Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.02.2017 й. 103-сон "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.02.2017 й.

N 103



ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ РАҲБАР

ВА ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ

ВА УЛАРНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

КУРСЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 12 июндаги ПФ-4732-сон Фармонига мувофиқ олий таълим муассасалари педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимининг ўқитиш шакллари ва усулларини, педагог кадрлар таркибининг сифат даражасини замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 августдаги 242-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 442-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва илм-фан масалалари ахборот-таҳлил департаментига ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р.С. Касимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                    А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 27 февралдаги

103-сон қарорига

ИЛОВА



Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог

кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

ошириш курслари тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"12. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқиш якунлари бўйича аттестациядан ўтмаган олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари бир йил мобайнида пулли асосда ўқишнинг тегишли ёки турдош йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курси якунида аттестациядан ўтиши шарт.

Олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини такроран ўзлаштириши асосий ишдан ажралмаган ҳолда курсларнинг ўқув дастурларини мустақил равишда ёки масофадан ўқитиш усуллари орқали ўзлаштириш асосида амалга оширилади.

Мустақил равишда ёки масофадан ўқитиш усуллари орқали қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ўқув дастурлари бўйича тайёрланиб келган тингловчилар якуний аттестацияга киритилади. Якуний аттестация тегишли йўналишлар бўйича таянч олий таълим муассасалари ҳузуридаги аттестация комиссиялари томонидан амалга оширилади".


2. Қуйидаги мазмундаги 12-1-банд қўшилсин:

"12-1. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида узрсиз сабабларга кўра дарс қолдиргани учун тингловчилар сафидан чиқарилган олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари пулли асосда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсидан такроран ўтиши ҳамда ўқишнинг тегишли йўналиши (мутахассислиги) бўйича кейинги қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсида аттестациядан ўтиши шарт.

Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан такроран ўтиш 288 соат ҳажмида ташкил этилади".


3. 13-банднинг иккинчи хатбошидаги "3 йил" сўзлари "бир йил" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 16-бандни ўзбек тилидаги матнининг учинчи хатбошидаги "базавий" сўзи "таянч" сўзи билан алмаштирилсин.


5. 18-банднинг учинчи хатбошидаги ва 35-банднинг иккинчи хатбошидаги "Низом 12 ва 13-бандларининг" сўзлари "Низом 12-1 ва 13-бандларининг" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

умумий раҳбарликни амалга оширади, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув жараёнини такомиллаштириш механизмлари ва услубларини белгилайди, тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни (масофадан ўқитиш таълим усулларини ташкил этиш ва ўтказиш, тингловчиларининг битирув (лойиҳа) ишини тайёрлаш ва ҳимояга тақдим этиш, педагогик (малакавий) амалиётни ташкил этиш ва ўтказиш тартибларини) тасдиқлайди, шунингдек қайта тайёрлаш ва малака ошириш йўналишларининг олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлар классификатори билан мутаносиблигини таъминлайди;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан, шунингдек масофадан ўқитиш усуллари орқали курслардан ўтиши керак бўлган тингловчиларнинг прогноз қилинаётган контингентини белгилайди;

олий таълим муассасалари раҳбар ва педагог кадрларининг талаб қилинадиган малакасини таъминлаш бўйича мақсадли топшириқларни тасдиқлайди".


7. 24-бандда:

а) ўзбек тилидаги матннинг тўртинчи хатбошидаги "базавий" сўзи "таянч" сўзи билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:

"курслар якунидаги аттестациядан ўтмаган тингловчилар учун таянч олий таълим муассасалари томонидан тегишли йўналишларнинг ўқув дастурига мос ҳолда ишлаб чиқилган ўқув-методик ресурслар асосида масофадан ўқитишнинг онлайн ва оффлайн шаклларида такрорий қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил этади";

в) олтинчи - ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи - ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8. 25-бандда:

а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:

"масофадан ўқитиш усуллари асосида олий таълим муассасалари педагог кадрлари учун ташкил этиладиган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тегишли ўқув-методик ресурсларини ишлаб чиқади";

б) тўртинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


9. 30-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Масофадан ўқитиш усуллари асосидаги такрорий курсларда ўқув машғулотлари онлайн ва оффлайн шаклларида ташкил этилади".


10. 32-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Истисно тариқасида:

тингловчилар контингенти етарли бўлмаган йўналишларда, жумладан рус ёки қорақалпоқ тилида дарс олиб бориладиган гуруҳларда, тингловчилар контингенти бир гуруҳ меъёрида йиғилмайдиган кам сонли алоҳида таълим йўналишларида ўқув жараёнини ташкиллаштиришда бир гуруҳдаги тингловчилар сони камида 5 нафар этиб белгиланиши мумкин;

йил давомида 5 нафаргача педагог кадрлар йиғилмайдиган алоҳида таълим йўналишларида малака ошириш гуруҳи мавжуд ҳолатдан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишган ҳолда, қайта тайёрлаш ва малака ошириш бўйича таянч олий таълим муассасасининг буйруғи билан тингловчилар сони 5 нафардан кам гуруҳ шакллантирилиши ёки улар учун малака ошириш масофадан ўқитиш усуллари орқали амалга оширилиши мумкин".


11. 34-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Масофадан ўқитиш усуллари асосидаги такрорий курсларда тингловчиларнинг ассисмент топшириқлари (жорий назорат) онлайн шаклида ташкиллаштирилади".


12. Низомга илованинг (Олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш схемасининг) 5-босқичидаги "пулли асосда курслардан такроран ўтиши ва ўқишнинг тегишли йўналиши" сўзлари "пулли асосда ўқишнинг тегишли йўналиши" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 6 март, 9-сон, 129-модда




































Время: 0.0162
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск