Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 14.03.2017 й. ПҚ-2833-сонли қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 14 мартдаги

ПҚ-2833-сонли қарорига

5-ИЛОВА



Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика

идоралараро комиссияси тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) одам савдосига қарши курашишни амалга оширувчи давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.


2. Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар барча вазирликлар, идоралар, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижро этилиши мажбурийдир.


3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Комиссия ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида, туманлар (шаҳарлар)да тузиладиган одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда - ҳудудий комиссиялар) билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини, шунингдек уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил этиш;

давлат органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолият самарадорлигини, яқин ҳамкорлигини ва иш уйғунлигини таъминлаш мақсадида уларнинг одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

одам савдосига қарши курашиш бўйича кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;

одам савдоси билан боғлиқ жиноятларни фош этиш, тергов қилиш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш амалиётини ўрганиш;

тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш;

одам савдосига имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш;

давлат органлари ва ташкилотларнинг одам савдосига қарши курашиш борасидаги ҳамкорлигини яхшилаш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

одам савдосига қарши курашиш борасидаги ахборотни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш;

одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш ишларини яхшилаш, одам савдосига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

одам савдосига қарши курашиш масалалари тўғрисида аҳолини хабардор қилиш борасидаги тадбирларни ташкил этиш;

одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича ихтисослаштирилган муассасалар фаолиятига раҳбарлик қилиш ва улар фаолиятини назорат қилиш;

ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.



3-БОБ. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

одам савдосига қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда одам савдосига қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни яхшилашга қаратилган қарорлар қабул қилиш;

Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларидан белгиланган тартибда ахборотни сўраш ва олиш;

одам савдосининг кўлами, ҳолати ва тенденциялари таҳлили натижаларидан келиб чиқиб, одам савдосидан жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ва уларни ҳимоя қилиш ишларини яхшилаш, шунингдек одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

одам савдосига қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

Комиссия фаолиятининг муҳим масалаларини ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш бўйича ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳларини тузиш, шунингдек ушбу комиссия ва гуруҳлар ишига мутахассисларни жалб қилиш;

одам савдосига қарши курашиш масалаларида қонун ҳужжатлари ва Комиссия қарорлари бажарилмаганлиги учун тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларга уларнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар киритиш;

Комиссия аъзоси ҳисобланмайдиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини Комиссиянинг мувофиқлаштирувчи йиғилишларига таклиф этиш;

одам савдосига қарши курашишда фаол иштирок этаётган шахсларни рағбатлантириш ташаббуси билан чиқиш.

Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


7. Комиссия қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг одам савдосига қарши курашиш ишлари самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича қарорларини ижро этиш;

Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш.

Комиссия зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



4-БОБ. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


9. Ҳудудий комиссиялар раис (ички ишлар органи раҳбари), раис ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда тузилади. Ҳудудий комиссиялар таркибига, қоида тариқасида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек меҳнат, таълимни давлат томонидан бошқариш, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш, бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари киритилади.


10. Комиссия ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва мажлисларини заруратга қараб, аммо чоракда камида бир марта ўтказади.


11. Комиссия раис томонидан бошқарилиб, у:

Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади;

Комиссия йиғилишларини чақиради ва уларга раислик қилади;

Комиссия йиғилишлари кун тартибини тасдиқлайди;

Комиссия иш режаларини тасдиқлайди.


12. Комиссия ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - ишчи орган) бажаради.


13. Ишчи орган:

Комиссия иш режаларини ишлаб чиқади, уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширади, шунингдек тасдиқланган режага мувофиқ Комиссиянинг жорий фаолиятини ташкил этади;

Комиссия йиғилишлари кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материалларнинг тайёрланишини ташкил қилади;

Комиссия ваколат доирасига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Комиссия қарорларининг ижроси устидан назорат ва мониторингни ташкил қилади;

келиб тушаётган хат ва ҳужжатларнинг кўриб чиқилишини ташкил қилади, ёзишмаларни ва Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар тайёрлашни амалга оширади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Комиссия фаолиятини ташкилий-техник таъминлашни амалга оширади.

Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


14. Одам савдосига қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ўз ваколатлари доирасида Комиссияга ҳар чоракда:

одам савдосига қарши курашиш ҳолати тўғрисидаги ҳисоботларни;

одам савдоси билан боғлиқ бўлган жиноятларни содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича таклифларни тақдим этади.


15. Комиссия қарорлари Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия қарорлари йиғилишда иштирок этган Комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани имзолашда Комиссия аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эгадир.


16. Комиссия қарорлари одам савдосига қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда манфаатдор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларга юборилади. Уларнинг раҳбарлари Комиссия қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши учун жавобгардир.

Комиссия қарорларини сифатли бажариш мақсадида одам савдосига қарши курашишни амалга оширувчи давлат органлари раҳбарлари томонидан уларнинг ижро этилиши юзасидан мониторинг ва назорат ташкил этилади.


17. Комиссия иш режалари унинг аъзоларидан келиб тушган таклифлар асосида ҳар ярим йилга тузилади, Комиссия йиғилишида кўриб чиқилади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 март, 12-сон, 184-модда














































Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск