Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 02.12.2003 й. 538-сон қарорига 6б-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2003 йил 2 декабрдаги

538-сон қарорига

6б-ИЛОВА



Қурилишда танлов савдолари

ва нархларни шакллантириш ҳудудий

консалтинг маркази тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб аталади) қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг марказининг (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.


2. Марказ Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига ҳисоб беради.


3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг буйруқлари ва фармойишларига ҳамда мазкур Низомга амал қилади.


4. Марказ давлат мулки шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, мустақил балансга, банкда ҳисоб рақамларига эга бўлади.



II. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


5. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш, шартнома асосида қурилишда танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш;

танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, шартномалар тузиш, танлов савдолари шартлари ва инвестиция лойиҳасини амалга оширишда ишларни бажариш ва молиялаштириш жадвалининг бажарилиши, шунингдек марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштирилаётган қурилиши тугалланган объектнинг ўз вақтида фойдаланишга топширилиши мониторингини олиб бориш;

шартнома асосида қурилишда танлов савдолари мавзуининг дастлабки қийматини белгилаш бўйича хизматлар кўрсатиш;

қурилиш маҳсулотининг, шу жумладан "элементлар қиймати" усули билан, шартномавий жорий нархини аниқлаш бўйича методик тавсияларни, нархларни шакллантиришни янада такомиллаштириш, қурилишни ташкил этиш ва капитал қурилишда янги технологияларни жорий этиш бўйича норматив-методик ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашиш;

қурилишда ва қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкциялари саноатида нархлар шаклланишига таъсир қилувчи омилларни тўплаш, таҳлил қилиш, уларни қайта ишлаш ва умумлаштириш;

қурилиш ишларига ва тайёр қурилиш маҳсулотига нархлар, юкларни ташишга тарифлар, материалларни ташиш шартлари ва масофаларининг ўзгариши мониторингини олиб бориш ва таҳлил қилиш;

маҳаллий тайёрловчи заводлар томонидан ишлаб чиқарилаётган қурилиш материаллари, буюмлари ва конструкцияларининг нархи тўғрисидаги маълумотларни тўплаш;

нархларни шакллантириш бўйича янги смета нормативларини яратиш учун бошланғич ахборотларни тўплаш ва дастлабки таҳлил қилиш;

капитал қурилиш, лойиҳалаштириш ва қийматни аниқлаш юзасидан комплекс масалалар бўйича вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларига, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга консалтинг хизматлари кўрсатиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан берилган ваколатлар доирасида бошқа вазифаларни бажариш.



III. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Марказ ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

аризалар ва оферталар қабул қилинишини ташкил этади, уларнинг ҳисобга олинишини, сақланишини ва махфийлигини таъминлайди;

буюртмачи билан биргаликда қурилишда танлов савдоларини ўтказиш тартиботини белгилайди;

Қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги Низом шартлари ва талабларига риоя қилган ҳолда танлов савдолари мавзуига қўйиладиган танлов ҳужжатларини ишлаб чиқади;

танлов ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига тақдим этади;

танлов ҳужжатларида белгиланган шакл бўйича танлов савдолари ўтказилиши тўғрисида эълон бериш учун материалларни тайёрлайди ва/ёки потенциал талабгорларга таклифномалар юборилишини таъминлайди;

буюртмачи томонидан жалб қилинадиган мустақил экспертлар ёки консультантлар ишини ташкил этади;

талабгорларга танлов ҳужжатларини сотади;

оферталар очилгандан кейин уларни буюртмачига беради;

буюртмачига танлов савдолари якунлари бўйича буюртмачи ҳисоботини тузишда кўмаклашади;

буюртмачи ва пудратчи томонидан тақдим этиладиган ахборотларни таҳлил қилиш йўли билан шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини олиб боради ҳамда танлов савдолари ва танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар бажарилиши мониторинги натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига ҳар ойлик ҳисоботни тақдим этади;

семинарлар ўтказади, кадрларни танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тасдиқланган тартиботини, танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар шартларидан келиб чиқувчи мажбуриятлар бажарилиши мониторингини амалиётда қўллаш бўйича ўқитади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, қурилиш таннархи пасайтирилишини ва қурилиш ишлаб чиқариши иқтисодий рағбатлантирилишини таъминловчи қурилишда иқтисодий ишларни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасининг Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш марказига киритади;

капитал қурилишда иқтисодий ва ташкилий ислоҳотлар амалга оширилиши, қурилиш материаллари, алоҳида ва махсус ишлар нархларининг, қурилиш механизмларини ишлатиш ва қурилиш юкларини ташиш, тайёр қурилиш маҳсулоти харажатлари ўзгариши мониторингини олиб боради;

ўз ваколатлари доирасида инвестиция жараёни қатнашчилари ўртасидаги келишмовчиликларни кўриб чиқади, улар юзасидан қарорлар тайёрлайди ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитасига ёки тегишли органларга киритади;

нархларни шакллантириш бўйича дастурий воситаларни, норматив ҳужжатларнинг электрон вариантларини сотиб олади, тарқатади;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга оширади.



IV. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


7. Марказ ўзига юкланган функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

маҳаллий давлат бошқаруви органларидан ва бошқа ташкилотлардан Марказга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни сўраш ва олиш;

танлов савдолари натижалари бўйича тузилган шартномалар шартларидан келиб чиқувчи мажбуриятлар бажарилиши мониторингини олиб бориш мақсадида қурилишнинг боришини ўрганиш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ шартнома асосида хизматлар кўрсатиш ва ишларни бажариш;

қонун ҳужжатларини ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги Низом талабларини бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда буюртмачига хизматларни сотиб олишни тўхтатиш тўғрисида тақдимнома киритиш;

Ўзбекистон Республикасининг лойиҳалаштириш, илмий-тадқиқот ташкилотларини ва бошқа ташкилотларини, олимлар ва мутахассисларни улар меҳнатига Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳақ тўлаган ҳолда, белгиланган тартибда ишга жалб қилиш;

қурилиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш масалалари бўйича амалдаги қонун ҳужжатларига зид бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки бекор қилиш тўғрисида "Давархитектқурилиш" қўмитасига таклифлар киритиш.


8. Марказ ўзига юкланган функционал вазифаларнинг зарур даражада бажарилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.



V. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


9. Марказ фаолиятига раҳбарликни Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси раисининг буйруғи билан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор амалга оширади.


10. Марказ директори:

Марказга юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Ўзбекистон Республикаси "Давархитектқурилиш" қўмитаси билан келишган ҳолда Марказнинг штат жадвалини тасдиқлайди;

Марказ фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича барча органларда ва корхоналарда Марказ номидан вакиллик қилади;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.


11. Марказ хўжалик фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.


12. Қуйидагилар:

шартнома асосида танлов ҳужжатларини ишлаб чиққанлик, қурилишда танлов савдоларини ташкил этганлик ва ўтказганлик;

нархларни шакллантириш, шартнома асосида савдо мавзуининг дастлабки қийматини аниқлаш масалалари бўйича консалтинг хизматлари кўрсатганлик;

қурилиш соҳасида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида тақиқланмаган хизматларнинг бошқа турларини амалга оширганлик учун олинадиган даромадлар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


13. Марказ ҳар ойда "Давархитектқурилиш" қўмитаси таъминоти учун ўз даромадларининг 10 фоизи миқдорида маблағ ўтказади.


14. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.














































Время: 0.1353
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск