Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 14.03.2017 й. 2867-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 08.02.2017 й. 01-02/8-3-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 14 мартда 2867-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2017 йил 8 февралдаги

01-02/8-3-сон қарорига

ИЛОВА



Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона

тўловларига тузатишлар киритишни

тўлдириш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шакли, шунингдек уни тўлдириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


божхона қийматига ва божхона тўловларига тузатишлар киритиш (бундан буён матнда БҚБТТ деб юритилади) - божхона юк декларациясида (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) кўрсатилган товарнинг божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари бўйича маълумотларига ўзгартириш ва (ёки) қўшимчалар киритиш учун фойдаланиладиган ҳужжат;


божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис (бундан буён матнда мутахассис деб юритилади) - декларант ёки божхона брокери номидан БҚБТТни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига тақдим этиш учун ваколатли шахс;


электрон БҚБТТ - мутахассиснинг электрон рақамли имзоси (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) билан тасдиқланган, "Товарларни электрон декларациялаш" автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда ТЭДААТ деб юритилади) воситасида тақдим этилган электрон шаклдаги БҚБТТ ёки қоғоз шаклдаги БҚБТТнинг электрон ташувчида тақдим этилган электрон нусхаси.


2. БҚБТТ товарнинг божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари бўйича маълумотларига тузатишлар киритилаётган БЮДнинг ажралмас қисми бўлиб ҳисобланади.


3. БЮД электрон шаклда тақдим этилганда, БҚБТТ ҳам электрон шаклда тақдим этилади.

БЮД қоғоз шаклда тақдим этилганда, БҚБТТ ҳам қоғоз шаклида тўрт нусхадан иборат А4 форматдаги варақларда тақдим этилади ва қуйидагича тақсимланади:

биринчи нусха - божхона органлари иш йиғма жилдларида қолади;

иккинчи нусха - штатида мутахассис бўлган божхона брокери ёки декларант учун;

учинчи ва тўртинчи нусхалар - декларант учун.

Агар БҚБТТ қоғоз шаклда тақдим этилса, мутахассис божхона органларига ўзининг ЭРИси билан тасдиқланган унинг электрон нусхасини ҳам тақдим этади.


4. БҚБТТ мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ БҚБТТ-1 асосий шакл, ушбу Йўриқноманинг 7-бандида назарда тутилган ҳолатларда эса, мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ БҚБТТ-2 қўшимча шаклдан иборат. БҚБТТ-1 ва БҚБТТ-2 варақлари БЮДнинг варақларига мос равишда тақсимланади.

Электрон БҚБТТ божхона органларига белгиланган формат ва тузилишга мувофиқ тақдим этилиши лозим.


5. БҚБТТ ўзбек ёки рус тилида тушунарли тўлдирилган бўлиши лозим.

БҚБТТда ўчиришлар ва бўяшлар бўлмаслиги керак. Тушунарсиз тўлдирилган БҚБТТлар божхона органлари томонидан расмийлаштириш учун қабул қилинмайди.


6. БҚБТТ-1 бир ёки ундан ортиқ номдаги (бир хил ва айнан шундай Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатураси (бундан буён матнда ТИФ ТН деб юритилади) бўйича ўнта рақам даражасига мувофиқ таснифланганда) товарларнинг кўрсаткичларига тузатишлар киритилаётган маълумотларни, агар бундай товарларга нисбатан бир хил ва айнан шундай божхона режими ўрнатилган бўлса, акс эттириш учун фойдаланилади. БҚБТТ-1нинг графаларини тўлдиришнинг умумий тартиби БЮДнинг тегишли графаларини тўлдириш тартиби билан ўхшаш бўлади.


7. Бирдан ортиқ номдаги товарларнинг кўрсаткичларига тузатишлар киритилганда, ҳар бири яна икки номдаги товарларнинг маълумотларига тузатишлар киритиш имкониятини берадиган бўлса, БҚБТТ-2дан фойдаланилади.

БҚБТТ-2нинг графаларини тўлдириш тартиби БҚБТТ-1нинг тегишли графаларини тўлдириш тартиби билан ўхшаш бўлади.


8. БҚБТТни расмийлаштириш мутахассис томонидан тақдим этилган кундан эътиборан уч иш куни ичида божхона органи томонидан амалга оширилади.


9. Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:

божхона расмийлаштируви вақтида;

товар чиқариб юборилганидан кейин.


10. Божхона расмийлаштируви амалга оширилаётганда товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига қуйидаги ҳолларда тузатишлар киритилади, агар:

декларант ёки божхона брокери томонидан маълум қилинган товарнинг божхона қийматини аниқлаш усули ва миқдори уларни тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатларга мос эмаслиги аниқланган бўлса;

божхона қиймати декларациясида товарнинг маълум қилинган божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари миқдорига таъсир этган техник хатолар аниқланган бўлса.


11. Товар чиқариб юборилганидан кейин унинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига қуйидаги ҳолларда тузатишлар киритилади, агар:

шартли чиқариб юборилган товарга нисбатан унинг узил-кесил божхона қиймати декларантнинг ёки божхона брокерининг қўшимча ахбороти асосида аниқланса ёхуд декларант ёки божхона брокери Божхона кодексининг 321-моддасига мувофиқ божхона органи томонидан аниқланган божхона қийматини қабул қилса;

товарни декларациялашда содир этилган, товарнинг божхона қийматининг ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган техник хатолар аниқланган бўлса;

ҳужжатларнинг кейинги текшируви пайтида товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган нотўғри декларациялаш аниқланган бўлса;

маълум қилинган божхона қийматининг божхона ҳудудига олиб кирилган ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқилган товарнинг миқдори ва (ёки) сифати контракт (шартнома, келишув) шартларидан четга чиқиши туфайли товарнинг ҳақиқий қийматига мос эмаслиги божхона декларациясини қабул қилиш санасида аниқланган бўлса. Божхона кўздан кечируви далолатномаси, шунингдек контракт (шартнома, келишув) тарафлари ўртасида келишилган, божхона тўловлари ундирилмайдиган товар бўйича - товарнинг миқдорига оид эътироз ёки божхона тўловлари ундириладиган товарлар бўйича - экспертиза хулосаси товарнинг мос эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади;

божхона тўловларининг суммалари қайтарилишига ёки қўшимча тўланишига олиб келадиган ёки товарнинг божхона қиймати миқдорига таъсир кўрсатган бошқа асослар юзага келган бўлса.


12. Агар товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг пайдо бўлишига олиб келган бўлса, ана шу қарздорлик суммасига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пеня ҳисобланади.


13. Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш қайси товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритилаётган бўлса, фақатгина ўша товарга нисбатан амалга оширилади.


14. Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шаклини тақдим этиш орқали маълум қилинади, бу шакл божхона декларациясининг ажралмас қисми бўлиб, унинг маълумотларига товарнинг божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари бўйича тузатишлар киритилади.


15. Агар декларант ёки божхона брокери божхона органи томонидан товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига киритилган тузатишларга рози бўлмаса, у товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишнинг божхона органи томонидан қайта ҳисоб-китоб қилинган товарларнинг божхона қиймати ва (ёки) божхона тўловлари кўрсатилган шаклини имзоламасликка ҳақли. Бу ҳолларда декларант ёки божхона брокери товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш сабабларини тушунтириб беришни божхона органидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига сўров юборилиши декларантни ёки божхона брокерини божхона тўловларини тўлашдан озод этмайди.


16. Божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин божхона органи томонидан товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритилиши устидан декларант ёки божхона брокери белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.


17. БҚБТТдаги маълумотларни маълум қилишда Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномада (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) кўрсатилган таснифлагичлардан фойдаланилади.



2-БОБ. БҚБТТни ТЎЛДИРИШ


18. Мутахассис томонидан қуйидаги графалар тўлдирилади: 1, 2, 3, 5, 7, 8, 11, 12, 13, 14, 15, 15а, 17, 17а, 20, 22, 23, 24, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 50, 52, 54.

2, 7, 8, 24, 31, 32, 35, 40, 41, 50 ва 52 графаларда БЮДнинг тегишли графаларидаги маълумотлар такрорланади.


19. Қолган графалар мутахассис томонидан қуйидаги кўринишда тўлдирилади:


1) 1-графа. "Тузатиш тури".

Биринчи бўлмада тузатиш киритишнинг саккиз рақамли коди кўрсатилади - Х/Х/Х/Х/Х/Х/Х/Х.

Биринчи элемент тузатиш киритиш қайси босқичда амалга оширилаётганлигини кўрсатади:

1 - божхона расмийлаштируви вақтида;

2 - товар чиқариб юборилганидан кейин.

Иккинчи элемент БЮДда кўрсатилган маълумотларга ўзгартиришлар киритиш учун асос бўлган шароитларни кўрсатади:

0 - БЮДда кўрсатилган маълумотларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги декларантнинг мурожаати;

1 - ҳужжат ва маълумотларни текшириш натижалари;

2 - қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўтказилган текширув натижалари;

3 - қонуний кучга кирган суд органларининг қарорлари;

Учинчи элемент товарнинг миқдори ва (ёки) вазнига нисбатан БЮДда кўрсатилган маълумотларга ўзгартиришлар киритилишини кўрсатади:

0 - ўзгартиришлар мавжуд бўлмаганда;

1 - техник хатоликлар (ўлчов бирликлари нотўғри кўрсатилганлиги, маълумотларни кодлашдаги хатоликлар ва ҳ. к.);

2 - товарнинг миқдори ва (ёки) вазни БЮДда ва (ёки) ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) шартларида назарда тутилган товарнинг миқдори ва (ёки) вазнига нисбатан номувофиқликлар, шу жумладан бир вақтнинг ўзида техник хатоликлар аниқланганда;

Тўртинчи элемент БЮДда кўрсатилган товарнинг келиб чиқиш мамлакати ва (ёки) тариф преференциялар тўғрисидаги маълумотларга ўзгартиришлар киритилишини кўрсатади:

0 - ўзгартиришлар мавжуд бўлмаганда;

1 - товарнинг келиб чиқиш мамлакати тўғрисидаги маълумотлар нотўғрилиги аниқланганда;

2 - тариф преференцияларини бериш шартларига риоя этилмаганлиги аниқланганда;

3 - товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона органлари ва уларнинг мансабдор шахсларининг қарорлари хатти-ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятларни кўриб чиқилиши натижалари юзасидан ёки қонуний кучга кирган суд органларининг қарорлари асосида тариф переференциялари берилганда;

4 - товарлар чиқариб юборилганидан кейин божхона тўловларини тўловчининг аризаси бўйича тариф преференциялари тикланганда;

Бешинчи элемент БЮДда кўрсатилган товарнинг ТИФ ТН бўйича кодига ўзгартириш киритилишини кўрсатади:

0 - ўзгартириш мавжуд бўлмаганда;

1 - товарнинг ТИФ ТН бўйича нотўғри таснифланганлиги аниқланганда;

Олтинчи элемент БЮДда кўрсатилган товарнинг божхона қийматига нисбатан маълумотларга ўзгартиришлар киритилишини кўрсатади:

0 - ўзгартиришлар мавжуд бўлмаганда;

1 - техник хатоликлар (чоп этишдаги хатоликлар, арифметик хатоликлар, шу жумладан валюта курсининг нотўғри қўлланилиши);

2 - қўшимча ҳисоблаш (чегириш) натижасидаги хатоликлар, шу жумладан, бир вақтнинг ўзида техник хатоликлар аниқланганда;

3 - товарнинг божхона қийматини ҳисоблаш учун асос ва (ёки) божхона қийматини аниқлашнинг усулини танлашдаги хатоликлар, шу жумладан бир вақтнинг ўзида техник хатоликлар ёки қўшимча ҳисоблаш (чегириш) натижасидаги хатоликлар аниқланганда;

4 - товарнинг божхона қийматини аниқлаш имконияти бўлмаганлиги натижасида шартли чиқариб юборилган товарнинг божхона қийматига ўзгартиришлар киритилганда;

Еттинчи элемент БЮДда кўрсатилган ҳисобланган (тўланган) божхона тўловларига нисбатан маълумотларга ўзгартиришлар киритилишини кўрсатади:

0 - ўзгартиришлар мавжуд бўлмаганда;

1 - божхона йиғимлари, солиқларни тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар, божхона божларини тўлаш бўйича бериладиган имтиёзлар шартларига риоя қилинмаганлиги аниқланганда;

2 - декларант томонидан божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёзлардан фойдаланишдан воз кечганда;

3 - кечиктириб ёки бўлиб-бўлиб тўлаш бўйича тақдим этилган божхона тўловлари тўланганда;

4 - божхона тўловларини, фоизларни ва (ёки) пеняларни тўлаш муддати келганда;

5 - БЮДда кўрсатилган ундирилган бошқа тўловлар тўғрисидаги маълумотлар ўзгартирилганда;

Саккизинчи элемент БЮДда кўрсатилган бошқа маълумотларга ўзгартиришларни кўрсатади:

0 - ўзгартиришлар мавжуд бўлмаганда;

1 - товарлардан фойдаланиш ва (ёки) тасарруф этиш бўйича чекловлар ва (ёки) маълум қилинган божхона процедуралари шартларига риоя этилмаганлиги, шунингдек белгиланган муддатларда божхона процедуралари тугатилмаганлиги аниқланганда;

2 - божхона процедураси муддатлари узайтирилганда;

3 - БЮДда кўрсатилган тақдим этилган божхона тўловларини тўлашни таъминлаш тўғрисидаги маълумотлар ўзгартирилганда.

Барча элементлар "/" бўлиш белгиси орқали кўрсатилади, элементлар ўртасида пробел бўлишига йўл қўйилмайди.


Масалан, 2/2/0/0/0/3/0/0 қуйидагини билдиради:

товар чиқариб юборилганидан кейин тузатиш киритилиши амалга оширилмоқда;

товар чиқариб юборилганидан кейин божхона назорати жараёнида аниқланган;

товарнинг божхона қийматини аниқлашнинг усулини танлашда хатоликка йўл қўйилганлиги натижасида тузатиш киритиш амалга оширилмоқда.

Графанинг иккинчи бўлмасида БЮДнинг 1-графаси биринчи бўлмасидаги товарларни олиб ўтилишининг йўналиши кўрсатилади.

Графанинг учинчи бўлмасида БЮДнинг 1-графаси иккинчи бўлмасидаги божхона режимининг рақамли коди кўрсатилади;


2) 3-графа. "Қўшимча варақлар".

Графанинг биринчи бўлмасида варақнинг тартиб рақами, иккинчи бўлмасида тақдим этилаётган БҚБТТ варақларининг умумий сони, шу жумладан асосий ва барча қўшимчалари кўрсатилади.

Масалан, агар битта БҚБТТ иккита қўшимча варақларга эга бўлса, асосий варағида "1/3"; биринчи қўшимча варағида "2/3"; иккинчи қўшимча варағида "3/3" кўрсатилиши лозим. Агар БҚБТТ қўшимча варақларга эга бўлмаса "1/1" кўрсатилади.

БҚБТТ электрон шаклда тақдим этилганда, графада электрон БҚБТТ қоғозга чоп этилгандаги каби варақнинг тартиб рақами ва БҚБТТ варақларининг умумий сони мазкур кичик бандда белгиланган тартибда кўрсатилади;


3) 5-графа. "Товарлар номларининг умумий сони".

Графада товарлар номларининг умумий сони (рақамлар билан) кўрсатилади. Бу сон БҚБТТнинг 31-графаларида тўлдирилган миқдорга мувофиқ бўлиши лозим;


4) 11-графа. "Савдо қилинаётган мамлакат".

Графада савдо қилувчи мамлакатга аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, савдо қилувчи мамлакатнинг аниқлик киритилган номи кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


5) 12-графа. "Умумий божхона қиймати".

Графанинг чап бўлмасида товарнинг тузатиш киритилган божхона қиймати БҚБТТнинг 45-графаси чап бўлмасида кўрсатилган, товарнинг тузатиш киритилган божхона қиймати ва БЮДнинг 45-графасидаги қолган товарлар бўйича (товарнинг божхона қийматига тузатиш киритилмаганлари учун) аниқланадиган сумма сифатида кўрсатилади.

Ўнг бўлмасида:

БЮДнинг 12-графасидаги маълумот, агар биринчи маротаба тузатиш киритилаётган бўлса;

бундан олдинги БҚБТТнинг чап бўлмасидаги маълумот, агар илгари товарнинг божхона қийматига тузатишлар киритилган бўлса;


6) 13-графа.

Графада АҚШ доллари курсига аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги АҚШ долларининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан аниқлик киритилган курси кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


7) 14-графа. "Декларант/божхона брокери".

Графада БҚБТТни тўлдирган ва божхона органига тақдим этаётган штатида мутахассиси бўлган божхона брокери ёки декларант тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;


8) 15-графа. "Жўнатувчи мамлакат".

Графада товарларни жўнатувчи мамлакатга аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, жўнатувчи мамлакатнинг аниқлик киритилган номи кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


9) 15а-графа. "Жўнатувчи мамлакат коди".

15-графа ўзгарган ҳолатларда, жўнатувчи мамлакатнинг аниқлик киритилган коди қўйилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


10) 17-графа. "Келиб тушадиган мамлакат".

Графада товарларни келиб тушадиган мамлакатга аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, келиб тушадиган мамлакатнинг аниқлик киритилган номи кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


11) 17а-графа. "Келиб тушадиган мамлакат коди".

17-графа ўзгарган ҳолатларда, келиб тушадиган мамлакатнинг аниқлик киритилган коди қўйилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


12) 20-графа. "Етказиб бериш шартлари".

Графада етказиб бериш шартларига аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, аниқлик киритилган етказиб бериш шартлари кўрсатилади. Бунда графанинг биринчи бўлмасида Етказиб бериш шартлари таснифлагичига мувофиқ етказиб бериш шартининг рақамли, иккинчи бўлмасида географик пункт кўрсатилган ҳолда етказиб бериш шартининг қисқача ҳарфли коди кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


13) 22-графа. "Валюта ва товарларнинг умумий фактура қиймати".

Графада товарнинг фактура қийматига аниқлик киритилиши (ўзгартирилиши) билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, товарнинг фактура қийматига аниқлик киритилган миқдори кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


14) 23-графа. "Валюта курси".

Графада 22-графанинг чап бўлмасида кўрсатилган валюта курсига аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги товарнинг фактура қиймати маълум қилинган валюта курсининг Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига нисбатан аниқлик киритилган курси кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


15) 32-графа. "Товар N".

БЮДнинг тегишли графасидаги товарнинг тартиб рақами кўрсатилади;


16) 33-графа. "Товар коди".

Графада товарнинг ТИФ ТН бўйича аниқлик киритилган коди кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


17) 34-графа. "Келиб чиқиш мамлакати коди".

Графада товарларнинг келиб чиқиш мамлакати кодига аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, келиб чиқиш мамлакатининг аниқлик киритилган коди кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


18) 36-графа. "Преференция".

Графада маълумотларга аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, Преференциялар, имтиёзлар ва божхона тўловларини тўлашни бошқа хусусиятлари таснифлагичга мувофиқ аниқлик киритилган ҳарфли кодлари кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда графа тўлдирилмайди;


19) 37-графа. "Процедура".

Графада процедура кодининг ўзгартирилиши ёки аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, процедуранинг аниқлик киритилган коди кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


20) 38-графа. "Нетто вазн (кг)".

Графада товарнинг нетто вазнига аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, товарнинг аниқлик киритилган ва нетто масса миқдори кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


21) 42-графа. "Товарнинг фактура қиймати".

Графада товарнинг фактура қийматига аниқлик киритилиши билан боғлиқ ҳолатлар бўлса, мазкур графада товарнинг аниқлик киритилган фактура қиймати кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


22) 44-графа. "Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар".

Графа агар декларант ёки божхона брокери томонидан қўшимча ҳужжатлар (ташқи савдо контрактига (шартномасига, келишувига) қўшимчалар ва ҳ. к.), шунингдек товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритилишига таъсир этиши мумкин бўлган бошқа ҳужжатларни (ахборотлар, хулосалар, маълумотлар ва ҳ. к.) тақдим этилаётган ҳолатларда тўлдирилади;


23) 45-графа. "Божхона қиймати".

Мазкур графанинг чап бўлмасида 31-графада баён этилган, тузатишлар киритилган товарнинг божхона қиймати ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида кўрсатилади.

Графанинг ўнг бўлмасида шартнома ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида қуйидагилар кўрсатилади:

БЮДнинг тегишли графасидаги маълумот, агар товарнинг божхона қийматига биринчи маротаба тузатишлар киритилаётган бўлса;

БҚБТТнинг тегишли чап бўлмасидаги маълумот, агар тузатишлар киритиш қайта амалга оширилаётган бўлса;


24) 46-графа. "Статистик қиймат".

Графада товарнинг аниқлик киритилган статистик қиймати кўрсатилади. Бундай ҳолат бўлмаганда БЮДнинг тегишли графасидаги маълумотлар такрорланади;


25) 47-графа. "Божхона тўловларининг ҳисоби".

Божхона тўловларини ҳисоб-китоб қилишда "Тўлов тури", "Ҳисоблаш асоси", "Ставка", "Сумма" ва "ТУ" устунларини тўлдириш тартиби БЮДнинг 47-графаси устунларини тўлдириш тартиби билан ўхшаш бўлади.

"Аввалги сумма" устунида ҳар бир тўлов тури бўйича илгари БЮДда маълум қилинганининг, агар тузатишлар биринчи маротаба амалга оширилаётган бўлса ёки тегишли БҚБТТда қайд этилганининг, агар тузатишлар киритиш қайта амалга оширилаётган бўлса суммалари кўрсатилади.

"Ўзгартириш" устунида "Сумма" ва "Аввалги сумма" устунларида кўрсатилган тафовут миқдори қуйидаги белги билан кўрсатилади:

"+", агар божхона тўловларини қўшимча ҳисобланиши амалга оширилса;

"-", агар божхона тўловларини қайтарилиши амалга оширилса.

"Жами" устунида "Ўзгартириш" устунида кўрсатилган миқдорий йиғинди кўрсатилади;


26) 54-графа. "Жой ва сана:".

Графани тўлдириш тартиби БЮДнинг тегишли графасини тўлдириш тартиби билан ўхшаш бўлади.


20. Божхона органининг мансабдор шахси томонидан 44 ва "D" графалар тўлдирилади.


21. Божхона органининг мансабдор шахси томонидан графаларни тўлдириш:


1) 44-графа. "Қўшимча маълумотлар/тақдим этилаётган ҳужжатлар".

Графада 904 тартиб рақами остида товарнинг божхона қийматини аниқлаш усули кўрсатилади.


2) графа D.

Графада божхона органининг таркибий тузилмалари раҳбарларининг шахсий муҳри (агар бўлса) ва санаси билан тасдиқланган имзоси қўйилади.

БҚБТТ электрон шаклда тақдим этилганда, графада божхона органининг таркибий тузилмалари раҳбарлари томонидан БҚБТТни расмийлаштириши тўғрисида белги қўйилади.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Товарнинг божхона қийматига ва (ёки)

божхона тўловларига тузатишлар киритиш

шакли


БҚБТТ-1


1. Тузатиш тури


   

   

     

    

   

     


2. Экспортер/юкни жўнатувчи

N

3. Қўш. варақлар



          

    

     

5. Тов. номларининг умумий сони


7. БЮДнинг рўйхат рақами



N

8. Импортёр/юкни қабул қилувчи


N

11. Савдо қил. мамл.




12. Умумий божхона қиймати

13.

    

       

15. Жўнатувчи мамлакат

15а. Жўнат. мамл. коди

    

     

17. Келиб тушадиган мамлакат

17а. Кел. тушад. мамл. коди


N


  

      

14. Декларант/божхона брокери

N


20. Етказиб бериш шартлари

   

   

22. Валюта ва товарларнинг умум. факт. қиймати

23. Валюта курси


24. Битим хусусияти

  

  

31. Юк жойлари ва товар тавсифи


Маркировка ва миқдор - Контейнер рақами - Товар тавсифи


32. Товар N


33. Товар коди





34. Кел. чиқ. мамл. коди

35. Брутто вазн (кг)


36. Преференция


37. Процедура


38. Нетто вазн (кг)


40. Умумий декларация/аввалги ҳужжат


44. Қўшимча маълумотлар/ тақдим этилаётган ҳужжатлар



41. Қўшимча ўлчов бирлиги


42. Товарнинг факт. қиймати


43.

45. Божхона қиймати

46. Статистик қиймат

47. Божхона тўловларининг ҳисоби


Тўлов

тури


Ҳисоб-

лаш

асоси


Став-

ка


Сум-

ма


ТУ


Аввал-

ги

сумма


Ўзгар-

тириш


Жами


Тўлов.

топшириқ.

N ва санаси


Жами






50. Ишонч билдирган шахс________________ Имзо:


52. Кафолат учун ҳақиқий эмас



D. Божхона

назорати


БП бошлиғи



имзо


сана


Бўлим

бошлиғи


имзо


сана



54. Жой ва сана:


    





Йўриқномага

2-ИЛОВА


Қўшимча варақ


БҚБТТ-2


1. Тузатиш киритиш тури




2. Экспортёр/юкни жўнатувчи. _

N

8. Импортёр/юкни қабул қилувчи



3. Қўш. варақлар



31. Юк жойлари ва товар тавсифи


Маркировка ва миқдор - Контейнер рақами - Товар тавсифи


32. Товар N


33. Товар коди



34. Кел. чиқ. мамл. коди.

35. Брутто вазн (кг)

36. Преференция


37. Процедура

38. Нетто вазн (кг)





40. Умумий декларация/аввалги ҳужжат


44. Қўшимча маълумотлар/ тақдим этилаётган ҳужжатлар


41. Қўшимча ўлчов бирлиги


42. Товарнинг факт. қиймати


43.

45. Божхона қиймати

46. Статистик қиймат

31. Юк жойлари ва товар тавсифи


Маркировка ва миқдор - Контейнер рақами - Товар тавсифи

32. Товар N

33. Товар коди



34. Кел. чиқ. мамл. коди

35. Брутто вазн (кг)


36. Преференция


37. Процедура

38. Нетто вазн (кг)





40. Умумий декларация/аввалги ҳужжат


44. Қўшимча маълумотлар/ тақдим этилаётган ҳужжатлар


41. Қўшимча ўлчов бирлиги


42. Товарнинг факт. қиймати

43.

45. Божхона қиймати

46. Статистик қиймат

47. Божхона тўловларининг ҳисоби


Тўлов

тури


Ҳисоб-

лаш

асоси


Став-

ка


Сум-

ма


ТУ


Аввал-

ги

сумма


Ўзгар-

тириш


Жами


Тўлов.

топшириқ.

N ва санаси











Жами





47. Божхона тўловларининг ҳисоби


Тўлов

тури


Ҳисоб-

лаш

асоси


Став-

ка


Сум-

ма


ТУ


Аввал-

ги

сумма


Ўзгар-

тириш

Жами


Тўлов.

топшириқ.

N ва санаси









Жами





"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 175-модда

































Время: 0.1933
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск