ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 й. 107-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2017 й.

N 107




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини

янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил

22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" бошқаруви раиси А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                     А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 февралдаги

107-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

2. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 июлдаги 146-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 26-27-сон, 254-модда) билан тасдиқланган Корхоналар ва уйда маҳсулот ишлаб чиқараётган ва хизматлар кўрсатаётган фуқаролар ўртасидаги кооперацияни мувофиқлаштириш, қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш бўйича ишчи комиссия тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошидагиқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича" сўзлари "иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Енгил саноат маҳсулотларининг ярмарка савдосини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 28 январдаги 25-сон қарорига илова рус тилидаги матнининг ўн биринчи хатбошидаги "заместитель Председателя Совета Министров Республики Каракалпакстан, заместители хокимов областей по вопросам экономического и социального развития, сферы услуг и предпринимательства" сўзлари "первые заместители Председателя Совета министров Республики Каракалпакстан, хокимов областей по вопросам экономики и предпринимательства" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 250-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 37-сон, 468-модда) билан тасдиқланган "Камолот"нинг кўп квартирали уйларидан ёш оилаларга квартиралар бериш масалаларини кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-иловада:

2-банддаги "маъмурий масалалар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи" сўзлари "ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича" сўзлари билан алмаштирилсин;

3-банддагиқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари" сўзлари "ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар" сўзлари билан алмаштирилсин.

10. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 майдаги 132-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 20-банди иккинчи хатбошидагиқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик масалалари" сўзлари "ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар" сўзлари билан алмаштирилсин.


11. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 июлдаги 237-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 7-сон, 69-модда) билан тасдиқланган "Савдо ва хавфсизлик" танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-илованинг иккинчи хатбошидагиқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизматлар соҳаси ва тадбиркорлик" сўзлари "саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик" сўзлари билан алмаштирилсин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 март, 9-сон, 132-модда






























Время: 0.1307
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск