Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Туризм /

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.03.2017 й. 137-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 15 мартдаги

137-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик

(меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартибини белгилайди.


2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


жойлаштириш воситалари - меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, оилавий меҳмон уйлари, ўтов ва палаткали оромгоҳлар, санаторийлар ва меҳмонхона хизматлари - вақтинча яшаш хизматларини кўрсатадиган бошқа объектлар, шунингдек, тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспорти;

туристик (меҳмонхона) йиғим - жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари 16 ёшгача бўлган болалардан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлмаган хорижий фуқаролар ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслардан ушбу Низомнинг иловасига мувофиқ миқдорларда улар яшаган ҳар бир кун учун ундирадиган йиғим. Тўлиқ бўлмаган яшаш куни учун туристик (меҳмонхона) йиғим тўлиқ яшалган кун миқдорида ундирилади.

Бунда туристик (меҳмонхона) йиғим, шунингдек:

палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшашни ташкил қилган туризм фаолияти (туризм операторлари) субъектлари томонидан яшовчилардан ҳам ундирилади;

Ўзбекистон Республикасига 30 кунгача келадиган хорижий фуқароларни қабул қилиб, уларга нотижорат мақсадларида яшаш майдони тақдим этган жисмоний шахслар томонидан;

мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар томонидан тижорат банкларининг филиаллари, туристик ахборот марказлари ва электрон ахборот тизимлари орқали тўланади;

Қўмита - Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси;


Жамғарма - Қўмита томонидан, юридик шахс мақомисиз, шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги банк ҳисоб рақамларини очиш орқали ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузурида бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;

Жамғарма махсус ҳисоб рақамлари - Жамғармага тушадиган маблағларни жамлаш учун Қўмита томонидан очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақлари ва хорижий валютадаги жамғариб бориладиган махсус ҳисоб рақамлар.

4. Жойлаштириш воситалари:

фақат туристик (меҳмонхона) йиғимни ундиришдан тушадиган тушумни жамлаш ва уни кейинчалик Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказиш учун фойдаланиладиган, шахсий ғазна ҳисобварақларини очишга;

меҳмонхона хизматларини кўрсатиш учун туроператорлик ва бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузиш чоғида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган ва ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушадиган тушумлар ўтказиладиган шахсий ғазна ҳисобварақни шартнома реквизитларида алоҳида кўрсатишга;

меҳмонхона хизматларини кўрсатишда юридик ва жисмоний шахсларга тўлов учун ҳисоб (инвойс, квитанция, ҳисоб-фактура) ҳамда меҳмонхона хизматлари қиймати ва яшаган кунлари учун ундирилган туристик (меҳмонхона) йиғимнинг умумий миқдорини кўрсатган ҳолда меҳмонхона хизматлари кўрсатилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар (ҳисоб-фактура, бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси) беришга;

туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, жойлаштириш воситаларида яшовчи жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган фуқароларнинг сонини, уларнинг яшаш кунлари сонини ҳамда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўтказилиши лозим бўлган миллий валютадаги миқдори ҳисобини юритишга;

жойлаштириш воситаларида яшовчиларнинг ҳисобини юритиш махсус электрон автоматлаштирилган дастурини (кейинги ўринларда - Дастур) қўллаган ҳолда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши лозим бўлган, амалда яшаётган жисмоний шахслар ва жойлаштириш воситаларида мустақил саёҳат қилувчи сифатида рўйхатдан ўтган хорижий фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни Қўмитага ўз вақтида тақдим қилишга;

Қўмитага тақдим қилинган маълумотларга мувофиқ, ўтган ой мобайнида уларга тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини тўлиқ ҳажмда Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ҳар жорий ойнинг 5-санасигача ўтказилишини таъминлашга мажбурдирлар. Бунда кўрсатилган муддатга жойлаштириш воситалари шахсий маблағлари ҳисобидан туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини жисмоний шахслардан тўлиқ бўлмаган ҳажмда (нотўғри) ундириш натижасида шаклланган қарздорликни тўлаб беради.

Даволаш муассасалари ушбу банднинг иккинчи, бешинчи ва еттинчи хатбошиларига мувофиқ чора-тадбирларга риоя этишга мажбур.

Низомнинг мазкур бандида кўрсатилган мажбуриятларни тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши учун масъулият жойлаштириш воситаларининг раҳбарлари, бош бухгалтерлари ва даволаш муассасалари зиммасига юкланади.

5. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳар ойнинг 10 санасигача жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасаларида яшовчилар ҳисобини юритишнинг махсус электрон автоматлаштирилган дастурини қўллаган ҳолда тақдим этилган маълумотлар асосида жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасалари ўтган ой якунлари бўйича ҳақиқатда яшаган ва улар учун туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини ўтказиши лозим бўлган жисмоний шахслар тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни шакллантиради. Мазкур маълумотлар жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари бўйича шакллантирилади ва Жамғарманинг махсус ҳисобрақамларига ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорининг тўлиқ тушишини текшириш учун фойдаланилади.

6. Туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори Жамғарма махсус ҳисобрақамига ўз вақтида ёки тўлиқ ўтказилмаганлиги учун жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари кечиктирилган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ўтказилмаган миқдорнинг 0,05 фоизи, бироқ қарздорлик умумий миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.

Мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини ўз вақтида ёки тўлиқ тўламаса, Ўзбекистон Республикасидан чиқишда Дастур маълумотлари асосида туристик (меҳмонхона) йиғимнинг тўланмаган қисми учун ўн баравар миқдорида жарима тўлайди.

7. Қўмита Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамларига туристик (меҳмонхона) йиғим миқдорини тўлиқ тушишини таъминлаш мақсадида, туристик (меҳмонхона) йиғим бўйича қарздорликни ва Жамғарманинг махсус ҳисоб рақамига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилмаган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори учун пеняларни ундириш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган чораларни кўради.


8. Жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари ундирадиган уларнинг махсус ҳисобрақамига тушган туристик (меҳмонхона) йиғим миқдори жойлаштириш воситалари ҳамда даволаш муассасаларининг тушуми (фойдаси) ҳисобланмайди, улардан даромад солиғи (ягона солиқ тўлови), бошқа мажбурий йиғимлари ҳамда тўловлар олинмайди.

9. Ушбу Низом бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.






Низомга

ИЛОВА


Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш

воситаларидан ундириладиган туристик

(меҳмонхона) йиғимнинг табақалаштирилган

МИҚДОРЛАРИ

        

Жойлаштириш воситалари

Хоналар сони

Туристик (меҳмонхона) йиғимининг миқдори (базавий ҳисоблаш миқдорининг фоизида)

Меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситалари*: меҳмонхоналар, апартотеллар, апартаментлар комплекси (резиденция), спа-меҳмонхоналар, бутик-отеллар, мотеллар, туристик базалар, туристик лагерлар, палаткали (кемпинг) лагерлар, ўтовли лагерлар, дам олиш зоналари ва уйлари (марказлари), туристик қишлоқлар, кемпинглар ва бошқалар

40 дан ортиқ

15

11-40

10

10 гача

5

Санаторий-курорт жойлаштириш воситалари: санаторийлар, пансионатлар, яшаш мумкин бўлган шифохоналар ва бошқалар

10

Дам олиш ва дам олишни ташкил қилиш учун ихтисослаштирилган жойлаштириш воситалари: дам олиш уйлари (марказлар, зоналар), спорт базалари ва бошқалар

Якка тартибдаги жойлаштириш воситалари, жумладан

(хоналар фонди 5 донагача бўлган): дала ҳовли, шахсий уй, квартира, экоферма, тоғдаги уй, қишлоқдаги уй, апартаментлар, хостеллар ва бошқалар

5

Палаткали лагерлар ва тунаш учун жойлаштириш воситаларига қайта жиҳозланган ер усти транспорти (мустақил, туроператор орқали, туристик ахборот бюроси ва жойлаштириш воситалари)

Мустақил саёҳат қиладиган, палаткали лагерлар ва тунаш учун қайта жиҳозланган ер усти транспортида яшайдиган хорижий фуқаролар

Даволаш муассасалари

2

Оилавий меҳмон уйлари (ўринлар сони 10 тагача бўлиб, уларга қўйиладиган талабларга мувофиқ ташкил этилган) ўтов

Нотижорат мақсадлардаги шахсий уйлар (квартиралар)

*) Меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситаларини ҳар бир таснифланган юлдуз учун энг кам ойлик иш ҳақининг 2 фоизи қўшилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 165-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 27-модда






























Время: 0.1511
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск