ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.12.2003 й. 539-сон "Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
02.12.2003 й.
N 539
ЎЛЧАШ ВОСИТАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ,
РЕАЛИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА ПРОКАТГА
БЕРИШ ФАОЛИЯТИНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ
ҲАҚИДА
"Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасида кўрсатилган соҳаларда қўлланиладиган ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолияти лицензияланиши маълумот учун қабул қилинсин.
3. Комиссия икки ҳафта муддатда:
Вазирлар Маҳкамасининг ўлчаш воситаларини тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш фаолиятини лицензиялаш комиссияси ҳамда эксперт хулосалари тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
эксперт хулосалари тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ шахсий таркибини тасдиқласин.
4. "Ўзстандарт" агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда мазкур қарор талабларига мувофиқ уларни тайёрлаш, реализация қилиш ва прокатга бериш лицензияланадиган ўлчаш воситаларининг аниқлаштирилган рўйхатини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқлаш учун Комиссияга киритсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг котибиятига ва "Ўзстандарт" агентлигининг бош директори Р.А. Бўриев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2003 й., N 12, 129-модда.