ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисидаги Низом (ЎзР Президентининг 14.03.2017 й. ПҚ-2833-сонли қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 14 мартдаги

ПҚ-2833-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка

қарши курашиш бўйича республика идоралараро

комиссияси тўғрисидаги

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссияси (кейинги ўринларда - Комиссия) ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишни бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар (кейинги ўринларда - ваколатли органлар ва муассасалар) фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади.


2. Комиссия томонидан қабул қилинадиган қарорлар барча вазирликлар, идоралар, жамоат бирлашмалари ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижро этилиши мажбурийдир.


3. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низом ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.


4. Комиссия ўз фаолиятини давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳрида, туманлар (шаҳарлар)да ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда - ҳудудий комиссиялар) билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. КОМИССИЯНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Комиссиянинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, юридик шахслар, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳуқуқбузарликлардан ҳимоя қилишни таъминлаш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида давлат дастурлари ва бошқа дастурлар ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини, шунингдек уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил этиш;

ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолиятини уларнинг фаолияти самарадорлигини, яқиндан ҳамкорлиги ва иш уйғунлигини таъминлаш мақсадида мувофиқлаштириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича кўрилаётган чораларни баҳолаш, мониторинг қилиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш;

жиноятларни фош этиш, тергов қилиш, уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш амалиётини ўрганиш;

жиноятлар фош этилишини ҳамда суриштирув, тергов ва суд органларидан яширинган шахсларнинг қидирувини таъминлаш мақсадида тезкор-қидирув ва профилактика тадбирларининг самарадорлигини ошириш;

тизимли камчиликларнинг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда уларни ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва қонун ҳужжатларини такомиллаштириш йўли билан бартараф этиш;

ваколатли органлар ва муассасаларнинг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга барҳам беришдаги ўзаро ҳамкорлигини яхшилаш, шунингдек ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаблари ва уларга имкон бераётган шарт-шароитларни аниқлаш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги маълумотларни тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ҳамда тегишли органлар ва муассасалар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улардан фойдаланиш;

ҳудудий комиссияларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш.



3-БОБ. КОМИССИЯНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


6. Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган қарорлар қабул қилиш;

Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича ваколатли органлар ва муассасалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш масалаларида қонун ҳужжатлари ва Комиссия қарорлари бажарилмаганлиги учун тегишли давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа ташкилотларга уларнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш ҳақида таклифлар киритиш;

Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлардан белгиланган тартибда маълумотларни сўраш ва олиш;

Комиссия аъзоси ҳисобланмайдиган давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини Комиссия йиғилишларига таклиф этиш;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш ишлари аҳволини ўрганиш учун ишчи комиссиялар ва (ёки) эксперт гуруҳлари ташкил этиш, шунингдек ушбу комиссия ва гуруҳлар ишига мутахассисларни жалб қилиш;

жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда фаол иштирок этган шахсларни рағбатлантириш ташаббуси билан чиқиш.

Комиссия қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


7. Комиссия қуйидагиларга мажбур:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш бўйича қарорларини ижро этиш;

Комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг ўз вақтида ижро этилиши юзасидан назорат ва мониторингни амалга ошириш.

Комиссия зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



4-БОБ. КОМИССИЯ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Комиссиянинг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.


9. Ҳудудий комиссиялар раис (ички ишлар органи раҳбари), раис ўринбосари ва аъзолардан иборат таркибда тузилади. Ҳудудий комиссиялар таркибига, қоида тариқасида, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, шунингдек меҳнат, таълимни давлат томонидан бошқариш, давлат соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш, табиатни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа давлат бошқаруви органлари раҳбарлари киритилади.


10. Комиссия ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширади ва мажлисларини заруратга қараб, аммо чоракда камида бир марта ўтказади.


11. Комиссия раис томонидан бошқарилиб, у:

Комиссия фаолиятига раҳбарлик қилади;

Комиссия йиғилишларини чақиради ва уларга раислик қилади;

Комиссия йиғилишлари кун тартибини тасдиқлайди;

Комиссия иш режаларини тасдиқлайди.


12. Комиссия ишчи органи функциясини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги бажаради.


13. Ишчи орган:

Комиссия иш режаларини ишлаб чиқади, уларнинг ижроси устидан назоратни амалга оширади, шунингдек тасдиқланган режага мувофиқ Комиссиянинг жорий фаолиятини ташкил этади;

Комиссия йиғилишлари кун тартибига киритиладиган масалалар бўйича материалларнинг тайёрланишини ташкил қилади;

Комиссия ваколат доирасига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди;

Комиссия қарорларининг ижроси устидан назорат ва мониторингни ташкил қилади;

келиб тушаётган хат ва ҳужжатларни кўриб чиқилишини ташкил қилади, ёзишмаларни ва Комиссия ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар тайёрлашни амалга оширади;

оммавий ахборот воситалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Комиссия фаолиятини ташкилий-техник таъминлашни амалга оширади.

Ишчи орган қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.


14. Ваколатли органлар ва муассасалар ўз ваколатлари доирасида Комиссияга ҳар чоракда:

жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар аҳволи тўғрисидаги ҳисоботларни;

ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тўғрисидаги ҳисоботларни;

жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича таклифларни тақдим этишади.


15. Комиссия қарорлари Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.

Комиссия қарорлари йиғилишда иштирок этган Комиссия аъзолари томонидан имзоланадиган ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади. Баённомани имзолашда Комиссия аъзолари ўзларининг алоҳида фикрларини ёзма равишда билдириш ҳуқуқига эгадир.


16. Комиссия қарорлари тегишли ваколатли органлар ва муассасаларга, шунингдек манфаатдор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, бошқа ташкилотларга юборилади. Уларнинг раҳбарлари Комиссия қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши учун жавобгардир.

Комиссия қарорларини сифатли бажариш мақсадида ваколатли органлар ва муассасалар раҳбарлари томонидан уларнинг ижро этилиши юзасидан мониторинг ва назорат ташкил этилади.


17. Комиссия иш режалари унинг аъзоларидан келиб тушган таклифлар асосида ҳар ярим йилга тузилади, Комиссия йиғилишида кўриб чиқилади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.



5-БОБ. СУД ОРГАНЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК


18. Комиссиянинг судлар билан ҳамкорлиги суд ҳокимиятининг мустақиллиги принципига риоя қилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг "Судлар тўғрисида"ги Қонуни, бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Судлар билан ҳамкорлик қуйидаги асосий шаклларда амалга оширилади:

ахборот алмашинуви ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишда суд-тергов статистика маълумотлари, суд амалиёти материалларидан фойдаланиш;

қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг такомиллаштирилишини таъминлаш мақсадида норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳамкорликда ишлаб чиқиш;

қонунда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича тушунтиришлар бериш тўғрисидаги қарорларини тайёрлашда иштирок этиш;

ҳамкорликда семинар, "давра суҳбати" ва конференциялар ўтказиш, ваколатли органлар ва муассасалар ходимларининг малакасини ошириш ишида иштирок этиш;

тегишли ваколатли органлар ва муассасаларга, шунингдек манфаатдор давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига, бошқа ташкилотларга ҳамкорликдаги ахборот хатлари, кўрсатмалар, маълумотнома ва шарҳларни юбориш.


19. Комиссия йиғилишларида тегишли судларнинг раислари иштирок этишлари мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 27 март, 12-сон, 184-модда




























Время: 0.0047
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск