Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.07.1992 й. ПФ-445-сон "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, хорижий сармояларни жалб этиш ва ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

24.07.1992 й.

N ПФ-445


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШҚИ

ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ,

ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШ ВА

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЧОРАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасини жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, ташқи иқтисодий фаолиятни авж олдириш, ички бозорни энг зарур моллар билан тўлдириш, қўшимча капитал маблағларни, илғор техникани ва бошқариш тажрибасини жалб этиш, хорижий сармоядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ишончли кафолатларни таъминлаш, республиканинг экспорт имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида:


1. 1992 йилнинг 1 августидан бошлаб:

- республикага олиб келинадиган барча турдаги молларнинг импортига солиқлар 1994 йилнинг 1 январига қадар бекор қилинсин;

- республикага олиб келинадиган, халқ истеъмол қиладиган импорт моллар, озиқ-овкат маҳсулотлари, дори-дармонлар, тиббиёт техникаси, шунингдек машина ускуналар, бутловчи буюмлар ва уларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган хом ашё учун иловага мувофиқ 1994 йил 1 январига қадар бож тўлашдан озод қилинсин.

3. Марказий банк 1992 йилнинг 15 августидан бошлаб ҳамма турдаги битимлар ва операциялар учун республика ҳудудида валюта бозоридаги жорий курс асосида белгиланадиган чет эл валюталарининг ягона курсини жорий этсин.

Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда икки ҳафта муддат ичида Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида валюта билан боғлиқ ишларни тартибга солишга доир меъёрий ҳужжатларининг лойиҳаларини ишлаб чиқсин.


4. Вазирлар Маҳкамаси:

- бир ой муддат ичида лицензия бериладиган экспорт ва импорт моллар (ишлар, хизматлар)нинг рўйхатини ҳамда лицензия бериш тартибини тасдиқласин;

- лицензия бериладиган ва кейинчалик экспорт қилинадиган молларни биржалар орқали сотиш миқдорларини белгиласин;

- Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини икки ой муддат ичида ишлаб чиқиб, эълон қилсин. Дастурда республика ҳаёт фаолиятининг долзарб муаммолари ҳал қилинишини таъминлайдиган халқ хўжалигининг устувор тармоқларига маблағ сарфлаш бўйича энг муҳим лойиҳаларнинг рўйҳати ва техникавий-иқтисодий таърифи берилиши зарур.


5. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:

- миқдори белгиланадиган молларни экспорт қилишга лицензияларни ким-ошди савдосида сотишни амалда жорий этсин;

- республиканинг манфаатдор ташкилотлари билан биргаликда хорижий компанияларни ва халқаро молия ташкилотларини жалб этиб Ўзбекистонда халқаро пахта биржасини ташкил этиш тўғрисидаги масалани пухта ишлаб чиқсин ва ҳал килсин;

- республиканинг транспорт ташкилотлари билан биргаликда ташқи савдога хизмат кўрсатиш ва ташқи савдо транспорт корхоналарининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун транспорт-экспедитор акционерлик компаниясини ташкил қилсин.


6. Божхона комитети Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги билан биргаликда 1992 йилнинг 1 сентябригача божхона кодекси ҳақидаги бож тарифи тўғрисидаги қонунларнинг лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур Фармоннинг, шунингдек тузилган ҳукуматлараро битимларнинг қоидаларини эътиборга олган ҳолда бож тарифларининг янги табақалаштирилган миқдорлари ва уларни ундириб олиш тартиби ишлаб чиқилсин ҳамда икки томонлама асосда энг кўп қулайлик яратиб берилсин.


7. Қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида хорижий сармоядорларга ва уларнинг шерикларига танлов асосида ва фақат инвестиция мақсадларида ишлаб чиқариш хоналарини, биноларни, машина ускуналар ва уй-жойларни сотиб олиш, шунингдек ер участкаларини узоқ муддатли ижарага олиш ҳуқуқи берилсин.

Давлат мулкини бошқариш ва хусусийлаштириш комитети Қорақалпоғистон Республикасининг Вазирлар Кенгаши, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг ҳокимиятлари билан биргаликда мазкур бандни амалга ошириш борасидаги таклифни ўн кун муддат ичида ишлаб чиқиб, тақдим этсин.

9. Хорижий сармоядорларнинг зарур молиявий-иқтисодий кафолатларини таъминлаш учун хорижий сармояларни ҳимоя қилувчи Миллий суғурта Жамғармаси, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси валюта бойликларининг бир қисмини чет эл банкларида депозитга қўйиш, республика ҳудудида хорижий сармоя иштирокидаги суғурта компанияларини очиш йўли билан шундай жамғарма ташкил қилишсин.


10. Вазирлар Маҳкамаси ушбу Фармонни бажариш юзасидан ўн кун муддат ичида қарор қабул қилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

24 июлдаги 1992 йил

ПФ-445-сон Фармонига

ИЛОВА



1992 йил 1 августдан бошлаб божхона пошлиналаридан

озод қилинадиган импорт моллар

РЎЙХАТИ


1. Озиқ-овқат маҳсулотлари


Гўшт ва гўшт маҳсулотлари

Овқатбоп мол ёғлари (шу жумладан сигир мойи)

Тухумни ва қайта ишлаш маҳсулотлари

Янги ва яқинда музлатилган балиқлар

Тузланган балиқ

Дудланган балиқ

Балиқ консервалари

Қисқичбақасимонлардан тайёрланган консервалар

Балиқ увилдириғи

Денгиздан овланадиган маҳсулотлар ва улардан тайёрланган консервалар

Тегирмончилик корхонаси маҳсулотлари

Дуккакли ўсимликлар маҳсулотлари

Нон-булка маҳсулотлари

Картошка

Қандшакар

Овқатбоп ўсимлик мойи

Овқатга ишлатиладиган бошқа ёғлар

Тамаки маҳсулотлари



2. Озиқ-овқат маҳсулотлари тайёрлаш учун хом ашё


Дон

Дон-ёрма

Бошқа донли ўсимликлар

Зайтун уруғи

Кофе, какао, чой

Зираворлар

Қанд-шакар хом ашёси ва крахмал-қиём саноати маҳсулотлари

Ёғлар

Маргарин ишлаб чиқариш маҳсулотлари

Тамаки (хом ашё)



3. Тирик ҳайвонлар


Иш ҳайвонлари

Наслдор моллар

Йирик парранда ва зотдор парандалар тухуми

Балиқ увилдириғи ва тирик балиқлар

Бошқа тирик ҳайвонлар



4. Дори-дармонлар


Бактерияли препаратлар

Тиббиёт материаллари ва резина буюмлар

Санитария ва гигиена буюмлари

Дорихона идишлари

Витаминлар

Тиббиёт эҳтиёжлари учун наркотик даволаш воситалари

Дори-дармонлар



5. Саноат халқ истеъмоли моллари


Зиғир толасидан ва зиғирсимон толадан тўқилган мато

Устки ва ички кийимлар (трикотаждан ташқари)

Ошхона кийимлари, сочиқ

Пайпоқ буюмлари

Совун ва тиш пастаси

Матбаачилик маҳсулотлари

Мусиқа асбоблари

Спорт ва овчилик буюмлари

Чизмачилик ва канцелярия буюмлари

Қоғоз

Картон



6. Хом ашё ва материаллар


Жун

Йигирув хом ашёси

Йигирув хом ашёсидан ярим тайёр маҳсулотлар

Мўйна хом ашё

Чарм хом ашё

Ишланган ва ярим ишланган чармлар

Донли ёрма ва дуккакли ўсимликлар уруғи

Мойли экинлар уруғлари

Эфир мойли ва техника экинлари уруғлари

Сабзавот экинлари уруғлари

Озуқабоп ўт уруғлари

Бошқа уруғлар ва кўчатлар

Эфир мойи ва хушбўй табиий моддалар

Синтетик хушбўй моддалар

Тиббий ва шифобахш техник хом ашё

Техникабоп мол ёғи

Техникабоп балиқ мойи

Техникабоп ўсимлик мойи

Бошқа техникабоп мойлар ва мум

Кунжара ва тахта кунжара

Тегирмончилик саноати чиқиндилари

Ҳажмдор озуқа

Озуқабоп оқсил ачитқилар

Минерал озуқа

Бошқа озуқалар

Дағал жун, мол қили ва ҳайвонлардан олинадиган бошқа хом ашё

Тери ўрнида ишлатиладиган материаллар, сунъий ичаклар ва бошқа сунъий хом ашё

Йўғон арқонлар, балиқ овлаш тўрлари, техникабоп мовут ва бошқа материаллар

Бошқа хом ашё



7. Қурилиш материаллари ва деталлари


Ёғоч ғўлалар

Ёғоч-тахта материаллар

Фанера ва дурадгорлик плиталари

Ёғоч буюмлар

Боғловчи материаллар

Томга ёпиладиган материаллар

Деворни қоплаш ва пардозлаш материаллари

Ўтга чидамли материаллар

Бошқа қурилиш материаллари

Стандарт уйлар

Ёғочдан тайёрланган қурилиш деталлари

Металлдан тайёрланган қурилиш деталлари

Пластмассадан тайёрланган қурилиш деталлари

Шишафаянсдан тайёрланган қурилиш деталлари

Бошқа материаллардан тайёрланган қурилиш деталлари



8. Машиналар, асбоб-ускуналар, приборлар,

ўлчаш техникаси ва транспорт воситалари


Электротехника асбоб-ускуналари

Электрод маҳсулотлар

Электр кабели ва симлари

Фойдали қазилмаларни ер остида ва очиқ ҳолда қазиб олиш учун асбоб-ускуналар

Кокс асбоб-ускуналари ва газ саноати учун асбоб-ускуналар

Нефтни қайта ишлаш саноати асбоб-ускуналари

Қудуқларни кавлаш, ишлатиш ҳамда геологик қидирув учун машиналар, асбоб-ускуналар ва қурилмалар

Бекитиш арматураси

Чет эл технологик асбоб-ускуналари учун эҳтиёт қисмлар

Кон, металлургия ва бошқа нефть асбоб-ускуналари

Электрокарлар, мотокарлар ва ерда ишлатиладиган бошқа ишлаб чиқариш транспорти

Озиқ-овкат саноати асбоб-ускуналари

Музлатиш ва ҳавони совутиш асбоб-ускуналари

Тўқимачилик саноати учун асбоб-ускуналар

Тикувчилик саноати учун асбоб-ускуналар

Чарм, пойабзал ва мўйначилик саноати учун асбоб-ускуналар

Енгил саноат учун бошқа асбоб-ускуналар

Кимё саноати асбоб-ускуналари

Ўрмон, целлюлоза-қоғоз ва ёғочсозлик саноати асбоб-ускуналари

Ёғочсозлик дастгоҳлари

Бинокорлик материаллари саноати асбоб-ускуналари

Йўлда ва йўл қурилиш асбоб-ускуна ҳамда машиналари

Насос-компрессор асбоб-ускуналари

Коммунал, савдо ва ёнғинга қарши асбоб-ускуналар

Матбаачилик саноати асбоб-ускуналари

Алоқа асбоб-ускуналари

Электр ўлчов ва радио ўлчов асбоблари

Физикавий тадқиқотлар учун асбоблар, оптика-механика асбоблари ва аппаратлари, вақт асбоблари

Тиббиёт асбоб-ускуналари ва анжомлари, кимё-доришунослик саноати асбоб-ускуналаридан ташқари

Подшипниклар

Қаттиқ қотишмалар

Юк машиналари ва гараж асбоб-ускуналари



9. Ёқилғи, минерал хом ашё, металлар


Тошкўмир (шихта ҳам) ва антрацит

Тошкўмир кокси

Қўнғир кўмир

Қўнғир кўмир кокси ва чала кокси

Бошқа қаттиқ ёқилғилар

Ишлов берилмаган нефть

Бензин

Авиация ёқилғиси компонентлари, эталонлар ва контроль ёқилғи

Керосин ва реактив ёқилғи

Дизель ёқилғиси

Лазут

Мойлаш ёғлари

Консистент мойлар

Бошқа нефть маҳсулотлари

Рангли металлар концентратлари

Чўян ва чўян қуймалар

Қора металл прокати

Қувурлар

Металл буюмлар

Қора металлардан тайёрланган бошқа буюмлар

Рангли металлар ва қуймалар

Рангли металлар парчалари ва чиқиндилари

Рангли металл буюмлари

Қимматбаҳо металлар



10. Кимёвий маҳсулотлар, ўғитлар, каучук


Органик ва ноорганик кислоталар

Сода маҳсулотлари ва бошқа ишқорлар

Кокс ва нефть-кимё саноати маҳсулотлари

Пластмассалар ва пластмасса ишлаб чиқариш учун материаллар

Ноорганик оксидлар, чала оксидлар, пероксидлар ва гидратлар

Бошқа кимёвий маҳсулотлар

Органик ва синтетик бўёқлар ҳамда табиий нил бўёқлар

Лок-бўёқ материаллари

Ўсимликдан тайёрланган тери ошлаш ва бўяш материаллари

Тери ошлаш учун табиий ва сунъий экстрактлар

Кино-фото плёнкалар

Қишлоқ хўжалиги зараркунандаларига қарши кураш учун дорилар

Каучук

Покришкалар, камералар ва флеплар

Транспортёр ленталари ва узатма қайишлар

Резина енглар ва шланглар

Резина пластиналар ва полотнолар

Резина-асбест буюмлар ва арматурали полотнолар

Бошқа изоляция ва резина-техника буюмлари














































Время: 0.1975
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск