ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 й. 106-сон "Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2017 й.

N 106



БИТИМЛАРНИ НОТАРИАЛ ТАСДИҚЛАШ

ТАРТИБИНИ ИДОРАЛАРАРО ЭЛЕКТРОН

ҲАМКОРЛИКНИ ҚЎЛЛАГАН ҲОЛДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Нотариал идоралар фаолиятида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ва аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг:

нотариал ҳаракатларни амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни автоматлаштиришни;

кўчмас мулк ва автомототранспорт воситаларини бошқага ўтказиш тақиқланганлиги ёки хатланганлиги бўйича ягона маълумотлар базасини шакллантиришни;

нотариал ҳаракатларни амалга оширишда идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан давлат хизматлари кўрсатишни назарда тутувчи "Нотариус" автоматлаштирилган ахборот тизимини амалга киритиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда нотариал тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан алмашинадиган маълумотлар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилансинки, идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлаш:

Тошкент шаҳрида - 2017 йил 1 июлдан бошлаб;

Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) - 2018 йил 1 июлдан бошлаб амалга оширилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.

4. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, "Ўзбекэнерго" АЖ ва "Ўзтрансгаз" АК, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўзаро ҳисоб-китоблар, электр энергияси, табиий газ, совуқ ва иссиқ сув истеъмолчилари шахсий ҳисоб рақамларининг ҳисобга олиш маълумотлари, шу жумладан якка тартибда ҳисобга олиш асбоблари ҳолати тўғрисида 3-иловага мувофиқ батафсил маълумотларни шакллантириш тизими жорий этилишини ва идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизимига аниқ вақт режимида юборилишини:

Тошкент шаҳри бўйича - 2017 йил 1 июлдан бошлаб;

Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари бўйича - 2018 йил 1 июлдан бошлаб таъминласинлар.

Бунда, Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятларида - идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорлик ҳақидаги маълумотлар электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб юборилиши таъминлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги, "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш ташкилотлари 2017 йил 1 июлгача бўлган муддатда идоралараро электрон ҳамкорлик воситасида алмашинадиган маълумотларни долзарблаштириш, олиш ва бериш юзасидан ахборот тизимларини ўзаро мувофиқлаштирсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

2017 йил 1 апрелгача бўлган муддатда - нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган давлат божи ва бошқа тўловларни электрон тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар киритсин;

2017 йил 1 июлгача бўлган муддатда - ариза берувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шахсий кабинет орқали битимлар лойиҳаларини тайёрлаш, нотариал ҳаракатлар ҳақида тушунтиришлар олиш ва нотариус қабулига олдиндан ёзилиш учун мурожаат қилиш механизмини жорий қилсин;

2017 йил мобайнида ушбу қарорнинг қўлланилиши юзасидан мониторинг олиб борсин ва таҳлил қилсин ҳамда, зарурият бўлганда, кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимларини нотариал тасдиқлаш тартибини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар Тошкент шаҳри бўйича - 2017 йил 1 июлдан бошлаб, Қорақалпоғистон Республикаси ва республика вилоятлари бўйича - 2018 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.


8. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов, Ғ.И. Ибрагимов, З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       А. Арипов





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 февралдаги

106-сон қарорига

2-ИЛОВА



Идоралараро электрон ҳамкорлик йўли

билан алмашиладиган маълумотлар

РЎЙХАТИ

Т/р

Маълумотнинг номи


Маълумотларни қабул

қилувчи идора


Маълумотларни

тақдим этувчи

идора


Маълумотларни тақдим

қилиш шарти


1.

Турар жойда доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахсларнинг сони, доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган/рўйхатдан чиқарилган кун

Газ таъминоти ташкилотлари, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш ташкилотлари


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Кўчмас мулкнинг кадастр рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича


2.

Турар жойда доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, берган орган, берилган сана) ҳақидаги маълумотлар

Нотариал идоралар


Кўчмас мулкнинг кадастр рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича


3.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, СТИР, сотиб олувчининг доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили, мобил телефон рақами, электрон почта манзили (мавжуд бўлса), нотариал ҳаракат амалга оширилган кун ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Нотариал идоралар

Нотариал тасдиқлангандан кейин


4.

Кўчмас мулк олди-сотди шартномалари, мол-мулк ижараси шартномалари тасдиқланганлиги ва ижара ҳақи миқдори, шунингдек мерос қилиб олиш ёки ҳадя тарзида фуқароларнинг мулкига ўтаётган мол-мулк қиймати тўғрисидаги маълумотлар


Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси


Нотариал ҳаракатлар амалга оширилган кундан эътиборан ўн кундан кечикмай


5.

СТИР, солиқлар бўйича қарздорлик мавжудлиги ёки йўқлиги ҳақидаги маълумот


Нотариал идоралар

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси


Кўчмас мулкнинг кадастр рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича


6.

Кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари, кўчмас мулкни бошқага ўтказиш тақиқланганлиги ва хатланганлиги ҳақидаги маълумотлар


Нотариал идоралар

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги


Кўчмас мулкнинг кадастр рақами бўйича бир марталик сўровлар бўйича


7.

Мулкдорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мулкдорнинг мобил телефон рақами (мавжуд бўлса), мулкдорнинг электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

Давлат солиқ қўмитаси,

ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш ташкилотлари


Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги

Мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин, бир вақтда - амалдаги мулкдорнинг мулк ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин мулкдорга мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни тўлиқ бир-бирига мослаштириш


       





Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 февралдаги

106-сон қарорига

3-ИЛОВА



Аниқ вақт режимида идоралараро электрон ўзаро ҳамкорлик

тизимида бериладиган ўзаро ҳисоб-китоблар, электр энергияси,

табиий газ, иссиқ ва совуқ сув истеъмолчилари шахсий ҳисоб

рақамларининг ҳисобга олиш маълумотлари, шунингдек якка

тартибда ҳисобга олиш асбоблари ҳолати тўғрисида

БАТАФСИЛ МАЪЛУМОТ

Кўчмас

мулк-

нинг

кадастр

рақами


Истеъмолчи

томонидан

кўрсатил-

ган якка

тартибда

ҳисобга

олиш ас-

бобининг

кўрсаткичи


Якка

тартибда

ҳисобга

олиш ас-

бобининг

аввалги

кўрсаткичи

билан фарқи


Ҳисоб-

китоб-

нинг

бошқа

мезони


Ўлчов

бир-

лиги


Амалга

оширил-

ган тўлов

(сўм)


Тўлов

амалга

оширил-

ган сана


Якка

тартибда

ҳисобга

олиш

асбоби

ҳолати

текши-

рилган

сана


Якка

тартибда

ҳисобга

олиш

асбобини

навбатдаги

текшириш

санаси


Инспектор

томонидан

кўрсатил-

ган якка

тартибда

ҳисобга

олиш ас-

бобининг

кўрсаткичи


Истеъ-

мол-

чининг

баланси

(сўм)




























Изоҳ:

Ушбу жадвалда охирги уч йил мобайнидаги маълумотлар кўрсатилади.

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари, газ таъминоти ташкилотлари, иссиқ сув таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш ташкилотлари ўз хусусиятларидан келиб чиқиб ушбу жадвалда кўрсатилмаган қўшимча маълумотларни тақдим этиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 февралдаги

106-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 4 апрелдаги 180-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 й., 4-сон, 20-модда) билан тасдиқланган Хусусийлаштирилган квартиралар (квартираларнинг бир қисми), уйлар (уйларнинг бир қисми)ни бошқаларга бериш ва мерос қилиб қолдиришда мулкчилик ҳуқуқининг ўтиши ҳақидаги шартномаларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Хусусийлаштирилган уй-жойни бошқа шахсга ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Алоҳида уй (уйнинг бир қисми) ёки квартирани хусусийлаштиришга розилик берган шахслар тўғрисидаги маълумотнома берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида йиғим ундирилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"жисмоний шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш фақат электр энергияси, табиий газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун қарзлар тўлиқ тўланган тақдирда амалга оширилади".

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида" 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 72-модда):


а) 1-иловада:


58-бандга "маълумотлар тақдим этилиши" сўзларидан кейин ", шунингдек зарур ҳолларда ёки Истеъмолчининг талабига кўра уй ичидаги иссиқлик таъминоти тизими ёки уй ичидаги асбоб-ускуналарни текшириши" сўзлари қўшилсин;


75-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"шахсий ҳисоб рақами ва якка тартибда ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати ҳақида батафсил маълумотни шакллантиришга ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига аниқ вақт режимида юборишга";


107 ва 108-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"107. Шахсий ҳисоб рақами ва якка тартибда ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати тўғрисидаги батафсил маълумотлар Етказиб берувчи томонидан шакллантирилади ва аниқ вақт режимида идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига юборилади.

108. Янги мулкдор кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 30 кун муддатда шартнома тузиши шарт.

Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан Етказиб берувчига янги мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, янги доимий прописка қилинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мобил телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотни юборади. Бунда Етказиб берувчи маълумот тушгандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан иссиқлик таъминоти шартномаси тузилишини таъминлаши шарт";


б) 2-иловада:


115-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "7 кун муддатда" сўзлари "30 кун муддатда" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Кўчмас мулкнинг олди-сотди, айирбошлаш ва ҳадя қилиш битимлари давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан ИСКХ ташкилотига янги мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий прописка қилинган манзили, нотариал ҳаракат амалга оширилган сана ва қайд этилган рақам, кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва умумий (турар жой) майдони, мобил телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) ҳақидаги маълумотни юборади. Бунда ИСКХ ташкилоти маълумот олингандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан иссиқлик сув таъминоти ва (ёки) оқова сувни чиқариш хизматларидан фойдаланишга шартнома тузилишини таъминлаши шарт";


119-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"шахсий ҳисоб рақами ва якка тартибда ҳисобга олиш асбобларининг ҳолати ҳақида батафсил маълумотни шакллантириш ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига аниқ вақт режимида юбориш".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 март, 9-сон, 131-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 2-сон, 20-модда

































Время: 0.1339
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск