язык интерфейса
Комментарий к документу - NB! Мазкур Йўрикнома расмий эълон килинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш/ Товарнинг божхона қиймати/ Божхона қиймати декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома (АВ томонидан 14.03.2017 й. 2868-сон билан рўйхатга олинган Давлат божхона қўмитасининг 08.02.2017 й. 01-02/8-4-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2017 йил 14 мартда 2868-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитасининг

2017 йил 8 февралдаги

01-02/8-4-сон қарорига

ИЛОВА



Божхона қиймати декларациясини

тўлдириш тартиби тўғрисидаги

ЙЎРИҚНОМА


Мазкур Йўриқнома Божхона кодекси ва Ўзбекистон Республикасининг "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ божхона қиймати декларациясини (бундан буён матнда БҚД деб юритилади) тўлдириш тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


БҚД - божхона юк декларациясининг (бундан буён матнда БЮД деб юритилади) ажралмас қисми бўлиб, товарнинг божхона қиймати тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ва декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига БЮД билан бир пайтда топшириладиган ҳужжат;


божхона расмийлаштируви бўйича мутахассис (бундан буён матнда мутахассис деб юритилади) - декларант ёки божхона брокери номидан БҚДни тўлдириш, имзолаш ва божхона органларига тақдим этиш учун ваколатли шахс;


электрон БҚД - мутахассиснинг электрон рақамли имзоси (бундан буён матнда ЭРИ деб юритилади) билан тасдиқланган, "Товарларни электрон декларациялаш" автоматлаштирилган ахборот тизими (бундан буён матнда ТЭДААТ деб юритилади) воситасида тақдим этилган электрон шаклдаги БҚД ёки қоғоз шаклдаги БҚДнинг электрон ташувчига тақдим этилган электрон нусхаси.


2. БҚД тегишли БЮДнинг иловаси бўлиб, БЮДсиз ҳақиқий эмас.

БЮД электрон шаклда тақдим этилганда, БҚД ҳам электрон шаклда тақдим этилади.

БЮД қоғоз шаклда тақдим этилганда, БҚД ҳам қоғоз шаклида тўрт нусхадан иборат А4 форматдаги варақларда тақдим этилади ва қуйидагича тақсимланади:

биринчи нусха - божхона органлари иш йиғма жилдларида қолади;

иккинчи нусха - штатида мутахассиси бўлган божхона брокери ёки декларант учун;

учинчи ва тўртинчи нусхалар - декларант учун.

Агар БҚД қоғоз шаклда тақдим этилса, мутахассис божхона органларига ўзининг ЭРИси билан тасдиқланган унинг электрон нусхасини ҳам тақдим этади.


3. БҚД божхона тўловларини тўлашни назарда тутувчи божхона режимлари маълум қилинганда божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган барча товарлар учун тўлдирилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 318-моддасининг еттинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Товарларнинг божхона қиймати олиб кириладиган товарга доир битимнинг қийматига оид усули (бундан буён матнда 1-усул деб юритилади) бўйича аниқланганда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасига мувофиқ БҚД-1 тўлдирилади.

Товарларнинг божхона қиймати Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 309 - 313-моддаларида назарда тутилган божхона қийматини аниқлаш усуллари бўйича аниқланганда мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ БҚД-2 тўлдирилади.


4. БҚД у тўлдиришга асос бўлган мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ ҳужжатлар билан бирга божхона органига тақдим этилади.

Ҳужжатлар божхона органига рус ёки инглиз тилларида тақдим этилади. Бошқа тилда тўлдирилган ҳужжатлар божхона органига декларант томонидан тасдиқланган ўзбек, рус ёки инглиз тилидаги таржимаси билан бирга тақдим этилиши керак.

Ҳужжатлар асл нусхада ёки декларант томонидан тасдиқланган нусха кўринишида тақдим этилади.

Электрон БҚД ва унга илова қилинаётган ҳужжатлар божхона органларига белгиланган формат ва тузилишга мувофиқ тақдим этилиши лозим.

Агар илова қилинадиган ҳужжатларнинг электрон формати белгиланмаган бўлса, ушбу ҳужжатларнинг сканер қилиш орқали олинган нусхалари тақдим этилади.


5. БҚД иккита асосий варақлардан иборат:

БЮДда декларацияланаётган барча товарларга тааллуқли маълумотларни ўз ичига олган биринчи варақ;

декларацияланаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлашда фойдаланган маълумотлар ва божхона қиймати миқдорининг ҳисоб-китоблари кўрсатиладиган иккинчи варақ.

Агар битта БЮДда учдан ортиқ товарларнинг номлари декларацияланаётган бўлса, божхона қийматини декларациялаш учун қўшимча варақлардан фойдаланилади. Бунда қўшимча варақлар сифатида БҚД варағининг иккинчи асосий шаклидан фойдаланилади.

БҚДнинг барча варақлари учинчи варағидан бошлаб қўшимча варақлар бўлиб ҳисобланади. Қўшимча варақларнинг тартиб билан рақамланиши уч сони билан бошланади. (биринчи ва иккинчи варақлар - шаклнинг асосий варақлари, учинчи ва кейинги варақлари - қўшимча варақлар).


6. БҚД-2нинг биринчи асосий варағи Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 309 - 313-моддалари билан белгиланган божхона қийматини аниқлашнинг барча усуллари учун умумий (ягона) ҳисобланади.

БҚД-2нинг иккинчи асосий варағи товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усулига қараб белгиланган бешта туридан бири бўлиши мумкин. БҚД-2нинг иккинчи ва қўшимча варақларнинг тегишли варианти товарларнинг божхона қийматини аниқлашнинг қуйидаги усулларини қўллаш орқали амалга оширилганда фойдаланилади:

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 309-моддасига мувофиқ айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматига оид усулни (бундан буён матнда 2-усул деб юритилади) ва ушбу усулга асосан Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 313-моддасига мувофиқ захира усулини (бундан буён матнда 6-усул деб юритилади);

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 310-моддасига мувофиқ ўхшаш товарга доир битимнинг қийматига оид усулни (бундан буён матнда 3-усул деб юритилади) ва ушбу усулга асосан 6-усулни;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 311-моддасига мувофиқ қийматларни чегириб ташлаш асосидаги усулни (бундан буён матнда 4-усул деб юритилади) ва ушбу усулга асосан 6-усулни;

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 312-моддасига мувофиқ қийматларни қўшиш асосидаги усулни (бундан буён матнда 5-усул деб юритилади) ва ушбу усулга асосан 6-усулни;

1-усул асосидаги 6-усулни.


7. БҚД ўзбек ёки рус тилида тушунарли тўлдирилган бўлиши лозим.

БҚДда ўчиришлар ва бўяшлар бўлмаслиги керак. Тушунарсиз тўлдирилган БҚДлар божхона органлари томонидан расмийлаштириш учун қабул қилинмайди.


8. БҚД тақдим этилгандан сўнг божхона органи мансабдор шахси БҚДнинг тўғри тўлдирилганлигини, олиб кирилаётган товарнинг маълум қилинган божхона қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжудлигининг дастлабки текширувини амалга оширади.

Дастлабки текширув натижасида камчиликлар аниқланса, ушбу камчиликларни бартараф этиш мақсадида божхона органи мансабдор шахси бу ҳақида мутахассисни хабардор қилади.

БҚДнинг дастлабки текшируви натижасида камчиликлар аниқланмаса божхона органи мансабдор шахси БҚДни расмийлаштириш учун қабул қилади.

Божхона органи БҚДни БЮД билан бир вақтнинг ўзида расмийлаштиради. Бунда, БҚДга, у илова бўлган БЮДнинг айнан шу рўйхат рақами бириктирилади.


9. БҚД қоғоз шаклда тақдим этилганда, БҚДнинг бирор бир графасида баён этилаётган маълумотларни кўрсатиш учун жой етарли бўлмаса, ушбу маълумотлар БҚДнинг орқа томонида ёки қўшимча илова қилинадиган, БҚДнинг ажралмас қисми бўлган варақларда кўрсатилиши мумкин. Бундай ёзув мутахассиснинг имзоси ва мутахассис штатида бўлган ташкилотнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади, тегишли графада эса "БҚДнинг орқа томонига қаранг" ёки "қўшимча вараққа қаранг" ёзуви қайд этилади.

Бунда БҚДнинг асосий ва қўшимча варақларининг орқа қисмида ёки қўшимча илова қилинадиган варақларда графа рақами ва декларацияланаётган товарнинг тартиб рақами (агар маълумотлар аниқ бир товарга тааллуқли бўлса) кўйилади ва мазкур графада баён этиладиган маълумотлар кўрсатилади.

Ҳар бир илова қилинадиган қўшимча варақнинг юқори ўнг бурчагида "__________-сонли БҚДга ____ варақда қўшимча", декларацияланаётган товарнинг тартиб рақами "____-сонли товар" тарзида ҳамда ҳар бир товар бўйича графа рақами кўрсатилади.


10. Электрон шаклда декларациялашда барча маълумотлар электрон БҚДнинг тегишли графаларида ёки ушбу графа учун ажратилган деталлаштирилган жадвалларда тўлиқ кўрсатилади ва бошқа графаларга, қўшимча илова қилинадиган варақларга ёки бошқа шу каби ҳаволалар қилинишига йўл қўйилмайди.


11. БҚДдаги маълумотларни маълум қилишда Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 2773, 2016 йил 6 апрель) кўрсатилган таснифлагичлардан фойдаланилади.



2-БОБ. БҚД-1ни ТЎЛДИРИШ


12. Мутахассис томонидан қуйидаги графалари тўлдирилади: 1, 2а, 2б, 3, 4, 5, 6, 7а, 7б, 8а, 8б, 9а, 9б, 10а, 10б, "Товар N", "Товар коди", 11а, 11б, 12, 13а, 13б, 14, 15, 16, 17а, 17б, 17в, 18, 19, 20, 21, 22, 23а, 23б, 24 "Қўшимча маълумотлар", "Имзо, муҳр".


13. Божхона органи мансабдор шахси томонидан БҚД-1нинг асосий ва қўшимча варақларидаги "Божхона белгилари учун" майдончаси тўлдирилади.


14. Мутахассис томонидан графаларни тўлдириш:


1) 1-графа. "Сотувчи".

Графада товарни сотувчи шахс тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади:

агар сотувчи юридик шахс бўлса - унинг номи;

агар жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлса - фамилияси, исми, отасининг исми.


2) 2а-графа. "Сотиб олувчи".

Графада Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарни олиб кирилишига асос бўлган ташқи савдо битимида кўрсатилган сотиб олувчи сифатида ўтувчи шахс тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади:

агар сотиб олувчи юридик шахс бўлса - унинг тўлиқ номи;

агар жисмоний шахс (якка тартибдаги тадбиркор) бўлса - фамилияси, исми, отасининг исми.


3) 2б-графа. "Декларант/божхона брокери".

Графада БҚД-1ни тўлдирган ва божхона органига тақдим этаётган штатида мутахассиси бўлган божхона брокери ёки декларантнинг қисқача номи кўрсатилади.


4) 3-графа. "Етказиб бериш шартлари".

Етказиб бериш шартлари таснифлагичига мувофиқ географик пунктни қайд этиш билан етказиб бериш шартининг номи кўрсатилади.


5) 4-графа. "Ҳисоб рақами ва санаси".

Сотувчи томонидан сотиб олувчига қўйилган товарнинг қиймат баҳосига эга бўлган ҳисобварақ-фактура ёки ҳисоб-проформа рақами ва санаси кўрсатилади.


6) 5-графа. "Контракт рақами ва санаси".

Товарларнинг олди-сотди (етказиб бериш) ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) рақами ва санаси, шунингдек, унинг амалда бўлган иловалари, унга қўшимчалари, агар улар мавжуд бўлса, рақами ва санаси кўрсатилади.


7) 6-графа.

Агар божхона органининг 7а - 9б графалари бўйича эътирозлари бўлган бўлса, бундай ҳолларда ушбу сотиб олувчининг аввалги битимлари бўйича декларацияларнинг рақами ва санаси кўрсатилади. Товарнинг божхона расмийлаштирувини амалга оширган божхона органининг номи ва эътирозларнинг мазмуни кўрсатилади.


8) 7а-графа.

Графада келтирилган майдончада, тегишли жавобга "X" белгисини қўйилиши кўрсатилади.

Агар "Йўқ" жавоби бўлса 8а ва 8б графаларини тўлдирилишига ўтилиши лозим (7б графа тўлдирилмайди).

Агар "Ҳа" жавоби бўлса (Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 307-моддаси билан белгиланган жиҳатлар, сотувчи ва товарларни олиб кирувчи сотиб олувчи ўртасидаги ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлса) 7б графаси тўлдирилади.


9) 7б-графа.

Графада келтирилган майдончада, тегишли жавобга "X" белгисини қўйилиши кўрсатилади.

1-усулнинг қўлланилишига фақатгина "Йўқ" жавоби бўлгандагина йўл қўйилади.


10) 8а-графа.

Графада келтирилган майдончада, тегишли жавобга "X" белгисини қўйилиши кўрсатилади.

1-усулнинг қўлланилишига фақатгина "Йўқ" жавоби бўлгандагина йўл қўйилади.


11) 8б-графа.

Графада келтирилган майдончада, тегишли жавобга "X" белгисини қўйилиши кўрсатилади.

Агар сотиш ёки битимнинг баҳоси таъсирини ҳисобга олиш мумкин бўлмаган шартларга риоя этилишига боғлиқ бўлса, бундай шартларнинг тури ва мазмуни кўрсатилади (масалан, сотиб олувчи томонидан товарни қайтариб етказиб бериш талабларининг мавжудлиги ёки ушбу битимнинг қийматига таъсир этган сотувчига қандайдир хизматларнинг кўрсатилиши ва ҳ.к.), шунингдек ушбу шартлар қийматга доир баҳолашнинг ҳисоб-китоби, бундай ҳисоб-китобнинг амалга оширилиши учун асос бўлган ҳужжатлар кўрсатилади. Тегишли сумма билвосита тўлов сифатида 11б-графасида кўрсатилади.

Агар тегишли шартлар битимнинг қийматига таъсирни миқдорий аниқлаш ва зарур бўлган равишда тасдиқлаш мумкин бўлмаса (шу жумладан товарлар чиқариб юборилганидан кейин ҳам), 1-усул қўлланилмайди.


12) 9а-графа.

Графада келтирилган майдончада, тегишли жавобга "X" белгисини қўйилиши кўрсатилади.

"Ҳа" жавобда 9б-графасидан кейин интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун олди-сотди битимининг шартларига мувофиқ сотиб олувчи баҳоланаётган товарни сотиш шарти сифатида бевосита ёки билвосита тўлаши керак бўлган, шу жумладан, агар улар амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархга қўшилмаган ва сотувчи томонидан сотиб олувчига қўйилган ҳисобга киритилмаган бўлса, лицензия тўловлари ва бошқа тўловларга тааллуқли бўлган шартлар (масалан тўлов тури, уни амалга оширилиши учун асос ва ҳ.к.) кўрсатилади. Ушбу тўловларнинг миқдори 15-графада кўрсатилади.


13) 9б-графа.

Графада келтирилган майдончада, тегишли жавобга "X" белгисини қўйилиши кўрсатилади.

"Ҳа" жавобида ушбу графадан кейин сотиб олувчи томонидан олиб кирилган товарни кейинчалик қайта сотиш, ўзгача тарзда тасарруф этиш ёки ундан бошқа тарзда фойдаланишдан тушган тушумнинг бевосита ёки билвосита сотувчига тегиши керак бўлган ҳар қандай қисмининг қиймати бўйича шартлар кўрсатилади. Тегишли бўлган миқдор 16-графада кўрсатилади.


14) 10а-графа. "Қўшимча варақлар сони".

БҚД-1га илова қилинган қўшимча варақлар сони кўрсатилади (варақлар сони охирги варақнинг рақамидан иккитага камайтирилган рақамга тўғри келиши керак).


15) 10б-графа. "Жой ва сана:".

Графада 2б-графада кўрсатилган шахс номидан БҚД-1ни тақдим этаётган мутахассис тўғрисида маълумотлар кўрсатилади (реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва ҳар бирининг олдига уларнинг тартиб рақами қўйилади):

1 - мутахассиснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек электрон почта манзили (мавжуд бўлса);

2 - агар товарларни декларациялаш божхона брокери томонидан амалга оширилаётган бўлса, божхона брокери ва БҚДни тақдим этилиши учун топшириқ берган шахс ўртасидаги шартнома рақами ва санаси кўрсатилади.

БҚД-1да баён этилган маълумотларнинг тўғрилиги, электрон БҚД-1да мутахассиснинг ЭРИси, қоғоз шаклдаги БҚД-1да мутахассиснинг имзоси ва штатида мутахассиси бўлган божхона брокери ёки декларантнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.


16) графа "Товар N".

БЮД ёки унга қўшимча варақнинг айнан шундай графасидаги тегишли товарнинг тартиб рақами кўрсатилади.


17) графа "Товар коди".

Товарнинг Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига (бундан буён матнда ТИФ ТН деб юритилади) мувофиқ ўнта рақамли коди кўрсатилади.


А бўлим. "Ҳисоблаш учун асос".

Ушбу бўлимда товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун асос бўладиган амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархи тўғрисида маълумотлар кўрсатилади. Агар етказиб бериш шартларига қараб (3-графа) ва ташқи савдо контрактининг (шартномасининг, келишувининг) бошқа шартлари бўйича ушбу нархга қўшимча харажатлар қўшилиши ёки чиқариб ташланиши талаб этилмаса, унда кўрсатилган нарх олиб кирилаётган товарнинг божхона қийматига тенг бўлиши мумкин. Бундай ҳолда божхона қийматини маълум ва назорат қилиниши ушбу нархни текшириш ва тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар бўйича хулоса қабул қилиш ҳамда 1-усулни тўғри қўлланилганлигига баҳо беришдан иборат бўлади. Бунда 12-графадаги маълумотлар йиғиндиси 23а-графасининг умумий йиғиндисида такрорланади.


18) 11а-графа.

Биринчи қаторда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб чиқиш учун сотилган товарга амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархи ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида кўрсатилади.

Иккинчи қаторда товарга амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархи Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида (бундан буён матнда миллий валюта деб юритилади) қайта ҳисобланган ҳолда кўрсатилади.

Учинчи қаторда ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасининг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги миллий валютасига нисбатан курси кўрсатилади.


19) 11б-графа.

Билвосита тўловларининг суммаси, миллий валютада кўрсатилади. Билвосита тўловлар деганда сотувчининг манфаати доирасида сотиб олувчи томонидан учинчи шахс номига амалга оширилган тўловлар, шунингдек, сотувчининг фойдасига сотиб олувчи томонидан кандайдир товарларни етказиб бериш қиймати ва ҳоказолар тушунилади.

Мазкур графада тегишли шартлар мавжуд бўлган ҳоллар учун декларант ёки божхона брокерининг ҳужжатлари ва тегишли ҳисоб-китоблар билан тасдиқланган битим нархига тузатишлар киритиш миқдори акс эттирилади (8б-графада келтирилади).

Агар 11б-графада билвосита тўловлар ва нархга киритилган тузатишларнинг миқдорий йиғиндиси кўрсатилган бўлса, бунда 11б-графада кўрсатилган умумий сумманинг расшифровкаси БҚД-1 варағининг тегишли "Қўшимча маълумотлар" графасида қайд этилади.

Агар билвосита тўловлар ва нархга киритилган тузатишлар олиб кирилаётган барча ёки маълум бир товар номларига тааллуқли бўлса, бунда ҳар бир товар номлари ўртасида билвосита тўловларининг миқдорий йиғиндиси 11а-графада кўрсатилган ҳар бир товар номларининг қийматига мутаносиб равишда тақсимланади.


20) 12-графа. "Жами миллий валютада".

11а ва 11б-графаларнинг йиғиндиси миллий валютада кўрсатилади.


Б бўлим. "Қўшимча ҳисоблар: "А" бўлимга киритилмаган харажатлар, миллий валютада".

Ушбу бўлимда олиб кирилаётган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархига Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304-моддасига мувофиқ киритилиши лозим бўлган қўшимча ҳисоблар миллий валютада кўрсатилади.

Агар қўшимча ҳисобланиши талаб этилаётган харажатлар сотиб олувчи томонидан хорижий валютада амалга оширилган бўлса, у ҳолда 24-графада ушбу харажатларнинг қайта ҳисоблаш бўйича маълумотлар, ушбу маълумотлар таалуқли бўлган БҚД-1даги товар ва графасининг рақамини кўрсатиш билан, Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди, хорижий валютадаги харажатлар суммаси ва БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги валютани қайта ҳисоблаш курси кўрсатилади. 13 - 17 графалардаги барча маълумотлар миллий валютада кўрсатилади.


21) 13-графа "Сотиб олувчи томонидан қилинган харажатлар:".

Ушбу графада 11а-графада кўрсатилган амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархига киритилмаган, яъни сотувчи томонидан сотиб олувчига қўйилган ҳисобварақ-фактурага (инвойсга) киритилмаган, бироқ баҳоланаётган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилишига доир ва сотиб олувчи томонидан тўланган ёки тўланиши лозим бўлган сотиб олувчининг харажатлари акс эттирилади.


22) 13а-графа.

Сотиб олувчининг воситачилик ва брокерлик ҳақларини тўлаш учун харажатлар, бундан товарни харид қилишдаги воситачилик харажатлари мустасно, агар улар илгари битим нархига киритилмаган бўлса кўрсатилади.

Агар БҚД-1 битта партиядаги бир неча номлардаги товарларга тўлдирилаётган бўлса, унда кўрсатилган харажатларнинг тақсимланиши ҳар бир товар номлари ўртасида 12-графада кўрсатилган тегишли миқдорига мутаносиб равишда амалга оширилган ҳолда тўлдирилади.

Агар юқорида кўрсатилган харажатлар хорижий валютада тўланган бўлса, у ҳолда миллий валютага қайта ҳисоблаш 24-графада кўрсатилади.


23) 13б-графа.

Сотиб олувчининг контейнерлар (идиш) ва ўров-жойлов, шу жумладан, ўраш-жойлаш материалларининг ва ўраш-жойлаш ишларининг қиймати, агар улар битим нархига илгари киритилмаган бўлса ва агар бундай идиш ва (ёки) ўров-жойловлар ТИФ ТНга мувофиқ баҳоланаётган товар билан бир бутун деб қаралса кўрсатилади. Контейнер деганда контейнер таранинг бир кўриниши эканлиги назарда тутилади.

Агар кўп марта ишлатиладиган идишдан фойдаланилаётган бўлса, товарни кўп марталик етказиб берилишида унинг қиймати ҳар бир партиядаги товарларнинг миқдорига мутаносиб равишда тақсимланади. Идиш учун харажатларнинг мутаносиб равишда тақсимланиши (яъни унинг қийматини ҳар бир партия учун бўлиб-бўлиб тақсимланиши) божхона органлари томонидан ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) акс этганлиги ёки бошқа бирон бир ҳужжат билан тасдиқланганлиги шарти мавжуд бўлса қабул қилинади.

Сотувчига идишни қайтариб бериш учун алоҳида тўланадиган суммалар идиш учун амалга оширилган харажатлар бўлиб ҳисобланмайди.

Агар идиш учун амалга оширилган харажатлар хорижий валютада тўланган бўлса, у ҳолда миллий валютага қайта ҳисоблаш 24-графада кўрсатилади.


24) 14-графа.

Сотувчи сотиб олувчига амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархига киритилмаган миқдорда бепул ёки арзонлаштирилган нархда бевосита ёхуд билвосита тақдим этадиган хизматларнинг ва бошқа товарларнинг қиймати тегишли тарзда тақсимланган ҳолда кўрсатилади.


25) 15-графа.

Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун сотиб олувчи баҳоланаётган товарни сотиш шарти сифатида бевосита ёки билвосита тўлаши керак бўлган лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар миллий валютада кўрсатилади (9а графа билан ўзаро боғлиқ бўлган ҳолда).

Бунда сотиб олувчи бевосита сотувчига ёки унинг фойдасига учинчи шахсга тўлаши лозим бўлган интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар инобатга олинади.

Агар интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар олиб кирилаётган барча ёки маълум бир товарлар номларига таалуқли бўлса ҳамда интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисидаги келишувда бундай фойдаланиш учун товарларнинг алоҳида номлари ўртасида тўловларнинг тақсимланиши кўрсатилмаган бўлса (масалан, бир марталик тўлов), у ҳолда интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун тўловларнинг миқдорий йиғиндиси 12-графада кўрсатилган товарларнинг ҳар бир номлари қийматига мутаносиб равишда тақсимланади, бундан декларант ёки божхона брокерининг хоҳишига кўра шундай тўловларнинг миқдорий йиғиндиси солиққа солишнинг энг юқори даражасига эга бўлган товарнинг божхона қийматига қўшиладиган ҳолатлар мустасно. Декларант ёки божхона брокерининг хоҳишига кўра интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун тўловларнинг миқдорий йиғиндиси бундай тўловларни назарда тутувчи биринчи партия товарларга нисбатан қўлланиши мумкин.

Агар юқорида кўрсатилган харажатлар хорижий валютада тўланган бўлса, у ҳолда миллий валютага қайта ҳисоблаш 24-графада кўрсатилади.


26) 16-графа.

Ушбу графада олиб кирилган товарни кейинчалик қайта сотиш, ўзгача тарзда тасарруф этиш ёки ундан бошқа тарзда фойдаланишдан тушган тушумнинг бевосита ёки билвосита сотувчига тегиши керак бўлган ҳар қандай қисмининг қиймати (9б-графа билан боғланган ҳолда) инобатга олинади.


Масалан.

Агар ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) сотиб олувчи олиши лозим бўлган даромаддан 20%ни сотувчига қайтариб бериши кераклиги назарда тутилган бўлса, бунда ушбу даромаднинг тегишли қисми суммаси БҚД-1нинг 16-графасида кўрсатган ҳолда божхона қийматига қўшиш лозим.

Бундай ҳолда агар божхона расмийлаштируви вақтида даромад суммаси номаълум бўлса, у ҳолда дастлабки (кутилаётган) сумма кўрсатилади (кутилаётган даромаднинг миқдорини аниқлаш учун мустақил эксперт баҳолашни ўтказилишига йўл қўйилади).

Даромаднинг суммасини ҳамда сотувчига қайтарилиши лозим бўлган унинг ўша тегишли бўлган қисми аниқлангунга қадар, товар белгиланган тартибда сотиб олувчига фойдаланиш учун тақдим этилиши мумкин ёки товарнинг божхона баҳоланиши БҚД-2 тўлдириш орқали 2-6-усуллари ёрдамида амалга оширилади.


27) 17-графа "Товарни етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатлар:".

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг божхона қийматини аниқлашда битим нархига товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатлар, агар бу харажатлар битим нархига киритилмаган бўлса, киритилади.

БҚД-1нинг 17-графасида 11а-графада кўрсатилган битим нархига етказиш шартларига мувофиқ қўшилмаган, сотиб олувчи томонидан алоҳида тўланиши шарт бўлган ва божхона қийматига қўшилиши лозим бўлган товарнинг ҳақиқатда етказиб бериш жойи албатта кўрсатилиши керак.

Агар 17а - 17в-графаларида кўрсатилган харажатлар хорижий валютада тўланган бўлса, у ҳолда миллий валютага қайта ҳисоблаш 24-графада кўрсатилади.


28) 17а-графа.

Графада миллий валютада товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатлар, агар етказиб бериш шартларига мувофиқ улар битим нархига киритилмаган бўлса (11а-графа), киритилади.

Агар БҚД-1 турли номдаги товарлар учун тўлдирилаётган бўлса, ташиш харажатлари тегишли товарлар ўртасида уларнинг брутто оғирлигига мутаносиб равишда тақсимланади.


29) 17б-графа.

Графада миллий валютада товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган товарларни юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатлари, агар улар битим нархига киритилмаган бўлса (11а-графа), киритилади.

Агар БҚД-1 турли номдаги товарлар учун тўлдирилаётган бўлса, бундай харажатлар тегишли товарлар ўртасида уларнинг брутто оғирлигига мутаносиб равишда тақсимланади.


30) 17в-графа.

Графада миллий валютада товарнинг суғурта қиймати, агар у илгари битим нархига киритилмаган бўлса (11а-графа), кўрсатилади.

Агар БҚД-1 турли номдаги товарлар учун тўлдирилаётган бўлса, суғурта қиймати тегишли товарлар ўртасида 12-графада кўрсатилган қийматга мутаносиб равишда тақсимланади.


31) 18-графа "Жами миллий валютада".

"Б" бўлимда кўрсатилган миқдор миллий валютада кўрсатилади.


В бўлим. "Чегирмалар: "А" бўлимига киритилган тўлов ва харажатлар, миллий валютада".

Мазкур бўлимда "А" бўлимига кирган, лекин Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 305-моддасига мувофиқ олиб кириладиган товарнинг битим нархидан, башарти улар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархдан ажратиб олинган, декларант ёки божхона брокери томонидан маълум қилинган ҳамда улар томонидан ҳужжат билан тасдиқланган бўлса, чиқариб ташланиши шарт бўлган тўловлар ва харажатларнинг суммаси миллий валютада кўрсатилади.

19 - 22 графалардаги барча маълумотлар миллий валютада кўрсатилади.

Агар бундай харажатлар хорижий валютада кўрсатилган бўлса, у ҳолда 24-графада қайта ҳисоблаш бўйича маълумотлар, ушбу маълумотлар тааллуқли бўлган БҚД-1даги товар ва графасининг рақамини кўрсатиш билан, Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди, хорижий валютадаги харажатлар суммаси ва БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги валютани қайта ҳисоблаш курси кўрсатилади.


32) 19-графа.

Саноат қурилмалари, машиналар ёки ускуналар каби товарлар божхона ҳудудига олиб кирилганидан кейин амалга оширилган ускуналарни қуриш, ўрнатиш, йиғиш, монтаж қилиш, созлаш ва уларга хизмат кўрсатиш ёки техник кўмаклашиш харажатларининг, агар ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) бундай ишлар кўзда тутилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархидан ажратиб олинган бўлса, тегишли суммаси кўрсатилади.


33) 20-графа.

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилганидан кейин белгиланган жойгача етказиб бериш билан боғлиқ ташиш харажатларининг суммаси, агар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархидан ажратиб олинган бўлса, кўрсатилади.


34) 21-графа.

Товарни олиб кириш ёки сотиш билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикасида тўланадиган божхона ва бошқа тўловлар суммаси, агар ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) шартларида сотувчи томонидан тўланиши белгиланган бўлса, кўрсатилади.


35) 22-графа.

"В" бўлимда кўрсатилган миқдор миллий валютада кўрсатилади.


36) 23а-графа.

12 ва 18-графаларда кўрсатилган миқдорни қўшиш ва 22-графада кўрсатилган ушбу миқдор суммасидан айриш йўли билан ҳисобланган товарнинг божхона қиймати миллий валютада кўрсатилади.


37) 23б-графа.

23а-графада кўрсатилган ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида қайта ҳисобланган божхона қиймати кўрсатилади. Ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида қайта ҳисоблаш "А" бўлимида кўрсатилган валюта курси бўйича амалга оширилади. Ҳосил бўлган сумма БЮДда божхона тўловларини ҳисоблаш учун асос сифатида кўрсатилган маълумотларга мос келиши лозим.

Агар битим бўйича бирон-бир ҳужжатлар билан хорижий валюта тури белгиланмаган бўлса, ундай ҳолда 23б-графадаги маълумотлар АҚШ долларида кўрсатилади.


38) 24-графа.

Агар божхона қийматини таркибига кирувчи бир ёки бир неча қисмлар (13 - 21 графаларда кўрсатилиши лозим бўлган) ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви), ҳисобварақ-фактура (инвойс) ёки бошқа тижорат ҳужжатларда хорижий валютада кўрсатилган бўлса, қайта ҳисоблаш бўйича маълумотлар, ушбу маълумотлар тааллуқли бўлган БҚД-1даги товар ва графасининг рақами, Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди, хорижий валютадаги харажатлар суммаси ва қайта ҳисоблашга тегишли бўлган курс кўрсатилади.


39) "Қўшимча маълумотлар" графаси.

Зарурият туғилганида БҚД-1да кўрсатилган ахборотларга тааллуқли бўлган ҳар қандай қўшимча маълумотлар (ҳисоб-китоблар) кўрсатилади.



3-БОБ. БҚД-2ни ТЎЛДИРИШ


15. Мутахассис томонидан қуйидаги графалар тўлдирилади: 1, 2а, 2б, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, "Товар N", "Товар коди", 11, 12, 12а - 12д, 13, 13а, 13б, 14, 14а - 14д, 15, 16, 17, 17а, 17б, 18а, 18б, 19, 20, 21, 22, 23а, 23б, 24, "Қўшимча маълумотлар", "Имзо, муҳр".

1, 2а, 2б, 3-графалар БҚД-1нинг тегишли графаларини тўлдириш тартибига мувофиқ тўлдирилади.


16. Божхона органи мансабдор шахси томонидан БҚД-2нинг асосий ва қўшимча варақларидаги "Божхона белгилари учун" майдончаси тўлдирилади.


17. Мутахассис томонидан графаларнинг тўлдирилиши:



БҚД-2нинг асосий варағи


1) 4-графа.

Декларацияланаётган товарнинг олиб кириш учун асос бўлган ҳужжатнинг тури, рақами ва санаси (масалан, ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) товарларнинг бартер ёки компенсацион операциялар доирасида етказиб берилиши ва ҳ.к.) кўрсатилади.


2) 5-графа.

4-графада кўрсатилган ҳужжатлар бўйича илгари олиб кирилган товарлар юзасидан божхона органларининг қабул қилинган қарорлари ҳужжатлари ёки бундай товарларга нисбатан суд органларининг қарорларининг реквизитлари (рақами ва санаси) кўрсатилади.


3) 6-графа.

Декларацияланаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун фойдаланаётган усулга "X" белгиси қўйилади.

Божхона қиймати 1-усул асосидаги 6-усул билан аниқланганида фақатгина (е) майдончасига белги қўйилади.

Божхона қиймати 2 - 5-усул асосидаги 6-усул билан аниқланганида (д) майдончасига белги қўйилиши билан бир вақтнинг ўзида 2 - 5-усуллардан бирига тегишли бўлган майдончага ҳам белги қўйилади.

Агар БҚД-2нинг "Товар N" графаларида турли рақамлар билан кўрсатилган товарларнинг божхона қийматини аниқлашда божхона қийматини аниқлашнинг турли хил усулларидан фойдаланилаётган бўлса, (ж) майдончасига белги қўйилади.


4) 7-графа.

Ушбу графада 6-графада кўрсатилган усулдан барча олдинги усулларни қўллаб бўлмаслик сабаблари қисқача асослаб берилади, бунда 1-усул учун уни нимага мувофиқ қўллаб бўлмасликнинг аниқ сабаблари кўрсатилиши шарт, бошқа усуллар учун уларни қўллаб бўлмаслик асоси сифатида тегишли ҳужжат ва маълумотлар мавжуд эмаслиги сабаби кўрсатилади.


Масалан.

Агар 6-графада 4-усул белгиланган бўлса, 7-графада қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:

1-усул - қўллаб бўлмайди, чунки кўриб чиқилаётган битим ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида тузилган ва ўзаро боғлиқлик битимнинг нархига таъсир кўрсатган. Ушбу баҳолашнинг қийматга таъсирини аниқлаш имконияти мавжуд эмас;

2-усул - айнан бир хил товарлар бўйича маълумот мавжуд эмас;

3-усул - ўхшаш товарлар бўйича маълумот мавжуд эмас.


5) 8-графа.

Божхона қийматини аниқлашда қўлланилган усулдан келиб чиқиб маълум қилинган маълумотларни тасдиқлаш учун тақдим этилган асосий ҳужжатларнинг номи ва реквизитлари кўрсатилади.

Божхона қиймати 2 ва 3-усуллар бўйича аниқланганда айнан бир хил ёки ўхшаш товарларнинг божхона қиймати божхона органи томонидан 1-усул бўйича қабул қилинган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар ҳар бирининг олдига уларнинг тартиб рақами қўйилган ҳолда кўрсатилади (реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади):

1 - ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) рақами ва санаси ва унинг идентификацион рақами;

2 - ҳисобварақ-фактура (инвойс) рақами ва санаси;

3 - БЮД ва БҚД-1 рўйхат рақами;

4 - тижорат ҳужжатларининг рақами ва санаси (масалан, ташиш бўйича шартнома ва ҳ. к.).

Божхона қиймати 4-усул бўйича аниқланганда баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида сотилаётган товар бирлигининг нархи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар ҳар бирининг олдига уларнинг тартиб рақами қўйилган ҳолда кўрсатилади (реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади):

1 - баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товарнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида сотилаётганлиги тўғрисидаги шартнома рақами ва санаси;

2 - Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида сотиш учун қўйилган ҳисобварақ-фактура рақами ва санаси;

3 - баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товарнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида сотилган шартномаси бўйича тўлов амалга оширилганлигини тасдиқловчи банк ҳужжати рақами ва санаси;

4 - Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарларни олиб кириш ва (ёки) сотиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасида божхона божи, солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар рақами ва санаси;

5 - баҳоланаётган товарнинг кейинчалик ишлов бериш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш шартномаси рақами ва санаси;

6 - Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарни олиб кириш ҳамда сотишни амалга ошириш ва (ёки) унга кейинчалик ишлов бериш муносабати билан харажатларни акс эттирувчи тижорат ва (ёки) бухгалтерлик ҳужжатлари рақами ва санаси.

Божхона қиймати 5 ва у асосдаги 6-усуллар бўйича аниқланганда товарнинг ҳисоб-китоб қилинган қиймати асосида қабул қилинган ҳужжатлар ҳар бирининг олдига уларнинг тартиб рақами қўйилган ҳолда кўрсатилади (реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади):

1 - ишлаб чиқариш учун қилинган харажатлар ҳамда материалларни сотиб олиш ва (ёки) баҳоланаётган товарларни ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқарувчи (сотувчи) харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ва умум қабул қилинган бухгалтерлик ҳисоби тамойилларига мувофиқ тузилган баҳоланаётган товар ишлаб чиқарувчисининг, шунингдек баҳоланаётган (олиб кириладиган) товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа операциялар, шу жумладан, идиш ва ўраш-жойлаш учун қилинган харажатлар, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида бажарилган лойиҳалашнинг, тажриба-конструкторлик ишларининг, бадиий безатишнинг, дизайннинг, эскизларнинг ёки чизмаларнинг қийматлари ишлаб чиқарувчи тўлаганлиги бухгалтерлик ҳужжатлари рақами ва санаси;

2 - ишлаб чиқарувчи ва (ёки) экспортёрнинг баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган айни ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган айни ўша классдаги ва турдаги товарни Ўзбекистон Республикасида сотишда одатда экспорт қилувчи томонидан олинадиган фойда ва Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 312-моддаси "а" бандида акс эттирилмаган умумий харажатларнинг ҳажми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ҳужжатлари рақами ва санаси;

3 - тижорат ҳужжатларининг рақами ва санаси.

Божхона қиймати 1-усул асосидаги 6-усул бўйича аниқланганда божхона қийматини 1-усул бўйича аниқлашда бирмунча қайишқоқлик билан уни қўллаш орқали фойдаланилган ҳужжатлар кўрсатилади.

Божхона қиймати 2 - 4-усуллар асосидаги 6-усул бўйича аниқланганда мазкур графа тўлдирилмайди. Бунда божхона қиймати 2 ва 3-усуллар асосидаги 6-усул бўйича аниқлаш учун фойдаланилган ахборот манбалари 20-графада, 4-усул асосидаги 6-усул бўйича 19-графада кўрсатилади.


6) 9-графа "Қўшимча варақлар сони".

БҚД-2га қўшимча варақлар сони кўрсатилади (варақлар сони охирги варақнинг рақамидан иккитага камайтирилган рақамга тўғри келиши керак).


7) 10-графа "Жой ва сана:".

БҚД-1нинг 10б-графасини тўлдириш учун белгиланган тартибда тўлдирилади.



2-усул ва у асосидаги 6-усул учун БҚД-2нинг

иккинчи асосий варағи


8) "Товар N" графаси.

БЮД ёки унга қўшимча варақнинг айнан шундай графасидаги тегишли товарнинг тартиб рақами кўрсатилади.


9) "Товар коди" графаси.

Товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ ўнта рақамли коди кўрсатилади.


10) 11-графа.

Божхона қийматини 2-усул бўйича аниқлашда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириш учун сотилган ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига баҳоланаётган товар олиб кирилгунига қадар тўқсон календарь кун ичида олиб кирилган, тахминан ўша миқдорда ва (ёки) ўша тижорат шартларида олиб кирилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати, яъни Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 303-моддасига мувофиқ мутахассис томонидан аниқланган ҳамда божхона органи томонидан белгиланган тартибда қабул қилинган айнан бир хил товарга доир битимнинг киймати (миллий валютада) кўрсатилади (БҚД-1нинг 23а-графаси).

Божхона қиймати 2-усул асосидаги 6-усул бўйича аниқлашда айнан бир хил товар бирлигининг нархи кўрсатилади.


Б бўлим. "Битим қийматига тузатишлар (+/-)".

Мазкур бўлимда олиб кирилган айнан бир хил товарнинг шартларини олиб кирилган баҳоланаётган товарнинг шартларига солиштириб бўладиган кўринишига келтирилишини таъминлайдиган 11-графада кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматига тегишли тузатишлар кўрсатилади.

Тузатишлар киритиш агар улар айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматини кўпайтирса "+" белгиси билан бўлиши мумкин, шунингдек, агар улар айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматини камайтирса, "-" белгиси билан бўлиши мумкин.

Айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматига тузатишлар киритиш мутахассис томонидан тўғри ва ҳужжат билан тасдиқланган маълумотлар асосида амалга оширилиши лозим.


11) 12а-графа.

Товар бирлиги учун нархини ўзгариши муносабати билан 11-графада кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматини камайтирилиши лозим бўлган миқдор кўрсатилади.


Масалан, ташқи савдо контрактига (шартномасига, келишувига) мувофиқ товарнинг бир бирлик учун нархи товар бирлигини сотилган миқдорига боғлиқ бўлса, бироқ баҳоланаётган ва айнан бир хил товарлар товарнинг бирлиги учун нархларининг турли хил даражаларига мос келувчи микдорларда сотилган ҳолатлар назарда тутилади.


Агар 11-графада баҳоланаётган товар билан тахминан ўша миқдорда сотилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати кўрсатилса (яъни товар бирлиги учун айнан ўша ва бир хил нархда) ёки товар бирлиги учун нархи шу товар бирлигининг сотилган миқдорига боғлиқлиги ҳужжат билан тасдиқлашнинг имконияти мавжуд бўлмаса графа тўлдирилмайди.


12) 12б-графа.

11-графадаги кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати камайтирилиши лозим бўлган миқдор агар айнан бир хил товар баҳоланаётган товар билан ўша тижорат шартларида сотилган деб қаралганда кўрсатилади.

Агар баҳоланаётган товар билан ўша тижорат (улгуржи, чакана) шартида сотилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати кўрсатилса 11-графа тўлдирилмайди.


13) 12в-графа.

Қуйидагилар кўрсатилади:

баҳоланаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойи (географик пункти);

айнан бир хил товар ҳамда баҳоланаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига етказиб бериш билан боғлиқ бўлган ташиш харажатларининг фарқи.

Агар баҳоланаётган товар айнан бир хил товарга нисбатан фарқли равишда бошқа йуналишлар ва (ёки) бошқа транспорт тури орқали ташилаётган бўлса графа тўлдирилади.


14) 12г-графа.

Айнан бир хил товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига етказиб бериш билан боғлиқ бўлган юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатларининг фарқи кўрсатилади.


15) 12д-графа.

12в ва 12г-графаларда кўрсатилган операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ баҳоланаётган товар ва айнан бир хил товарнинг суғурта қийматларининг фарқи кўрсатилади.

Агар 11-графада кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қийматига қўшилган харажатлар баҳоланаётган товарга нисбатан тегишли бўлган бундай харажатлардан жиддий фарқланса 12г ва 12д-графалар тўлдирилади.


16) 13-графа.

12а дан 12д гача бўлган графаларда келтириган миқдор миллий валютада кўрсатилади.


17) 14а-графа.

Товар бирлиги учун нархини ўзгариши муносабати билан 11-графада кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битим қийматини кўпайтирилиши лозим бўлган миқдор кўрсатилади.


Масалан, ташқи савдо контрактига (шартномасига, келишувига) мувофиқ товарнинг бир бирлик учун нархи товар бирлигини сотилган миқдорига боғлиқ бўлса, бироқ баҳоланаётган ва айнан бир хил товарлар товарнинг бирлиги учун нархларининг турли хил даражаларига мос келувчи миқдорларда сотилган ҳолатлар назарда тутилади.


Агар 11-графада баҳоланаётган товар билан тахминан ўша миқдорда сотилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати кўрсатилса (яъни товар бирлиги учун айнан ўша ва бир хил нархда) ёки товар бирлиги учун нархи шу товар бирлигининг сотилган миқдорига боғлиқлиги ҳужжат билан тасдиқлашнинг имконияти мавжуд бўлмаса графа тўлдирилмайди.


18) 14б-графа.

11-графадаги кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати кўпайтирилиши лозим бўлган миқдор агар айнан бир хил товар баҳоланаётган товар билан ўша тижорат шартларида сотилган деб қаралганда кўрсатилади.

Агар баҳоланаётган товар билан ўша тижорат (улгуржи, чакана) шартида сотилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати кўрсатилса 11-графа тўлдирилмайди.


19) 14в-графа.

Қуйидагилар кўрсатилади:

баҳоланаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойи (географик пункти);

айнан бир хил товар ҳамда баҳоланаётган товарнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига етказиб бериш билан боғлиқ бўлган ташиш харажатларининг фарқи.

Агар баҳоланаётган товар айнан бир хил товарга нисбатан фарқли равишда бошқа йуналишлар ва (ёки) бошқа транспорт тури орқали ташилаётган бўлса графа тўлдирилади.


20) 14г-графа.

Айнан бир хил товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига етказиб бериш билан боғлиқ бўлган юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатларининг фарқи кўрсатилади.


21) 14д-графа.

14в ва 14г-графаларда кўрсатилган операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ баҳоланаётган товар ва айнан бир хил товарнинг суғурта қийматларининг фарқи кўрсатилади.

Агар 11-графада кўрсатилган айнан бир хил товарга доир битим қийматига қўшилган харажатлар баҳоланаётган товарга нисбатан тегишли бўлган бундай харажатлардан жиддий фарқланса 14г ва 14д-графалар тўлдирилади.


22) 15-графа.

14а дан 14д гача бўлган графаларда келтирилган миқдор миллий валютада кўрсатилади.


23) 16-графа.

13-графада кўрсатилган суммага камайтирилган ҳамда 15-графада кўрсатилган суммага кўпайтирилган айнан бир хил товарга доир битимнинг қиймати кўрсатилади.

Агар айнан бир хил товар баҳоланаётган товар билан ўша тижорат (улгуржи, чакана) шартида ва тахминан ўша миқдорда сотилган бўлса, шунингдек баҳоланаётган ва бир хил товарларга нисбатан ташилаётган транспорт тури ва улар олиб ўтилаётган (ташилаётган) масофаларнинг турли хил шартланишига қарамай, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 304-моддаси биринчи кисми "а" бандида кўрсатилган харажатларни ҳисобга олиш учун улар билан сезиларли фарқи битим қийматига тузатишлар киритишга зарурияти мавуд бўлмаса, бунда 16-графада 11-графада кўрсатилган битим қийматининг миқдори кўрсатилади.


24) 17-графа.

Товар миқдори тегишли ўлчов бирликларида (килограммлар, доналар ва бошқа) бундай ўлчов бирликлари бевосита ушбу миқдорга келтирилгандан кейин кўрсатилади.

Агар баҳоланаётган ва айнан бир хил товарлар миқдори бир хил бўлган ҳолда графа тўлдирилмайди. Мазкур графада 12а, 14а-графаларда кўрсатилган тузатишлар киритиш ҳисобга олинмайди.


25) 17а-графа.

11-графадаги битим қиймати кўрсатилган айнан бир хил товарнинг миқдори кўрсатилади.


26) 17б-графа.

Баҳоланаётган (декларацияланаётган) товарнинг миқдори кўрсатилади.


27) 18а-графа.

Божхона қийматини 2-усул бўйича аниқлашда 17а-графада кўрсатилган миқдорга 17б-графада кўрсатилган миқдор нисбатига 16-графада кўрсатилган миқдорни кўпайтириш йўли билан ҳисобланган баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати кўрсатилади.

Агар 17-графа тўлдирилмаган бўлса, 16-графадаги маълумотлардан фойдаланилади.


28) 18б-графа.

18а-графада кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги миллий валюта курси бўйича АҚШ долларига қайта ҳисобланган баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати кўрсатилади.


29) 19-графа.

Агар божхона қийматини таркибига кирувчи бир ёки бир неча қисмлар ("Б" бўлимида кўрсатилиши лозим бўлган) хорижий валютада кўрсатилган бўлса, қайта ҳисоблаш бўйича маълумотлар, ушбу маълумотлар тааллуқли бўлган БҚД-1даги товар ва графасининг рақами, Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди, хорижий валютадаги харажатлар суммаси ва қайта ҳисоблашга тегишли бўлган курс кўрсатилади.


30) 20-графа.

Мазкур графада божхона қийматини 2-усул асосидаги 6-усул бўйича аниқлаш учун фойдаланиладиган ахборот манбалари кўрсатилади.

Агар божхона қийматини ҳисоблаш учун БЮД асосидаги электрон база маълумотларидан фойдаланилса, бундай ҳолда графада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади (реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва ҳар бирининг олдига уларнинг тартиб рақами қўйилади):

1 - товар рақами;

2 - БЮД рақами;

3 - айнан бир хил товар бирлиги учун қиймати;

4 - Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди;

5 - БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги валютани қайта ҳисоблаш курси;

6 - ТИФ ТНда кўрсатилган "Ўлчов бирликлари жадвали"га мувофиқ ўлчов бирлигининг рақамли коди. Агар мазкур товар учун ТИФ ТН бўйича фақатгина асосий ўлчов бирлиги (кг) қўлланилса, графада унинг коди (166) кўрсатилади.

Агар божхона қийматини ҳисоблаш учун импорт қилинаётган товарларнинг нарх маълумотлари бюллетенидан (бундан буён матнда НМБ деб юритилади) фойдаланилса, бундай ҳолда графада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади (реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва ҳар бирининг олдига уларнинг тартиб рақами қўйилади):

1 - товар рақами;

2 - НМБ эълон қилиш рақами;

3 - айнан бир хил товар бирлиги учун қиймати;

4 - Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди;

5 - БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги валютани қайта ҳисоблаш курси;

6 - ТИФ ТНда кўрсатилган "Ўлчов бирликлари жадвали"га мувофиқ ўлчов бирлигининг рақамли коди. Агар мазкур товар учун ТИФ ТН бўйича фақатгина асосий ўлчов бирлиги (кг) қўлланилса, графада унинг коди (166) кўрсатилади.

Агар божхона қийматини ҳисоблаш учун бошқа ахборот манбаларидан фойдаланилса, бундай ҳолда графада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади (реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва ҳар бирининг олдига уларнинг тартиб рақами қўйилади):

1 - товар рақами;

2 - ахборот манбаси (масалан, интернет сайти номи ва ҳ. к.);

3 - айнан бир хил товар бирлиги учун қиймати; товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига етказиб бериш билан боғлиқ бўлган харажатларининг суммаси;

4 - Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди;

5 - БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги валютани қайта ҳисоблаш курси;

6 - ТИФ ТНда кўрсатилган "Ўлчов бирликлари жадвали"га мувофиқ ўлчов бирлигининг рақамли коди. Агар мазкур товар учун ТИФ ТН бўйича фақатгина асосий ўлчов бирлиги (кг) қўлланилса, графада унинг коди (166) кўрсатилади.


31) "Имзо, муҳр" графаси.

Маълумотларнинг тўғрилиги мутахассиснинг ЭРИси, қоғоз шакли мутахассиснинг имзоси ва штатида мутахассиси бўлган божхона брокери ёки декларантнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.



3-усул ва у асосидаги 6-усул учун БҚД-2нинг

иккинчи асосий варағи


18. "Товар N", "Товар коди", 11, 12а - 12д, 13, 14а - 14д, 15, 16, 17а, 17б, 18а, 18б, 19, 20, "Имзо, муҳр" графаларини тўлдириш тартиби 2-усул ва у асосидаги 6-усул учун БҚД-2нинг иккинчи асосий варағининг графаларини тўлдириш тартиби билан ўхшаш бўлади.



4-усул ва у асосидаги 6-усул учун БҚД-2нинг

иккинчи асосий варағи


32) "Товар N" графаси.

БЮД ёки унга қўшимча варақнинг айнан шундай графасидаги тегишли товарнинг тартиб рақами кўрсатилади.


33) "Товар коди" графаси.

Товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ ўнта рақамли коди кўрсатилади.


34) 11-графа.

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида дастлабки ҳолати ўзгармаган ҳолатда баҳоланаётган товар божхона ҳудудига олиб кирилгунига қадар тўқсон календарь кун ичида катта миқдорларда (бир нечта туркумларда) шундай товарни сотувчи билан ўзаро боғлиқ бўлмаган шахсга сотилаётган, баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товар бирлигининг нархи (миллий валютада) кўрсатилади.

Баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товарнинг божхона ҳудудида ўзгармас ҳолатда сотилганлиги фактлари мавжуд бўлмаган ҳолларда, мазкур графада мутахассис томонидан товарга кейинчалик ишлов берилганидан кейин олинган, шундай товарни сотувчи билан ўзаро боғлиқ бўлмаган шахсга божхона ҳудудида энг катта миқдорда сотиладиган маҳсулот бирлигининг нархи кўрсатилади.

Божхона қиймати 4-усул асосидаги 6-усул бўйича аниқланганда эксперт баҳолаш қўллаш натижасида олинган товар бирлигининг нархи кўрсатилади.


Б бўлими "А" бўлимига киритилган чегирма суммалари (товарнинг бирлиги ҳисобида)".

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 311-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ 11-графада кўрсатилган товарнинг билиги учун ҳисобланган ва сумманинг таркибига киритилган чегириб ташланиши лозим бўлган сумма кўрсатилади.


35) 12-графа.

Тўланадиган ёхуд тўлашга келишилган воситачилик ҳақи ёки фойда учун устамалар ҳамда олиб кирилган ўша классдаги ва турдаги товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида сотиш билан боғлиқ бўлган умумий харажатларнинг миқдори кўрсатилади.


36) 13-графа.

Товарни олиб кириш ёки сотиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасида тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг ва бошқа тўловларнинг суммалари кўрсатилади.


37) 14-графа.

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида транспортда ташиш, суғурталаш, юклаш ва тушириш ишларига сарфланган харажатларнинг миқдори кўрсатилади.


38) 15-графа.

Мутахассис томонидан 11-графада товар бирлигининг нархи унга ишлов берилганидан кейин кўрсатилган ҳолларда, товарга кейинчалик ишлов бериш натижасида қўшилган қиймат кўрсатилади (бундай операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар, шу жумладан, товарнинг таркибий қисми ҳисобланувчи компонентлар қиймати, қайта ишлов вақтида сарф қилинган материаллар қиймати ва ҳ. к.).


39) 16-графа.

12 - 15 графаларда келтирилган суммаларнинг миқдори миллий валютада кўрсатилади.


40) 17-графа.

Баҳоланаётган (декларацияланаётган) товарларнинг миқдори кўрсатилади.


41) 18а-графа.

11-графада кўрсатилган миқдоридан 16-графада кўрсатилган миқдорини чегириш ва келиб чиққан миқдорни 17-графада кўрсатилган миқдорга кўпайтириш йўли орқали ҳисобланган баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати кўрсатилади.


42) 18б-графа.

18 а-графада кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги миллий валюта курси бўйича АҚШ долларига қайта ҳисобланган баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати кўрсатилади.


43) 19-графа.

Мазкур графада божхона қийматини 4-усул асосидаги 6-усул бўйича аниқлаш учун фойдаланилган ахборот манбаларининг қуйидаги маълумотлари кўрсатилади (реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва ҳар бирининг олдига уларнинг тартиб рақами қўйилади):

1 - товар рақами;

2 - эксперт баҳолашнинг рақами ва санаси


Масалан, баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш фаолиятини соҳасида ваколатга эга бўлган ташкилотнинг белгиланган тартибда ўтказилган айнан бир хил ёки ўхшаш товарни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи.


44) "Қўшимча маълумотлар" графаси.

Мазкур графада божхона қийматини 4-усул асосидаги 6-усул бўйича аниқлаш учун Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб келинадиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 390, 1998 йил 13 январь) мувофиқ фойдаланилган математик ҳисоб-китоб кўрсатилади.


45) "Имзо, муҳр" графаси.

Маълумотларнинг тўғрилиги мутахассиснинг ЭРИси, қоғоз шакли мутахассиснинг имзоси ва штатида мутахассиси бўлган божхона брокери ёки декларантнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.



5-усул ва у асосидаги 6-усул учун БҚД-2нинг

иккинчи асосий варағи


46) "Товар N" графаси.

БЮД ёки унга қўшимча варақнинг айнан шундай графасидаги тегишли товарнинг тартиб рақами кўрсатилади


47) "Товар коди" графаси.

Товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ ўнта рақамли коди кўрсатилади.


48) графа 11.

Ишлаб чиқарувчининг (сотувчининг) баҳоланаётган товарни тайёрлашда сарфланган материалларнинг қиймати ҳамда ишлаб чиқариш ва (ёки) ишлов бериш, шунингдек баҳоланаётган (олиб кириладиган) товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа операциялар бажариш харажатларининг умумий суммаси кўрсатилади.

Товарнинг божхона қийматини 5 ва у асосдаги 6-усуллар бўйича ҳисоблаш учун зарур бўлган барча маълумотлар, агар улар тўғри, миқдорий жиҳатдан аниқлаш мумкин бўлган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган ахборотга асосланган ҳоллардагина фойдаланиш мумкин. Товарнинг божхона қийматини ҳисоблаш учун зарур бўлган маълумотлар ишлаб чиқарувчининг тижорат ҳисоблари, бундай ҳисоблар товар ишлаб чиқарилган мамлакатда умум қабул қилинган бухгалтерлик ҳисоби тамойилларига мувофиқ бўлгандагина асосланиши лозим.


49) 12-графа.

11-графада акс эттирилмаган умумий харажатларнинг ҳажми ва Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб чиқиш учун экспорт мамлакатда ишлаб чиқариладиган баҳоланаётган товар айни ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган айни ўша классдаги ва турдаги товарни сотишда одатда ўша миқдор эквивалентида олинадиган фойда кўрсатилади.


50) 13-графа.

Баҳоланаётган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатларининг миқдори кўрсатилади. Агар ташиш турли хил транспортларда амалга оширилаётган бўлса, бундай ҳолларда барча транспорт турларидаги ташиш харажатларининг суммалари ҳисобга олинади.

Агар БҚД-2 турли номдаги товарлар учун тўлдирилаётган бўлса, бундай товарларни ташиш харажатлари тегишли товарлар ўртасида уларнинг брутто оғирлигига мутаносиб равишда тақсимланади.

13-графада божхона қийматига қўшилиши лозим бўлган харажатларнинг Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойи (географик пункти) кўрсатилади.

Шунингдек, 13-графада экспорт мамлакатидан олиб чиқишда товарнинг божхона расмийлаштируви бўйича қилинган харажатлар ҳам кўрсатилади (агар бундайлар мавжуд бўлса).


51) 14-графа.

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига ушбу товарни олиб кириладиган жойига етказиб беришни амалга оширишда уни ташиш билан боғлиқ бўлган баҳоланаётган товарни юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатлари кўрсатилади.

Агар БҚД-2 турли номдаги товарлар учун тўлдирилаётган бўлса, бундай харажатлар тегишли товарлар ўртасида уларнинг брутто оғирлигига мутаносиб равишда тақсимланади.


52) 15-графа.

13 ва 14-графаларда кўрсатилган операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ суғурта қиймати кўрсатилади.

Агар БҚД-2 турли номдаги товарлар учун тўлдирилаётган бўлса, суғурта қиймати тегишли товарлар ўртасида уларнинг қийматга мутаносиб равишда тақсимланади.


53) 16а-графа.

11 дан 16 гача бўлган графаларда кўрсатилган миқдор суммаси сифатида ҳисобланган баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати кўрсатилади.


54) 16б-графа.

16а-графада кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган, БЮД божхона расмийлаштирувига қабул қилинган кундаги миллий валюта курси бўйича АҚШ долларига қайта ҳисобланган баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати кўрсатилади.


55) 17-графа.

Агар божхона қийматини таркибига кирувчи бир ёки бир неча қисмлар ("Б" бўлимида кўрсатилиши лозим бўлган) хорижий валютада кўрсатилган бўлса, қайта ҳисоблаш бўйича маълумотлар, ушбу маълумотлар тааллуқли бўлган БҚД-1даги товар ва графасининг рақами, Валюталар таснифлагичига мувофиқ валютанинг рақамли коди, хорижий валютадаги харажатлар суммаси ва қайта ҳисоблашга тегишли бўлган курс кўрсатилади.


56) "Қўшимча маълумотлар" графаси.

Мазкур графада, кўрсатилган ахборотларга тааллуқли бўлган ҳар қандай қўшимча маълумотлар (ҳисоб-китоблар) кўрсатилади.


57) "Имзо, муҳр" графаси.

Маълумотларнинг тўғрилиги мутахассиснинг ЭРИси, қоғоз шакли мутахассиснинг имзоси ва штатида мутахассиси бўлган божхона брокери ёки декларантнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.



1-усул асосидаги 6-усул учун БҚД-2нинг

иккинчи асосий варағи


58) "Товар N" графаси.

БЮД ёки унга қўшимча варақнинг айнан шундай графасидаги тегишли товарнинг тартиб рақами кўрсатилади.


59) "Товар коди" графаси.

Товарнинг ТИФ ТНга мувофиқ ўнта рақамли коди кўрсатилади.

11 - 24-графалар БҚД-1нинг 11 - 24-графаларини тўлдириш тартибига татбиқ этилган қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 303-моддаси талабларидан келиб чиқиб, баҳоланаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун олди-сотди битими мавжуд бўлмаган ёки амалда тўланган ёхуд тўланиши лозим бўлган нарх тўғри келмаган ҳолларда, ушбу товарнинг амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархига яқин бўлган ва тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган қиймат кўрсатилиши мумкин.

Агар баҳоланаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун 1-усулни қўллаб бўлмаслик қўшимча ҳисобларни зарур бўлган ҳужжатлар билан тасдиқлаш имконияти мавжуд эмаслиги сабаб бўлса, бунда 11а-графада 1-усулни қўллаш учун белгиланган талабларга мувофиқ товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархи кўрсатилади.

Б бўлимда "Қўшимча ҳисоблар: "А" бўлимига киритилмаган, миллий валютадаги харажатлар" ҳужжатлар билан тасдиқланган ҳисоб-китоб маълумотлари асосида божхона қийматини ҳисоблаш учун асосга қўшимча ҳисоблар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади (прейскурантлар, каталоглар, ташиш, юклаш-тушириш учун тарифлар ва ҳ. к.).


60) "Имзо, муҳр" графаси.

Маълумотларнинг тўғрилиги мутахассиснинг ЭРИси, қоғоз шакли мутахассиснинг имзоси ва штатида мутахассиси бўлган божхона брокери ёки декларантнинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.



4-БОБ. "БОЖХОНА БЕЛГИЛАРИ УЧУН"

МАЙДОНЧАЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ


19. Божхона органи томонидан БҚД қабул қилинганда БҚДнинг асосий ва барча қўшимча варақлардаги "Божхона белгилари учун" майдончаларини тўлдириш божхона органининг мансабдор шахси томонидан қуйидаги равишда амалга оширилади:

БҚДга БЮДнинг рўйхат рақамига мувофиқ келадиган рўйхат рақами қўйилади;

БҚДнинг электрон шаклида божхона органининг мансабдор шахси томонидан мазкур БҚДдаги маълумотлари тўғрисида маълум қилинган товарларга нисбатан қабул қилинган қарори ҳақида божхона органининг белгилари (ёзувлари) қўйилади. Божхона органининг белгилари (ёзувлари) божхона органи мансабдор шахсининг ЭРИси билан тасдиқланади.

БҚДнинг қоғоз шаклидаги майдончада божхона органи мансабдор шахсининг имзоси ва шахсий рақамли муҳри, шунингдек, зарур ҳолларда, БҚД божхона текширувидан ўтказилганлиги натижалари тўғрисида гувоҳлик берувчи бошқа белгилар қўйилади.






Йўриқномага

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси


Божхона қиймати

декларацияси


БҚД-1 шакли

1-усул


1. Сотувчи


Божхона белгилари учун

2а. Сотиб олувчи


2б. Декларант/божхона брокери


3. Етказиб бериш шартлари


Муҳим маълумот!

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ декларант ёки божхона брокери мазкур декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигига ва уларни тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар бўйича жавобгар ҳисобланади. Декларант ёки божхона брокери, шунингдек зарур ҳолларда тегишли бўлган қўшимча маълумотлар ва маълум қилинган божхона қийматини аниқлаш учун фойдаланилган ахборотларни тасдиқлаш учун керакли бўлган ҳужжатларни тақдим этишга мажбур.


4. Ҳисоб рақами ва санаси


5. Контракт рақами ва санаси



6. 7а - 9б графалари бўйича божхона органи томонидан илгари қабул қилган қарорлар рақами ва санаси


7а. Сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудми? (*)

          

         

Тўғрисини белгилаш

Х



ҲА


ЙЎҚ

*7б. Сотувчи ва сотиб олувчи ўртасида ўзаро боғлиқлик битим нархига таъсир кўрсатганми?



ҲА


ЙЎҚ

8а. Сотиб олувчининг баҳоланаётган товардан фойдаланишга ёки уни тасарруф этишга бўлган ҳуқуқларига нисбатан чекловлар мавжудми, бундан мустасно:

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган чекловлар

товар қайта сотилиши мумкин бўлган географик минтақадаги чекловлар

товарнинг қийматига жиддий таъсир кўрсатмайдиган чекловлар?



ҲА


ЙЎҚ

8б. Сотиш ёки битимнинг баҳоси таъсирини ҳисобга олиш мумкин бўлмаган шартларга риоя этилишига боғлиқми?

Агар "ҲА" жавоби бўлса, бундай шартларнинг тури ва мазмуни, шунингдек, бундай шартлар қийматга доир баҳолашнинг ҳисоб-китоблари кўрсатилади.

Агар бундай шартлар битимнинг қийматига таъсирини миқдорий аниқлаш имконияти мавжуд бўлса, 11б-графада сумма кўрсатилади.



ҲА


ЙЎҚ

. Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун сотиб олувчи баҳоланаётган товарни сотиш шарти сифатида бевосита ёки билвосита тўлаши керак бўлган лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар назарда тутилганми?



ҲА


ЙЎҚ




9б. Олиб кирилган товарни кейинчалик қайта сотиш, ўзгача тарзда тасарруф этиш ёки ундан бошқа тарзда фойдаланишдан тушган тушумнинг бевосита ёки билвосита сотувчига тегиши керак бўлган ҳар қандай қисмининг қиймати сотиш шартларига риоя этилишига боғлиқми?



ҲА


ЙЎҚ

Агар "ҲА" жавоби бўлса 9а ва (ёки) 9б пунктларига: бундай шартлар 15 ва 16-графаларида тегишли суммалар кўрсатилади.


Шахсларнинг ўзаро боғлиқлиги бўлади, агар:

битим тарафларининг бири (жисмоний шахс) ёки битим тарафларидан бирининг мансабдор шахси айни вақтда битим бошқа тарафининг мансабдор шахси бўлса;

битим тарафлари юридик шахсга биргаликда эгалик қилувчилар бўлса;

битим тарафларининг бири (жисмоний шахс) бошқа тараф билан меҳнат муносабатлари бўйича боғлиқ бўлса;

битим тарафларининг бири битим бошқа иштирокчисининг устав фондида (устав капиталида) овоз бериш ҳуқуқи билан устав фондининг (устав капиталининг) камида беш фоизини ташкил этувчи ҳиссага (пайга) эгалик қилса ёки акцияларининг эгаси бўлса;

битимнинг ҳар иккала тарафи бевосита ёки билвосита учинчи шахс томонидан назорат қилинаётган бўлса;

битимнинг тарафлари бевосита ёки билвосита учинчи шахсни назорат қилаётган бўлса;

битимнинг бир тарафи ва (ёки) унинг мансабдор шахси бевосита ёки билвосита битимнинг иккинчи тарафини назорат қилаётган бўлса;

битим тарафлари ва (ёки) уларнинг мансабдор шахслари қариндош бўлса.


10а. Қўшимча варақлар сони





10б. Жой ва сана:





БҚД-1 (1-усул) _________________-сонли варақ


Божхона белгилари учун

Товар N


Товар N

Товар N

Товар коди


Товар коди

Товар коди

А. Ҳисоблаш учун асос

11а. Товарга амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархи ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида





Битим нархи, миллий валютада





Қайта ҳисоблаш курси _______________





11б. Билвосита тўловлар, миллий валютада (8б-гр. қаранг)





12. Жами миллий валютада





Б. Қўшимча ҳисоблар:

"А" бўлимига киритилмаган харажатлар, миллий валютада


13. Сотиб олувчи томонидан қилинган харажатлар:

13а. Воситачилик ва брокерлик ҳақлари (бундан товарни харид қилишдаги воситачилик харажатлари мустасно)





13б. Контейнерлар (идиши) ва ўров-жойлови





14. Сотувчи сотиб олувчига бепул ёки арзонлаштирилган нархда бевосита ёхуд билвосита тақдим этадиган хизматларнинг ва бошқа товарларнинг қиймати





15. Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун сотиб олувчи баҳоланаётган товарни сотиш шарти сифатида бевосита ёки билвосита тўлаши керак бўлган лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар





16. Сотувчи сотиб олувчига бепул ёки арзонлаштирилган нархда бевосита ёхуд билвосита тақдим этадиган хизматларнинг ва бошқа товарларнинг қиймати





17. Товарни ташиш бўйича харажатлар:

17а. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган ____________ _________ жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатлари





17б. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган _____________ жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган товарни юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатлари





17в. Суғурта қиймати





18. Жами миллий валютада





В. Чегирмалар: "А" бўлимига киритилган тўлов ва харажатлар, миллий валютада


19. Саноат қурилмалари, машиналар ёки ускуналар каби товарлар божхона ҳудудига олиб кирилганидан кейин амалга оширилган ускуналарни қуриш, ўрнатиш, йиғиш, монтаж қилиш, созлаш ва уларга хизмат кўрсатиш ёки техник кўмаклашиш харажатлари





20. Товар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилганидан кейин белгиланган жойгача етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатлари





21. Товарни олиб кириш ёки сотиш билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикасида тўланадиган божхона ва бошқа тўловлар суммаси





22. Жами миллий валютада





23а. Маълум қилинган божхона қиймати миллий валютада

(А + Б - В)





23б. Маълум қилинган божхона қиймати ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида





24. Агар сумма хорижий валютада тўланган бўлса, бунда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:


Товар рақами


Графа рақами


Валюта коди


Валютадаги

сумма


Қайта ҳисоблаш

курси



 

 



Қўшимча маълумотлар


Имзо, муҳр


         





Йўриқномага

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси


Божхона қиймати

декларацияси


БҚД-2 шакли

2, 3, 4, 5, 6-усул


1. Сотувчи


Божхона белгилари учун

2а. Сотиб олувчи


2б. Декларант/божхона брокери


3. Етказиб бериш шартлари


Муҳим маълумот!

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ декларант ёки божхона брокери мазкур декларацияда кўрсатилган маълумотларнинг тўғрилигига ва уларни тасдиқлаш учун тақдим этилган ҳужжатлар бўйича жавобгар ҳисобланади. Декларант ёки божхона брокери, шунингдек зарур ҳолларда тегишли бўлган қўшимча маълумотлар ва маълум қилинган божхона қийматини аниқлаш учун фойдаланилган ахборотларни тасдиқлаш учун керакли бўлган ҳужжатларни тақдим этишга мажбур.


4.

5. Божхона ёки суд органининг қарорлари рақами ва санаси


6. Баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати аниқланмоқда:


Тўғрисини

Х


белгилаш





(а) айнан бир хил товарга доир битим қиймати бўйича (2-усул);



(б) ўхшаш товарга доир битим қиймати бўйича (3-усул);



(в) қийматларни чегириб ташлаш (4-усул);



(г) қийматларни қўшиш (5-усул);



(д) захира усули (6-усул)*;

агар божхона қиймати бошқа усул асосидаги захира усули бўйича аниқланганда бир вақтнинг ўзида иккала усул белгиланади



(е) 1-усул асосидаги 6-усул бўйича



(ж) турли хилдаги усуллар (агар ҳар хил товарлар учун турли усуллардан



фойдаланилса)






*7. Божхона қийматини аниқлашнинг олдинги усулларни қўллаб бўлмаслик сабаблари


8. Маълум қилинган маълумотларни тасдиқлаш учун тақдим этилган асосий ҳужжатларнинг номи ва реквизитлари


Товарнинг божхона қийматини захира усулида тўғри аниқлаш учун асос сифатида (Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 313-моддасига мувофиқ) қуйидагилардан фойдаланишга йўл қўйилмайди:

а) Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган ўхшаш товарнинг сотилиш нархидан;

б) икки ва ундан ортиқ муқобил қийматларнинг энг юқори қийматидан;

в) экспорт қилувчи мамлакатнинг ички бозоридаги товар нархидан;

г) божхона қийматини аниқлаш учун қийматларни қўшиш усулини қўллашда фойдаланилмайдиган ишлаб чиқариш чиқимларидан;

д) экспорт қилаётган мамлакатдан учинчи мамлакатларга етказиб берилаётган товарнинг нархидан;

е) энг паст божхона қийматларидан;

ж) товарнинг ўзбошимчалик билан белгиланган ёки тўғри тасдиқланмаган нархидан.


9. Қўшимча варақлар сони



10. Жой ва сана:




БҚД-2 (2,6-усул) ___________-сонли варақ


Божхона белгилари учун

Товар N


Товар N

Товар N

Товар коди


Товар коди

Товар коди

А. Ҳисоблаш учун асос

11. Айнан бир товарга доир битимнинг қиймати миллий валютада





Б. Битим қийматига тузатишлар (+/-)

12а. Миқдорга тузатишлар (-)





12б. Тижорат шартига тузатишлар (-)





12в. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига ______ _______________ етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатларининг фарқига тузатишлар (-)





12г. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига ______ _______________ етказиб берилгунга қадар қилинадиган товарни юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатларининг фарқига тузатишлар (-)





12д. Суғурта қийматларининг фарқига тузатишлар (-)





13. Жами миллий валютада





14а. Миқдорга тузатишлар (+)





14б. Тижорат шартига тузатишлар (+)





14в. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига ______ _______________ етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатларининг фарқига тузатишлар (+)





14г. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига ______ _______________ етказиб берилгунга қадар қилинадиган товарни юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатларининг фарқига тузатишлар (+)





14д. Суғурта қийматларининг фарқига тузатишлар (+)





15. Жами миллий валютада





16. Тузатишлар инобатга олинган битимнинг қиймати (11 - 13 + 15) миллий валютада





17а. Айнан бир хил товарнинг миқдори





17б. Декларацияланаётган товарнинг миқдори





18а. Баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати

((16 / 17А) * 17Б) миллий валютада





18б. АҚШ долларида (қайта ҳисоблаш курси ______________)





19. Агар сумма хорижий валютада тўланган бўлса, бунда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади


Товар рақами


Графа рақами


Валюта коди


Валютадаги

сумма


Қайта ҳисоблаш

курси





20.

Имзо, муҳр




БҚД-2 (3, 6-усул) ________________-сонли варақ


Божхона белгилари учун

Товар N


Товар N


Товар N


Товар коди


Товар коди


Товар коди


А. Ҳисоблаш учун асос

11. Айнан бир товарга доир битимнинг қиймати миллий валютада





Б. Битим қийматига тузатишлар (+/-)

12а. Миқдорга тузатишлар (-)





12б. Тижорат шартига тузатишлар (-)





12в. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига ______ _______________ етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатларининг фарқига тузатишлар (-)





12г. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига ______ _______________ етказиб берилгунга қадар қилинадиган товарни юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатларининг фарқига тузатишлар (-)





12д. Суғурта қийматларининг фарқига тузатишлар (-)





13. Жами миллий валютада





14а. Миқдорга тузатишлар (+)





14б. Тижорат шартига тузатишлар (+)





14в. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига ______ _______________ етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатларининг фарқига тузатишлар (+)





14г. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига _____ _______________ етказиб берилгунга қадар қилинадиган товарни юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатларининг фарқига тузатишлар (+)





14д. Суғурта қийматларининг фарқига тузатишлар (+)





15. Жами миллий валютада





16. Тузатишлар инобатга олинган битимнинг қиймати (11 - 13 + 15) миллий валютада





17а. Айнан бир хил товарнинг миқдори





17б. Декларацияланаётган товарнинг миқдори





18а. Баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати

((16 / 17А) * 17Б) миллий валютада





18б. АҚШ долларида (қайта ҳисоблаш курси______________)





19. Агар сумма хорижий валютада тўланган бўлса, бунда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:


Товар рақами


Графа

рақами


Валюта коди


Валютадаги

сумма


Қайта ҳисоблаш

курси






20.





Имзо, муҳр





БҚД-2 (4, 6-усул) _______________-сонли варақ


Божхона белгилари учун

Товар N


Товар N

Товар N

Товар коди


Товар коди

Товар коди

А. Ҳисоблаш учун асос

11. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида дастлабки ҳолати ўзгармаган ҳолатда баҳоланаётган товар божхона ҳудудига олиб кирилгунига қадар тўқсон календарь кун ичида катта миқдорларда (бир нечта туркумларда) шундай товарни сотувчи билан ўзаро боғлиқ бўлмаган шахсга сотилаётган, баҳоланаётган, айнан бир хил ёки ўхшаш товар бирлигининг нархи (миллий валютада)





Б. "А" бўлимига киритилган чегирма суммалари (товарнинг бирлиги ҳисобида)"

12. Тўланадиган ёхуд тўлашга келишилган воситачилик ҳақи ёки фойда учун устамалар ҳамда олиб кирилган ўша классдаги ва турдаги товарни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида сотиш билан боғлиқ бўлган умумий харажатлар





13. Товарни олиб кириш ёки сотиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасида тўланиши лозим бўлган божхона тўловларининг ва бошқа тўловларнинг суммалари






14. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида транспортда ташиш, суғурталаш, юклаш ва тушириш ишларига сарфланган харажатлар





15. Товарга кейинчалик ишлов бериш натижасида қўшилган қиймат





16. Жами миллий валютада





17. Декларацияланаётган товарнинг миқдори





18а. Маълум қилинган божхона қиймати ((11 - 16) * 17) миллий валютада





18б. АҚШ долларида (қайта ҳисоблаш курси _____________)





19.

Қўшимча маълумотлар


Имзо, муҳр




БҚД-2 (5, 6-усул) ________________-сонли варақ


Божхона белгилари учун

Товар N

Товар N

Товар N


Товар коди

Товар коди

Товар коди


А. Ҳисоблаш учун асос



11. Ишлаб чиқарувчининг (сотувчининг) баҳоланаётган товарни тайёрлашда сарфланган материалларнинг қиймати ҳамда ишлаб чиқариш ва (ёки) ишлов бериш, шунингдек, баҳоланаётган (олиб кириладиган) товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа операциялар бажариш харажатлари





12. Фойда суммаси ва бошқа харажатлар





13. Баҳоланаётган товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга ______________ етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатлари





14. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига ______ ____________ етказиб берилгунга қадар товарни юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатлари





15. Суғурталаш қиймати





16а. Баҳоланаётган товарнинг божхона қиймати миллий валютада (жами 11 дан 16 гача графалар бўйича)





16б. АҚШ долларида (қайта ҳисоблаш курси ______________)





17. Агар сумма хорижий валютада тўланган бўлса, бунда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:


Товар рақами


Графа рақами


Валюта коди


Валютадаги

сумма


Қайта ҳисоблаш

курси





Қўшимча маълумотлар


Имзо, муҳр



БҚД-2 (1-усул асосидаги 6-усул)

_____-сонли варақ


Божхона белгилари учун

Товар N


Товар N


Товар N


Товар коди


Товар коди


Товар коди


А. Ҳисоблаш учун асос

11а. Товарга амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган битим нархи ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида





Битим нархи, миллий валютада





Қайта ҳисоблаш курси_______________





11б. Билвосита тўловлар, миллий валютада (8б-гр. қаранг)





12. Жами миллий валютада





Б. Қўшимча ҳисоблар:

"А" бўлимига киритилмаган харажатлар, миллий валютада


13. Сотиб олувчи томонидан қилинган харажатлар:

13а. Воситачилик ва брокерлик ҳақлари (бундан товарни харид қилишдаги воситачилик харажатлари мустасно)





13б. Контейнерлар (идиши) ва ўров-жойлови





14. Сотувчи сотиб олувчига бепул ёки арзонлаштирилган нархда бевосита ёхуд билвосита тақдим этадиган хизматларнинг ва бошқа товарларнинг қиймати





15. Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун сотиб олувчи баҳоланаётган товарни сотиш шарти сифатида бевосита ёки билвосита тўлаши керак бўлган лицензия тўловлари ва бошқа тўловлар





16. Сотувчи сотиб олувчига бепул ёки арзонлаштирилган нархда бевосита ёхуд билвосита тақдим этадиган хизматларнинг ва бошқа товарларнинг қиймати





17. Товарни ташиш бўйича харажатлар:


17а. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган __________ __________ жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатлари





17б. Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган ___________ __________ жойга етказиб берилгунга қадар қилинадиган товарни юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатлари





17в. Суғурта қиймати





18. Жами миллий валютада





В. Чегирмалар: "А" бўлимига киритилган тўлов ва харажатлар, миллий валютада


19. Саноат қурилмалари, машиналар ёки ускуналар каби товарлар божхона ҳудудига олиб кирилганидан кейин амалга оширилган ускуналарни қуриш, ўрнатиш, йиғиш, монтаж қилиш, созлаш ва уларга хизмат кўрсатиш ёки техник кўмаклашиш харажатлари





20. Товар Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилганидан кейин белгиланган жойгача етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатлари





21. Товарни олиб кириш ёки сотиш билан боғлиқ бўлган Ўзбекистон Республикасида тўланадиган божхона ва бошқа тўловлар суммаси





22. Жами миллий валютада





23а. Маълум қилинган божхона қиймати миллий валютада

(А + Б - В)





23б. Маълум қилинган божхона қиймати ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) валютасида





24. Агар сумма хорижий валютада тўланган бўлса, бунда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:


Товар рақами


Графа рақами


Валюта коди


Валютадаги

сумма


Қайта ҳисоблаш

курси





Қўшимча маълумотлар

Имзо, муҳр

       





Йўриқномага

3-ИЛОВА



Маълум қилинган товарнинг божхона

қийматини тасдиқловчи ҳужжатларнинг

РЎЙХАТИ


1. Божхона қиймати 1-усул бўйича аниқланганда, БҚД-1ни тўлдирган мутахассис томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

а) ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви), амалдаги иловалари ва унга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар;

б) битимга алоқадор бўлган учинчи шахслар билан тузилган ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви);

в) ҳисобварақ-фактура (инвойс);

г) сотувчининг фойдасига бўлган учинчи шахслар учун тўлов ҳисоблари;

д) экспорт божхона юк декларацияси;

е) агар баҳоланаётган товар Ўзбекистон Республикасига реэкспорт қилинаётган бўлса, эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган божхона декларацияси;

ж) банк ҳужжатлари (агар ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) шартларига мувофиқ ҳисобварақ-фактура (инвойс) тўланган бўлса), шунингдек товарнинг қийматини акс эттирувчи бошқа тўлов ҳужжатлари;

з) ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) белгиланган битим шартларига мувофиқ суғурта ҳужжатлари;

и) товарнинг ташиш ва (ёки) юклаш, тушириш, қайта юклаш, бошқа жойга тўкиш бўйича шартномаси (транспорт экспедиция шартномаси), товарни ташишга, юклаш, тушириш, қайта юклаш, бошқа жойга тўкишга ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк ҳужжатлари (агар ҳисобварақ-фактура (инвойс) тўланган бўлса) ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига етказиб берилгунга қадар қилинадиган ташиш харажатлари амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархга қўшилмаган бўлса ёки Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кирилгандан кейин товарларни ташиш бўйича чиқариб ташланадиган харажатлар маълум қилинган ҳолларда, транспорт тарифлари тўғрисидаги ҳужжатлар (маълумотлар) ёки ташиш қийматини акс эттирувчи бухгалтерлик ҳужжатлари (агар сотиб олувчи ўзининг транспортида товарни ташишни амалга оширган бўлса);

к) агар биржа товари олиб кирилаётган бўлса, жаҳон биржа котировкалари;

л) воситачилик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома (воситачилик шартномаси, брокерлик хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартнома), ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) белгиланган битим шартларига мувофиқ воситачилик хизматларини кўрсатиш учун ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк тўлов ҳужжатлари;

м) лицензион ва (ёки) муаллифлик келишуви, ҳисобварақ-фактура (инвойс), банк тўлов ҳужжатлари, олиб келинаётган (олиб келинган) товарга тааллуқли бўлган интелектуал мулк объектларидан фойдаланганлик учун тўловлар тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ва бошқа ҳужжатлар (агар кўрсатилган тўловлар олиб келинаётган товарнинг сотиш шарти сифатида кўзда тутилган бўлса);

н) олиб кирилган товарни кейинчалик қайта сотиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этишдан сотувчига бевосита ёки билвосита ўтадиган тушумнинг исталган қисми тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжат (шу жумладан, бухгалтерлик) ва маълумотлар (агар улар ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) кўзда тутилган бўлса);

о) контейнер ва (ёки кўп марта ишлатиладиган бошқа идишларнинг, ўров-жойлов материалларининг ва ўраш-жойлаш ишларининг, агар мазкур харажатлар сотиб олувчи томонидан амалга оширилган, бироқ олиб кириладиган товар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нархга қўшилмаган (агар бу ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида назарда тутилган бўлса) қиймати тўғрисидаги шартномалар, ҳисобварақлар, банк тўлов ҳужжатлари;

п) олиб кирилаётган товарнинг ишлаб чиқарувчисини каталоглари, спецификациялари, нархлар прейскурантлари (прайс-варақлар);

р) сотувчи томонидан сотиб олувчига муайян товар туркуми учун чегирма бериш асосини, уларнинг миқдори, агар бундай чегирмалар ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) кўзда тутилган, лекин миқдори аниқланмаган бўлса, тушунтирувчи маълумотлар;

с) баҳоланилаётган товарга ишлаб чиқарувчининг калькуляцияси (агар ишлаб чиқарувчи уни сотиб олувчига тақдим этишга рози бўлса);

т) олиб кирилаётган товарнинг маълум қилинган божхона қийматини тасдиқлаш учун мутахассис томонидан такдим этилиши мумкин бўлган бошқа ҳужжат ва маълумотлар.


*) Агар экспорт божхона юк декларациясида товарнинг божхона қиймати кўрсатилмаган бўлса ёки экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатнинг қонун ҳужжатларида товарни олиб чиқишда божхона декларациясини расмийлаштириш назарда тутилмаган бўлса, у ҳолда экспорт божхона юк декларацияси ўрнига товарни олиб чиқишда экспорт/реэкспорт қилувчи мамлакатда ваколатли орган томонидан расмийлаштирилган уни ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилиши мумкин.


2. Божхона қиймати 2 ёки 3-усул бўйича аниқланганда, БҚД-2ни тўлдирган мутахассис томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

а) божхона органи томонидан қабул қилинган ва божхона қиймати 1-усул бўйича аниқланган ҳолда чиқарилган айнан бир хил ва ўхшаш товарларнинг ҳужжатлари: БЮД, БҚД-1, ташқи савдо контракти (шартномаси, келишуви) ва унга қўшимча келишувлар, ҳисобварақ-фактура (инвойс) ва бошқа тижорат ҳужжатлари, шунингдек, айнан бир хил ва ўхшаш товарларнинг маълум қилинган божхона қийматини тасдиқлаш учун мутахассис томонидан тақдим этилган бошқа ҳужжат ва маълумотлар;

б) тижорат шартида (улгуржи, чакана) фарқни ҳисобга олинадиган ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойга етказиб берилгунга қадар товарларни ташиш бўйича харажатлар миқдорида қийматга тузатишлар киритишнинг тўғрилигини ва асослантирилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотлар;

в) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига етказиб берилгунга қадар товарларни ташиш билан боғлиқ бўлган уларни юклаш, тушириш, қайта юклаш ва бошқа жойга тўкиш харажатларини, Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси 304-моддаси "а" кичик бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган операцияларни амалга ошириш билан боғлиқ суғурта қийматини тасдиқловчи ҳужжат ва маълумотлар.


3. Божхона қиймати 4-усул бўйича аниқланганда, БҚД-2ни тўлдирган мутахассис томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

а) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида баҳоланаётган, айнан бир хил ва ўхшаш товарларни сотилганлиги тўғрисидаги шартномалар;

б) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида ўша классдаги ва турдаги товарларни сотишда қўйилган ҳисобварақ-фактура (инвойс);

в) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарни олиб кириш ва сотиш билан боғлиқ бўлган харажатларни акс эттирувчи ҳисобварақ-фактура, банк ҳужжатлари (агар ҳисобварақ-фактуралар тўланган бўлса), бухгалтерлик ҳужжатлари (воситачи ҳақлари тўғрисида, тижорат харажатлари, ташиш харажатлари, суғурта, юклаш ва тушириш ишлари, олинадиган даромад);

г) баҳоланаётган товарга ишлов бериш натижасида қўшилган қиймат тўғрисидаги ҳужжат ва маълумотлар, агар бундай товар унга кейинчалик ишлов берилгандан кейин сотилаётган бўлса: ишлов бериш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш шартномаси, буюртмачига ижрочи томонидан қўйилган ҳисобварақ-фактура (инвойс), ушбу шартномани тўлаш бўйича банк ҳужжатлари ишлов бериш қиймати тўғрисида бухгалтерлик ҳужжатлари (калькуляция);

д) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига товарларни олиб кириш ва (ёки) сотиш муносабати билан Ўзбекистон Республикасида божхона божи, солиқлар, йиғимлар ва бошқа тўловларни тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;

е) маълум қилинган товар бирлигининг нархи ва ундан чегириб ташланиши лозим бўлган харажатларни тасдиқлаш учун мутахассис томонидан такдим этилиши мумкин бўлган бошқа ҳужжат ва маълумотлар.


4. Божхона қиймати 5-усул бўйича аниқланганда, БҚД-2ни тўлдирган мутахассис томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

а) ишлаб чиқариш учун қилинган харажатлар ҳамда материалларни сотиб олиш ва (ёки) баҳоланаётган товарларни ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқарувчи (сотувчи) харажатлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган бухгалтерлик ҳужжатлари, шунингдек, баҳоланаётган (олиб кириладиган) товарни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган бошқа операциялар, шу жумладан, идиш ва ўраш-жойлаш учун қилинган харажатлар, шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида бажарилган лойиҳалашнинг, тажриба-конструкторлик ишларининг, бадиий безатишнинг, дизайннинг, эскизларнинг ёки чизмаларнинг қийматлари ишлаб чиқарувчи тўлаганлиги умумэътироф этилган бухгалтерлик ҳисоби тамойилларига мувофиқ тузилган баҳоланаётган товар ишлаб чиқарувчисининг тижорат ҳисобварақлари;

б) ишлаб чиқарувчи ва (ёки) экспортёрнинг баҳоланаётган товар ишлаб чиқарилган айни ўша мамлакатда ишлаб чиқарилган айни ўша классдаги ва турдаги товарни Ўзбекистон Республикасида сотишда одатда экспорт қилувчи томонидан олинадиган фойда ва Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 312-моддаси "а" бандида акс эттирилмаган умумий харажатларнинг ҳажми тўғрисидаги маълумотарни ўз ичига олган бухгалтерлик ҳужжатлари;

в) ташқи савдо контрактида (шартномасида, келишувида) белгиланган битим шартларига мувофиқ суғурта ҳужжатлари;

г) ташиш учун счёт-фактура (инвойс) (ташиш харажатлари калькуляцияси), Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган жойига етказиб берилгунга қадар қилинадиган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

д) маълум қилинган божхона қийматини тасдиқлаш учун мутахассис томонидан такдим этилиши мумкин бўлган бошқа ҳужжат ва маълумотлар.


5. Божхона қиймати 1-усул асосидаги 6-усул бўйича аниқланганда, мутахассис томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:

а) мазкур рўйхатнинг 1 - 4-бандларида санаб ўтилган божхона қийматини аниқлаш учун танланган асосдан келиб чиққан ҳолдаги ҳужжат ва маълумотлар;

б) Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб киришни амалга ошириш уни айнан ўша ёки тегишли вақт даврида жаҳон бозорларида сотилаётган ёки сотишга таклиф этилган баҳоланаётгани каби айнан бир хил, ўхшаш ёки ўша классдаги ва турдаги товарларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган эълон қилинган мустақил ахборот манбаларининг биринчи (ахборот манбасининг номи ва санаси билан кўрсатилган муқоваси) ва тегишли варақларининг нусхалари;

в) товарнинг чоп этиладиган ёки юбориладиган расмий прейскурантлари ёхуд муайян товарни етказиб бериш ва уларнинг нархлари бўйича фирмаларнинг савдо таклифлари, шунингдек жаҳон биржалари нархлари котировкалари;

г) баҳолаш фаолиятини тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш фаолиятини соҳасида ваколатга эга бўлган ташкилотнинг белгиланган тартибда ўтказилган айнан бир хил ёки ўхшаш товарни баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботи;

д) маълум қилинган божхона қийматини тасдиқлаш учун мутахассис томонидан такдим этилиши мумкин бўлган бошқа ҳужжат ва маълумотлар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 22 март, 11-сон, 176-модда