Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг Давлат экспертизаси ҳудудий бошқармаси тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 02.12.2003 й. 538-сон қарорига 6-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 2 декабрдаги

538-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура

ва қурилиш қўмитасининг Давлат экспертизаси

ҳудудий бошқармаси тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексининг 24-моддасига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Давлат эспертизаси ҳудудий бошқармасининг (кейинги ўринларда Бошқарма деб аталади) вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Бошқарма Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


3. Бошқарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Олий Мажлис қарорларига ва бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг буйруқлари, фармойишлари ва топшириқларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


4. Бошқарма давлат мулки шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.



II. БОШҚАРМАНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- марказлаштирилган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган шаҳарсозлик ҳужжатларининг, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағлари ва жалб этилган маблағлари ҳисобига объектлар қурилиши техник-иқтисодий асосларини ва техник-иқтисодий ҳисобларининг мустаҳкамликка, ёнғин ва портлаш хавфсизлиги ҳамда шаҳарсозлик, ижтимоий, санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, ёқилғи-энергетика, хом ашё ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланилиши, лойиҳа ечимларининг амалдаги нормативлар ва стандартларга мувофиқлиги юзасидан белгиланган тартибда давлат экспертизаси ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлаш;

- архитектура-режалаштириш ва шаҳарсозлик ечимлари даражасини ошириш;

- лойиҳалаштириш ишларини, қурилиш ишлаб чиқаришини такомиллаштириш, лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасидаги илғор тажрибани ўрганиш ва оммалаштириш;

- буюртмачилар, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчилар ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги шаҳарсозлик ҳужжатларига оид келишмовчиликларни кўриб чиқиш.



III. БОШҚАРМАНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Бошқарма қуйидаги функцияларни бажаради:

- мулкчилик шаклларидан ва молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, техник-иқтисодий асосларни ва техник-иқтисодий ҳисобларни, корхоналар, бинолар, иншоотлар, муҳандислик тармоқлари ва йўл қурилиши объектларини қуриш, кенгайтириш ва реконструкция қилишга доир лойиҳалаштириш ҳужжатларини, қишлоқ аҳоли яшаш жойлари ва шаҳар типидаги аҳоли яшаш жойларининг лойиҳалаштириш-режалаштириш ҳужжатларини белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказади;

- кейинчалик лойиҳалаштириш ва қуришда эксперт бўлинмасининг таклифлари амалга оширилишини танлаб назорат қилади;

- экспертиза ва танлаб назорат қилиш натижаларини умумлаштиради, улар тўғрисида "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармасини, буюртмачи ва лойиҳалаштириш ташкилотларининг барча манфаатдор хизматларини хабардор қилади, шаҳарсозлик ҳужжатларини ва экспертизани такомиллаштириш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади;

- фаолияти лицензияланадиган ташкилотлар, бошқа юридик шахслар томонидан ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатларининг сифати тўғрисида хулосалар беради;

- зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Шаҳарсозлик ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бошқармасига ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатларининг сифати пастлигида айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш тўғрисида, шу жумладан уларни шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳуқуқини берувчи лицензиядан маҳрум қилиш тўғрисида ҳам таклифлар киритади;

- буюртмачиларга (инвесторларга) шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда (қайта ишлаб чиқишда), уларни экспертизадан ўтказишда ҳамда инвестиция фаолиятининг техник ва иқтисодий масалалари бўйича маслаҳатлар беришда шартнома асосида хизматлар кўрсатади.



IV. БОШҚАРМАНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ


7. Бошқарма қуйидаги ҳуқуқларга эга:

- экспертиза ва маслаҳатлар ўтказиш учун манфаатдор ташкилотларни, давлат муассасалари ва корхоналарини, олий ўқув юртларини, шунингдек айрим олимлар ва мутахассисларни жалб этиш;

- зарур ҳолларда оқилона лойиҳа ечимларини танлаб олиш учун мураккаб технология жараёнларига ёки қурилиш конструкцияларига эга бўлган корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши лойиҳаларининг (ёки уларнинг бир қисмининг) қўшимча вариантларини ишлаб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш;

- лойиҳалаштириш ташкилотларида ва бошқа ташкилотларда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича қурилиш нормалари ва қоидаларига, йўриқномаларга ва кўрсатмаларга риоя қилиниши мониторингини олиб бориш;

- зарур ҳолларда, ишлаб чиқилган шаҳарсозлик ҳужжатларининг сифати пастлигида айбдор бўлган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан санкциялар қўллаш тўғрисида, шу жумладан уларни шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳуқуқини берувчи лицензиядан маҳрум қилиш тўғрисида ҳам таклифлар киритиш.



V. БОШҚАРМА ХОДИМЛАРИНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ


8. Бошқарма ходимлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Бошқарма ходимлари:

ўз функциялари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари ҳамда мазкур Низом қоидалари ва талабларига риоя этилмаганлиги;

шаҳарсозлик ҳужжатларининг экспертизадан сифатсиз ўтказилганлиги сабабли етказилган зарар учун давлат ва буюртмачи олдида;

ноқонуний хатти-ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) оқибатида корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқароларга моддий ва маънавий зарар етказилганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва нормаларига мувофиқ бўлмаган қарорлар қабул қилинганлиги;

бошқа ҳуқуқбузарликлар учун жавоб берадилар.



VI. БОШҚАРМА ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Бошқармага Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси тўғрисидаги Низомга мувофиқ "Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.

Бошқарма бошлиғи давлат бош эксперти ҳисобланади.


10. Бошқарма бошлиғи:

Бошқарма фаолиятига раҳбарлик қилади, штатларни тасдиқлайди;

ўз ваколатлари доирасида буйруқлар, фармойишлар чиқаради;

Бошқарма ходимларини амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади;

Бошқарма номидан ишончномасиз иш кўради, ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарда унинг манфаатларини ифодалайди, белгиланган тартибда Бошқарма маблағлари ва мол-мулкини тасарруф этади, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади, банкларда ҳисоб рақамлари ва бошқа ҳисоб рақамлари очади, ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


11. Бошқарма тўлиқ хўжалик ҳисобида ва ўзини-ўзи маблағ билан таъминлаш асосида фаолият кўрсатади.


12. Бошқарма ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳисоб рақамига ўз даромадларининг 10 фоизи миқдорида маблағ ўтказади.


13. Бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.













































Время: 0.1649
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск