ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Пенсия таъминоти / Пенсияларни ҳисоблаб чиқиш, тайинлаш, қайта ҳисоблаш, тўлаш тартиби. Пенсияларга устама хаклар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.03.2017 й. ПҚ-2826-сон "Пенсиялар ва нафақалар тўлаш механизмини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

13.03.2017 й.

N ПҚ-2826



ПЕНСИЯЛАР ВА НАФАҚАЛАР

ТЎЛАШ МЕХАНИЗМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендияларни тўлаш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 2 февралдаги ПҚ-2753-сон қарори ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш, пенсиялар ва нафақалар тўлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, нақд пул шаклида пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш ва ўз вақтида тўлаш бўйича барча комплекс чора-тадбирларни тўлиқ ва муваффақиятли амалга ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси (кейинги ўринларда - Пенсия жамғармаси деб юритилади) пенсиялар, ижтимоий нафақалар, компенсациялар ва бошқа тўловларни (кейинги ўринларда - пенсиялар ва нафақалар деб юритилади) нақд шаклда тўлашни "Ўзбекистон почтаси" АЖдан Ўзбекистон Республикаси Акциядорлик-тижорат Халқ банки (кейинги ўринларда - Халқ банки деб юритилади) бўлинмаларига март - июль ойлари мобайнида босқичма-босқич ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Белгилансинки, 2017 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида пенсиялар ва нафақаларни тўлаш фақат Халқ банки томонидан амалга оширилади.

Халқ банки томонидан пенсиялар ва нафақаларни тўлаш тажриба тариқасида:

жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб - 1-иловага* мувофиқ 13 та вилоятга бўйсунувчи шаҳарда, шунингдек Тошкент шаҳрининг 6 та туманида;

2017 йилнинг 1 майидан бошлаб - 2-иловага* мувофиқ 39 та қишлоқ туманида амалга оширилиши назарда тутилсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари пенсиялар ва нафақаларни нақд пулда бериш бўйича махсус кассалар ишини ташкил этиш учун посёлкалар, қишлоқлар, овуллар маҳаллалари фуқаролар йиғинлари биноларида ва пенсионерларнинг маблағларни олиши учун қулай бўлган бошқа маъмурий биноларда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан Халқ банкини алоҳида хоналар билан таъминласинлар.

Белгилансинки, мустақил ҳаракатланиш ҳамда пенсиялар ва нафақаларни махсус кассалардан олиш имкониятига эга бўлмаган шахсларга пенсиялар ва нафақалар Халқ банки томонидан бевосита улар яшайдиган жойга етказиб берилади.


4. Халқ банки:

кассирлар ва назоратчилар сони 4 минг нафар штат бирликларига кўпайишини, марказий аппаратда ва филиаллардаги пенсиялар ва нафақаларни аҳолига нақд пул шаклида етказиб бериш учун масъул бўлган мутахассисларнинг зарур сони бутланишини, уларга юкланган функцияларни бажариш учун уларни ўқитишни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда, ташкилий тузилмани бир ҳафта муддатда тасдиқласин;

инвентарь ва компьютер техникаси истисно тариқасида танлов (тендер) савдолари ўтказилмасдан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича зарур миқдорда сотиб олинишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда нақд пул маблағлари етказилишини, шу жумладан пенсиялар ва нафақалар узлуксиз берилишини ташкил этиш учун Халқ банки ҳузурида инкассация хизматини ташкил этсин;

бир ой муддатда нақд пул маблағларини тўплаш ва етказиб беришни ташкил этиш тартиби ҳамда пенсиялар ва нафақаларни тўлаш механизми тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

пенсиялар ва нафақалар ўз вақтида берилиши таъминланганлиги учун Халқ банки ходимларини рағбатлантириш чораларини назарда тутсин.


5. "Ўзавтосаноат" АК нақд маблағларнинг махсус кассаларгача етказиб берилишини ташкил этиш учун Халқ банкининг буюртманомалари бўйича 590 та "Дамас" маркали автотранспорт воситаси сотилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:

Халқ банкининг буюртманомаларига мувофиқ барча тўловлар ҳар ойнинг 27-кунигача тугалланишини ҳисобга олган ҳолда пенсиялар ва нафақалар Халқ банки томонидан узлуксиз берилиши учун нақд пул маблағлари билан зарур ҳажмда таъминласин;

Халқ банкининг ўз инкассация хизмати ташкил этилгунига қадар пенсиялар ва нафақаларни тўлаш учун нақд пул маблағлари Халқ банкининг филиалларига имтиёзли шартларда етказиб берилиши бўйича инкассация хизматлари кўрсатиш қийматини қайта кўриб чиқиш тавсия этилсин;

Халқ банки билан биргаликда молиялаштирилган маблағлар қолдиғи ҳар куни таҳлил қилиниб Пенсия жамғармасига тақдим этиш тартибини жорий этган ҳолда пенсиялар ва нафақалар тўлаш учун мўлжалланган Пенсия жамғармаси маблағларини ҳисобга олишни жорий этиш бўйича тегишли ҳисоб рақамлари очсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

кўрсатилган хизматлар учун тўлов ундирмасдан нақд маблағлар Халқ банкининг махсус кассаларигача етказиб берилишига ҳамроҳлик қилишни ташкил этсин;

590 та "Дамас" маркали автотранспорт воситасини нақд пул маблағларини ташиш учун мослаштиришга тегишли рухсатномалар берилишини таъминласин;

Халқ банкининг инкассация хизматини нақд пул маблағларининг сақланиши ва бутлигини таъминлаш учун ҳимоя ва хавфсизликнинг тегишли мосламалари билан белгиланган тартибда таъминласин.


8. Пенсиялар ва нафақаларни тўлаш бўйича Халқ банки хизматларига ҳақ тўлаш миқдори пенсиялар ва нафақаларни етказиб бериш умумий суммаси ҳажмининг 1 фоизи миқдорида белгилансин.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси Халқ банки билан биргаликда:

пенсия ва бошқа тўловларни олаётганларга СМС орқали хабардор қилишни жорий этган ҳолда аҳолига пенсиялар ва нафақалар тўлашни "он-лайн" режимида ҳисобга олиш ва назорат қилишни автоматлаштириш мақсадида тегишли маълумотлар базалари интеграция қилинишини бир ой муддатда таъминласин;

Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясини жалб этган ҳолда Пенсия жамғармаси интерактив хизматларининг янги турлари, шу жумладан "ишонч телефони" оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси ва Пенсия жамғармаси Пенсия жамғармаси маблағларидан мақсадли ва манзилли фойдаланилиши устидан назорат ва тизимли мониторинг олиб борилишини таъминласинлар.

11. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2017 йил 1 июнгача бўлган муддатда таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов ва Марказий банк раиси Ф. Муллажонов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 154-модда















































Время: 0.1552
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск