли ҳисобланади. Комиссиянинг аъзоси иш жойида бўлмаган тақдирда унинг ўрнига унинг вазифасини бажарувчи шахс иштирок этишига йўл қўйилади.

16. Номзод билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказилади.


17. Суҳбат жараёнидаги номзодга бериладиган саволлар ва уларнинг жавоблари, комиссия аъзолари томонидан номзодга қўйилган баллар ҳамда суҳбатнинг умумий натижалари "Yurist-adliya" электрон тизимида қайд этиб борилади.

18. Комиссия аъзолари номзоднинг билими, шунингдек иш тажрибасини ҳисобга олиб, уни суҳбатдан ўтган ёки ўтмаган деб топиш ҳақида қарор қабул қилади. Мазкур қарор комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда, комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия аъзолари номзодни бошқа лавозимга тайинлаш ҳақида тавсия бериши мумкин.

Суҳбатга кела олмайдиган номзодлар суҳбат бошлангунга қадар Комиссиянинг ишчи органини ёзма хабардор қилишлари лозим. Комиссиянинг ишчи органини суҳбатга кела олмаслиги тўғрисида ёзма хабар берган номзодлар Комиссиянинг навбатдаги йиғилишида суҳбатга қўйиладилар.

Суҳбатга келмаган ва комиссия ишчи органини ёзма хабардор қилмаган номзодлар суҳбатдан ўтмаган деб топилади ва бу ҳақда ишчи орган томонидан номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотига маълум қилинади.

19. Суҳбат натижаларига кўра номзоднинг суҳбатдан ўтганлиги ёки ўтмаганлиги ҳолати бўйича ишчи орган уч иш куни ичида номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотини хабардор қилади.

21. Суҳбатдан ўта олмаган номзодлар бир ойдан сўнг, умумий асосларда тегишли лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.

22. Юридик хизмат ходими лавозимига суҳбатдан уч маротаба ўта олмаган номзодлар уч ойдан сўнг умумий асосларда тегишли лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.


3-БОБ. ЮРИДИК ХИЗМАТ ХОДИМЛАРИНИ ЛАВОЗИМДАН

ОЗОД ЭТИШ МАСАЛАЛАРИНИ КЕЛИШИШ


23. Юридик хизмат ходимларини лавозимидан озод этишни келишиш учун давлат органи ва ташкилоти томонидан адлия органларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этиш ҳақидаги тақдимномаси, ушбу тақдимномада ходимни лавозимидан озод этиш сабаблари, мотивлари ва бошқа маълумотлар кўрсатилади;

юридик хизмат ходимининг аризаси - меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилишда;

юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этиш сабабларини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.


24. Юридик хизмат ходимларини лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш мазкур Низомда белгиланган юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш масаласини келишиш тартибида амалга оширилади. Бунда ходим билан суҳбат ишчи орган томонидан зарур деб топилган ҳоллардагина ўтказилади.

Ходим ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинаётган бўлса, мазкур масаланинг комиссия томонидан кўриб чиқилиши талаб этилмайди.

Юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишнинг келишилганлиги ёки келишилмаганлиги (сабаблари кўрсатилган ҳолда) ҳақида тегишли адлия органи томонидан давлат органи ва ташкилоти ёзма равишда хабардор қилинади.


25. Зарур ҳолларда, адлия органлари томонидан юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этиш масаласига доир қўшимча ҳужжатлар талаб қилиниши ҳамда юридик хизмат ходими билан суҳбат ўтказилиши мумкин.


26. Қуйидагилар юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишни келишишни рад этиш учун асос бўлади:

юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этиш учун сабаблар етарли эмас деб топилганда;

юридик хизмат ходимининг зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқмайдиган ишларни бажармаганлиги ёки уни ўзига юклатилган мажбуриятларини бажарганлиги учун таъқиб қилинганлиги ҳолати аниқланганда.


27. Мазкур Низомнинг 26-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, давлат органи ва ташкилотида тегишли адлия органи томонидан хизмат текшируви ўтказилиши мумкин.


28. Хизмат текширувини ўтказиш учун асос бўлган ҳолат ўз исботини топганда, тегишли адлия органи давлат органи ва ташкилотининг айбдор мансабдор шахсларини белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш чораларини кўради.


28-1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 7-бандига мувофиқ юридик хизмат ходими лавозимидан озод этилганда ҳамда юридик хизмат штат бирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ тугатилганда юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишни адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди.

Юридик хизмат ходимини юридик хизмат билан боғлиқ бўлмаган бошқа лавозимга ўтказиш мазкур Низомнинг 23-27-бандларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


29. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масалаларини келишиш билан боғлиқ барча ҳужжатлар тегишли адлия органида сақланади.


30. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.


31. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


НАМУНА

МАЪЛУМОТНОМА

3х4 см ўлчамли

фотосурат

учун жой

Азизов Азиз Азизович


2021 йил 14 сентябрдан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бош юрисконсульти


Туғилган йили:

22.10.1982



Туғилган жойи:

Сурхондарё вилояти,

Термиз шаҳри


Миллати:

ўзбек



Партиявийлиги:

йўқ


Паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти:


АА 0445566, 27.11.2012 Тошкент шаҳар, Шайҳонтохур тумани ИИБ


Маълумоти:

олий



Тамомлаган:

2015 й. Ўзбекистон Миллий университети (кундузги) 2017 й. Тошкент давлат юридик университети (магистратура)


Олий маълумот тўғрисида диплом ҳақидаги маълумотлар (диплом серияси,рақами, берилган вақти ва олий таълим муассасасининг номи:


Б № 050898, 11.06.2015,

Ўзбекистон Миллий университети


Илмий даражаси:

йўқ


Илмий унвони:

йўқ

Қайси чет тилларини билади:

рус ва инглиз тиллари


Ҳарбий (махсус) унвони:

2-даражали юрист


Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

йўқ


Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):

йўқ


МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ


2011-2015 йй.

-

Ўзбекистон Миллий университетининг талабаси


2015-2017 йй.

-

Тошкент давлат юридик университетининг магистранти


04.09.2015 й

22.05.2017 й


-

Тошкент давлат юридик университетининг котиб иш юритувчиси

22.05.2017 й

29.03.2018 й


-

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ишлар бошқармаси бош мутахассиси

29.03.2018 й

14.04.2018 й


-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Юридик департаменти катта юрисконсульти


14.04.2018 й

10.07.2020 й


-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги бош юрисконсульти


10.07.2020 й

05.10.2021 й


-

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Юридик бюро бошлиғи

05.10.2021 - ҳ.в.


-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бош юрисконсульти






Низомга

2-ИЛОВА



Адлия органларига келишиш учун тавсия этилган

номзоднинг яқин қариндошлари ҳақида

МАЪЛУМОТ

Т/р

Ф.И.О.


Қариндошлиги


Туғилган йили

ва жойи


Иш жойи ва

лавозими


Яшаш жойи










Яқин қариндошларимнинг рўйхатини тўлиқ ва тўғрилигини тасдиқлайман:

Номзод:




(Ф.И.О., имзо)


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 март, 9-сон, 140-модда






























Время: 0.1865
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск