Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Бюджетдан ташқари ва бошқа фондлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2017 й. 159-сон "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2017 й.

N 159



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ОРОЛБЎЙИ

МИНТАҚАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМҒАРМАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида" 2017 йил 18 январдаги ПҚ-2731-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда Оролбўйи минтақасида экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни ва аҳолининг турмуш шароитларини яхшилашга ва сифатини оширишга йўналтирилган лойиҳалар, тадбирлар ва дастурларни шакллантириш ва барқарор молиялаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган манзилли дастурларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлашга доир ишларни мувофиқлаштириш учун 2-иловага* мувофиқ таркибда Комиссия ташкил этилсин.

Комиссия (А.Ж. Раматов):

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг таклифлари бўйича 2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури доирасида, объектларнинг амалдаги ҳолатини ва минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда ҳар йили Оролбўйи минтақасини ривожлантиришнинг манзилли дастурларини тасдиқласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг асосланган таклифлари бўйича молиявий йил учун назарда тутилган маблағлар доирасида Оролбўйи минтақасини ривожлантиришнинг манзилли дастурлари параметрларига ўзгартиришлар киритсин;

Оролбўйи минтақасини ривожлантиришнинг ҳар йили тасдиқланадиган манзилли дастурларининг бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Оролбўйи минтақасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган 2017-2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тадбирларини амалга ошириш юзасидан буюртмачилар этиб белгилансин.


4. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов



*) 2-илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 апрель, 13-сон, 208-модда


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами",

2017 йил, 3-сон, 34-модда












































Время: 0.1603
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск