Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Норматив-ҳуқуқий актларни тайёрлаш, қабул қилиш ва тизимлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2017 й. 160-сон "2017 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.2017 й.

N 160



2017 ЙИЛДА ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ  МАЖЛИСИНИНГ  ҚОНУНЧИЛИК

ПАЛАТАСИГА КИРИТИШ ДАСТУРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун ижодкорлиги фаолиятини самарали режалаштириш, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"да амалга оширишга оид Давлат дастурида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ҳукуматнинг қарорларида назарда тутилган қонун лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритилишини таъминлаш, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг қонун ижодкорлиги ишини мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2017 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳаларининг асосий йўналишлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Дастурга киритилган қонун лойиҳаларини (кейинги ўринларда қонун лойиҳалари деб аталади) ишлаб чиқиш бўйича асосий ижрочи сифатида белгиланган вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари:

ўн кун муддатда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш режа-графикларининг белгиланган тартибда тасдиқланишини;

режа-графикларнинг нусхаларини улар тасдиқланган вақтдан бошлаб икки кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига юборилишини;

қонун лойиҳаларининг сифатли тайёрланишини, таъсирчан жамоатчилик ва мутахассислар иштирокидаги муҳокамасини, ҳар томонлама тўлиқ экспертизасининг ташкил этилиши ва ўтказилишини, шунингдек уларнинг ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

қонун лойиҳаларининг тайёрланиши, келишилиши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши юзасидан таъсирчан мувофиқлаштириш ишларини;

қонун лойиҳаларининг сифатли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши, шунингдек Дастур ижроси бориши мониторинг қилинишини;

ҳар чоракда Дастур ижросининг ҳолати тўғрисидаги ахборотнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини белгиланган тартибда таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2017 йил 28 мартдаги

160-сон қарорига

2-ИЛОВА



2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

томонидан ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳаларининг

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

Т/р

Қонун лойиҳасининг ишчи номи


Масъул ижрочилар


Вазирлар

Маҳкамасига

тақдим этиш

муддати


Вазирлик ва идоралар


Вазирлар Маҳкамаси


I. 2017-2021 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ

БЕШТА УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ БЎЙИЧА ҲАРАКАТЛАР СТРАТЕГИЯСИНИ

"ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ ВА ИНСОН МАНФААТЛАРИ ЙИЛИ"ДА АМАЛГА

ОШИРИШГА ОИД ДАВЛАТ ДАСТУРИГА МУВОФИҚ ИШЛАБ

ЧИҚИЛАДИГАН ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ

1.

"Туризм тўғрисида"

(янги таҳрирда)


Давлат туризм қўмитаси, Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Маданият вазирлиги,

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси,

"Ўзстандарт" агентлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил март

2.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (кредиторларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш масалалари)


Давлат рақобат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси Олий суд билан биргаликда


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил апрель

3.

"Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"


Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар


Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


2017 йил июнь

4.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (фуқароларнинг хусусий мулк ҳуқуқи кафолатларини мустаҳкамлаш масалалари)


Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, "Ергеодезкадастр" давлат қўмитаси,

Давлат рақобат қўмитаси,

Давлат солиқ қўмитаси, Савдо-саноат палатаси


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил июнь

5.

"Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"


Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил август

6.

"Давлат-хусусий шериклиги тўғрисида"


Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил август

7.

"Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"


Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, ФЖШМҚМИ, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси


Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил август

8.

"Сиёсий партиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"


Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, АҚҲМИ, ФЖШМҚМИ


Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил сентябрь

9.

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"


Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, АҚҲМИ, ДБА, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил сентябрь

10.

"Яраштирув жараёнлари (медиация) тўғрисида"


Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Адвокатлар палатаси Олий суд, Бош прокуратура билан биргаликда


Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


2017 йил сентябрь

11.

"Давлат мулкини бошқариш тўғрисида"


Давлат рақобат қўмитаси,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Молия вазирлиги


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил сентябрь

12.

"Давлат хизмати тўғрисида"


Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, АҚҲМИ, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил сентябрь

13.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (монополияга қарши муносабатларни тартибга солиш масалаларини такомиллаштириш)


Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил сентябрь

14.

ҳоли бандлигига кўмаклашиш нодавлат ташкилотлари (рекрутинг агентликлари) тўғрисида"


Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил октябрь

15.

"Одам органлари ва тўқималарини трансплантация қилиш тўғрисида"


Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил октябрь

16.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (ишга қабул қилиш тартиб-таомилларини соддалаштириш масалалари)


Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил ноябрь

17.

"Меҳнат миграцияси тўғрисида"


Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, ЎзННТМА


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил ноябрь

II. ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ 2017 ЙИЛ 14 ЯНВАРДАГИ 1-СОН МАЖЛИСИ

БАЁНИ БИЛАН БЕЛГИЛАНГАН 2017 ЙИЛГА МЎЛЖАЛЛАНГАН РЕСПУБЛИКА

ҲУКУМАТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ВА ИЖТИМОИЙ ДАСТУРИНИНГ ЭНГ МУҲИМ

ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИГА МУВОФИҚ ИШЛАБ

ЧИҚИЛАДИГАН ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ

18.

"Уруғчилик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги, Фанлар академияси, Савдо-саноат палатаси


Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил июль

19.

"Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"


Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академияси

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил октябрь

20.

"Давлат божхона хизмати тўғрисида" (янги таҳрири)


Давлат божхона қўмитаси, ТСВ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ССП, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил октябрь

III. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЛОҲИДА

ҲУЖЖАТЛАРИ ИЖРОСИ ЮЗАСИДАН ИШЛАБ ЧИҚИЛАДИГАН

ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ

21.

"Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида"


Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, вазирлик ва идоралар


Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


2017 йил март

22.

"Давлат харидлари тўғрисида"


Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,

Адлия вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил май

23.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (нотариат институтини янада такомиллаштириш масалалари)


Адлия вазирлиги,

Молия вазирлиги,

Иқтисодиёт вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар


Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


2017 йил август

24.

"Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (адвокатура институтини янада такомиллаштириш масалалари)


Адлия вазирлиги, Адвокатлар палатаси, Олий суд, Бош прокуратура, ИИВ, МХХ, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, ДСҚ, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


2017 йил ноябрь

25.

"Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"


Адлия вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Ҳуқуқий экспертиза ва халқаро шартномалар бошқармаси


2017 йил ноябрь

IV. БОШҚА ЙЎНАЛИШЛАР БЎЙИЧА ИШЛАБ

ЧИҚИЛАДИГАН ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИ

26.

"Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида"


"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил июль

27.

"Табиий монополиялар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"


Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил июль

28.

"Қимматбаҳо металлардан ясалган буюмларнинг асиллик даражаси ва тамғаланиши тўғрисида" (янги таҳрири)


Марказий банк ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил август

29.

"Банк сири тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимчалар киритиш тўғрисида"


Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар


Макроиқтисодий ривожлантириш, таркибий ўзгартиришлар ва хорижий инвестицияларни жалб этиш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил октябрь

30.

"Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" (техник регламентларни бузганлик учун жавобгарлик масаласи)


"Ўзстандарт" агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат экология қўмитаси, "Давархитектқурилиш" давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар

Машинасозлик, автомобиль ва электротехника саноатини ривожлантириш, маҳсулотларни стандартлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти


2017 йил ноябрь

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 апрель, 13-сон, 209-модда


































Время: 0.2006
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск