ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Хотира кунлари. Юбилейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2017 й. ПҚ-2854-сон "Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2017 й.

N ПҚ-2854



АТОҚЛИ ДАВЛАТ АРБОБИ ВА ЁЗУВЧИ

ШАРОФ   РАШИДОВ   ТАВАЛЛУДИНИНГ

100 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА



Республикамизни жуда мураккаб ва оғир йилларда бошқариб, юртимиз тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган, ижтимоий ва ижодий фаолияти билан миллий адабиётимиз ва маданиятимиз ривожига катта ҳисса қўшган атоқли давлат арбоби, таниқли ёзувчи Шароф Рашидовнинг ёрқин хотирасини улуғлаш ҳамда таваллудининг 100 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Нуроний" жамғармаси, Республика Маънавият тарғибот маркази, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва жамоатчилик вакилларининг халқимизнинг оташқалб фарзанди Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини мамлакатимиз миқёсида кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорига мувофиқ Жиззах вилояти Жиззах туманига Шароф Рашидов номи берилгани маълумот учун қабул қилинсин.


3. Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита деб аталади) таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ташкилий қўмита бир ой муддатда Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш бўйича тегишли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин.

Ушбу режада:

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва Жиззах вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида унинг хотирасига бағишланган ёдгорлик мажмуасини барпо этиш ва ҳайкалини ўрнатиш;

халқимиз, айниқса, ёш авлодимизни атоқли давлат арбоби ва адиб Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва фаолияти билан яқиндан таништириш мақсадида Жиззах шаҳрида унинг мемориал уй-музейини ташкил этиш ва музей ҳудудини ободонлаштириш;

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан адибнинг "Сайланма" китобини;

Шароф Рашидов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган "Халқимизнинг оташқалб фарзанди" номли хотира китобини нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;

Шароф Рашидовнинг ҳаёти ва ижтимоий-ижодий фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм яратиш;

Ўзбекистон Фанлар академияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда "Шароф Рашидовнинг Ўзбекистон тарихида тутган ўрни" мавзусида илмий конференция ўтказиш;

мамлакатимиздаги олий, ўрта махсус, касб-ҳунар ва умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли адиб ва олимлар, санъаткорлар иштирокида хотира тадбирлари ташкил этиш;

2017 йил ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида Жиззах ва Тошкент шаҳарларида Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигига бағишланган хотира кечасини ўтказиш тадбирлари назарда тутилсин.


5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                        Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 мартдаги

ПҚ-2854-сон қарорига

ИЛОВА



Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини

нишонлаш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

А. Арипов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, ташкилий қўмита раиси


Х. Султонов

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Т. Нарбаева

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси, ташкилий қўмита раиси ўринбосари


М. Муратов

-

маданият вазири


М. Ахмедов

-

ЎзбекистонЁзувчилар уюшмаси раиси


И. Мирзаалиев

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари,ташкилий қўмита котиби


Б. Юлдашев

-

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти


О. Салимов

-

Академик


С. Рашидова

-

Ўзбекистон Фанлар академиясининг академиги, Шароф Рашидовнинг фарзанди


И. Жўрабеков

-

Меҳнат фахрийси


А. Нуриддинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


Б. Закиров

-

"Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси


Р. Усмонов

-

Тошкент шаҳри ҳокими


У. Узоқов

-

Жиззах вилояти ҳокими


Р. Қосимов

-

олий ва ўрта махсус таълим вазири


У. Иноятов

-

халқ таълими вазири


М. Ҳазратқулов

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Х. Мирзахидов

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси


К. Рафиков

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


Ш. Жалилов

-

"Нуроний" жамғармаси раиси


Ш. Жавлонов

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси


А. Мусаев

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори


Н. Қосимов

-

Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари в.в.б.


К. Мансуров

-

Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори ўринбосари


А. Маврулов

-

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази раҳбари


С. Ашуров

-

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси в.в.б.


         

Изоҳ: Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтганда, унииг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



"Халқ сўзи", 2017 йил 28 март


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz)























Время: 0.0052
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск