Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.03.2017 й. ПФ-4996-сон "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.03.2017 й.

N ПФ-4996



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИНВЕСТИЦИЯЛАР БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг инвестиция салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, йиллик инвестиция дастурларини сифатли ишлаб чиқиш, хорижий инвестицияларни жалб этиш учун қулай шароитлар яратиш, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молия институтлари, етакчи чет эл компаниялари ва банк тузилмалари билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, жалб этиладиган чет эл инвестициялари самарадорлигини ошириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида унинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар бўйича давлат қўмитаси:

ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишни мувофиқлаштириш ҳамда хорижий инвестицияларни жалб этиш учун масъул ваколатли давлат органи;

молия институтлари билан марказлаштирилган тартибда ҳамкорлик қилиш бўйича ваколатли орган (бошқарувчи идораси) ҳисобланади.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:

мамлакатимиз иқтисодиёти тармоқлари ва ҳудудларига инвестициялар киритиш ҳажмини кенгайтиришни рағбатлантириш, республикада инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган ягона давлат инвестиция, жумладан, хорижий инвестициялар жалб қилиш сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро иқтисодий ва молия институтлари, чет эл банклари, жамғармалари, агентликлари, компаниялари ва бошқа халқаро ҳуқуқ субъектлари билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлигини ўзаро манфаатли асосда ривожлантириш ва ҳамкорлик йўналишларини диверсификация қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

хорижий инвестициялар жалб этиш бўйича асосий йўналишларни белгилаш ва амалга ошириш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва чет эл инвесторлари билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари, халқаро ташкилотлардаги доимий вакилларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар, халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молия институтлари, етакчи хорижий компания ва банк тузилмалари билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномаларини ўрнатилган тартибда тайёрлаш, келишиш ва имзолашда иштирок этиш;

тармоқ инвестиция дастурлари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги комплекс дастурлар, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий соҳалардаги инфратузилмаларни ривожлантириш дастурлари билан боғлиқ инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестициялар, авваламбор, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашишга қаратилган маблағларни жалб этиш;

чет эл капитали иштирокидаги корхоналар фаолиятини, шунингдек, инвесторлар томонидан инвестиция мажбуриятлари қандай бажарилаётганини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш асосида мамлакатимиз иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

халқаро ташкилотлар ва хорижий ҳукуматлар молия институтларининг жалб этиладиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашишга қаратилган маблағлар (грантлар), Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан йўналтириладиган марказлаштирилган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

мамлакатимизнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш учун Ўзбекистон Республикасида ва чет элларда халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумлари ўтказилишини ташкил этиш;

харид комиссияларининг тендер ўтказиш бўйича фаолиятида белгиланган тартибда иштирок этиш;

мамлакатимиз лойиҳа институтлари ва ташкилотларининг инвестиция лойиҳалари, аввало, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳадан олдинги ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;

узоқ муддатли тармоқ ва ҳудудий ривожланиш концепциялари, ривожланиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш, шакллантириш ва амалга ошириш, шунингдек, лойиҳаларни амалга ошириш самарадорлигини мониторинг қилиш бўйича барча ишларни мувофиқлаштириш;

халқаро молия институтлари ва чет эл ҳукумати молия ташкилотлари билан ўзаро марказлашган ҳамкорлик қилиш бўйича ваколатли орган функцияларини бажариш;

тегишли молия институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш;

молия институтлари билан ҳамкорликнинг устувор йўналишлари, "йўл харита"лари ва дастурлари, шунингдек, иқтисодиёт тармоқларини, республика ҳудудларини ривожлантириш учун молия институтларининг жалб этиладиган қарзлари, кредит ва грантларидан янада самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни рўёбга чиқариш учун масъул бўлган вазирлик ва идоралар, лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари, экспертиза органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, шу жумладан лойиҳа, тендер ва контрактга оид ҳужжатлар бўйича эксперт хулосаларининг ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш.

3. Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган ва меъёрий-ҳуқуқий хусусиятга эга бўлган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мулкчилик шакли ва идоравий мансублигидан қатъи назар, хўжалик субъектлари томонидан бажарилиши шарт.

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси таркибига киради.

4. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ва халқаро ҳамда хорижий молия институтларидаги доимий вакили лавозими Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси номенклатурасига киради;

савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилар ўз фаолияти юзасидан Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ҳисобот беради;

Ўзбекистон Республикасининг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари, халқаро ва хорижий молия институтларидаги доимий вакиллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раисининг буйруғига асосан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади;

Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига иқтисодиётнинг таянч тармоқлари ва инфратузилмани ривожлантиришга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳамда илғор технологияларни, устувор дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш учун техник кўмаклашиш маблағлари (грантлар) ва имтиёзли кредитларни жалб этиш бўйича бажарилган ишлар тўғрисида таҳлилий материаллар, ҳисоботларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан инвестиция соҳасидаги ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга доир таклифларни ҳар чоракда мунтазам тақдим этиб бориши шарт.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг чет эл компания ва ташкилотлари ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказиш вазифаси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига ўтказилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига халқаро молия институтлари, хорижий ҳукуматларнинг молия ташкилотлари ва донор мамлакатлар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари доирасида ташкил этилган ва амалга оширилаётган лойиҳаларни жорий этувчи гуруҳлар ходимлари, шунингдек, инвестиция лойиҳалари ташаббускори бўлган вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари мутахассисларини тендер ҳужжатларини тайёрлаш, келиб тушадиган тендер таклифларини баҳолаш жараёнларига жалб қилиш ҳамда уларни келишган ҳолда тендер комиссиялари таркибига киритиш ҳуқуқи берилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда тегишли иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари доирасида Товарлар, ишлар ва хизматлар харид қилиш бўйича идоралараро тендер комиссияси таркибини қайта тасдиқласин ва унга Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раҳбарларини идоралараро тендер комиссиялари раисларининг ўринбосарлари сифатида албатта киритсин ҳамда Идоралараро тендер комиссияси тўғрисида Низомни тубдан қайта кўриб чиқсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан ҳамкорликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида тендер (танлов) савдолари ўтказиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга доир таклифлар киритсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

13. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси В.А. Голишев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                           Ш. Мирзиёев



"Халқ сўзи", 2017 йил 1 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 10 апрель, 14-сон, 215-модда




































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск