ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатлари / 2012-2017 йиллар учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари / 2017 йил учун ЎзР Қонун ҳужжатлари тўпламлари шарҳлари /

ЎзР Қонун ҳужжатлари тўплами. 11-сон

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИ ТЎПЛАМИ


11-СОН




Президентнинг 14.03.2017 йилдаги ПҚ-2829-сон қарори билан Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари комплекси тасдиқланди.

Қатор вазирлик ва идораларнинг таклифларига кўра моддий-техник ва ўқув-педагогик базаси нисбатан паст даражали 4 та академик лицей тугатилмоқда. 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ушбу лицейларга ўқувчиларни қабул қилиш тўхтатилади.

Бундан ташқари, фаолияти кўрсаткичлари энг паст бўлган 54 та академик лицейни босқичма-босқич касб-ҳунар коллежларига айлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди. Касб-ҳунар коллежларига айлантирилаётган академик лицейларнинг 2 ва 3-босқичлари ўқувчилари лицейларнинг биноларида амалдаги ўқув дастурлари ва ўқитиш шартлари бўйича ўқитишни тугаллашади. Таълим якунлангач улар якуний давлат аттестациясидан ўтишлари керак бўлади. Бундан кейин уларга яқинда жойлашган таълим йўналиши ўхшаш бўлган академик лицейларда давлат намунасидаги академик лицей битирувчиси дипломи берилади.

Қарор билан ўқув жараёни самарадорлигини янада ошириш ва академик лицейлар битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши кўрсаткичларини ошириш чора-тадбирлари дастури тасдиқланди. Улар, хусусан, қуйидагилардан иборат:

q академик лицейларда ўқув гуруҳлари таркиби 26 нафар ўқувчидан ортиқ бўлмаган тарзда шакллантирилади;

q чуқурлаштирилиб ўрганиладиган фанлар (таълим йўналишлари) бўйича академик лицейларда амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари гуруҳларни 2 кичик гуруҳга бўлиш йўли билан ташкил этиладиган кичик гуруҳларда ўтказилади;

q ходимларни педагогик фаолиятга жалб этиш олий маълумотли ва камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган шахслар орасидан танлов асосида амалга оширилади;

q академик лицейлар директорларининг бўш лавозимларини эгаллашга танловда иштирок этиш учун номзодлар бўйича таклифлар Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг бошқарув органлари раҳбар кадрларини танлаш, тайинлаш ва аттестациядан ўтказиш бўйича республика комиссиясига академик лицейлар бириктирилган олий таълим муассасалари ректорлари томонидан киритилади;

q 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларни умумтаълим фанлари бўйича дарсликлар билан таъминлаш Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармасининг маблағлари ҳисобига ижара асосида амалга оширилади, кам таъминланган оилалардан бўлган ўқувчилар эса бюджет маблағлари ҳисобига дарсликлар билан бепул таъминланади;

q академик лицейларнинг битирувчиларига тасдиқланган рўйхат бўйича махсус чуқурлаштирилган тайёргарликни талаб этмайдиган алоҳида мутахассисликлар берилади.

Ҳужжатда шунингдек унда кўрсатилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш бўйича қатор вазифалар белгиланган.


* * *



Президентнинг "Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори (15.03.2017 йилдаги ПҚ-2834-сон) қабул қилинди.

Тошкент ахборот технологиялари университетига (ТАТУ) Муҳаммад ал-Хоразмий номи берилди. ТАТУнинг иқтидорли талабаларига Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги стипендия берилади.

ТАТУ ҳузуридаги Дастурий маҳсулотлар ва аппарат дастурий мажмуаларини яратиш маркази негизида барча ҳуқуқлари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис бўлиб ҳисобланадиган, юридик шахс мақомига эга бўлган Ахборот-коммуникация технологиялари илмий-инновацион маркази ташкил этилди.

Шунингдек ТАТУ ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Илмий-инновацион ривожлантириш жамғармаси ташкил этилмоқда. Жамғарма уяли алоқа компаниялари томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўланадиган тўловдан тушадиган маблағларнинг 1% миқдоридаги ажратмалар ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобидан шакллантирилади.

Жамғарма маблағларини бошқариш вазифаси ТАТУнинг Васийлик кенгашига топширилди.


* * *



Президентнинг "Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони (16.03.2017 йилдаги ПФ-4985-сон) билан тез тиббий ёрдамнинг ягона тузилмаси ва мувофиқлаштирувчи-диспетчерлик хизматлари ташкил этилади.

Республикада шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг тезкорликнинг замонавий жаҳон талабларига, юқори технологиклиги ва самарадорлигига мувофиқ кечиктириб бўлмайдиган ва тез тиббий ёрдам хизматини ўз ичига оладиган ягона ташкилий тузилмаси ташкил этилади.

Тез тиббий ёрдамнинг кўчма бригадалари фаолиятини тезкорлик билан мувофиқлаштириш ва шошилинч хизматлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш учун маълумотлар узатишнинг ягона базаси ва тармоғини ташкил этган ҳолда шошилинч тиббий ёрдамни бошқаришнинг ахборот тизими жорий этилади.

Бунда 2019 йил 1 январдан бошлаб Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва унинг ҳудудий филиалларининг маълумотларни

...
Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск