Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Адлия вазирининг 03.03.2017 й. 46-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга етказилиши ҳамда моҳияти ва аҳамиятининг аҳоли ўртасида тушунтирилиши юзасидан намунавий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.03.2017 й. 2866-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.03.2017 й.

N 2866




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

03.03.2017 й.

N 46-мҳ


БУЙРУҒИ



Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга

етказилиши ҳамда моҳияти ва аҳамиятининг аҳоли

ўртасида  тушунтирилиши  юзасидан  намунавий

чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида


Мазкур Буйруқ АВ 12.05.2018 й. 3011-сон билан рўйхатга олинган адлия вазирининг Буйруғига мувофиқ ўз кучини йўқотган



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги ПҚ-2761-сон "Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга етказилиши ҳамда моҳияти ва аҳамиятининг аҳоли ўртасида тушунтирилиши юзасидан намунавий чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


3. Давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолияти соҳаларига оид қабул қилинган қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ҳамда моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича, улар қабул қилинганидан кейин 1 ҳафта муддат ичида ўз марказий аппаратлари ва ҳудудий органларининг режаларини тасдиқласин, уларнинг амалга оширилишини таъминласин ҳамда доимий назоратни амалга оширсин.


4. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси (А. Очилов):

мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин;

бир кунлик муддатда мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига етказсин;

давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тегишли ахборот-таҳлилий материаллари асосида қабул қилинган қонун ҳужжатларини ижрочиларга етказиш ҳамда моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича чора-тадбирлар режасининг амалга оширилишини доимий мониторинг қилиб борсин ва назоратни амалга оширсин;

зарур ҳолларда, чора-тадбирлар режаси амалга оширилишини мониторинг қилиш натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг масъулларига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик чораларини кўриш ҳақида тегишли таклифларни киритсин.


5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклатилсин.



Вазир                                                                      М. Икрамов






Буйруққа

ИЛОВА


"ТАСДИҚЛАЙМАН"

________________________________

(давлат органи ёки ташкилот раҳбари)

________________________________

________________________________


20__ йил "____" _______________

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга

етказилиши ҳамда моҳияти ва аҳамиятининг

аҳоли ўртасида тушунтирилиши юзасидан

намунавий чора-тадбирлар

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбир номи


Бажариш муддати


Масъул бажарувчилар


1.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборот-таҳлилий материаллар (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг концепцияси баён этилган тушунтириш хати, ўзгартириш ва қўшимчалар тушунтирилган ҳолдаги таққослаш жадвали)ни тизимдаги барча идораларга электрон шаклда юбориш.


Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат келиб

тушган куни


Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганидан кейин унинг ижросини ташкил этиш, ижрочиларга етказиш ва аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришни ташкил этишга масъул бўлган давлат бошқаруви органи


2.

Қабул қилинган қонун ҳужжатларини ўз расмий веб сайтларига жойлаштириш.


Бир кун ичида

Давлат бошқаруви органи

3.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари учун марказий ва ҳудудий матбуот анжуманларини ўтказиш.


Икки кун ичида

Давлат бошқаруви органи

4.

Давлат бошқаруви органлари ва ташкилотлари ҳамда уларнинг ҳудудий идораларида "Ҳуқуқий билимлар" ўқув машғулотларини жорий этиш, малакали мутахассислар, олимлар, экспертларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва ахборот-таҳлилий материалларнинг ўқиб ўрганилишини ташкил этиш.


Ҳар ҳафтанинг

жума куни

Давлат бошқаруви органи

5.

Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин унинг ижросини ташкил этиш, ижрочиларга етказиш ва аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришни ташкил этишга масъул бўлган давлат бошқаруви органи томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мақсади, мазмун-моҳиятини тушунтириш бўйича ҳудудий ва республика, ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини шакллантириш ва тасдиқлаш.


3 кун ичида

Давлат бошқаруви органи

6.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади, мазмун-моҳиятини аҳолига етказиш бўйича конференция, семинар, давра суҳбатларининг Концепцияси, дастури ва календарь режасини тайёрлаш ва тасдиқлаш.


3 кун ичида

Давлат бошқаруви органи

7.

Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали етказиш, бунда мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикри ва муносабатини акс эттирувчи таҳлилий ток-шоулар, мунозаралар, баҳслар ҳамда қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини кенг муҳокама қилишнинг бошқа замонавий шаклларини назарда тутувчи медиа-режа ишлаб чиқиш адлия органлари билан келишиш ва тасдиқлаш.


Бир ҳафтада

Давлат бошқаруви органи

8.

Қабул қилинган қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини ижрочиларга етказиш ва аҳолига тушунтириш бўйича рисолалар ва уларнинг электрон нусхаларини тайёрлаш ҳамда тарқатиш.


Икки ҳафта ичида

Давлат бошқаруви органи

9.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган материаллар тайёрлаш, унинг матнини рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларга таржима қилиш, кенг фойдаланувчилар учун "Жаҳон" ахборот агентлигига етказиш.


Икки ҳафта ичида

Давлат бошқаруви органи

10.

Қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мақсади, мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган мақола, материал ва экспертларнинг шарҳларини "uz" доменида давлат рўйхатига олинган веб-сайтларда жойлаштириш.


Бир ҳафта ичида

Давлат бошқаруви органи

11.

Тарғибот тадбирларида аҳоли томонидан қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича билдирилган таклифларни ўрганиш, умумлаштириш ва тегишлилиги бўйича киритиш (зарур ҳолларда, белгиланган тартибда ижтимоий сўровлар ўтказиш).


Доимий

Давлат бошқаруви органи

12.

Қабул қилинган қонун ҳужжатлари нормаларининг бир хилда қўлланилиши устидан доимий назоратни амалга ошириш.


Доимий

Давлат бошқаруви органи

13.

Мазкур чора-тадбирлар ижросини мониторинг қилиш, умумлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ахборот киритиб бориш.


Ҳар чоракда

Давлат бошқаруви органи

Изоҳ: мазкур Намунавий чора-тадбирлар режасига қўшимча чора-тадбирлар киритилиши мумкин.

       

     

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 март, 10-сон, 150-модда



















































Время: 0.2089
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск