ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.03.2017 й. ПҚ-2860-сон "Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида кичик саноат зонасини барпо этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2017 й.

N ПҚ-2860



СИРДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ

ЯНГИЕР ШАҲРИДА КИЧИК САНОАТ

ЗОНАСИНИ БАРПО ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Янгиер шаҳрининг саноат салоҳиятини янада ривожлантириш, ички ва ташқи бозорларда харидоргир, рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини рағбатлантириш ва замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилишга инвестицияларни жалб этиш учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш, шунингдек, йўл-транспорт ва муҳандислик коммуникация инфратузилмаларидан оқилона ҳамда самарали фойдаланиш, унинг асосида янги иш ўринлари яратилишини ва аҳоли даромадлари ўсишини таъминлаш мақсадида:


1. Сирдарё вилояти ҳокимлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ҳусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитасининг Сирдарё вилояти Янгиер шаҳрида унинг бош режасига мос тарзда чегараланган ҳудудида иловага мувофиқ кичик саноат зонаси (кейинги ўринларда - кичик саноат зонаси)ни барпо этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Сирдарё вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиши қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда кичик саноат зонаси таркибига киритиладиган ер участкаларининг чегаралари аниқланишини ва белгиланган тартибда ер участкалари тегишли равишда ажратилишини таъминласин.


3. Белгилаб қўйилсинки:

кичик саноат зонаси таркибига киритилган ер участкалари Сирдарё вилояти ҳокимлигининг тўғридан-тўғри тасарруфида бўлади;

кичик саноат зонасининг фаолият юритиш муддати кейинчалик уни узайтириш имконияти билан 30 йилни ташкил этади.


4. Қуйидагилар кичик саноат зонаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

кичик тадбиркорликни жадал ривожлантириш, Сирдарё вилояти аҳолисининг бандлигини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадларини ошириш;

тўқимачилик, пойабзал ва тери-галантерея соҳаларида, экологик хавфсиз кимё, озиқ-овқат, электротехника, қурилиш материаллари саноатида, мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ҳамда бошқа талаб мавжуд бўлган йўналишларда янги замонавий, юқори технологияли ишлаб чиқаришларни барпо этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;

Сирдарё вилоятининг ишлаб чиқариш ҳамда ресурс имкониятларидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлаш;

республика ташкилотлари билан мустаҳкам кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ва саноат кооперациясини изчил ривожлантириш йўли билан маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш.


5. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Сирдарё вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2017 йил 20 январдаги 25-сонли қарорига мувофиқ тегишли тижорат банклари ва хўжалик бирлашмаларига Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида барпо этилаётган кичик саноат зонаси ҳудудида умумий қиймати 40 миллион АҚШ долларига тенг 207 та лойиҳани амалга ошириш топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Марказий банк иштирокида тегишли тижорат банклари ва хўжалик бирлашмалари томонидан лойиҳаларнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилишини назарда тутган ҳолда уларни сўзсиз ва жадал амалга оширишлари устидан таъсирчан назоратни таъминласин.

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридаги кичик саноат зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун масъул бўлган тижорат банклари ва хўжалик бирлашмалари мазкур лойиҳаларнинг бажарилиши тўғрисида ҳар чоракнинг 5-кунида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот бериб турсин.

7. Қуйидагилар белгилансин:

ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган имтиёзлар 3 йил муддатга берилади, бунда кичик саноат зонасининг қатнашчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг камида 2000 карра миқдоридаги ҳажмда инвестициялар киритиши шарт;

кичик саноат зонаси қатнашчисининг йиллик тушуми базавий ҳисоблаш миқдорининг 1000 каррасидан камроқни ташкил этган тақдирда, мазкур қарорнинг 6-бандига мувофиқ берилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда тегишли ҳисобот йили учун уларни тўлаш бўйича мажбуриятлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта тикланади;

ушбу қарорнинг 6-бандида назарда тутилган божхона имтиёзларини қўлланган ҳолда олиб келинган ускуналар, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлар, металл конструкциялар ва қурилиш материаллари олиб кирилган пайтдан бошлаб уч йил ичида сотилган ёки бепул бериб юборилган тақдирда, божхона тўловлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ ҳажмда ундирилади.


8. Белгилансинки, кичик саноат зонаси иштирокчилари учун зарур ташқи муҳандислик коммуникациялари ва инфратузилмалар қурилиши "Ўзбекэнерго" АЖ, "Ўзтрансгаз" АК ва "Ўзбектелеком" АКнинг ўз маблағлари, шунингдек, Сирдарё вилоятининг маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


9. Кичик саноат зонаси фаолиятини бошқариш Сирдарё вилояти ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклида ташкил этиладиган дирекция томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда кичик саноат зонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом ва кичик саноат зонаси дирекциясининг устави тасдиқланишини назарда тутувчи қарор қабул қилсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                         Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 30 мартдаги

ПҚ-2860-сонли қарорига

ИЛОВА



Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида

кичик саноат зонасига кирувчи ҳудуд

ЧЕГАРАЛАРИ


Янгиер шаҳрининг чегараланган жанубий зонаси:

шимолий томондан - Гулистон - Даштобод темир йўл тармоғи;

жанубий томондан - Темур Малик маҳалласининг Пахтакор кўчаси;

ғарбий томондан - Янгиер шаҳрининг Тинчлик кўчасигача 75 м;

шарқий томондан - Янгиер шаҳрининг Амир Темур кўчасигача 100 м.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 апрель, 13-сон, 205-модда






































Время: 0.0046
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск