Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.03.2017 й. 137-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 мартдаги

137-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш

давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари

Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси

маблағларини шакллантириш ва улардан

фойдаланиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.


2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) ҳузурида юридик шахс мақомисиз, маблағлардан кейинчалик туризм соҳасини ривожлантиришда фойдаланиш учун уларнинг жамланишини таъминлаш мақсадида ташкил этилади.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ МАНБАЛАРИ


3. Жамғарма қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:

жойлаштириш воситаларидан (меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари - вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар) ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушумлар;

халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари;

хайр-эҳсон қилувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари;

Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини депозитларга жойлаштиришдан тушадиган даромадлар бўйича тушумлар;

туристик (меҳмонхона) йиғим ўз вақтида тўланмаганлиги учун ундирилган пеня.

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


4. Халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари, хайр-эҳсон қилувчилар, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг маблағлари Жамғармага қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб этилади.


5. Жамғармага тушадиган маблағлар Қўмита томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамида жамланади.


3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


6. Жамғарма маблағларидан ҳар йили Қўмита томонидан тасдиқланадиган, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган даромадлар ва харажатлар сметасига қатъий мувофиқ равишда фойдаланилади.


7. Жамғарма маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

а) туризм соҳасидаги мақсадли дастурларни молиялаштириш;

б) туризм инфратузилмаси объектларини ташкил этиш ва ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини тайёрлаш;

в) туризм соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш, шу жумладан соҳавий хорижий ўқув марказларида ва таълим муассасаларида стажировкалардан ўтиш;

г) ҳудудлардаги салоҳиятли туризм объекти ва масканларини бирламчи чораларни кўрган ҳолда туристлар ташрифи учун тайёрлаш ва уларни тарғиб қилиш;

д) Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини чет эл туризм бозорларида тарғибот қилиш бўйича ташкилий ва реклама-ахборот тадбирларини амалга ошириш, шу жумладан маҳаллий ва хорижий босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида мақсадли рекламалар, мақолалар ва бошқа материалларни жойлаштириш;

е) хорижий туризм ярмаркаларида, кўргазмаларда, лойиҳалар ва дастурларда қатнашиш;

ж) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон Туристик Ташкилоти (ЮНВТО)га аъзолик бадаллари тўлаш;

з) Қўмита, шу жумладан унинг ҳудудий бошқармалари ва "Ипак йўли офиси" УК фаолиятини молиялаштириш, вакиллик харажатлари ва совғалар харид қилиш;

и) Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;

к) Қўмита томонидан давлат унитар корхоналарининг устав жамғармаларини шакллантириш ҳамда тўғридан-тўғри тузиладиган шартномалар асосида уларнинг уставларига мувофиқ улар томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) учун тўлов;

л) Ўзбекистон Республикаси давлат кафолати остида туризм тармоғини ривожлантириш учун жалб этилган кредитларни ва улар бўйича фоизларни қайтариш;

м) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг давлат унитар корхоналарига авиачипталар харид қилиш, хизмат сафарлари харажатларини қоплаш, аъзолик бадалларини тўлаш, хорижий адабиётлар харид қилиш ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган хорижий валютадаги бошқа харажатларга ҳақ тўлаш учун хорижий валютада маблағлар ажратиш;

н) Туризмни ривожлантириш институти ҳамда Конгресс ва кўргазмалар маркази фаолияти молиялаштириш;

о) "Туризм фидойиси" кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаларини тайёрлаш ҳамда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшганларни тақдирлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

п) нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳаларни молиялаштириш, улар фаолиятини рағбатлантириш, туризм соҳасидаги лойиҳаларга грантлар ажратиш, шунингдек, фаолияти туризм соҳаси билан бевосита боғлиқ бўлган жамоат ташкилотларининг халқаро ташкилотларга аъзолик бадалларини Қўмита раисининг қарори билан тўлаб бериш;

р) Ҳукумат топшириқлари асосида туризм соҳасидаги тадбирлар билан боғли бўлган харажатларни молиялаштириш (қоплаш);

с) туризм соҳасида тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан ёш тадбиркорларни рағбатлантириш. Мазкур рағбатлантириш шартлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан белгиланади;

т) Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ташқи бозорларга ва республика ҳудудида ҳар чоракда қуйидаги ҳисоб рақамларга маблағлар ўтказиш орқали илгари суриш:

Жамғармага ўтган чорак якунлари бўйича тушган умумий маблағларнинг -Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Миллий PR-марказ" ДУКга - 20 фоизи миқдорида;

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига ўтган чорак мобайнида тегишли ҳудуддаги жойлаштириш воситаларига жойлаштирилган хорижий фуқароларнинг тунаб қолиш сонига мутаносиб равишда - 5 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарига қўшни давлатлар, МДҲнинг бошқа давлатлари ва узоқ хориж мамлакатларидан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан республикага келган хорижий фуқаролар сонининг ўсиши асосида - 10 фоизи миқдорида. Ажратмалар миқдори Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг қарори билан уларнинг иш самарадорлигига қараб ўзгартирилиши мумкин;

у) Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан ҳамкорликда мамлакатнинг туризм салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар (дипломатик ваколатхоналарнинг ҳисобига тўғридан-тўғри хорижий валютада пўл ўтказиш йўли билан), шу жумладан, B2B учрашувлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган дастурлар асосида хорижий делегация вакилларининг харажатларини қоплаш;

ф) Жамғармага туристик (меҳмонхона) йиғимдан келиб тушадиган маблағларнинг 10 фоизини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Хавфсиз туризмни таъминлаш жамғармасига ўтказиш.

8. Қўмита раиси Жамғарма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИЛИШИ ЮЗАСИДАН

ҲИСОБОТ ВА НАЗОРАТ


9. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


10. Қўмита раиси ва бош бухгалтери бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши, Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш юзасидан белгиланган тартибда жавоб беради.


11. Қўмита Жамғармага маблағлар тушиши ва улардан фойдаланилиши тўғрисида ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-кунигача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига ҳисобот тақдим этади.


12. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун миллий ва хорижий валютада жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамида қолади.


13. Қўмита раиси Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидан шахсан жавоб беради.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДА


14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 165-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 27-модда
















































Время: 0.1888
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск