ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Солиққа тортишнинг умумий қоидалари / Солиқларни тўлаш. Солиқ бўйича қарздорлик. Тўлашни кечиктириш ва бўлиб-бўлиб тўлаш. Ҳисобга олиш ва қайтариб бериш /

Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 27.02.2017 й. 105-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 февралдаги

105-сон қарорига

ИЛОВА



Юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари

бўйича солиқларни тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2016 йил 27 декабрдаги ПҚ-2699-сон қарорига мувофиқ юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ мустақил солиқ тўловчи ҳисобланган алоҳида бўлинмаларига татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низомнинг амал қилиши тайёр маҳсулот чиқарган ҳолда ишлаб чиқариш технологик жараёнининг якунловчи босқичлари амалга ошириладиган юридик шахсларнинг алоҳида бўлинмаларига татбиқ этилади. Бунда юридик шахс томонидан реализация қилинадиган ҳар қандай маҳсулот тайёр маҳсулот ҳисобланади.

Ушбу Низомни қўллаш мақсадида юридик шахснинг айрим функцияларини бажарувчи, жойлашган жойи бўйича турғун иш ўринлари билан жиҳозланган ҳудудий алоҳида бўлинма юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси деб эътироф этилади. Иш ўрни бир ойдан ортиқ бўлган муддатга ташкил этилган тақдирда, у турғун ҳисобланади.

Ушбу Низом татбиқ этиладиган алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар рўйхати ҳар йили кейинги солиқ даври бошлангунга қадар бир ойдан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. Ушбу рўйхатга киритилган юридик шахслар беш кун муддатда солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича давлат солиқ хизмати органлари томонидан хабардор қилинади.


3. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича солиқ мажбуриятлари ушбу алоҳида бўлинмага тўғри келадиган солиқлар улуши у жойлашган жой бўйича тўланган ҳолда юридик шахснинг ўзи томонидан бажарилади.


4. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича қуйидаги солиқлар тўланади:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

қўшилган қиймат солиғи;

акциз солиғи;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

ягона солиқ тўлови.


5. Ушбу Низомнинг амал қилишидан қатъи назар, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи ва ер солиғи Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 81-моддасида белгиланган тартибда солиқ солиш объекти жойлашган жой бўйича тўланади.


6. Юридик шахс ичида, шу жумладан унинг алоҳида бўлинмалари ўртасида мол-мулкни топшириш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш реализация қилиш сифатида қаралмайди. Бунда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ мустақил солиқ тўловчилар ҳисобланган юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари учун бундай топширишлар қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш мақсадида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш бўйича айланма деб ҳисобланади.



2-БОБ. АЛОҲИДА БЎЛИНМАГА ЭГА БЎЛГАН ЮРИДИК

ШАХСЛАР ТОМОНИДАН СОЛИҚЛАРНИ ҲИСОБЛАШ

ВА ТЎЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ


1-§. Юридик шахслардан олинадиган

фойда солиғи, ягона солиқ тўлови

7. Жорий тўловлар, шунингдек ягона солиқ тўлови тўланиши ҳисобга олинган ҳолда юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, юридик шахс томонидан алоҳида бўлинмага тўғри келадиган солиқлар улушидан келиб чиқиб, унинг ҳар бир алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича амалга оширилади. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқлар улуши умуман юридик шахс бўйича иш ҳақига харажатларда ва асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматида мос равишда ушбу алоҳида бўлинманинг иш ҳақига харажатлари ва асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қийматининг солиштирма салмоғининг ўртача арифметик қиймати сифатида аниқланади ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:

АБ - юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси;

ИҲФаб - юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган иш ҳақига харажатлар;

ИҲФжами - умуман юридик шахс бўйича иш хақига харажатлар;

АВаб - юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати;

АВжами - умуман юридик шахс бўйича асосий воситаларнинг бошланғич (қайта тиклаш) қиймати.

Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқ улушидан келиб чиқиб, юридик шахснинг ушбу алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқлар суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:


АБ солиқ суммаси = Солиқ суммаси (ҳаммаси) х АБ солиқ улуши (%да) / 100, бунда:


Солиқ суммаси (ҳаммаси) - умуман юридик шахс бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси.

Юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойида бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси умуман юридик шахс томонидан бюджетга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасидан келиб чиқиб, ушбу юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари жойлашган жойдаги бюджетларга тўланиши лозим бўлган солиқ суммасини чегириб ташлаш орқали аниқланади.



2-§. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи


8. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи юридик шахснинг ушбу алоҳида бўлинмасида банд бўлган ишчиларга ҳисобланадиган ва тўланадиган, қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ солинадиган даромад суммасидан келиб чиқиб аниқланади.



3-§. Қўшилган қиймат солиғи


9. Юридик шахснинг ҳар бир алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси ушбу ҳар бир алоҳида бўлинма ҳисобига тўғри келадиган солиқ улушидан келиб чиқиб, юридик шахс томонидан амалга оширилади. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғининг улуши юридик шахс бўйича жами товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланма ва моддий харажатларда мос равишда юридик шахснинг ушбу алоҳида бўлинмасининг товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланмаси ва моддий харажатларининг солиштирма салмоғининг ўртача арифметик қиймати сифатида қуйидаги формула бўйича аниқланади:

бунда:

АБ - юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси;

АРаб - юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланма;

АРжами - умуман юридик шахснинг товарлар (ишлар, хизматлар) реализацияси бўйича солиқ солинадиган айланмаси;

МХаб - юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси бўйича моддий харажатлар;

МХжами - умуман юридик шахс бўйича моддий харажатлар.

Юридик шахснинг ҳар бир алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган қўшилган қиймат солиғи улушидан келиб чиқиб, юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси аниқланади ва қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:


АБ қўшилган қиймат солиғи суммаси = Қўшилган қиймат солиғи суммаси (ҳаммаси) х АБ қўшилган қиймат солиғи улуши (%да) / 100, бунда:


Қўшилган қиймат солиғи суммаси (ҳаммаси) - юридик шахс томонидан умуман бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси.

Юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммаси юридик шахс томонидан умуман бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасидан ушбу юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари жойлашган жойдаги бюджетларга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғи суммасини чегириб ташлаш орқали аниқланади.


9-1. Юридик шахс алоҳида бўлинма бўйича даромадлар ва харажатлар ҳисобини алоҳида юритган тақдирда, юридик шахс қўшилган қиймат солиғи суммасини товарларни (ишлар, хизматларни) реализация қилиш бўйича солиқ солинадиган айланмадан келиб чиққан ҳолда ҳамда ҳар бир алоҳида бўлинма бўйича ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммасини аниқлаш ҳуқуқига эга бўлади.


4-§. Акциз солиғи


10. Алоҳида бўлинма жойлашган жой бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган акциз солиғи суммаси алоҳида бўлинмага тўғри келадиган қонунчиликда белгиланган тартибда солиқ солинадиган базадан келиб чиқиб аниқланади.



5-§. Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ


11. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси жойлашган жой бўйича бюджетга тўланадиган ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ушбу юридик шахснинг алоҳида бўлинмаси томонидан кавлаб олинган тайёр маҳсулотлар ҳажмидан келиб чиқиб аниқланади.



3-БОБ. АЛОҲИДА БЎЛИНМАЛАРГА ЭГА ЮРИДИК

ШАХСЛАРНИ СОЛИҚ БЎЙИЧА ҲИСОБГА ҚЎЙИШ ВА УЛАР

ТОМОНИДАН АЛОҲИДА БЎЛИНМАЛАР БЎЙИЧА СОЛИҚ

МАЖБУРИЯТЛАРИ БАЖАРИЛИШИ ТАРТИБИ


12. Ушбу Низомнинг амал қилиши татбиқ қилинадиган юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бирга алоҳида бўлинмаларга эга юридик шахслар рўйхатига киритилганлиги ҳақида хабарнома олинган кундан бошлаб 10 кундан кечикмай солиқ тўловчи сифатида алоҳида бўлинмалар жойлашган жой бўйича ҳисобга туриши шарт.


13. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига қуйидаги солиқ ҳисоботлари тақдим этилади:

а) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланган солиқ ҳисоботлари шакллари бўйича юридик шахснинг алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови ва қўшилган қиймат солиғи суммалари ҳисоб-китоблари. Ушбу ҳисоб-китоблар юридик шахснинг солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган солиқ ҳисоботлари шаклларида назарда тутилган тегишли солиқлар бўйича ҳисоб-китоблар асосида тузилади ва унда юридик шахснинг ҳар бир алоҳида бўлинмаси бўйича солиқ суммалари алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилади. Бунда юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги давлат солиқ хизмати органларига ҳисоб-китоблар тақдим этилаётганда унинг ҳар бир алоҳида бўлинмасига тўғри келадиган солиқлар суммалари бўйича ҳисоб-китоблар нусхалари илова қилинади.

б) жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича - ҳисобланган ва ҳақиқатда тўланган даромадлар суммаси ҳамда юридик шахснинг тегишли алоҳида бўлинмасида банд бўлган ходимлар юзасидан жисмоний шахсларнинг даромадидан ушланган солиқ суммаси ҳақидаги маълумотлар. Бунда ушбу маълумотларнинг нусхалари бир вақтнинг ўзида юридик шахслар солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича уларга юборилади;

в) ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва акциз солиғи бўйича - солиқ ҳисоботининг белгиланган шакли бўйича ҳисоб-китоблар. Бунда юридик шахс солиқ бўйича ҳисобга олинган жой бўйича ушбу ҳисоб-китобларнинг нусхалари юборилади;


14. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бир туманда жойлашган тақдирда, ушбу алоҳида бўлинмалар бўйича тегишли йиғма солиқ ҳисоботи тузилади.


15. Юридик шахснинг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган муддатларда амалга оширилади.



4-БОБ. СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

ВА ДАВЛАТ СОЛИҚ ХИЗМАТИ ОРГАНЛАРИНИНГ

НАЗОРАТИ


16. Юридик шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзларининг алоҳида бўлинмалари бўйича солиқлар тўғри ҳисобланиши ва тўланиши учун жавоб берадилар. Ушбу Низомнинг 13-бандида кўрсатилган солиқ ҳисоботлари юридик шахслар томонидан тақдим этилмаганлиги ёки ўз вақтида тақдим этилмаганлиги учун солиқ ҳисоботини тақдим этиш тартибини бузганлик учун жавобгарлик назарда тутилади.


17. Давлат солиқ хизмати органлари ушбу Низомга мувофиқ солиқлар тўғри ҳисобланиши ва тўланиши, шунингдек юридик шахслар солиқ ҳисобига қўйилиши устидан назорат қилади.

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 март, 9-сон, 130-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 2-сон, 19-модда
































Время: 0.1519
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск