Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Юридик хизмат /

Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 28.02.2017 й. 2865-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг 28.02.2017 й. 43-мҳ-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 28 февралда 2865-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

адлия вазирининг

2017 йил 28 февралдаги

43-мҳ-сон буйруғига

ИЛОВА



Давлат органлари ва ташкилотлари юридик

хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича

аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимларини мартаба даражаси бериш учун аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом мақсадлари учун давлат органлари ва ташкилотлари деганда давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари тушунилади.


2. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларига махсус унвон - мартаба даражалари ўтказилган аттестация натижалари, малакаси ва иш стажига мувофиқ, эгаллаб турган лавозимини, олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни, шунингдек қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш соҳасидаги хизматларини ҳисобга олган ҳолда тегишлича:

давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларига давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг юридик хизмати ходимларига тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тавсиялари бўйича изчил тартибда берилади.

Махсус унвон - мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра ҳам берилиши мумкин.


3. Махсус унвон - мартаба даражаларига тавсия этилган юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш ишларини тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ва унинг шуъбалари томонидан ташкиллаштирилади.


4. Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматининг мартаба даражасида белгиланган муддатда хизмат қилган, лекин хизмат фаолиятида ёки хулқ-атворида жиддий камчиликларга эга бўлган ходимлари навбатдаги махсус унвон - мартаба даражасига бир йилгача тавсия этилмайди.


5. Адлия органлари ва муассасаларида ишлаган, махсус унвон - мартаба даражасига эга бўлган ходимлар давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ишга қабул қилинганда адлия вазири томонидан берилган мартаба даражаси сақлаб қолинади.

Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходими сифатида ишлаган, адлия вазири томонидан берилган махсус унвон - мартаба даражасига эга бўлган шахслар адлия органларига ишга қабул қилинганда, уларга берилган мартаба даражаси сақлаб қолинади.



2-БОБ. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ЮРИДИК ХИЗМАТЛАРИ ХОДИМЛАРИГА МАРТАБА

ДАРАЖАЛАРИНИ БЕРИШ


6. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомга асосан берилади.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири:

а) ишда алоҳида ўрнак кўрсатганлиги ёки хизмат бурчини намунали ижро этганлиги учун олдинги мартаба даражасида хизмат қилишнинг белгиланган муддати тамом бўлгунга қадар мартаба даражаси беришга;

б) изчилликка риоя қилмаган ҳолда, лекин ходим юқори лавозимга кўтарилаётганда эга бўлган мартабадан икки даража юқори бўлмаган мартаба даражаси беришга;

в) биринчи марта аттестациядан ўтаётган ходимларга улар эгаллаб турган лавозим бўйича назарда тутилганидан бир даража паст мартаба даражалари беришга ҳақлидир.


8. Мартаба даражаларини бериш учун давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари (ходим Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра мартаба даражаларига тавсия этилган ҳоллар бундан мустасно) томонидан тегишинча Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ёки унинг ҳудудий бошқармаларига тақдимнома билан мурожаат қилинади. Мазкур тақдимномага ходимнинг касбий фаолияти, ишчанлик ва ахлоқий жиҳатлари акс эттирилган маълумот-тавсифнома илова қилинади.

Маълумот-тавсифномада ходимнинг амалдаги мартаба даражаси (агар мавжуд бўлса), сўнгги икки йил давомидаги иш сифати ва кўрсаткичлари, қонунчиликни мустаҳкамлаш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш борасида амалга оширилган ишлари, судлардаги иштироки, хулқи, касбий-ахлоқий томонлари, меҳнат фаолияти давомидаги ютуқлари ва бошқа муҳим масалалар кўрсатилади.

Маълумот-тавсифнома давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари томонидан имзоланади.


9. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ташаббусига кўра юридик хизмат ходими мартаба даражасига тавсия этилганда, маълумот-тавсифнома Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси томонидан тайёрланади.


10. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларининг махсус унвон - мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлар Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғига асосан тузиладиган Юридик хизмат ходимларини мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш комиссияси (бундан буён матнда аттестация комиссияси деб юритилади) томонидан аттестациядан ўтказилади.

Махсус унвон - мартаба даражалари бўйича аттестациядан ўтказиш юридик хизмат ходимининг навбатдаги аттестациядан ўтиши деб ҳисобланмайди ҳамда аттестациядан ўтиш муддатининг узайтирилишига асос бўлмайди.



3-БОБ. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИНИНГ ФАОЛИЯТИ


11. Аттестация комиссиясининг фаолияти қонунийлик, одиллик, холислик, беғаразлик ва коллегиаллик принциплари асосида амалга оширилади.


12. Махсус унвон - мартаба даражаларига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ёки унинг шуъбалари томонидан кўриб чиқилади ҳамда тегишли таклифлар билан аттестация ўтказиш масаласини кўриб чиқиш учун аттестация комиссиясига тақдим этилади.


13. Мартаба даражаларига тавсия этилган юридик хизмат ходимларини аттестациядан ўтказиш тегишли ҳужжатлар аттестация комиссиясига тақдим этилган кундан бошлаб бир ой ичида амалга оширилади, мартаба даражаси адлия вазирининг ташаббусига кўра берилган ёки аттестация комиссиясида кворум бўлмаган ҳоллар бундан мустасно.

Аттестация комиссияси йиғилишида мартаба даражасига тавсия этиш масаласи маълумот-тавсифномада келтирилган иш фаолияти натижалари, касбий тайёргарлик даражаси инобатга олинган ҳолда юридик хизмат ходимининг иштирокисиз кўриб чиқилади.

Зарур ҳолларда, мартаба даражаларига тавсия этилган номзодлар аттестация комиссияси томонидан суҳбатдан ўтказилиши мумкин.


14. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича комиссия томонидан қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

номзодга мартаба даражаси бериш мумкинлиги тўғрисида;

номзодга мартаба даражаси бериш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида.


15. Аттестация комиссиясининг хулосаси комиссия ишида аъзоларнинг учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.

Аттестация натижалари комиссия мажлиси баённомаси билан расмийлаштирилади.


16. Аттестация комиссиясининг хулосаси мартаба даражасини бериш масаласини ҳал қилиш учун тегишли ҳужжатлар билан бирга Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига тақдим этилади.


17. Юридик хизмат ходимларига махсус унвон - мартаба даражаларини бериш Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси томонидан мазкур буйруқ асосида давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасига тегишли ёзув киритилади.


18. Махсус унвон - мартаба даражаси бериш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси адлия вазири буйруғи тегишли давлат органлари ва ташкилотларига юборилади. Мазкур буйруқ нусхаси юридик хизмат ходимининг шахсий жилдига тикиб қўйилиши лозим.


19. Давлат органлари ва ташкилотларининг кадрлар соҳасига масъул таркибий бўлинмалари томонидан юридик хизмат ходимларининг махсус унвон - мартаба даражалари ҳар чоракда камида бир марта хатловдан ўтказилиши, белгиланган муддатларда ходимни навбатдаги махсус унвон - мартаба даражасига тавсия этиш учун раҳбарга ахборот тақдим этиб борилиши керак.

Мартаба даражаларига тавсия этиш ҳақидаги ҳужжатлар ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилади.


20. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларини мартаба даражаларига тавсия этиш борасидаги ишларни мунтазам равишда таҳлил қилиб боради.

Таҳлил натижалари бўйича юридик хизматлар ходимларини махсус унвон - мартаба даражасига тавсия этиш масаласини кўриб чиқиш учун давлат органлари ва ташкилотларига мурожаат қилиниши мумкин.



4-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДА


21. Ходимларни ўз вақтида ва муддатида, шунингдек муддатидан илгари мартаба даражаларига тавсия этиш юзасидан ишларнинг тўғри йўлга қўйилиши борасида масъулият шахсан давлат органлари ва ташкилотларининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 март, 9-сон, 141-модда

































Время: 0.1954
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск