Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.03.2017 й. ПҚ-2840-сон "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудий бошқармалари фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2017 й.

N ПҚ-2840



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИ ҲУДУДИЙ

БОШҚАРМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ-2691-сонли қарорига мувофиқ, шунингдек, ҳудудлар иқтисодий комплекси фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш ва унинг самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тузилмасида Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари, шунингдек туман ҳамда шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари ташкил қилинсин.


2. Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳудудларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш даражасини тизимли таҳлил қилиш, мавжуд номутаносибликларни, ҳудудларнинг захираларини ҳамда ишлаб чиқаришга жалб қилинмаган минерал-хом ашё, меҳнат ва ишлаб чиқариш салоҳиятларини аниқлаш;

мамлакат ва ҳудудларни истиқболда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш стратегик устувор йўналишларидан келиб чиқиб, ҳудудларнинг саноат потенциалини жадал ривожлантириш борасида тармоқ тузилмалари билан биргаликда дастурий чора-тадбирларни, ҳудудларни комплекс ривожлантириш, ҳудуднинг иқтисодиётини диверсификация қилиш ва таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштиришнинг қисқа муддатли ва ўрта муддатли прогнозлари ҳамда дастурларини ишлаб чиқиш;

ҳудудий инвестиция дастурлари тайёрланишини таъминлаш ва унинг амалга оширилишини мониторинг қилиш, янги ишлаб чиқаришларни қуриш, уларни ўз вақтида ишга тушириш ҳамда амалдагиларини модернизациялаш, республика иқтисодиёти тармоқларини ривожлантиришнинг тасдиқланган ўрта муддатли ва узоқ муддатли дастурларига киритилган йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;

муҳандислик, йўл-транспорт ва телекоммуникация инфратузилмасини илдам ривожлантириш, аҳолига транспорт хизмати кўрсатишни янада яхшилаш, кўрсатилаётган уй-жой-коммунал хизматлар даражаси ва сифатини тубдан ошириш, сифатли ичимлик суви ва санитар тозалаш тизими билан таъминлаш бўйича дастурий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалигини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги таркибий ўзгартиришлар, қишлоқ хўжалиги хом ашёсини чуқур қайта ишлаш масалаларини теран таҳлил қилиш ва таклифлар ишлаб чиқиш;

ҳудуддаги демографик жараёнларни ҳамда жинс ва ёшига оид таркибини, аҳоли бандлиги даражаси ва таркибини тизимли таҳлил қилиш, шу асосда ишсиз аҳолини, айниқса ёшларни ишлаб чиқарувчи кучларни оптимал жойлаштириш ва янги иш ўринлари яратиш ҳисобига иш билан таъминлаш юзасидан таклифлар тайёрлаш, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш, уй-жой шароитларини яхшилаш, уларга тиббий, таълим ва ижтимоий-маданий хизмат кўрсатишни янада такомиллаштириш;

ҳудудларни комплекс ривожлантиришнинг қисқа муддатли ва ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқишда вазирликлар ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари барча ҳудудий бўлинмаларининг фаолияти ва ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш масалалари юзасидан ишлар самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги марказий аппаратининг Ишлаб чиқарувчи кучларни жойлаштириш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармасига қўшимча 12 та штат бирлиги ажратилсин ва ушбу бош бошқарма Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосарига бўйсундирилсин.


4. Белгилансинки:

Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазирини лавозимга тайинлаш ва ундан озод этиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан амалга оширилади;

вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва ундан озод қилиш тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири томонидан амалга оширилади;

туман ҳамда шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари бошлиқларини лавозимга тайинлаш ва ундан озод қилиш тегишли туман ва шаҳарлар ҳокимларининг тақдимномасига биноан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодиёт вазири, иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаларининг бошлиқлари томонидан амалга оширилади.


5. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг тузилмаси, вилоятлар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаларининг намунавий тузилмалари ҳамда Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармасининг тузилмаси 1, 1а ва 1б-иловаларига* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари, шунингдек туманлар ҳамда шаҳарлар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари ходимларининг чекланган сони 2 ва 2а-иловаларига* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари, шунингдек туманлар ҳамда шаҳарлар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини янада такомиллаштириш ва ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 9 январдаги ПҚ-2722-сонли қарорининг 1-бандида ўрнатилган тартибда жорий этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги тўғрисидаги низомни, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари, туман ҳамда шаҳарлар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни белгиланган тартибда тасдиқласин.


8. Вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан аввал Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликларига берилган зарур ускуналар, автотранспорт воситалари ва мебеллар вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаларига, туманлар ҳамда шаҳарлар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимларига топширилишини;

вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари, туманлар ҳамда шаҳарлар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари жойлаштирилишини, улар зарур ускуналар, компьютер техникаси, мебель, алоқа воситалари билан жиҳозланишини таъминласин.


9. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармалари, туманлар ҳамда шаҳарлар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимларининг жорий таъминоти ва улар фаолиятини молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети ҳисобидан амалга оширилади.


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг баъзи қарорлари 4-иловага* мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 апрель, 13-сон, 199-модда























































Время: 0.2010
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск