ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта-махсус касбий таълим (академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига Шарҳ

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

фаолиятини янада такомиллаштириш чора-

тадбирлари тўғрисида"ги қарорига

ШАРҲ



Мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидан бошлаб таълим-тарбия тизимини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, фарзандларимизнинг жаҳон андозаларига мос шароитларда замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашлари, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш, уларнинг қобилият ва истеъдоди, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш, ёшларимиз қалбида она-юртга садоқат ва фидойилик туйғуларини камол топтириш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг "Таълим тўғрисида"ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсад ва вазифалари ҳаётга изчил жорий этилиши натижасида юртимизда 1 минг 500 дан зиёд ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари барпо этилди.

Мамлакатимиздаги 1411 касб-ҳунар коллежида ёшларимиз бир нечта ихтисослик бўйича замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаб келмоқда.

Шунингдек, олий таълим муассасалари қошида 144 та академик лицей ташкил этилган бўлиб, уларда аниқ, табиий, ижтимоий-гуманитар фанлар, хорижий тиллар ҳамда маданият ва санъат йўналишлари бўйича, янги педагогик ва информацион технологиялар асосида замонавий ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланган кабинетларда ёш авлодга пухта билим берилмоқда. Ушбу масканларни ҳар йили ўртача 35 минг нафар йигит-қиз битириб чиқмоқда.

Академик лицейларнинг фаолиятини улар жойлашган ҳудуднинг демографик, иқтисодий ва бошқа омилларини ҳамда битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш натижалари нуқтаи назаридан олиб борилган таҳлиллар бу соҳадаги ишларнинг қониқарли эмаслигини кўрсатмоқда. Ҳозирги пайтга келиб академик лицейлар сонини оптималлаштириш, улардаги таълим сифатини ошириш ва мазмунини янгилаш, уларни битириб чиқаётган ёшларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичларини тубдан яхшилаш бўйича қатор чора-тадбирларни амалга ошириш зарурати пайдо бўлмоқда.

Мазкур соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор академик лицейларда ўқув жараёнининг сифати ва самарадорлигини ошириш, бу масканларда таълим бериш учун умумтаълим мактабларининг энг қобилиятли битирувчиларини саралаб олиш, ёшларнинг ўзлари танлаган касб ва мутахассисликларни эгаллашга бўлган орзу-интилишларига эришмоғи учун янада кенг шароитлар яратиш каби аниқ мақсадларга йўналтирилган бўлиб, унда қуйидаги аниқ вазифаларни амалга ошириш кўзда тутилган:

бугунги кунда моддий-техника ва ўқув-методик базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган 4 та академик лицей фаолияти тугатилади ҳамда олий таълим муассасаларидан узоқда жойлашган, таълим сифати ва битирувчиларининг институт ва университетларга ўқишга кириш кўрсаткичлари паст бўлган 54 та академик лицей босқичма-босқич касб-ҳунар коллежларига айлантирилади;

Инвестиция дастури лойиҳаси ва қурилишларнинг манзилли рўйхатларини шакллантиришда академик лицейлар негизида ташкил этиладиган касб-ҳунар коллежлари учун янги ўқув устахоналари қуриш учун маблағлар ажратишга алоҳида эътибор қаратилади;

касб-ҳунар коллежларига айлантирилаётган академик лицейларнинг 2 ва 3-босқич ўқувчилари ўқишни тугатгач, яқин ҳудудда жойлашган, таълим йўналиши ўхшаш бўлган академик лицейларда якуний давлат аттестациясини топширади ва давлат намунасидаги академик лицей битирувчиси дипломини олади;

олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини академик лицейларда дарс беришга кенгроқ жалб қилиш мақсадида академик лицейлардаги ўқитувчилик фаолиятига соатбай ҳақ тўлаш миқдори олий таълим муассасаларида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорига тенглаштирилади;

таълимнинг узлуксизлик ва узвийлик тамойилларига риоя қилган ҳолда иқтидорли ўқувчилар билан иш олиб бориш доирасида айрим фанлар чуқур ўқитиладиган ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаблари билан академик лицейлар ўртасида ўзаро таъсирчан ҳамкорлик механизми йўлга қўйилади.

Академик лицейларда таълим сифатини ошириш, таълим жараёнига илғор педагогик усуллар, ахборот-коммуникация технологиялари, электрон таълим ресурслари ва мультимедиа тақдимотларини кенг татбиқ қилиш ва бунинг учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида:

ўқув гуруҳлари таркиби 26 нафар ўқувчидан ортиқ бўлмаган тарзда шакллантирилади;

чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар (таълим йўналишлари) бўйича амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари гуруҳларга бўлинган тарзда, яъни иккита кичик гуруҳда ўтказилиши йўлга қўйилади;

педагоглар таркиби олий маълумотли ва камида 5 йиллик узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган малакали ўқитувчилар орасидан танлов асосида шакллантирилади.

Яна бир муҳим янгилик шундан иборатки, академик лицейлар директорлиги учун номзодлар академик лицейлар бириктирилган олий таълим муассасалари ректорлари томонидан тавсия этилиши белгиланмоқда.

2017/2018 ўқув йилидан бошлаб академик лицейлар ўқувчиларини умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ижара тизими асосида амалга оширилади. Кам таъминланган оилалар фарзандлари умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар билан бюджет маблағлари ҳисобидан бепул таъминланади.

Яна бир муҳим жиҳати шундаки, қарорда академик лицейлар битирувчиларига аниқ мутахассисликлар бўйича билим ва кўникмалар бериш кўзда тутилган бўлиб, таълим жараёни якунига етганидан сўнг уларга давлат намунасидаги сертификат берилади.

Қарорда таълим жараёни сифатини ошириш ва академик лицейлар битирувчиларининг олий таълим муассасаларида ўқишни давом эттириши учун алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқилган. Унда:

академик лицей ўқувчиларининг бириктирилган олий таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари ва бошқа моддий-техника базасидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш;

ҳар бир академик лицейда ўқувчиларнинг индивидуал қобилиятидан келиб чиқиб, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, электрон таълим ресурслари, ўқувчиларнинг ижодий ва мустақил изланишларига йўналтирилган дастурларни ишлаб чиқиш;

олий таълим муассасаларининг тажрибали профессор-ўқитувчиларини академик лицейларнинг педагог кадрларига патронаж сифатида бириктириш;

олий таълим муассасалари фаолиятига баҳо беришда улар томонидан таълим самарадорлигини ошириш бўйича академик лицейлар билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратиш назарда тутилган. Бу борада семинар-тренинглар ташкил этиш, таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, хорижий тилларни ўзлаштириш, тажрибали профессор-ўқитувчилар иштирокида доимий маҳорат дарсларини ўтказиш, академик лицей ўқитувчиларига илмий-услубий ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борилаётган ишларни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш каби масалалар қамраб олинган.

Бундан ташқари, қарорда академик лицейлар негизида босқичма-босқич ташкил этилаётган касб-ҳунар коллежлари учун зарур устахоналарни барпо этиш ва жиҳозлаш, шунингдек, соатбай асосида академик лицейларда фаолият кўрсатувчи профессор-ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш учун Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилиши кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтганда, қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида академик лицейларда ўқитиш сифати ва самарадорлигини янада ошириш, иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва мақсадли таълимга йўналтириш, фарзандларимизнинг танланган мутахассисликларни пухта эгаллашлари учун зарур шароитларни яратишга кенг имкониятлар очилади.



"Халқ сўзи", 2017 йил 16 март



































Время: 0.2013
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск