ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Юридик хизмат /Адлия вазирининг 28.02.2017 й. 41-мҳ-сон "Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.02.2017 й. 2863-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.02.2017 й.
N 2863
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
28.02.2017 й.
N 41-мҳ
БУЙРУҒИ
Юридик хизмат ходимининг иш жойини
моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир
минимал талабларни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли "Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 7-бандига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талаблар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (Б. Болиев) Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси (А. Очилов) мазкур идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.
4. Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси (Ш. Саидов) тегишли давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари вакиллари иштирокида бир ойлик муддатда Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни тушунтириш бўйича тарғибот ишларини амалга оширсин.
5. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир М. Икрамов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2017 йил 6 март, 9-сон, 139-модда