Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Аҳоли / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.1996 й. 273-сон "Навоий вилояти Томдибулоқ туман марказида яшовчиларни кўчириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.1996 й.

N 273



НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ТОМДИБУЛОҚ ТУМАН

МАРКАЗИДА ЯШОВЧИЛАРНИ КЎЧИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси сейсмология институтининг Навоий вилояти Томдибулоқ туман маркази минтақасида яқин вақтларда тектоник ҳодисалар намоён бўлиши хавфи тўғрисидаги прогнозлари ва Томдибулоқ туман марказини кўчириш бўйича республика комиссияси хулосасини ҳисобга олиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Томдибулоқ туман марказини кўчириш бўйича республика комиссияси, Навоий вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистои Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан биргаликда Томдибулоқ туман марказидаги сейсмик ишончлилигини йўқотган уйларда яшовчи 54 оилани кўчиришни 1996 иил 30 августгача тугалласинлар;

кўчириладиган оилаларни зарур санитария-маиший шароитлар (сув, электр энергияси, ёқилғи ва бошқалар) билан таъминласинлар;

кўчирилаётган оилаларга уларнинг хоҳишларига қараб вилоят шаҳарлари, шаҳарчалари ва қишлоқларида шахсий уй қуриш учун ер участкалари берсинлар.


2. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

1996 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунлари бўйича давлат бюджети маблағлари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган жорий йил қурилишларининг, уларни Томди туманининг янги маркази объектлари бўйича 2,9 млн сўмга (1991 йил нархлари) кўпайишини ҳисобга олган ҳолда қурилишлар аниқ рўйхатини аниқлаштиришга оид таклиф киритсинлар;

1997-1998 йилларга мўлжалланган инвестиция дастури лойиҳаларини тузишда 1-иловага мувофиқ қурилиш объектларига марказлаштирилган капитал маблағлар ажратишни ва маблағ билан таъминлаш манбаларини назарда тутсинлар;

Навоий вилояти хокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш кўмитаси билан биргаликда Томдибулоқ тумани марказида яшовчиларни авария ҳолатидаги уйлардан янги жойга кўчириш бўйича харажатларни қоплаш манбалари ва тартибини белгиласинлар.


3. Навоий вилояти ҳокимлиги 1-иловада кўрсатилган объектларнинг капитал қурилиш прогнозларида белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, "Ўзавтотранс" давлат-акционерлик корпорацияси "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси, Ўзбекбирлашувнинг 1996-1997 йилларда ўз  маблағлари ҳисобига 2-иловага мувофиқ туман янги маркази инфраструктураси объектларини қуриш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Томдибулоқ туман марказини кўчириш бўйича республика комиссияси зиммасига юклансин.

Комиссия ва Навоий вилояти ҳокимлиги 1997 йил 1 январдан бошлаб ҳар ярим йиллик якунлари бўйича мазкур қарорнинг бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                   Ў. Султонов






Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 31 июлдаги

273-сон қарорига

1-ИЛОВА



1997-1998 йилларда давлат бюджетидан маблағ билан

таьминланадиган Навоий вилояти Томди тумани

янги марказининг обьектлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Объектлар

номи

Смета қиймати 1991 йилги

нархларда минг сўм

ва қуввати

1996-1998

йилларга

топшириқ


шу жумладан

йиллар бўйича



тасдиқ

ланган

ЛСҲга

1996 йил

1.01 гача

амалда

бажарил

ган

қолдиқ


1996 й.


1997 й.


1998 й.


1.

Турар жой

иморатлари,

минг сўм

кв.м

16649

21433

5744

2363

10905

18570

109051

8570

1150

1950

4850

8100

4905

8520

2.

Қозонхона

минг сўм

Гкал/соат


599

3.62

98

-

501

3.62

400

1.8

-

-

280

-

120

1.2

3

Мактаблар

минг сўм

ўқувчи ўрни

6187

1360

1528

-

4659

1360

2250

320

750

-

750

-

750

320

4

Қишлоқ

врачлик

пункти, минг

сўм ўрин

180

50

-

-

180

50

180

50

180

50

-

-

-

-

5.

Шаҳарча ичидаги автойўллар, минг сўм

4480

1070

3410

782

182

300

300

6.

Мухандислик тармоқлари, минг сўм

992

-

992

500

150

175

175

7.

Асосли сув йўлларини кенгайтириш. минг сўм км

3170 9.4

2627

543 9.4

543 9.4

543 9.4

-

-

8.

Зарафшок-Томди асосий суз йўллари минг сўм км

7431 27

4440

2961 27

2961 27

-

1480

1431 27

9.

Санэпидемстанция бинога. минг сўм об-ьект

1375 ]

7

1368

1

1368

1

-

-

1368

1

-

-

10.

Касалхона. минг сум ўрин

5671 100

-

5671 130

1230

-

-

1200


Жами:

46704

15514

31190

23889

2955

9203

8731

Вазирлар Маҳкамасининг

1996 йил 31 июлдаги

273-сон қарорига

2-ИЛОВА



Навоий вилоятининг Томди тумани янги марказида

вазирликлар ва идораларнинг ўз маблағлари

ҳисобига қуриладиган обьектлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Объектлар номи


Буюртмачи


Қурилиш йиллари

1.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси


"Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси


1997 йил

2.

"Иссиқ нон" дўкони бўлган кичик новвойхона


Ўзбекбирлашув


1996-1997 йиллар

3

Кундалик эҳтиёж моллари дўкони, 65 кв. м


Ўзбекбирлашув


1997 йил

4.

256 номерли АТС (янги бино берилган ҳолда)

Алока вазирлиги

1997 йил

5.

Соатига 25-30 йўловчини кабул кила оладиган автостанқия


"Ўзавтотранс" давлат корпорацияси

1997 йил

6.

Туман ички ишлар бўлими маъмурий биноси


Ички ишлар вазирлиги

1997 йил




























Время: 0.1943
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск