ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Автотранспорт воситаларини рўйхатга олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.03.2017 й. 116-сон "Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.03.2017 й.

N 116



МИЛЛИЙ ҲАЙДОВЧИЛИК ГУВОҲНОМАСИНИНГ

ҲАМДА АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАСИ

РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ

ГУВОҲНОМАНИНГ ЯНГИ НАМУНАЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси намуналарининг Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена шаҳри, 1968 йил 8 ноябрь) тавсияларига мувофиқлигини таъминлаш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобга олиш тизимига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шаклда тайёрланадиган янги намуналарини босқичма-босқич жорий этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


2. Қуйидагилар:

миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намунаси ва унинг тавсифи 1-иловага мувофиқ;

автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намунаси ва унинг тавсифи 2-иловага мувофиқ;

автомототранспорт воситаси техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талоннинг янги намунаси ва унинг тавсифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

а) 2017 йил 1 октябрдан бошлаб тегишли равишда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштиришда - миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказишда (қайта рўйхатдан ўтказишда) - автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг янги намуналари берилади;

б) янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилган кундан бошлаб 10 йил муддатга берилади;

в) амалдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларини янги намунадаги гувоҳномаларга алмаштириш:

2017 йил 1 октябрь - 2018 йил 31 декабрь даврида - эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари уларнинг берилган санасидан қатъи назар - эгасининг ёзма аризасига кўра ихтиёрий равишда;

2019 йил 1 январдан эски намунадаги барча миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар - уларнинг берилган санасига мувофиқ ҳолда:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари - 2023 йил 31 мартга қадар;

2010-2012 йилларда берилганлари - 2023 йил 30 июнга қадар;

2013-2015 йилларда берилганлари - 2023 йил 30 сентябрга қадар;

2015 йилдан кейин берилганлари - 2023 йил 31 декабрга қадар муддатларда мажбурий тартибда амалга оширилади;

г) эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар уларнинг берилган санасига мувофиқ ҳолда:

2010 йилгача бўлган даврда берилганлари - 2023 йил 1 апрелдан;

2010-2012 йилларда берилганлари - 2023 йил 1 июлдан;

2013-2015 йилларда берилганлари - 2023 йил 1 октябрдан;

2015 йилдан кейин берилганлари - 2024 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг янги намунасини тасдиқлаш тўғрисида" 2006 йил 19 декабрдаги 261-сон қарори 2017 йил 1 октябрдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:

Вазирлар Маҳкамасига рўйхатдан ўтказиш тартиботларини соддалаштиришни ва автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шаклларини жорий этишни назарда тутган ҳолда Автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини, шунингдек қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсин;

ўзининг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон миллий телерадирокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан биргаликда босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан интернет-нашрларда миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳамда автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шакллар асосидаги янги намуналарини босқичма-босқич жорий этишнинг мақсадлари, тартиби ва шартлари кенг ёритилишини таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва ички ишлар вазири А.А. Азизов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 2 мартдаги

116-сон қарорига

1-ИЛОВА


Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг намунаси


(олд томони)

(орқа томони)

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг тавсифи


Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси халқаро стандартлар тавсиялари асосида пластикдан тайёрланади. Пластикдан тайёрланган гувоҳнома ўлчами 54 х 86 миллиметрни ташкил этади. Гувоҳноманинг ранги - оч пушти. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Серияли рақами икки ҳарфли, номери олти рақамли.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР) ва қурилмалар ўртасида маълумотларни бевосита алоқасиз амалга ошириш имконини берувчи махсус электрон белги (NFC Смарт-карт) бўлади.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири шаклидаги голограмма, у нишабликнинг турлича бурчагида ўз шаклини ўзгартиради;

микроматн - "Нaydovchilik guvohnomasi Водительское удостоверение Driving licence", ўлчами максимум 30 микрон;

ультрабинафша қоплама;

"UZ" ёзувли эгилганда бир рангдан бошқа рангга товланадиган оптик турланадиган бўёқ;

гильош, доимий равишда қийшайиб турадиган 40-70 мкм қалинликдаги тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;

миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси пластик шаклининг серияли рақамининг лазер ўйма нақши.

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг олд томонида "Нaydovchilik guvohnomasi", "Водительское удостоверение", "Driving licence" сўзлари ёзилади, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган, Ўзбекистон Республикасининг номи давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган, Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияга (Вена шаҳри, 1968 йил 8 ноябрь) 6-илова 4-бандининг 1 - 3, 4а - 4d, 5 - 7, 9-кичик бандларида ва 5-банди 8-кичик бандида назарда тутилган маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилади, фотосурат учун жой назарда тутилган.

Орқа томонида Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенцияга (Вена шаҳри, 1968 йил 8 ноябрь) 6-илова 4-бандининг 9 ва 12-кичик бандларида, шунингдек 5-бандининг 10 ва 11-кичик бандларида назарда тутилган маълумотлар мажбурий тартибда кўрсатилади.

1 - 12-бандларда назарда тутилган маълумотлар келтирилади.

Алоҳида белгилар учун жой назарда тутилган.

A, B, C, D, BE, CE ва DE тоифаларини бошқариш учун миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ҳақиқийлиги тегишли пиктограммалар билан ифодаланган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 2 мартдаги

116-сон қарорига

2-ИЛОВА


Автомототранспорт воситасининг

рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги

гувоҳноманинг намунаси ва унинг

ТАВСИФИ


(олд томони)

(орқа томони)

Автомототранспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги

тўғрисидаги гувоҳноманинг тавсифи


Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома халқаро стандартлар тавсиялари асосида 54 х 86 мм ўлчамда пластикдан тайёрланади. Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ранги - кўк. Лотин ёзувидаги давлат тилидан фойдаланилади. Серияли рақам икки ҳарфли, номери олтита рақамли.

Автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномада жисмоний шахс учун - шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахс учун - солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) ва қурилмалар ўртасида бевосита алоқасиз ахборот айрибошлаш имконини берувчи электрон белги (NFC Смарт-карт) бўлади.

Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг пластик шакли қуйидаги ҳимоя воситаларига эга:

Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири шаклидаги голограмма, у нишабликнинг турлича бурчагида ўз шаклини ўзгартиради;

микроматн - "Avtomototransport vositasi ro`yxatdan o`tkazilganligi to`g`risida guvohnoma Свидетельство о регистрации автомототранспортного средства Vehicle license", ўлчами максимум 30 микрон;

ультрабинафша қоплама;

"UZ" ёзувли эгилганда бир рангдан бошқа рангга товланадиган оптик турланадиган бўёқ;

гильош, доимий равишда қийшайиб турадиган 40-70 мкм қалинликдаги тўлқинли чизиқларнинг қалин тармоғи шаклидаги нақш;

гувоҳнома пластик шаклининг серияли рақамининг лазер ўйма нақши.

Гувоҳноманинг олд томонида "Avtomototransport vositasi ro`yxatdan o`tkazilganligi to`g`risida guvohnoma", "Свидетельство о регистрации автомототранспортного средства", "Vehicle license" сўзлари ёзилган, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг тасвири туширилган, "Ўзбекистон Республикаси" сўзлари давлат тилида, рус ва инглиз тилларида ёзилган. Автомототранспорт воситасининг давлат рақам белгиси, маркаси, модели, ранги, автомототранспорт воситасининг эгаси тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми ёки ташкилотнинг номи, манзили), автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилган сана, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг бўлими, жисмоний шахс учун - шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахс учун - солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) мажбурий тартибда кўрсатилади.

Автомототранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг орқа томонида автомототранспорт воситаси тўғрисидаги маълумотлар: автомототранспорт воситаси ишлаб чиқарилган йил, тури, кузов/шоссе рақами, тўла вазни, юксиз вазни, двигателнинг тоифаси ва қуввати, ёнилғи тури, ҳайдовчининг ўриндиғи билан биргаликда ўтириладиган ўринлар сони, тик туриладиган ўринлар сони, алоҳида белгилар мажбурий тартибда кўрсатилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 2 мартдаги

116-сон қарорига

3-ИЛОВА



Автомототранспорт воситаси техник кўрикдан

ўтганлиги тўғрисидаги талоннинг намунаси ва унинг

ТАВСИФИ

(олд томони)


        

AVTOMOTOTRANSPORT VOSITASI TEXNIK

KO`RIKDAN O`TGANLIGI TO`G`RISIDA TALON


00UZ N 000000


Avtomototransport vositasining rusumi ______________

________________________________________________


Davlat ro`yxatidan o`tkazish raqami belgisi __________

________________________________________________

          


(орқа томони)


        

O`tkazilgan texnik ko`rik natijasi ___________________

SOZ/NOSOZ


Texnik ko`rikdan o`tkazilgan sana 20__ yil "___" ______


Navbatdagi texnik ko`rikdan

o`tkazish sanasi 20__ yil "___" ______


Alohida belgilar __________________________________

________________________________________________

   (DYНXX bo`linmasining nomi, mansabdor shaxsning

                  lavozimi, unvoni, F.I.Sh. va imzosi)


M.O`.

          


Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талоннинг

ТАВСИФИ


Техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги талон тўртбурчак шаклидаги, ўлчамлари 54 х 86 мм бўлган зичлиги бир квадрат метрга 140+/-5 грамманли 100% пахтадан олинган қоғоздан тайёрланади. Қоғоз қатлами орасига жойлашган, ультрабинафша нурда кўринадиган кўк ва оч яшил рангли тола ҳамда нурда яхши ажралиб турадиган "пахта чаноғи" кўринишидаги умумий "сув белги"си мавжуд.

Офсетли ёзув, минтақа коди, серияси икки ҳарфли, номери олти рақамли.

Бланка қуйидаги махсус ҳимояга эга:

кимёвий таъсирга бардошли бўёқдан фойдаланилади, юза қисмидаги катакларда нусха олишга ва сканер қилишга қарши ингичка чизиқлар мавжуд. Бир рангдан бошқа рангга расм чизиқлари бузилмасдан оҳиста жилоланиши таъминланган. Жуда катталаштирилганда микроматн кўринади, ультрабинафша нурда кўринмайдиган тасвирлар ва олтита рақамли сон кўринади. Махсус қабариқ ва ўйиқлар мавжуд.

Лотин ёзувидаги давлат тилидаги матндан фойдаланилган.

Олд томонида автомототранспорт воситасининг русуми, давлат рўйхатидан ўтказиш рақам белгиси кўрсатилади.

Талоннинг орқа томонида ўтказилган техник кўрик натижаси, жорий ва навбатдаги техник кўрикдан ўтиш санаси кўрсатилади.

Талондаги ёзувлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати бўлими мансабдор шахси томонидан амалга оширилади ҳамда унинг имзоси ва махсус штампи билан тасдиқланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 март, 9-сон, 135-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 21-модда

























Время: 0.0235
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск