ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари ва Қарорлари / 2017 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.03.2017 й. ПФ-4993-сон "2017 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

18.03.2017 й.

N ПФ-4993



2017 ЙИЛГИ СОЛИҚ ВА БЮДЖЕТ

СИЁСАТИНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ

ҚАБУЛ  ҚИЛИНГАНИ  МУНОСАБАТИ  БИЛАН

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

АЙРИМ ФАРМОНЛАРИГА ҚЎШИМЧА ВА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


2017 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан, шунингдек, қонун ҳужжатларининг айрим нормаларини мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига 1-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартишлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 18 мартдаги

ПФ-4993-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим фармонларига киритиладиган

қўшимча ва ўзгартишлар

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2002 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ўқитувчилар ва ўқув юртлари муаллимларининг, илмий ходимларнинг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида" 2002 йил 7 августдаги ПФ-3112-сонли Фармони 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб ўқув юкламаси қуйидагича белгилансин:

умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқитувчилари учун - ҳафтасига 18 соат;

умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқитувчилари учун - ҳафтасига 20 соат;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари учун - йилига 820 соат".


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сонли Фармони билан тасдиқланган Республика ихтисослаштирилган тиббий марказини барпо этиш ва унинг фаолиятини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 28-бандидаги:


а) иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"имтиёзли тоифадаги беморларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг 20 фоизига қадар ҳажмда юқори малакали ихтисослаштирилган бепул ёрдам кўрсатиши учун Марказ хизматлари ҳақини тўлашга";


б) бешинчи хатбошидаги "хизмат кўрсатиш сарф-харажатларини қоплашга" сўзлари "хизмат кўрсатиш ҳақини тўлашга" сўзлари билан алмаштирилсин.


в) олтинчи хатбошидаги "харажатларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаш" сўзлари "хизматлари ҳақини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаш" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 9 апрелдаги "Хусусий тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-1987-сон Фармонига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ-3305-сонли Фармони 2-бандининг учинчи хатбошидаги "(шўъба)" сўзи чиқариб ташлансин.


5. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 3 мартдаги ПФ-3404-сонли Фармонининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармони 2-бандининг тўртинчи хатбошидаги "камида 33 фоизини ташкил этиши лозим;" сўзлари "камида 33 фоизни, акциядорлик жамиятлари учун эса - камида 15 фоизни ташкил этиши лозим;" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 8 июлдаги ПФ-4631-сонли Фармони иловаси 56-банди "б" кичик бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 18 мартдаги

ПФ-4993-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

ўз кучини йўқотган баъзи фармонлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни суғурта йўли билан ҳимоя қилувчи Агентликни ташкил қилиш тўғрисида" 1995 йил 26 июлдаги ПФ-1207-сонли Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ бадиий ҳунармандчиликлари ва амалий санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2005 йил 28 мартдаги ПФ-3588-сонли Фармони.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 апрель, 13-сон, 198-модда













































Время: 0.1367
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск