язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Бошқа масалалар/ Имтиёзлар/ Молия вазирлигининг 80-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 7-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2003-61-сон, Статистика бўйича давлат қўмитасининг 5-сон "Тайёр кийимларни (тикув, трикотаж ва чарм буюмлар), пайпоқ ва чулкилар ва оёқ кийимларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган хорижий иивестициялар иштирокидаги "Ўзбекенгилсаноат" ДАК корхоналари учун солиқ имтиёзларини қўллаш ва бўшаётган маблағлардан мақсадли фойдаланиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 17.07.2003 й. Қарори (АВ томонидан 05.08.2003 й. 1264-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2003 й.

N 1264

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.07.2003 й.

N 80

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

17.07.2003 й.

N 7

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

17.07.2003 й.

N 2003-61

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

СТАТИСТИКА БЎЙИЧА ДАВЛАТ

КЎМИТАСИНИНГ

17.07.2003 й.

N 5

ҚАРОРИ



Тайёр кийимларни (тикув, трикотаж ва чарм буюмлар),

пайпоқ ва чулкилар ва оёқ кийимларни ишлаб чиқаришга

ихтисослашган хорижий иивестициялар иштирокидаги

"Ўзбекенгилсаноат" ДАК корхоналари учун солиқ

имтиёзларини қўллаш ва бўшаётган маблағлардан

мақсадли фойдаланиш тартиби тўғрисида

низомни тасдиқлаш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 20 июндаги "Хорижий сармоялар иштирокидаги корхоналар томонидан тайёр истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПФ-3267-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 27 январдаги “Республика тўқимачилик тармоғига инвестициялар жалб этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 38-сон қарорининг Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 5-6-сон, 33-модда) 5-бандига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:

1. Илова қилинаётган "Тайёр кийимларни (тикув, трикотаж ва чарм буюмлар), пайпоқ ва чулкилар ва оёқ кийимларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган хорижий инвестициялар иштирокидаги "Ўзбекенгилсаноат" ДАК корхоналари учун солиқ имтиёзларини қўллаш ва бўшаётган маблағлардан мақсадли фойдаланиш тартиби тўғрисида Низом" тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган кундан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.


Молия вазири

М.Б. Нурмуротов


Иқтисодиёт вазири

Р.С. Азимов


Давлат солиқ қўмитаси раиси

Д.Б. Сайфиддинов


Статистика бўйича давлат қўмитаси раиси

Г.С. Кудратов


"Ўзбекистон Республикаси Молиявий қонунлари тўплами" 2003 йил, 14-сон.