ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.03.2017 й. ПФ-4986-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

16.03.2017 й.

N ПФ-4986



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 26 октябрдаги ПФ-4853-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 мартдаги

ПФ-4986-сонли Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритиладиган

ўзгартиш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида" 2008 йил 2 декабрдаги ПФ-4059-сонли Фармонида:


а) номланишидаги "индустриал-" сўзи чиқариб ташлансин;


б) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Навоий" эркин индустриал-иқтисодий зона" (кейинги ўринларда - ЭИИЗ)" сўзлари "Навоий" эркин иқтисодий зона" (кейинги ўринларда - ЭИЗ)" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи хатбошидан "индустриал-" сўзи чиқариб ташлансин;


в) 2-бандда:

иккинчи хатбошидан "индустриал-" сўзи чиқариб ташлансин;

учинчи, тўртинчи ва еттинчи хатбошилардаги "ЭИИЗ" қисқартмалари "ЭИЗ" қисқартмасига алмаштирилсин;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"эркин иқтисодий зона фаолиятини мувофиқлаштириш ва тезкор бошқариш эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши томонидан амалга оширилади";

олтинчи хатбошидаги "индустриал-иқтисодий" ва "ЭИИЗ фаолият кўрсатадиган" сўзлари "иқтисодий" ва "ЭИЗ фаолият кўрсатадиган" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 3, 4 ва 9-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


д) 5-бандда:

биринчи хатбошидан "индустриал-" сўзи чиқариб ташлансин;

иккинчи хатбошидаги "ЭИИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "эркин алмаштириладиган" сўзлари "хорижий" сўзи билан алмаштирилсин;


е) 6-банддан "индустриал-" сўзи чиқариб ташлансин;


ж) 10-банддаги "ЭИИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;


з) иловада:

номланишидаги ва 1-қаторидаги "индустриал-" сўзи чиқариб ташлансин;

2, 3 ва 5-қатордаги "ЭИИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмаси билан алмаштирилсин;

4, 6 ва 7-қаторлар чиқариб ташлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ангрен" махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида" 2012 йил 13 апрелдаги ПФ-4436-сонли Фармонида:


а) номланишидаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ангрен" махсус индустриал зонасини (кейинги ўринларда - "Ангрен" МИЗ)" сўзлари "Ангрен" эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда - "Ангрен" ЭИЗ)" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 2, 4 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 3-бандда:

иккинчи хатбошидаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмасига ўзгартирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ангрен" ЭИЗ қатнашчиси мақоми эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг қарори билан берилади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ангрен" ЭИЗда рўйхатдан ўтган хўжалик субъектларига нисбатан солиқ тўловчининг ҳолатини ёмонлаштирадиган Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилиги актлари қўлланилмайди, акциз солиғига тортиладиган товарларга солиқ солишни тартибга солувчи актлар бундан мустасно.";


д) 6-банднинг биринчи хатбошидаги "Ангрен" махсус индустриал зонаси" ва "МИЗда лойиҳаларни" сўзлари тегишли равишда "эркин иқтисодий зоналар ва "ЭИЗда лойиҳаларни" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 7-банддаги "МИЗ" ва "ДАК" қисқартмалари тегишли равишда "ЭИЗ" ва "АЖ" қисқартмалари билан алмаштирилсин;


ж) 1-илова номидаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жиззах" махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида" 2013 йил 18 мартдаги ПФ-4516-сонли Фармонининг:


а) номланишидаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 1-бандда:

биринчи хатбошидаги "Жиззах" махсус индустриал зонасини (кейинги ўринларда - "Жиззах" МИЗ)" сўзлари "Жиззах" эркин иқтисодий зонасини (кейинги ўринларда - "Жиззах" ЭИЗ)" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилаб қўйилсинки, "Жиззах" ЭИЗ таркибига киритилган ер майдонлари Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлигининг бевосита тасарруфида бўлади ҳамда эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгаши билан келишилган ҳолда ажратилади";


в) 2, 4 ва 5-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


г) 3-бандда:

иккинчи ва учинчи хатбошилардаги "МИЗ" қисқартмалари "ЭИЗ" қисқартмаларига ўзгартирилсин;

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиззах" ЭИЗ қатнашчиси мақоми "Жиззах" эркин иқтисодий зонаси Маъмурий кенгашининг қарори билан берилади";

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Жиззах" ЭИЗда рўйхатдан ўтган хўжалик субъектларига нисбатан солиқ тўловчининг ҳолатини ёмонлаштирадиган Ўзбекистон Республикасининг солиқ қонунчилиги актлари қўлланилмайди, акциз солиғига тортиладиган товарларга солиқ солишни тартибга солувчи актлар бундан мустасно.";


д) 6-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жиззах ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлиги эркин иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашининг қарорлари бўйича белгиланган тартибда "Жиззах" ЭИЗда лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун қуйидагиларни таъминласин":


е) 7-банддаги "МИЗ" ва "ДАК" қисқартмалари тегишли равишдаги "ЭИЗ" ва "АЖ" қисқартмалари билан алмаштирилсин;


ж) 8-банднинг биринчи хатбошидаги "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмасига алмаштирилсин;


з) 1-илованинг:

номланишидаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин;


II бўлимдаги "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмасига алмаштирилсин;


и) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони иловасининг 18-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ижтимоий ва фуқаро объектларини лойиҳалаш ва қуришда тегишли тартиб ўрнатиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 27 декабрдаги ПҚ-1666-сонли қарори 5-банди саккизинчи хатбошидаги "Ангрен" махсус индустриал зонаси" ва "Жиззах" махсус индустриал зонаси" сўзлари "эркин иқтисодий зоналар" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мотор мойлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2012 йил 25 майдаги ПҚ-1759-сонли қарори:


а) кириш қисмидаги "махсус индустриал" сўзлари "эркин иқтисодий" сўзлари билан алмаштирилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ангрен" эркин индустриал зонаси ҳудудида резина-техника буюмлари заводи қуришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2014 йил 4 декабрдаги ПҚ-2269-сонли қарорида:


а) номланишидаги "индустриал" сўзи "иқтисодий" сўзига алмаштирилсин;


б) 3-банднинг биринчи хатбоши ва 10-банднинг биринчи хатбошидаги "МИЗ" қисқартмалари "ЭИЗ" қисқартмасига алмаштирилсин;


в) номланиши ва илованинг ўн олтинчи хатбошидаги "МИЗ" қисқартмаси "ЭИЗ" қисқартмасига алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 март, 12-сон, 182-модда











































Время: 0.0050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск