ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Мақсадли кредитлар, қарзлар, грантлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2017 й. 135-сон "Корея Республикаси Ҳукуматининг грантини жалб этган ҳолда Шаҳрисабз шаҳрида Касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.03.2017 й.

N 135



КОРЕЯ РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ

ГРАНТИНИ ЖАЛБ ЭТГАН ҲОЛДА ШАҲРИСАБЗ

ШАҲРИДА КАСБ-ҲУНАРГА ЎҚИТИШ МАРКАЗИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ишсизларни ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан таълим муассасалари битирувчиларини касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

грант ёрдами ажратиш тўғрисида 2014 йил 5 августдаги Ҳадли битимга мувофиқ Корея Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига "Шаҳрисабз шаҳрида касб-ҳунарга ўқитиш марказини ташкил этиш ва Ўзбекистонда касбга ўқитиш салоҳиятини ошириш бўйича консалтинг лойиҳаси (кейинги ўринларда лойиҳа деб аталади) учун 8,5 млн АҚШ доллари миқдорида грант (кейинги ўринларда грант деб аталади) бериши;

лойиҳа доирасида Шаҳрисабз шаҳрида 60 ўринли ётоқхонаси билан қуввати 240 ўқувчи ўрнига тенг бўлган Касб-ҳунарга ўқитиш маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади), ташкил этилиши назарда тутилганлиги;

Марказни (кейинги ўринларда объект деб аталади) ташкил этиш учун Шаҳрисабз шаҳридаги собиқ "Ҳужум" фабрикасининг маъмурий ва ишлаб чиқариш бинолари ажратилганлиги, қурилиш учун ер участкасини тайёрлаш таъминланганлиги ва лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганлиги;

грант маблағлари ҳисобига четдан олиб келинадиган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиб олинадиган товарлар, шу жумладан автотранспорт воситалари, ишлар (хизматлар)нинг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари), шунингдек қўшилган қиймат солиғидан озод қилиниши;

лойиҳани амалга ошириш доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг Ўзбекистондаги офиси (кейинги ўринларда KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси деб аталади) объект қурилишининг буюртмачиси ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, Марказ давлат таълим муассасаси ҳисобланади ва бевосита Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармасига бўйсунади, умумий ўқув-методик раҳбарлик эса Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказига юкланади.

3. Қуйидагилар:

Марказнинг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ишсизларни ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан касб-ҳунар коллежларини ва академик лицейларни битирган доимий ишга эга бўлмаган шахсларни ўқитиш муддати 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатда қуйидаги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича бепул касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш: металлга ишлов бериш ва чилангарлик (пайвандловчилар, чилангарлар ва металлга ишлов бериш мутахассислари), электр ва электроника (электрон ва маиший техникани, радио ва телеаппаратураларни таъмирлаш ва уларга сервис хизмати кўрсатиш мутахассислари), ахборот технологиялари (ҳисоблаш машиналари операторлари, компьютерлар ва бошқа ташкилий техникага хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш), йигирув ишлаб чиқариши технологияси (йигирув-тўқув ускунаси оператори ва бошқалар) ва тикув жараёни технологиялари (кенг ассортиментдаги тайёр кийимлар конструкторлари, тикув ускунаси операторлари ва бошқалар);

меҳнат органларида ишсиз сифатида рўйхатдан ўтмаган, иш излаётган шахсларни, шунингдек иш берувчиларнинг буюртманомалари бўйича - ходимларни, ҳар йили ўқитиладиганлар сонининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган ҳажмда, Ўзбекистон меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга тўлов асосида қисқа муддатли ўқитишни ташкил этиш.


5. Белгилансинки, Марказнинг таъминоти, ишсизларни ва вақтинча банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек импорт қилинадиган ўқув-лаборатория асбоб-ускуналарини ва моддий ресурсларни ва автотранспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сақлаш, расмийлаштириш ва ташиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси тасарруфидаги маблағлари ҳисобига қопланади.

6. Белгилаб қўйилсинки:

Марказнинг раҳбарлари, ўқитувчилари, усталари ва бошқа ходимларига касб-ҳунар коллежларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган базавий тариф ставкалари татбиқ этилади;

белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган ўқувчиларга бевосита Марказда бепул ўқиган даврида Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасида ушбу мақсадлар учун назарда тутилган маблағлар ҳисобига қонун ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорида, бироқ 6 ойдан кўп бўлмаган муддатга стипендия тўланади;

ташкилотлар ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ўташ даврида уларга ишлаб чиқариш амалиёти дастурларига мувофиқ уларнинг ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлайдиган ҳақ тўланадиган иш жойлари тақдим этиш ҳуқуқига эга.


7. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

Марказнинг ўқитувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг лавозим маошларига аниқ миқдори Марказ раҳбарияти томонидан Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланадиган Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасининг Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси маблағларидан 40 фоизгача миқдорда доимий устама белгилаш тўғрисидаги;

пулли қисқа муддатли курслар ташкил этишдан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тушадиган маблағлар ҳисобига шакллантириладиган Марказни моддий-техник ривожлантириш ва моддий рағбатлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Марказни ривожлантириш жамғармаси деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги белгиланган тартибда:

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишган ҳолда Марказ уставини ҳамда Марказ ишида қўлланадиган зарур ўқув-методик дастурлар ва материаллар;

Марказни ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган фойда нормативини белгилашни ҳисобга олган ҳолда, қисқа муддатли ўқитиш бўйича пулли хизматларнинг қийматини шакллантириш методикасини аниқлашни назарда тутувчи Марказни ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомни;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими таълим муассасаларининг белгиланган педагогик ва ўқув-ишлаб чиқариш юкламаларидан келиб чиққан ҳолда Марказнинг штат жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкига грантга ҳисоб-китоб хизмати кўрсатиш юклансин.


10. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

"Ўзбекэнерго" АЖ билан биргаликда Марказ қурилиши учун ажратилган майдонда жойлашган эски электр трансформаторини қуввати камида 1000 кВА бўлган янгисига алмаштирилишини ҳамда қуввати айнан шундай бўлган захира трансформатори ўрнатилишини;

объектга туташ ҳудудни ободонлаштиришни (асфальтлаш, пиёдалар учун йўлаклар ташкил этиш, кўкаламзорлаштириш ва бошқалар), шунингдек коммуникация тармоқлари ўтказилишини (электр, иситиш тизими, ичимлик сув, канализация, телефон алоқаси ва бошқалар) таъминласин.


11. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ лойиҳа доирасида Марказнинг қурилиши ва жиҳозланиши учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб келинадиган товарларни темир йўл станцияларида сақлаш ва юклаш-тушириш ишларининг тўлов ундирилмасдан бажарилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари берилишини консуллик ва бошқа йиғимлар ундирмасдан таъминласин.

13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг буюртманомалари бўйича лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп марталик кириш визалари берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек уларнинг вақтинчалик яшаш жойларида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини давлат божлари ундирмасдан таъминласин.

14. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ўзбекистон Республикасига лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган юқори малакали хорижий мутахассисларни (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари орасида бундай мутахассислар бўлмаган тақдирда) жалб этишга рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) белгиланган тартибда таъминласин.

15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 14 мартдаги

135-сон қарорига

1-ИЛОВА



Шаҳрисабз шаҳридаги Ишсиз ва банд бўлмаган

аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказининг

ТУЗИЛМАСИ









Директор




















































Директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари



Директорнинг маъмурий-хўжалик ишлари бўйича ўринбосари






























Металлга ишлов бериш ва пайвандлаш иши бўлими

4 киши



Маркетинг ва ишга жойлаштириш мониторинги шуъбаси

2 киши






























Электрлаштириш ва электроника бўлими

4 киши



Методист

1 киши






























Ахборот технологиялари бўлими

4 киши



Бухгалтерия

1 киши






























Йигирув ишлаб чиқариши, бичиш ва тикиш технологиялари бўлими

4 киши



Ташкилий-ҳуқуқий ишлар бўйича мутахассис

1 киши











































Ишлаб чиқариш бинолари ва ётоқхонадан фойдаланиш хизмати*
















Ходимларнинг умумий сони - 24 киши, улардан бошқарув ходимлари - 7 киши.


*) Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 163-модда






































Время: 0.1974
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск