ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Чорвачилик. Қоракўлчилик /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.03.2017 й. ПҚ-2841-сон "Чорвачиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.2017 й.

N ПҚ-2841



ЧОРВАЧИЛИКДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигида таркибий ўзгартиришларни янада чуқурлаштириш, чорвачиликда хусусий мулкнинг устувор аҳамияти ва ўрнини таъминлаш, яйловлардан самарали фойдаланиш, чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ва рақобатдошлигини ошириш мақсадида:


1. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича Республика комиссияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликларининг қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб, шунингдек, чорвадорлик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни - фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи 1, 2 ва 3-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


2. Қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилансинки, қоракўлчилик ва чорвадорлик қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил қилиш, шунингдек, фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилинадиган ширкатлар ҳудудида жойлашган барча ижтимоий инфратузилма ҳамда бошқа объектларни тасарруф қилиш Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги корхоналарини фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 5 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:

икки ой муддатда қоракўлчилик ва чорвадорлик ширкатларини фермер хўжаликлари ҳамда масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш борасидаги тадбирларни ишлаб чиқсин, унда ширкатларнинг мол-мулки ва ер майдонлари комплекс инвентарлаштирилиши назарда тутилсин;

2017 йилнинг 1 июнига қадар инвентарлаштириш натижалари бўйича тайёрланган лойиҳалар асосида ширкатларни фермер хўжаликлари ва масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш ишлари ниҳоясига етказилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, "Ўзнефтмаҳсулот" акциядорлик компанияси, "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси, "Ўзпахтасаноат" акциядорлик жамияти Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда қайта ташкил этилаётган қоракўлчилик ва чорвадорлик ширкатлари ҳудудида зооветеринария хизмати пунктлари, ёқилғи-мойлаш материаллари сотиладиган тегишли нефть базаларининг филиаллари, ем-хашак билан таъминлаш омборлари тармоғи ҳамда бозор ва ишлаб чиқариш инфратузилмасининг бошқа объектлари барпо этилишини таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда қоракўлчилик ва чорвадорлик ширкатларини фермер хўжаликлари ҳамда масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта ташкил қилиш натижасида бўшайдиган ходимларни ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда қоракўлчилик соҳасидаги хўжалик субъектларининг:

"Ўзбек қоракўли" компаниясини республика "Қоракўлчилик" уюшмаси этиб;

"Қоракўл" ҳудудий бирлашмаларини "Қоракўл" ҳудудий уюшмалар этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


7. Қуйидагилар "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмасининг асосий вазифалари деб ҳисоблансин:

майда шохли моллар, шу жумладан қоракўл қўйларининг наслини қайта тиклаш, юқори маҳсулдор зот типларини яратиш ва жорий этиш бўйича қоракўлчилик субъектлари ҳамда ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, республикада қоракўл қўйларнинг элита генофондининг сақлаб қолиниши устидан мониторингни олиб бориш;

табиий яйловларнинг ҳолатини яхшилаш, қурғоқчиликка ва иссиққа чидамли яйлов озуқабоп ўсимликлар навларини яратиш, яйловларни деградациядан чиқаришда илғор технологияларини жорий этиш ҳамда инвестицияларни жалб этишга кўмаклашиш;

қоракўлчилик кластерларига илмий ва инновацион ёндашувларни қўллаган ҳолда майда шохли моллар, шу жумладан қоракўл қўйларини кўпайтириш, кластер иштирокчилари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш, хомашёни чуқур қайта ишлаш ва маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш, яйловлардан самарали фойдаланиш, уларнинг ҳолати ёмонлашиб кетишининг олдини олиш бўйича юклатилган мажбуриятлар ижросини мониторинг қилиш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;

ички ва тармоқлараро, жумладан, майда шохли моллар, туя, йилқи ва йирик шохли молларни етиштиришга ҳамда улардан олинадиган хомашёларни чуқур қайта ишлашга ихтисослаштирилган корхоналар, шунингдек, қоракўлчилик хўжаликлари ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперацияни ривожлантириш;

соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш орқали самарали ва замонавий технологияларни жорий этишга кўмаклашиш;

жаҳон бозоридаги талаб ва таклифни инобатга олган ҳолда майда шохли моллар, туя, йилқи ва йирик шохли моллардан олинадиган хомашёларни чуқур қайта ишлаш ва экспорт учун тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича маркетинг тадқиқотларини амалга ошириш;

малакали кадрлар тайёрлаш ва соҳанинг илмий салоҳиятини ошириш, шунингдек, ишлаб чиқариш, таълим ва фаннинг ўзаро интеграцияси учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;

жун йўналишидаги майда шохли молларни кўпайтириш, жун ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва уни чуқур қайта ишлаш;

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасининг доимий эгалигидаги яйловлар ҳосилдорлигини ошириш, яйлов ўсимликлари уруғчилигини йўлга қўйиш ва каврак плантацияларини ташкил этишга кўмаклашиш, шунингдек, табиий ҳолда ўсувчи каврак ўсимликларидан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш;

республика ҳудудларининг табиий-иқлим шароитларига мос келадиган озуқабоп ўсимликлар етиштиришни ташкил этиш ва тайёр маҳсулотни етказиб бериш бўйича таклифлар тайёрлаш;

республика ҳудудларида кавракни саноат усулида етиштириш ҳажмини кўпайтириш чораларини кўриш, маҳсулотни сотиш бозорларини кенгайтириш мақсадида маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, экспорт ҳажмини ошириш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;

Уюшма аъзоларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида, шунингдек, судларда ишларни кўришда ҳимоя қилиш.


8. "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси бошқаруви раисига, зарурат туғилганда, ижро этувчи аппарат тузилмасига ўзгартишлар киритишга рухсат берилсин.

9. Белгилансинки:

"Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси раиси Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ сайланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тасдиқланади. "Қоракўл" ҳудудий уюшмаларининг раҳбарлари "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси бошқарув раисининг қарорига биноан тасдиқланади;

"Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси ва "Қоракўл" ҳудудий уюшмалари фаолиятини молиялаштириш уларнинг таркибига кирувчи хўжалик субъектларининг ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади;

"Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси ва "Қоракўл" ҳудудий уюшмалари қайта ташкил этилаётган "Ўзбек қоракўли" компанияси ҳамда "Қоракўл" ҳудудий бирлашмаларининг шартномалари ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланадилар.

10. "Яйлов хўжалигини ривожлантириш" уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда уюшма ҳамда ҳудудий уюшмаларнинг низомларини ишлаб чиқсин, таъсис йиғилишларини ўтказсин ва белгиланган тартибда низомларни тасдиқласин.

11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги наслчилик хўжаликлари мақомига эга бўлган қайта ташкил этиладиган ширкатлар негизида ташкил қилинган масъулияти чекланган жамиятларга, қонун ҳужжатларига мувофиқ, наслчилик қоракўлчилик хўжаликлари мақоми берилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 8-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 мартдаги

ПҚ-2841-сон қарорига

1-ИЛОВА



Фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил

этиладиган қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги

кооперативлари (ширкатлари)

РЎЙХАТИ

Т/р

Т/р

Туман номи


Қорақўлчилик қишлоқ хўжалиги

кооперативлари (ширкатлари) номи


Қорақалпоғистон Республикаси

1.

1.

Элликқалъа

"Букан-мерей"


2.

2.

Беруний

"Қизилкапа"


3.

3.

"Қоракўлчи"


4.

4.

Қўнғирот

"Устурт"


5.

5.

Қораўзак

"Қоракалпоғистоннинг 40 йиллиги"


6.

6.

Тахтакўпир

"Мулик"


7.

7.

"Кунираткўл"


8.

8.

"Жанадаря"


9.

9.

"Мал-семиртув"


10.

10.

Тўрткўл

"Тўрткўл"


11.

11.

"Қизилқум"


Бухоро вилояти

12.

1.

Ромитан

"Қизил-Равот"


Жиззах вилояти

13.

1.

Фориш

"Арнасой"


14.

2.

"Аманкелди"


15.

3.

Мусоқул Оролов номидаги ширкат


16.

4.

"Мустақиллик"


17.

5.

"Қизил-Қум"


18.

6.

А. Еримбетов номидаги ширкат


19.

7.

"Дарбоза"


20.

8.

"Фориш"


21.

9.

Зомин

"Янги чорвадор"


22.

10.

"Зомин-чорвадор"


Қашқадарё вилояти

23.

1.

Чироқчи

"Бешчашма"


24.

2.

"Чиял"


25.

3.

"Кўкдала"


26.

4.

"Чорвадор"


27.

5.

Деҳқонобод

Хожи Бегимқулов номидаги ширкат


28.

6.

"Деҳқонобод"


29.

7.


Ибн Сино номидаги ширкат


30.

8.

"Кўкбулоқ"


31.

9.

"Қизилча"


32.

10.

"Окработ"


Навоий вилояти

33.

1.

Конимех

"Карак-ота"


34.

2.

"Маданият"


35.

3.

"Чордара"


36.

4.

Томди

"Керегетау"


37.

5.

Ж. Балиманов номидаги ширкат


38.

6.

"Керизбулоқ"


39.

7.

"Аяққудуқ"


40.

8.

"Бирлик"


41.

9.

"Томди"


42.

10.

"Жана шаруа"


43.

11.

Учқудуқ

"Авангард"


44.

12.

"Олтинтов"


45.

13.

"Жузкудуқ"


46.

14.

"Мингбулоқ"


47.

15.

"Узункудуқ"


48.

16.

Нурота

Ш. Рашидов номидаги ширкат


49.

17.

"Ўзбекистон"


50.

18.

Алишер Навоий номидаги ширкат


51.

19.

Ал Бухорий номидаги ширкат


52.

20.

Қизилтепа

"Маликчўл"


53.

21.

Навбаҳор

"Сармиш"


54.

22.

Кармана

"Кармана"


55.

23.

Хатирчи

"Олтинсой"


Самарқанд вилояти

56.

1.

Нуробод

"Жом"


57.

2.

"Улус"


58.

3.

"Коракўлча"


59.

4.

Қўшработ

Э. Жуманбулбул ўғлиномидаги ширкат


60.

5.

"Қўшработ"


61.

6.

О. Қодиров номидаги ширкат


62.

7.

"Жонбулоқ"


63.

8.

"Зармитан"


64.

9.

"Пангат"


65.

10.

Пайариқ

"Дўстлик"


66.

11.

"Халкобод"


Сурхондарё вилояти

67.

1.

Қумқўрғон

ққопчигой"


68.

2.

Бойсун

"Сайроб"


69.

3.

Шеробод

"Кўҳитанг"






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 мартдаги

ПҚ-2841-сон қарорига

2-ИЛОВА



Масъулияти чекланган жамиятлар этиб қайта

ташкил этиладиган наслчилик қоракўлчилик

қишлоқ хўжалиги кооперативлари (ширкатлари)

РЎЙХАТИ

Т/р

Т/р

Туман номи

Наслчилик қоракўлчилик қишлоқ хўжалиги

кооперативлари (ширкатлари) номи


Бухоро вилояти

1.

1.

Олот

"Олот"


2.

2.

Жондор

Амир Темур номидаги ширкат


3.

3.

Шофиркон

"Ғалаба"


4.

4.

Пешку

"Жонгелди"


5.

5.

Қоракўл

"Қоракўл"


6.

6.

Қоровулбозор

"Қоровулбозор"


7.

7.

Ғиждувон

"Кўкча"


Жиззах вилояти

8.

1.

Фориш

"Боғдон"


Қашқадарё вилояти

9.

1.

Миришкор

"Ўзбекистон"


10.

2.

Ғ. Ғулом номидаги ширкат


11.

3.

Муборак

"Муборак"


12.

4.

Ғузор

"Ғузор"


13.

5.

"Пачкамар"


14.

6.

Косон

"Турон"


15.

7.

Нишон

"Нишон"


16.

8.

Деҳқонобод

М. Ибрагимов номидаги ширкат


17.

9.

"Қўнғирот"


Навоий вилояти

18.

1.

Канимех

"Сарибел"


19.

2.


"Конимех"


20.

3.

"Абай"


21.

4.

"Қизил-қум"


22.

5.

Нурота

"Қизилча"


23.

6.

"Истиқлол"


24.

7.

"Нурота"


25.

8.

"Ғозғон"


Самарқанд вилояти

26.

1.

Нуробод

"Каттақўрғон"


27.

2.

"Олға"


28.

3.

Р. Жахонгиров номидаги ширкат


29.

4.

"Саҳоба ота"


30.

5.

"Ўзбекистон"


31.

6.

Пахтачи

"Қарнобота"


Сурҳондарё вилояти

32.

1.

Қумқўрғон

"Сайҳон"


           





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 мартдаги

ПҚ-2841-сон қарорига

3-ИЛОВА



Фермер хўжаликлари этиб қайта ташкил

этиладиган чорвадорлик қишлоқ хўжалиги

кооперативлари (ширкатлари)

РЎЙХАТИ

Т/р

Т/р

Қорақалпоғистон Республикаси

туманлари номи


Чорвадорлик қишлоқ хўжалиги

кооперативлари (ширкатлари) номи


1.

1.

Кегейли

"Еркиндарья"


2.

2.

"Тўрткўл"


3.

3.

"Қазанкеткен"


4.

4.

"Парлитау"


5.

5.

"Аспантай"


6.

1.

Чимбой

"Таза-жол"


7.

1.

Қўнғирот

"Жана-талап"


8.

2.

"Кокли-кол"


9.

1.

Мўйноқ

"Мўйноқ"


10.

2.

қ-қала"






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 16 мартдаги

ПҚ-2841-сонли қарорига

8-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 июндаги 250-сон "Қоракўлчиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 9 мартдаги 119-сон "2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори 6-иловаси II-бўлимининг 13-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 20 майдаги 142-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги қарори 1-иловасининг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ""Қишлоқ қурилиш банк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-1083-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ""Агробанк" акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-1084-сон қарорлари) (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 5-сон, 37-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 апрель, 13-сон, 200-модда


















































Время: 0.2115
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск