язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш/ Умумий концептуал саволлар/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.03.2017 й. ПҚ-2851-сон "Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида’ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2017 й.

N ПҚ-2851



ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ ШАКЛЛАНИШИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ МУСТАҚИЛ ИНСТИТУТИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтининг фаолиятини такомиллаштириш ва тузилмасини оптималлаштириш, жамоатчилик билан тўғридан-тўғри мулоқот кўламини янада кенгайтириш, фуқаролик жамияти институтларининг фаоллигини ошириш, уларнинг мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлардаги роли ва аҳамиятини кучайтириш мақсадида:


1. Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти (бундан кейин - ФЖШМҚМИ) таъсисчилар Кенгашининг штат бирликлари умумий сони 115 тадан иборат бўлган ФЖШМҚМИ марказий аппарати ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари намунавий тузилмалари ҳақидаги таклифлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ маъқуллансин.


2. Қуйидагилар ФЖШМҚМИ фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин:

халқ билан очиқ мулоқот ҳолатини ва ривожланишини чуқур ўрганиш, давлат органлари фаолияти очиқлигининг, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишининг тизимли мониторингини йўлга қўйиш, ушбу соҳадаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;

демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнларини мониторинг қилиш, аҳолининг ижтимоий кайфиятига таъсир этувчи омилларни аниқлаш, ижтимоий тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш;

нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг ижтимоий-иқтисодий, ижтимоий-сиёсий ва бошқа масалаларни ечишдаги, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги иштироки таҳлилини амалга ошириш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ривожланишини мониторинг қилиш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва ролини кучайтиришга, маҳалла институтини аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига айлантиришга қаратилган фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни киритиш;

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятини танқидий ўрганиш, ёшларга таълим бериш ва уларни тарбиялаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, дам олишларини ташкил этиш ва бўш вақтларини мазмунли ўтказишга оид амалга оширилаётган ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларни мониторинг қилиш;

рақобатдош кўп партияли тизимнинг ривожланиш даражасини ўрганиш, сиёсий партиялар томонидан ўз электорати манфаатлари йўлида амалга оширилаётган тадбирларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ривожланган демократик мамлакатларнинг давлатнинг жамоатчилик билан очиқ мулоқотини ташкил этиш, фуқаролик жамияти институтлари, сиёсий партияларни ривожлантириш, ёшларга оид сиёсатни амалга ошириш, аҳоли билан мулоқот қилиш механизмларини йўлга қўйиш ва фуқароларнинг долзарб муаммоларини ҳал этиш борасидаги тажрибасини ўрганиш, уни Ўзбекистон Республикасида татбиқ этиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш.


3. Белгилаб қўйилсинки:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўз фаолиятини ФЖШМҚМИ билан нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг мустақиллиги ва уларнинг ишига аралашмаслик тамойилларига риоя қилган ҳолда яқин ҳамкорликда олиб боради;

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари раҳбарлари ФЖШМҚМИга унга юклатилган вазифаларни амалга оширишда зарур шароитларни, шу жумладан сўралган маълумотларни ўз вақтида тақдим этиш, ФЖШМҚМИ томонидан ўтказилган тадбирлар якуни бўйича киритилган маълумотлар ва тавсияларни кўриб чиқиш йўли билан яратиб беради.


4. ФЖШМҚМИни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан таъминлаш тартиби сақланиб қолинсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси ҳамда ФЖШМҚМИнинг таъсисчилари бўлган ташкилотларга ҳар йили ФЖШМҚМИнинг буюртмасига мувофиқ унинг асосий вазифаларини бажариш бўйича тадбирларини молиялаштиришга зарур маблағларни назарда тутиб бориш тавсия этилсин.


5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва ФЖШМҚМИнинг 2017 йил 1 июлдан бошлаб марказий ва маҳаллий телеканалларда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари мансабдор шахслари, жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида қуйидаги мавзуларга бағишланган телекўрсатувларни ўзаро ҳамкорликда ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин:

очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, давлат органларининг аҳоли ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги, ўсиб келаётган авлодни қонунларга, умуминсоний ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш;

ФЖШМҚМИ томонидан ўтказилган давлат органлари фаолиятининг мониторинги ва таҳлили натижаларини кўриб чиқиш, аниқланган ҳуқуқбузарликлар, тизимли камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича чоралар тўғрисида аҳолини хабардор қилиш.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ФЖШМҚМИ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан эгаллаб турган биноларидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қолсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда ФЖШМҚМИнинг жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича ишлар мониторингини ва таҳлилини амалга ошириши учун "Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонаси" ахборот тизими ва Қўнғироқларни қайта ишлаш марказининг (телефонлар 10-00, (0800) 210-00-00) фаолиятига оид статистик ва бошқа маълумотлардан эркин фойдаланишини таъминласин.


8. ФЖШМҚМИ қуйидаги мажбурий жўнатмалар реестрига киритилсин:

қонунлар, Олий Мажлис палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Молия, Иқтисодиёт, Меҳнат, Ички ишлар вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Бош прокуратураси, Олий ва Олий хўжалик судлари, бошқа вазирликлар ва идораларнинг статистик маълумотлари;

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасини мониторинг қилиш маркази бюллетенлари ва кунлик маълумотлари тўплами;

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати ҳузуридаги Иқтисодий тадқиқотлар марказининг хорижий матбуот шарҳлари ва таҳлилий маълумотномалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ижтимоий тадқиқотлар институти ҳамда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари.


9. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисида"ги 2003 йил 27 июндаги Ф-1796-сон фармойиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 2011 йил 12 июлдаги ПҚ-1576-сон қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги 2016 йил 31 декабрдаги ПФ-4910-сон Фармонига 1-илованинг 24-банди.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


11. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т. Худойбергенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 мартдаги

ПҚ-2851-сонли қарорига

1-ИЛОВА



Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг

қилиш мустақил институтининг марказий аппарати

ТУЗИЛМАСИ









Таъсисчилар Кенгаши




























































Директор













































































Директор ўринбосари

1

Йиғма таҳлил шуъбаси

3


Директор ўринбосари

1



























Халқ билан мулоқотни ривожлантириш ва давлат органлари фаолиятининг очиқлигини мониторинг қилиш шуъбаси

4

Хорижий тажрибани ўрганиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш шуъбаси

3


Ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий сиёсий вазифаларни ҳал этишда ННТнинг иштирокини мониторинг қилиш шуъбаси

3




















Кадрлар билан ишлаш шуъбаси

2










Аҳолининг ижтимоий кайфиятига таъсир этувчи омилларни ўрганиш шуъбаси

4


Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ривожланишини мониторинг қилиш шуъбаси

3










Молия-хўжалик шуъбаси

3



















Ижтимоий фикрни ўрганиш шуъбаси

2










Ёшларга оид сиёсатни амалга оширишда давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокини мониторинг қилиш шуъбаси

5

Юрисконсульт

1




































14 та ҳудудий бўлинмалар

77



















Рақобатдош кўп партияли тизимнинг ривожланиш жараёнларини таҳлил қилиш шуъбаси

2




















































ФЖШМҚМИнинг жами ходимлар сони - 115 киши.

Шундан: марказий аппарат - 38 киши (техник ходимлар бундан мустасно);

ҳудудий бўлинмалар - 77 киши.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 27 мартдаги

ПҚ-2851-сонли қарорига

2-ИЛОВА



Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш

мустақил институти ҳудудий бўлинмаларининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ








Ҳудудий бўлинма раҳбари

1





































































Халқ билан мулоқотни

ривожлантириш шуъбаси

2-3




Фуқаролик жамияти институтлари ривожланишини мониторинг қилиш шуъбаси

(ННТ, ФЎЎБО, ёшлар, партиялар)

2







Изоҳ:

1. Ҳудудий бўлинмалар ходимларининг умумий сони - 77 киши.

2. Ҳар бир ҳудудий бўлинма ходимлари сони - 5-6 киши.

3. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Навоий, Сурхондарё, Сирдарё ва Хоразм вилоятлари учун - 5 штат бирлиги (бўлинма раҳбари - 1, сектор мудирлари - 2, бош мутахассислар - 2).

4. Андижон, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳри учун 6 штат бирлиги этиб белгиланади (бўлинма раҳбари - 1, сектор мудирлари - 2, бош мутахассислар - 3).

5. Ҳудудий бўлинмалар ходимларининг умумий сони ФЖШМҚМИ директори томонидан умумий штат бирлиги доирасида ўзгартирилиши мумкин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 3 апрель, 13-сон, 202-модда