ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқларни тўлаш. Солиқ бўйича қарздорлик. Тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш. Ҳисобга олиш ва қайтариб бериш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 й. 105-сон "Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2017 й.

N 105



ЮРИДИК ШАХСНИНГ АЛОҲИДА

БЎЛИНМАЛАРИ БЎЙИЧА СОЛИҚЛАРНИ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда Низом деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда ушбу Низомнинг амал қилиши татбиқ этиладиган, алоҳида бўлинмалари мавжуд бўлган юридик шахсларнинг рўйхатини бир ҳафта муддатда тасдиқласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига ҳудудий молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари билан биргаликда солиқларни алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича тўлаш учун белгиланган мезонларга мувофиқ келадиган алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахсларни аниқлаш мақсадида жойларда тизимли равишда хатлов ўтказиш юклансин.

Хатлов натижалари бўйича ҳар йили 1 июнга қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлигига тасдиқланган Низом татбиқ этиладиган юридик шахслар кўламини кенгайтириш ёки қисқартириш ҳақида таклифлар киритилсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Арипов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 март, 9-сон, 130-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 2-сон, 19-модда























Время: 0.1579
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск