язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўзбекистон Республикаси Президенти/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги комиссия ва органлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2017 й. ПФ-4974-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Фармони

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

01.03.2017 й.

N ПФ-4974



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

АДМИНИСТРАЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президенти девони фаолиятини янада такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш ва тузилмасини мақбуллаштириш, шунингдек унинг таркибий тузилмалари вазифалари ва функцияларидаги такрорланишларни бартараф этиш, уларни ажратиш ва аниқлаштириш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатлари амалга оширилишини таъминлаш;

аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентига мурожаат қилишга бўлган конституциявий ҳуқуқлари сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан кадрларга оид давлат сиёсатини, шунингдек давлат мукофотлари ва геральдика соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширилишини таъминлаш;

давлатнинг ички ва ташқи сиёсати асосий йўналишларини шакллантириш, Ўзбекистон Республикасининг суверенитетини муҳофаза қилиш, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

олий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг баҳамжиҳат ишлашини таъминлашда кўмаклашиш;

мамлакатда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига риоя этилишини таъминлашда кўмаклашиш;

нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши, уларга ўз уставларида белгиланган мақсад ва вазифаларини амалга оширишларига тенг имкониятлар ва шароитлар яратилиши кафолатларини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари билан уларнинг демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамиятини қуришдаги ролини ошириш борасида самарали ҳамкорлик қилиш;

давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш ҳолати ҳамда тенденциясини таҳлил қилиш, унинг натижалари бўйича самарали иқтисодий, ижтимоий, молиявий, пул-кредит сиёсатини ўтказиш, илм-фанни, маданиятни, таълимни, соғлиқни сақлашни, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тузилмаларнинг, шунингдек унинг ваколатларини амалга оширишга кўмаклашувчи маслаҳат ва кенгаш органларининг фаолиятини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятини ҳуқуқий, ташкилий-техник, ахборот-таҳлилий ҳамда протокол жиҳатидан таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқларининг ижросини ташкил этиш ва уларнинг ижроси устидан назоратни амалга ошириш.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони тегишли хизматларининг жамоат, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти масалалари бўйича, ёшларга доир сиёсат бўйича, ўзини ўзи бошқариш органлари билан ишлаш бўйича, миллатлараро муносабатлар ва дин ишлари масалалари бўйича шўъбалари негизида Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш хизмати ташкил этилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Оммавий ахборот воситалари, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати этиб қайта ташкил этилсин.


4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимининг қонунчилик асосларини ислоҳ қилиш бўйича кенгаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш тугатилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг янгиланган низоми ва тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг таркибий тузилмалари раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати ва Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати билан биргаликда бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Президенти девони таркибий бўлинмаларининг янгиланган низомлари ва тузилмалари лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг хизматларига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги тузилмаларни, шунингдек унинг ваколатларини амалга оширишга кўмаклашувчи маслаҳат ва кенгаш органларини 3-иловага мувофиқ бириктириш ҳақидаги таклифга розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг хизматлари ўзларига бириктирилган маслаҳат, кенгаш органлари ҳамда бошқа тузилмалар фаолияти самарали ташкил этилишини, ҳамкорлигини ва мувофиқлаштириб борилишини таъминласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Сиёсий-ҳуқуқий масалалар хизмати икки ой муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг хизматлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш, киритиш, кўриб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг хизматлари билан келишишнинг аниқ тартиби ва муддатларини, уларнинг ижросини назорат қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг бошқа ваколатларини амалга ошириш механизмларини назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 22-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатларини амалга оширишнинг аниқ механизмларини назарда тутувчи Сиёсий бошпана бериш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин;

Ташкилий-кадрлар хизмати билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссиянинг низоми ва таркибини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг хизматлари билан биргаликда Хорижий мамлакатларга хизмат сафарига чиқиши Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг хизматлари билан махсус келишувни талаб қиладиган мансабдор шахсларнинг тоифасини кескин камайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ва киритсин. Бунда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарларига ушбу масалада кўпроқ эркинлик бериш ва масъулиятини ошириш назарда тутилсин.


8. 2017 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг штатдаги ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 11 июндаги Ф-1561-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппарати штатдаги ходимларининг лавозим маошларига ойлик устама ҳақлар тўғрисида"ги фармойиши амал қилиниши татбиқ этилсин.


9. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси бошқарув ходимлари учун аввалги иш жойида берилган узоқ муддатли хизматлари, ҳарбий ва махсус унвонлар (мартаба даражалари, малака даражалари, дипломатик даражалар ва бошқалар) учун қўшимча тўлов ва устамалар сақлаб қолинади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишланган давр ҳарбий ва махсус унвонларни олиш учун зарур бўлган иш стажига қўшилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида ишланган даврда ҳарбий ва махсус унвонларни бериш тегишли ҳарбий ва махсус унвонларни олиш учун зарур бўлган вақт ўтгандан сўнг аввалги иш жойида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий тузилмаси раҳбарининг тавсияномаси асосида амалга оширилади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимлари аввалги иш жойида ходимлар учун белгиланган барча имтиёзлар, моддий ва ижтимоий ҳимоя чораларидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида амалда бўлган меҳнат шароитларини ҳисобга олган ва лавозим маоши ҳамда бошқа тўловлар сақланган ҳолда, фойдаланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг бошқарув ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидаги меҳнат фаолияти тугатилгандан сўнг аввалги иш жойида эгаллаган лавозими ёки шунга тенг лавозим тақдим этилади, бундан ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолганлиги ёхуд меҳнат вазифаларини бузганлиги учун меҳнат фаолияти тугатилган ҳоллар мустасно.

10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 4-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.


12. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 мартдаги

ПФ-4974-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг

ТУЗИЛМАСИ





Ўзбекистон Республикаси Президенти


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Ижро этувчи аппарати
























































Ташкилий-кадрлар хизмати



Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати























Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати



Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати

























ОАВ, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати



Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари хизмати














Жамоат ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш хизмати




























Ишлар бошқармаси












       





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 мартдаги

ПФ-4974-сонли Фармонига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги

тузилмалар, шунингдек унинг ваколатларини

амалга оширишга кўмаклашувчи маслаҳат

ва кенгаш органлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Тузилмалар номи


Масъул Хизмат


1.

Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш Жамғармасининг Васийлик кенгаши

(Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан бошчилик қилинади)


Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати.


1-1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси Васийлик кенгаши

(Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлик қилади)


ОАВ, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш хизмати


1-2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси


ОАВ, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш хизмати


2.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати.


3.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси


Ташкилий-кадрлар хизмати.


4.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат мукофотлари ва геральдика бўйича комиссия


Ташкилий-кадрлар хизмати.


6.

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши


Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати.

7.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги афв этиш масалалари бўйича комиссия


Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати.

8.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги фуқаролик масалалари бўйича комиссия


Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати.

9.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагоглар ва илмий кадрлар малакасини ошириш "Истеъдод" жамғармаси


Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари хизмати.


10.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги давлат мукофотлари бўйича кенгаш


Фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спортни ривожлантириш масалалари хизмати.

ОАВ, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш хизмати.


11.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун "Ниҳол" мукофоти Республика кенгаши


ОАВ, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш хизмати.


12.

Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларини ташкил этиш бўйича Республика комиссияси


ОАВ, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш хизмати.


13.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳузуридаги Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси


ОАВ, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш хизмати.


14.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили

 

Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш хизмати.

     





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 1 мартдаги

ПФ-4974-сонли Фармонига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган баъзи қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 18 мартдаги ПФ-4295-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг низоми ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида"ги Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 23 сентябрдаги Ф-895-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ислоҳотлар ва инвестициялар бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш тўғрисида"ги фармойиши.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 13 мартдаги Ф-1924-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимининг қонунчилик асосларини ислоҳ қилиш бўйича кенгаш тузиш тўғрисида"ги фармойиши.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 31 майдаги Ф-1965-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Хорижий инвестициялар бўйича маслаҳат кенгашини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармойиши.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 28 мартдаги Ф-3630-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизимининг қонунчилик асосларини ислоҳ қилиш бўйича кенгаш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармойиши.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 март, 10-сон, 144-модда