ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Шаҳар транспорти /

Кундузи Тошкент метрополитенидан бепул фойдаланадиган пенсионерлар сонини ҳисобга олиш ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти "Тошкент метрополитени" унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларини қоплаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 09.03.2017 й. 128-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 9 мартдаги

128-сон қарорига

ИЛОВА



Кундузи Тошкент метрополитенидан бепул

фойдаланадиган пенсионерлар сонини ҳисобга олиш

ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти

"Тошкент метрополитени" унитар корхонасининг

олинмай қоладиган даромадларини

қоплаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти "Тошкент метрополитени" унитар корхонаси томонидан соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бепул ташилган пенсионерлар сонини ҳисобга олиш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низом метрополитен хизматларидан фойдаланувчи пенсионерларга татбиқ этилади.


3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:


метрополитен - электропоездларда йўловчилар ташиш учун ер ости ва ер усти қурилмалари тизими;


пенсионер - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан берилган пенсия гувоҳномасига эга бўлган йўловчи;


бир марталик махсус бепул жетон - пенсионерга соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда метрополитенда бир марта юриш ҳуқуқини берадиган, қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат.


4. Метрополитенда соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда ташилган пенсионерлар сони реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар миқдори бўйича аниқланади.


5. Пенсионер метрополитенда бир марта бепул юриш учун битта жетон олиш учун бир марталик махсус бепул жетонни реализация қиладиган метрополитен кассаси операторига пенсия гувоҳномасини кўрсатади, бунда бир марталик махсус бепул жетон фақат шахсан пенсионернинг ўзига берилади.


6. Метрополитен ҳар қайси станциясининг кириш жойида соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бепул юриш учун бир марталик махсус бепул жетонларни қабул қилиш бўйича битта махсус турникет ажратилади.


7. Пенсионер олинган бир марталик махсус бепул жетон билан махсус турникет ёнига боради ва унга бир марталик махсус бепул жетонни ташлайди.


8. Махсус ажратилган турникетда бир марталик махсус бепул жетонлар жамланади ва кун якунида метрополитен станциясининг катта оператори (комиссия раиси), метрополитенлар ҳаракатини ҳисобга олиш секторининг катта оператори ва операторидан иборат таркибдаги комиссия томонидан махсус турникетдаги бир марталик махсус бепул жетонлар чиқариб олинади.


9. Махсус турникетдан бир марталик махсус бепул жетонларни чиқариб олиш натижалари бўйича ҳар куни метрополитенда соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бир марта бепул юриш учун пенсионерларга бир марталик махсус бепул жетонлар реализация қилинганлиги тўғрисида тегишли далолатнома тузилади ва имзоланади.


10. Ой якунлари бўйича реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар тўғрисида ойлик ҳисобот тузилади, кейинчалик у пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда пенсионерларни ташишдан олинмай қоладиган даромадларни қоплаш учун Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармасига тақдим этилади.


11. Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясининг Тошкент шаҳар бошқармаси билан биргаликда - реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини тасдиқлайди ва кейинчалик пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бир марталик махсус бепул жетонлар бўйича ташишдан "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти "Тошкент метрополитени" унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларини ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.

12. Метрополитенда пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бепул ташиш ва уларнинг сонини ҳисобга олиш, шунингдек "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти "Тошкент метрополитени" унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларини қоплаш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.






Низомга

ИЛОВА



Метрополитенда пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача

бўлган даврда бепул ташиш, уларнинг сонини ҳисобга олиш

ва "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти

"Тошкент метрополитени" унитар корхонасининг

олинмай қоладиган даромадларини қоплаш

СХЕМАСИ

1-босқич

       

Пенсионер бир марталик махсус бепул жетонни реализация қиладиган метрополитен операторига пенсия гувоҳномасини кўрсатади.

   



2-босқич

     

Кассир бир марталик махсус бепул жетонни кўрсатилган пенсия гувоҳномасига мувофиқ шахсан пенсионерга беради.

      



3-босқич

        

Пенсионер бир марталик махсус бепул жетон билан махсус турникет ёнига боради ва уни ушбу турникетга туширади.

        



4-босқич

       

Махсус ажратилган турникетдаги бир марталик махсус бепул жетонлар жамланади.

         



5-босқич

             

Кун якунлари бўйича метрополитен станциясининг катта оператори (комиссия раиси), метрополитен жетонларини ҳисобга олиш секторининг катта оператори ва операторидан иборат таркибдаги комиссия томонидан махсус турникетдан бир марталик махсус бепул жетонлар чиқариб олинади.

           



6-босқич

          

Махсус турникетдан бир марталик махсус бепул жетонларни чиқариб олиш натижалари бўйича ҳар куни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда метрополитенда бир марта бепул юриш учун бир марталик махсус бепул жетонларнинг реализация қилинган сони тўғрисида тегишли далолатнома тузилади ва имзоланади.

          



7-босқич

          

Ой якунлари бўйича реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар тўғрисида ҳисобот тузилади, кейинчалик у Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармасига тақдим этилади.

            



8-босқич

        

Тошкент шаҳри ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат молиявий назорати инспекциясининг Тошкент шаҳар бошқармаси билан биргаликда - реализация қилинган бир марталик махсус бепул жетонлар тўғрисидаги ҳисоботнинг ишончлилигини тасдиқлайди ва кейинчалик пенсионерларни соат 10:00 дан 16:00 гача бўлган даврда бир марталик махсус бепул жетонлар бўйича ташишдан "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти "Тошкент метрополитени" унитар корхонасининг олинмай қоладиган даромадларини ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 сентябрдаги 273-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 9-сон, 69-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чекланган тарифлар бўйича аҳолига хизматлар кўрсатиш муносабати билан шаҳарда йўловчиларни мунтазам ташиш билан банд бўлган ташувчилар кўрадиган зарарларни молиялаштириш ва қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ қоплаш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборади.

           

           

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 13 март, 10-сон, 149-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 23-модда





























Время: 0.0124
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск