Внимание!

NB! Айни вактда мазкур хужжатга ўзгартишлар киритилмокда.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Тиббиёт муассасалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2003 й. 537-сон "Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.12.2003 й.

N 537



АҲОЛИГА ШОШИЛИНЧ ТИББИЙ ЁРДАМ

ХИЗМАТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида" 1998 йил 10 ноябрдаги ПФ-2107-сон Фармонига мувофиқ республикада замонавий, юксак жаҳон талабларига жавоб берадиган ташҳис қўйиш ва даволаш тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган, юқори малакали врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари билан таъминланган шошилинч тиббий ёрдамнинг яхлит тизими яратилган ва самарали фаолият кўрсатмоқда.

Аҳолига шошилинч тиббий хизмат кўрсатишни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва унинг сифатини ошириш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам хизматини, айниқса республика минтақаларида янада ривожлантириш, тизимда ишлаётган кадрларни рағбатлантиришни кучайтириш, замонавий, юқори технологияли ташҳис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналаридан малакали фойдаланишни ва уларга сервис хизмати кўрсатишни таъминлаш соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш ҳозирги босқичининг устувор вазифаси ҳисоблансин.

Аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимини ривожлантиришни амалий қўллаб-қувватлаш учун Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ҳузурида бюджетдан ташқари Шошилинч тиббий ёрдам хизматини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилсин.

Қуйидагилар:

давлат бюджети маблағлари, шу жумладан бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш ҳисобига тежалган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг ҳомийлик маблағлари, халқаро ташкилотларнинг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин.

2. Шошилинч тиббий ёрдам хизматини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Шошилинч тиббий ёрдам хизматини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасининг Ҳомийлик кенгаши 2-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.

Ҳомийлик кенгашига қуйидаги вазифалар юклансин:

шошилинч тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уни замонавий ташҳис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш бўйича вазифаларни амалга оширишга бутун чоралар билан кўмаклашиш;

шошилинч тиббий ёрдам хизмати ходимларининг малакасини оширишга, хизматнинг тиббиёт муҳандис-техник ва ёрдамчи ходимлари меҳнатини моддий рағбатлантиришни кучайтиришга кўмаклашиш;

шошилинч тиббий ёрдамни ривожлантириш бўйича вазифаларни ҳал этиш учун манфаатдор давлат ва жамоат тузилмаларини, халқаро ташкилотларнинг, мамлакатимиздаги ва хорижий инвесторларнинг кенг жалб этилишини таъминлаш;

Шошилинч тиббий ёрдам хизматини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни амалга ошириш.

4. 2004 йил 1 январдан бошлаб шошилинч ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимларининг, шу жумладан муҳандис-техник ходимларининг лавозим маошлари Меҳнатга хақ тўлаш ягона тариф сеткаси бўйича тариф разрядини ошириш ҳисобига 15 фоизга оширилсин.

Белгилаб қўйилсинки, амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган икки ёки ундан кўп асослар бўйича маошларни ошириш ҳуқуқига эга бўлган бўлинмалар ва лавозимлар учун маошларни ошириш миқдори 30 фоиздан ошмаслиги керак.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2004 йил 1 январгача:

Шошилинч тиббий ёрдам республика маркази ҳузурида юқори малакали муҳандис-мутахассислардан ноёб, юқори технологияли ташҳис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналарига сервис хизмати кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича 20 кишидан иборат кўчма хизмат ташкил этсин;

сервис хизмати кўрсатиш муҳандис-техник ходимларини ўқитиш ва уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан юқори технологияли ташҳис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналарини ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчи хорижий фирмаларда бевосита тажриба орттириши бўйича тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

Шошилинч тиббий ёрдам республика марказидаги, вилоятлар ва туманлар филиалларидаги ҳамда сервис хизмати кўрсатилиши ва таъмирланиши керак бўлган тиббий асбоб-ускуналар ва техникалар рўйхатини тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

юқори технологияли ташҳис қўйиш ва тиббиёт асбоб-ускуналарига сервис хизмати кўрсатиш учун масъул бўлган муҳандис-техник ходимлар лавозимлари рўйхатини;

шошилинч тиббий ёрдам хизмати ходимлари учун улар ишининг тезкорлик ва тиғизлик характерини ҳисобга олувчи штат нормативларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2004-2005 ўқув йилидан бошлаб:

тиббиёт олий ўқув юртларининг даволаш факультетлари талабаларининг, тиббиёт коллежлари ва ўрта тиббиёт ходимлари малакасини ошириш бўйича ўқув юртлари ўқувчиларининг ўқув дастурига шошилинч тиббий ёрдам масалаларини мажбурий равишда чуқур ўрганишни киритсин;

"Шошилинч тиббий ёрдам" ихтисоси бўйича магистратура очишни назарда тутсин;

"Шошилинч тиббиёт врачи" мутахассисига нисбатан малака тавсифномалари ва талабларини ишлаб чиқсин ва уни врачлик ихтисослари классификаторига киритсин;

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳузурида шошилинч тиббий ёрдам кафедрасини ташкил этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Шошилинч тиббий ёрдам республика марказига Вазирлар Маҳкамасининг заҳира жамғармасидан 2003 йилда 50.0 млн сўм ва 2004 йилда 150.0 млн сўм ажратсин, бу маблағларни бюджетдан ташқари Шошилинч тиббий ёрдам хизматини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармасига мақсадли ўтказсин;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикаси республика бюджети лойиҳасини тузишда шошилинч тиббий ёрдам хизмати учун асбоб-ускуналар, анжомлар, тиббиёт буюмлари, эҳтиёт қисмлар ва сарфланадиган материаллар харид қилиш харажатларининг алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилишини назарда тутсин.

9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда шошилинч тиббий ёрдам хизматининг вилоятлар, шаҳарлар ва туманлардаги бўлинмаларини қўллаб-қувватлаш юзасидан, уларни замонавий, юқори технологияли тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш, мамлакатимиздаги ва чет эллардаги етакчи клиникалар ҳамда тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқарувчилар базасида тиббий ва муҳандис-техник ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга доир тадбирларни ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 2 декабрдаги

537-сон қарорига

2-ИЛОВА



Шошилинч тиббий ёрдам хизматини

қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш

жамғармасининг Ҳомийлик кенгаши

ТАРКИБИ

Нурмуротов М.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Молия вазири, Ҳомийлик кенгашининг раиси


Назиров Ф.Ғ.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири, Ҳомийлик кенгаши раисининг ўринбосари


Ҳомийлик кенгаши аъзолари:


Субанов Б.Ж.

-

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири


Раматов А.Д.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг раиси


Азизов А.А.

-

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси раиси


Парпиев К.Р.

-

"Ўзавтосаноат" уюшмасининг раиси


Ҳожибоев А.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари


Мирхўжаев З.С.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқарувининг раиси


Боймуратов А.Ж.

-

"Агробанк" АТБ бошқарувининг раиси

Жўраев Ш.Ж.

-

"Асака" банки бошқарувининг раиси


Кучерский Н.И.

-

"Қизилқумнодирметаллолтин" концернининг бош директори


лавозимига кўра

-

Шошилинч тиббий ёрдам республика марказининг директори


Воҳидова Ў.Т.

-

Қизил Ярим ой жамиятининг раиси


Абедин Г.З.

-

"Сименс АГ" (Германия) компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонасининг тиббиёт техникаси департаменти директори (келишув бўйича)


Ҳасанов О.К.

-

"Дрэгер Медикал" (Германия) компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари (келишув бўйича)


Акалаев Р.Н.

-

Кичик инвазив эндоскопик аралашув учун анжомлар ишлаб чиқариш бўйича "ППП" (Россия) масъулияти чекланган жамият ҳамда "М.Горький номидаги Тиббиёт анжомлари заводи" (Россия) очиқ акциядорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбари (келишув бўйича)


Қосимова А.А.

-

Ўпкага сунъий ҳаво бериш аппаратлари ишлаб чиқариш бўйича "Урал асбобсозлик заводи" (Россия) ) очиқ акциядорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари (келишув бўйича)


Ғаффарова Д.Х.

-

"Солвей Фарма" (Германия) компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари (келишув бўйича)


Ловцова Е.В.

-

"Гедеон Рихтер" кимё заводи акциядорлик жамияти" (Венгрия) компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари (келишув бўйича)


Ҳошимов Б.А.

-

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг иқтисодиёт ва молиялаштириш бош бошқармаси бошлиғи, Ҳомийлик кенгаши котиби






























Время: 0.2060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск