ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизлик тўғрисида умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2017 й. ПФ-5005-сон "Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

10.04.2017 й.

N ПФ-5005



ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ТУБДАН

ОШИРИШ, ЖАМОАТ ТАРТИБИНИ, ФУҚАРОЛАР

ҲУҚУҚЛАРИ,    ЭРКИНЛИКЛАРИ    ВА    ҚОНУНИЙ

МАНФААТЛАРИНИ ИШОНЧЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИ

ТАЪМИНЛАШДА   УЛАРНИНГ   МАСЪУЛИЯТИНИ

КУЧАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*


Жамиятда барқарорлик, тинчлик ва осойишталикни қарор топтириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш, ҳуқуқий демократик давлат қуриш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлардан кўзланган мақсадларга эришишнинг муҳим шарти ҳисобланади.

Фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоат тартибини сақлаш, шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича республикада яхлит ҳуқуқий тизим яратилган бўлиб, унда ички ишлар органлари муҳим ўрин эгаллайди.

Ўтган давр мобайнида ички ишлар органлари тизимини такомиллаштириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Айниқса, ички ишлар органларининг маҳаллаларда жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш учун ташкил этилган қуйи бўғинини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича салмоқли ишлар қилинди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, юртимизда жиноятчиликнинг ўсишига йўл қўймаслик имконини берди.

Бугунги кунда юзага келаётган хавф-хатар ва таҳдидлар, аввало, халқаро терроризм, диний экстремизм, ноқонуний миграция, одам савдоси, ёшлар ўртасида халқимизга ёт ғоялар тарқалишининг тобора кучайиб бораётганлиги ички ишлар органлари олдига ўз вақтида уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда.

Шу билан бирга, кейинги йилларда ички ишлар органлари фаолиятида тўпланиб қолган жиддий камчилик ва муаммолар ушбу вазифаларни самарали бажаришда тўсиқ бўлмоқда. Хусусан:

биринчидан, республика, ўрта ва қуйи бўғиндаги бўлинмалар ўртасида асосий вазифа ва функциялар аниқ тақсимланмагани ҳар бир ходимнинг фаолияти устувор йўналишларини ва ишнинг пировард натижаси учун шахсий жавобгарлигини белгилашни қийинлаштирмоқда;

иккинчидан, амалдаги ташкилий-штат тузилмалари куч ва воситалардан оқилона фойдаланишни таъминламаяпти, оқибатда марказий ва ўрта бўғиннинг баъзи хизматларида етарли иш ҳажми бўлмай туриб, керагидан ҳам ортиқча штат бирликлари сақланиб турган бир пайтда, қуйи бўлинмалар зиммасига ҳаддан зиёд хизмат вазифалари юкланишига олиб келмоқда;

учинчидан, ички ишлар органлари мансабдор шахслари, шу жумладан профилактика инспекторларининг аҳоли билан мулоқоти йўлга қўйилмаган, фуқаролар билан муомала маданияти пастлигича қолмоқда, аҳолининг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик таъминланмаяпти;

тўртинчидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзаки кўриб чиқилмоқда, уларда кўтарилаётган масалалар ҳар томонлама чуқур таҳлил қилинмаяпти, мурожаатларга расмиятчилик учунгина жавоб берилаётгани фуқароларнинг норозилигини келтириб чиқармоқда, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналарига ва бошқа ташкилотларга шикоят билан мурожаат этишга мажбур қилмоқда;

бешинчидан, ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг аҳоли олдида ҳисобот бериб боришининг таъсирчан тизими, уларнинг фаолияти устидан жамоатчилик, парламент ва депутатлик назоратининг самарали механизмлари жорий этилмаган, бу эса ходимларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни самарали бажариши учун масъулиятини ошириш имконини бермаяпти;

олтинчидан, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси бўйича ишлар асосан, содир этилган ғайриқонуний қилмишларнинг оқибатларига қарши курашишдан иборат бўлиб қолмоқда, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни содир этиш сабаблари ва шарт-шароитларини чуқур таҳлил қилиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича тизимли ва самарали чора-тадбирлар кўрилмаяпти;

еттинчидан, ўсиб келаётган авлодни бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилишга, ёшлар жиноий фаолиятга, авваламбор, терроризм ва диний экстремизмга жалб этилишининг олдини олишга етарлича эътибор қаратилмаяпти, ички ишлар органларининг тарбиявий ўрни сезилмаяпти;

саккизинчидан, ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими ҳозирги талабларга жавоб бермайди, порахўрлик ва хизмат мавқеини суиистеъмол қилиш ҳолатлари ҳамон учраб турибди;

тўққизинчидан, энг янги ахборот-коммуникация технологияларини тизимга жорий этиш, ички ишлар органларини замонавий воситалар ва асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш даражаси қониқарсизлигича қолмоқда.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек ички ишлар органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари тизимини ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисоблансин:

биринчидан, ички ишлар органларини аҳолига ўз вақтида ва сифатли ёрдам кўрсатадиган, ҳар бир ходими томонидан "Халқ манфаатларига хизмат қилиш"ни ўз хизмат бурчи деб биладиган ижтимоий йўналтирилган профессионал тузилмага айлантириш;

иккинчидан, замонавий хавф-хатар ва таҳдидларни, бажарилаётган ишлар муҳимлиги ва кўламини эътиборга олган ҳолда ички ишлар органлари барча даражадаги бўлинмаларининг вазифа ва функцияларини аниқ белгилаш ҳамда тақсимлаш, ташкилий-штат тузилмасини мақбуллаштириш, куч ва воситалардан оқилона фойдаланиш;

учинчидан, халқ билан аниқ мақсадни кўзлаб ўтказиладиган тизимли мулоқотни таъминлаш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан яқин ҳамкорликни ривожлантириш, аҳолининг энг муҳим муаммолари ҳал этилишига ҳар томонлама кўмаклашиш;

тўртинчидан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этишнинг сифат жиҳатидан мутлақо янги тартибини ўрнатиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал этишга юзаки ва расмиятчилик билан ёндашувларга чек қўйиш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ваколат доирасида барча воситаларни ишга солиш;

бешинчидан, ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг аҳоли олдида мунтазам ҳисобот бериб бориши тизимини, қилинган ишларга баҳо беришнинг аниқ мезонларини, шунингдек уларнинг фаолиятида қонунийликни таъминлаш бўйича жамоатчилик, парламент ва депутатлик назоратининг самарали механизмларини жорий этиш;

олтинчидан, аввало, ҳуқуқбузарликларнинг содир этилиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўз вақтида бартараф этиш, аҳолининг барча қатламлари ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда қонунга ҳурмат, қонун бузилишининг ҳар қандай кўринишига муросасизлик туйғусини сингдириш йўли билан ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва олди олинишини таъминлаш;

еттинчидан, вояга етмаганлар ва ёшларни Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, ўсиб келаётган авлодни терроризм, диний экстремизм, зўравонлик ва шафқатсизлик ғояларидан ҳимоя қилишга қаратилган тизимни ривожлантириш;

саккизинчидан, ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш ҳамда янада такомиллаштириш, улар томонидан ҳуқуқбузарликлар содир этилишига олиб келаётган сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;

тўққизинчидан, ички ишлар органлари барча бўлинмаларининг фаолияти янада самарали бўлишини таъминлайдиган замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш;

ўнинчидан, ички ишлар органлари фаолиятининг моддий-техника таъминотини янада яхшилаш, ходимларнинг самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш, уларни хизмат турар жойлари билан таъминлаш.


2. 2017 йил 1 октябрдан қуйидаги тартиб ўрнатилсин:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан бир йилда икки марта Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактикаси ҳолати тўғрисидаги ҳисоботи эшитилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоятлар Кенгашлари томонидан ҳар чоракда тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ҳисоботлари эшитилади;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ҳар чоракда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ҳисоботлари ҳамда ҳар ойда уларнинг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарларининг ҳисоботлари эшитилади.

Ички ишлар органлари мансабдор шахсларининг ҳисоботлари эшитилаётганда улар зиммасига юклатилган вазифалар бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва ишлар натижаси танқидий муҳокама қилиниши, улар фаолиятининг самарадорлигига алоҳида баҳо берилиши, шунингдек эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилиниши белгилаб қўйилсин.

6. Қуйидаги устувор йўналишлар назарда тутилган Ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш комплекс чора-тадбирлар Дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ички ишлар органлари фаолиятини такомиллаштириш, вазифа ва функцияларини мақбуллаштириш бўйича институционал ўзгаришлар;

ички ишлар органларининг фаолиятини очиқ ва ошкора, шунингдек фуқароларнинг уларга ишончи ошишини таъминлайдиган тарзда ташкил этиш;

кадрларни тайёрлаш, танлаш ва жой-жойига қўйишнинг илғор механизмларини жорий этиш, уларнинг малакаси, маънавий-ахлоқий фазилатларини ошириш орқали кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш;

ички ишлар органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;

ички ишлар органларининг моддий-техника базаси, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уй-жой-маиший шароитларини янада яхшилаш.

Дастурда назарда тутилган тадбирлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.


7. Ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ қилиш комплекс чора-тадбирлар Дастурини амалга ошириш бўйича Махсус комиссия 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Махсус комиссия (А.А. Азизов):

вазирлик ва идоралар мутахассислари, илмий-тадқиқот ва таълим муассасаларининг етакчи олимлари, фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини жалб қилган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш бўйича эксперт гуруҳларини тузсин ва уларнинг самарали иш олиб боришини ташкил этсин;

қонун ҳужжатлари, ҳуқуқни қўллаш амалиёти чуқур танқидий таҳлил қилинишини ва илғор хорижий тажриба ўрганилишини, шу асосда Дастурда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланишини таъминласин;

Дастурда назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари изчил ва сифатли тайёрланиши, ўз вақтида кўриб чиқилиши ва белгиланган тартибда киритилишини, шунингдек бошқа тадбирлар амалга оширилишини доимий назорат қилсин.


8. 2025 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва Дастур тадбирларини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, техника, алоқа тизими ва воситалари, дастурий таъминот маҳсулотлари ҳамда бошқа моддий-техник восита ва ресурслар божхона тўловларидан (божхона расмийлаштирувлари учун йиғимлардан ва қўшилган қиймат солиғидан ташқари) озод этилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда бир ҳафта муддатда ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини киритсин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ички ишлар органларининг янги ташкил этилаётган бўлинмаларини жойлаштириш, жиҳозлаш ва улар фаолиятининг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда тўлиқ фаолият кўрсатишини таъминлаш учун бошқа ташкилий масалаларни ҳал этиш бўйича асослантирилган таклифлар киритсин.


10. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси О.Б. Муродов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 апрелдаги

ПФ-5005-сонли Фармонига

1-ИЛОВА



Ички ишлар органлари тизимини тубдан

ислоҳ қилиш комплекс чора-тадбирлар

ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи


Амалга ошириш

механизми


Ижро

муддати


Масъул ижрочилар


      

I. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ,

ВАЗИФА ВА ФУНКЦИЯЛАРИНИ МАҚБУЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА

ИНСТИТУЦИОНАЛ ЎЗГАРТИРИШЛАР

          

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари

1.

Ички ишлар идоралари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолияти самарадорлигини қуйидаги йўналишлар бўйича ошириш:

барча даражалардаги бўлинмаларнинг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини аниқ чегаралаш, профилактика инспекторларига хос бўлмаган функцияларнинг юклатилишига йўл қўймаслик;

ишни аҳоли ва фуқаролик жамияти институтлари билан яқин ҳамкорликда ташкил этиш;

вояга етмаганлар ва ёшлар билан ишлашнинг таъсирчан тизимини яратиш;

таянч пунктлари жойлашувини ҳудуддаги криминоген вазият, аҳоли сони ва унинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

20 апрель

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Бош прокуратура (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)

2.

Ички ишлар органларининг жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

суриштирув ва дастлабки терговни ўтказишда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этган ҳолда жиноятларни ўз вақтида, ҳар томонлама тергов қилиниши ва тўлиқ очилишини таъминлаш;

терговчиларнинг процессуал мустақиллигини кучайтириш, жиноят ишларини тергов қилишда аралашувларга йўл қўймаслик;

илғор криминалистик ва илмий-техник воситалар, ишлашнинг замонавий шакл ва услубларини кенг жорий этиш;

ички ишлар органлари тузилмасида суриштирув, уларнинг ишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўлимлари (бўлинмалари, гуруҳлари)ни ташкил этиш;

ички ишлар органлари эксперт криминалистик бўлинмалари фаолияти самарадорлигини ошириш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги (А. Бобохонов), Бош прокуратура (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)

3.

Ички ишлар органлари жиноят қидирув, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бўлинмалари фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

жиноятларни тез ва тўлиқ аниқлаш, очиш, қидирув ишларини амалга оширишни таъминлашнинг самарали тизимини яратиш;

барча даражалардаги бўлинмаларнинг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини аниқ чегаралаш, тезкор ходимларга хос бўлмаган функцияларнинг юклатилишига йўл қўймаслик.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

10 май

Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)

4.

Ички ишлар органлари патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бўлинмалари фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

барча даражалардаги бўлинмаларнинг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини аниқ чегаралаш, такрорланувчи ва долзарблигини йўқотган ваколатларни чиқариб ташлаш;

бўлинмаларнинг тезкорлиги ва самарадорлигини таъминловчи моддий-техник жиҳозланиши даражасини мустаҳкамлаш;

замонавий илмий-техник воситалар ва ахборот-коммуникация технологияларини, шу жумладан давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида кенг жорий этиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

15 май

Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)

5.

Ички ишлар органлари миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг самарали механизмларини қуйидаги йўллар орқали яратиш:

кадрларни жой-жойига қўйишни оқилона ташкил этиш, амалда бажариладиган иш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда асосий вазифа ва функцияларни ходимлар орасида аниқ тақсимлаш ва чегаралаш;

миграция ва фуқароликни расмийлаштириш жараёнларининг таъсирчан мониторингини амалга ошириш, ноқонуний миграция ва у билан боғлиқ таҳдидларга қарши курашиш;

фуқароларга тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатиш имконини берувчи ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

20 май

Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)

6.

Ички ишлар органлари йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш:

ахборот технологияларини қўллаш самарадорлигини ошириш ҳамда самарасиз хизматларни тугатиш мақсадида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари штатлари сонини қайта кўриб чиқиш ва мақбуллаштириш;

йўл-транспорт инфратузилмаси ҳолати ва йўл-транспорт ҳодисалари, ҳуқуқбузарликлар, йўлларнинг бандлиги тўғрисидаги маълумотлар таҳлили мониторингини кучайтириш, инфратузилмани такомиллаштириш чора-тадбирларини кўриш;

йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ишларни ташкил этиш шакл ва услубларини янада такомиллаштириш, илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва ушбу соҳага жорий этиш;

илмий-техника воситалари ва ахборот технологиялари қўлланилишини кенгайтириш ҳисобига кўрсатилаётган давлат хизматлари самарадорлиги, сифати ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини ошириш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

25 май

Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (И. Эргашходжаев), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)

7.

Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси таркибида автоматлаштирилган бошқарув ҳамда ёнғинлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш ва қайта ишлашни таъминловчи куч ва воситаларни мувофиқлаштириш марказлари, шунингдек ахборот тизимлари, ресурслари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш мақсадида ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа марказларини ташкил этиш;

ёнғин хавфсизлиги инспекторлари лавозимларига офицерлар таркибидан тайинлаш йўли билан ушбу лавозимларни жамлаш тартибини ўзгартириш;

ёнғин хавфсизлиги инспекторлари учун хизмат мажбуриятларини самарали бажаришларини таъминловчи ҳамда касбий-техникавий ва ҳуқуқий тайёргарликнинг юқори даражасини назарда тутувчи малакавий талабларни жорий этиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

1 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Бош прокуратура (И. Эргашходжаев), Молия вазирлиги (Ё. Турсунов)

8.

Ички ишлар органлари жазони ижро этиш тизимини ислоҳ қилиш, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси ва унинг муассасалари штатлари сонини мақбуллаштириш;

озодликдан маҳрум этилган шахсларни қайта тарбиялаш ва кейинги ижтимоий мослашуви жараёнини сифат жиҳатдан яхшилаш;

жазони ижро этиш муассасаларининг ишлаб чиқариш фаолиятини кенгайтириш;

жазони ижро этиш муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;

жазони ижро этиш тизими фаолиятига уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

5 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Бобохонов), Бош прокуратура (И. Эргашходжаев), Молия вазирлиги (Ё. Турсунов)

9.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қоровул қўшинлари фаолиятини қуйидагилар орқали янада такомиллаштириш:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари бош бошқармаси тўғрисидаги янгиланган низомни тасдиқлаш;

мазкур бўлинмалар ҳарбий хизматчиларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

5 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Бобохонов), Бош прокуратура (И. Эргашходжаев), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)

10.

Ички ишлар органлари кадрлар билан ишлаш бўлинмалари фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда тубдан такомиллаштириш:

барча даражалардаги ушбу бўлинмаларнинг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини аниқ чегаралаш, шу жумладан вазирликнинг кадрлар танлаш ва жой-жойига қўйиш борасидаги ваколатларини жойларга бериш;

мазкур бўлинмаларнинг мувофиқлаштириш, таҳлилий ва услубий ишларини кучайтириш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

5 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Мирзаев), Бош прокуратура (У. Суннатов), Молия вазирлиги (Ё. Турсунов)


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

11.

Ички ишлар органларининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича бўлинмалари фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда янада такомиллаштириш:

вазирлик ҳузурида маъмурий тартиб-таомилларни қайта кўриб чиқиш, давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш ва уларни электрон шаклга ўтказиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи комиссия ташкил этиш;

ички ишлар органлари учун телекоммуникация соҳасидаги хизмат тарифлари бўйича имтиёзларни белгилаган ҳолда ахборот тизимларининг ягона интеграторини, маълумотлар базасини ва телекоммуникация тармоқлари операторини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов)

12.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда такомиллаштириш:

Халқаро жиноят полицияси ташкилоти - Интерпол каналларидан халқаро терроризм, одам савдоси, ноқонуний миграция, ахборот технологиялари билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, уларга чек қўйиш ва уларни очиш, шахсни идентификациялаш масалалари бўйича фойдаланиш самарадорлигини ошириш;

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси тўғрисидаги низомни янгилаш ва тузилмани мақбуллаштириш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил

10 май

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Бош прокуратура (М. Азимов), Ташқи ишлар вазирлиги (Д. Хакимов)

13.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қўриқлаш бош бошқармаси фаолиятини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда тубдан такомиллаштириш:

қўриқлаш хизматидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш мақсадида объектларни қўриқлаш ва бошқа хизматлар учун амалдаги тўловлар миқдорини камайтириш;

ходимлар ва бўлинмалар ишини баҳолаш нормативлари ва мезонларини белгилаш;

идоравий қўриқлаш бўлинмалари устидан назорат қилиш тартибини белгилаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил

1 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Бош прокуратура (У. Суннатов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)


3. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорлари

14.

Халқаро ҳамкорлик бошқармасига ички ишлар органларининг халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик соҳасидаги фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича вазифаларни юклаган ҳолда унинг фаолиятини самарали ташкил этиш механизмларини яратиш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

30 апрель


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов)

15.

Ички ишлар органларининг ташкилий-назорат ва таҳлилий фаолиятини такомиллаштириш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

1 май

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов)

16.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг юридик таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни тайёрлаш:

норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама ва сифатли ҳуқуқий экспертизадан ўтказишни таъминлаш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифлар тайёрлаш;

инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда қуйи турувчи бўлинмалар фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни ташкил этиш;

қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини ички ишлар органлари ходимларига, уларнинг ҳуқуқий нормаларни билмаслиги ва турлича талқин қилишини истисно этиш мақсадида, етказиш бўйича самарали тизимни яратиш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

15 май

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов)

17.

Транспортдаги ички ишлар органлари бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг самарали механизмларини яратиш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

20 май

Ички ишлар вазирлиги

(Д. Назармухамедов)

18.

Ички ишлар органлари моддий-техника таъминоти бўлинмалари фаолиятини ташкил этишнинг ички ишлар органлари тизимини молиявий ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга марказлашган ёндашувни назарда тутувчи самарали механизмларини яратиш.


Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг қўшма қарори


2017 йил

1 июнь

Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев), Молия вазирлиги (Ё. Турсунов)

19.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, вилоят ички ишлар бошқармалари, туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари), транспортда жамоат хавфсизлигини таъминлаш бўлимларининг намунавий тузилмалари асосида тегишли вилоят ва туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) ташкилий-штат тузилмалари ва низомларини тасдиқлаш.


Ички ишлар вазирининг буйруқлари

2017 йил

10 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев)

20.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва унинг бўлинмалари янги штатлар-жадвалларини ўрнатилган тартибда тасдиқлаш.


Штатлар-жадваллари

2017 йил

30 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев)


II. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ОЧИҚ ВА ОШКОРА,

ШУНИНГДЕК ФУҚАРОЛАРНИНГ УЛАРГА ИШОНЧИ ОШИШИНИ

ТАЪМИНЛАЙДИГАН ТАРЗДА ТАШКИЛ ЭТИШ

1. Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳалари

21.

2017 йил 1 октябрдан:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан йилига икки марта Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларнинг олдини олиш ҳолати юзасидан ҳисоботини;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан ҳар чоракда тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг ҳисобларини;

халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан ҳар чоракда туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг, ҳар ойда уларнинг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқлари ҳисоботларини эшитиш тартибини жорий этиш.


Қонун лойиҳаси

2017 йил

10 август

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Олий Мажлис Сенати (келишув бўйича) (С. Артикова), Бош прокуратура (У. Суннатов), Адлия вазирлиги (М. Икрамов)

22.

Ички ишлар органлари фаолиятининг ислоҳ қилиниши муносабати билан қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар тайёрлаш.


Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2018 йил

10 январь


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов),  Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), Адлия вазирлиги (М. Икрамов)


2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари

23.

Ички ишлар органлари қуролланишида бўлган ўқотар қуролларнинг турлари ва уларнинг ўқ-дорилари рўйхатини ишлаб чиқиш ва тақдим этиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


2017 йил

20 октябрь

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Мудофаа вазирлиги (К. Бердиев), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев)


24.

Ички ишлар органлари ходимларининг махсус кийим-боши, атрибутикаси ва фарқловчи белгиларини халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда янгилаш ва унификациялаш, шунингдек фуқаролар онгида ички ишлар органлари тўғрисида ижобий тасаввурни шакллантириш мақсадида қайта кўриб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2018 йил

1 июль

Ички ишлар вазирлиги (А. Мирзаев), Бош прокуратура (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

25.

Ички ишлар органлари тегишли бўлинмалари таъминотида турадиган махсус воситалар рўйхатини ишлаб чиқиш ва киритиш.


Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси

2017 йил

20 июнь


Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев),  Молия вазирлиги (Ё. Турсунов)


26.

Террористик ҳаракатлар натижасида жабрланган шахсларнинг ижтимоий реабилитацияси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси


2017 йил

20 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Адлия вазирлиги (М. Икрамов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев)


27.

Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхоналар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси

2017 йил

1 август

Ички ишлар вазирлиги (А. Бобохонов), Бош прокуратура (М. Азимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)


28.

Ички ишлар органлари томонидан ташкилотларнинг ва фуқароларнинг транспорт воситаларидан мажбурий фойдаланиш натижасида етказилган зарар ва харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамаси қарорининг лойиҳаси

2017 йил

10 сентябрь

Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев), Молия вазирлиги (Ё. Турсунов)


4. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорлари ва бошқа тадбирлар

29.

Ички ишлар органларида мурожаатлар, жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилишни ташкил этишнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Жисмоний, юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш ва иш юритиш бошқармаси тизимида фуқароларни қабул қилиш бўйича туну-кун ишлайдиган ягона қисқа рақамли "ишонч телефони" ташкил этилишини назарда тутувчи сифат жиҳатдан янги тартибни жорий этиш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

10 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А.Азизов), Бош прокуратура (У.Суннатов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш.Шерматов)


30.

Аҳолини ахборот билан самарали таъминлаш, шу жумладан:

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш хоналарини стендлар, брошюралар, буклетлар ва улар ҳуқуқларининг амалга оширилишига кўмаклашишга қаратилган бошқа воситалар билан жиҳозлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги фаолиятига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа маълумотларнинг, ички ишлар органларига бериладиган турли ҳужжатлар бланкаларининг очиқлигини, улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришни, шу жумладан уларни электрон шаклда расмий веб-сайтларга жойлаштириш йўли билан таъминлаш;

мурожаат этувчиларни, жабрланувчи ва бошқа тоифадаги шахсларни уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган масалалар юзасидан кўрилаётган чоралар бўйича, шу жумладан ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз вақтида хабардор қилиб бориш механизмини яратиш.


Комплекс чора-тадбирлар

Тасдиқлаш

2017 йил

15 июнь

Амалга

ошириш

комплекс

чора-тад-

бирларга

мувофиқ


Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов), МТРК (Х. Мирзахидов)

31.

Жиноятчилик, жамоат хавфсизлиги ҳолати, коррупция, терроризм, экстремизм, наркобизнес ва бошқа жиноятларга қарши курашиш натижалари тўғрисидаги ҳисоботлар ва умумлаштирувчи маълумотларни доимий теле- ва радиодастурлар ташкил этиш, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида мақолалар чоп этиш, шу жумладан расмий веб-сайтларда жойлаштириш орқали эълон қилиш.


Комплекс чора-тадбирлар

Тасдиқлаш

2017 йил

15 июнь

Амалга

ошириш комплекс

чора-тад-

бирларга

мувофиқ


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (К. Алламжонов), МТРК (Х. Мирзахидов)

32.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017-2019 йилларга мўлжалланган идоравий ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини "Ички ишлар органлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ вазирликнинг идоравий ҳужжатларини танқидий ўрганиб чиқиш асосида такомиллаштириш.


Иш режа

Тасдиқлаш

2017 йил

20 июнь

Амалга

ошириш

иш режага

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Адлия вазирлиги (М. Икрамов), Бош прокуратура (У. Суннатов)


33.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг транспорт воситаларидан фойдаланганлик ҳолатини тасдиқловчи, шунингдек транспорт воситасидан фойдаланган ички ишлар органи ходимини идентификацияловчи ҳужжатлар намунасини тасдиқлаш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

20 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Мирзаев)


III. КАДРЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ, ТАНЛАШ ВА ЖОЙ-ЖОЙИГА ҚЎЙИШНИНГ

ИЛҒОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ, УЛАРНИНГ МАЛАКАСИ,

МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ФАЗИЛАТЛАРИНИ ОШИРИШ ОРҚАЛИ

КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари

34.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси фаолияти самарадорлигини қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ошириш:

кундузги таълимга тингловчилар қабули квотасини кўпайтириш;

ситуацион полигон, шунингдек, Симуляция ва модуляция марказини ташкил этиш;

ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари учун сиртқи ўқув шаклини жорий этиш;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар академияси Сержантлар таркибини тайёрлаш бўйича олий курслари негизида Ички ишлар органлари ходимларини касбий тайёрлаш факультетини ташкил этиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

20 май

Ички ишлар вазирлиги (А. Мирзаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Молия вазирлиги (Ё. Турсунов)


35.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ҳарбий-техника институти фаолиятини қуйидаги йўналишларда такомиллаштириш:

"Кадрлар билан ишлаш бўйича фаолият", "Ички ишлар органларининг саф бўлинмаларини бошқариш", "Ишлаб чиқариш ва молиявий таъминотни ташкил этиш" йўналишлари бўйича кундузги ўқув шаклини киритиш;

Ички ишлар органлари ходимларини касбий тайёрлаш факультетини, шу жумладан унда "Жазони ижро этиш хизмати фаолияти", "Патруль-пост хизмати фаолияти", "Қўриқлаш хизмати фаолияти" йўналишлари бўйича сержант кадрлар таркибини тайёрлашни назарда тутган ҳолда ташкил этиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

20 май

Ички ишлар вазирлиги (А. Мирзаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)


36.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Ёнғин хавфсизлиги институти фаолияти самарадорлигини унда ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари учун раҳбар кадрларни тайёрлаш бўйича олий курсларни ташкил этишни назарда тутган ҳолда ошириш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

20 май

Ички ишлар вазирлиги (А. Мирзаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)


37.

Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва малакасини ошириш марказлари фаолиятини такомиллаштириш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


2017 йил

20 май

Ички ишлар вазирлиги (А. Мирзаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)


38.

Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомни қуйидагиларни назарда тутган ҳолда тасдиқлаш:

ички ишлар органларида хизматни ўташ учун номзодларга қўйиладиган амалдаги мезон ва талабларни субъективизм ва суиистеъмолчиликларга замин яратадиган омилларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш;

ички ишлар органлари ходимлари фаолиятига баҳо бериш мезонларида ҳуқуқбузарликлар билан курашишнинг сон кўрсаткичларига эмас, сифат кўрсаткичларига эътиборни қаратиш;

ички ишлар органлари ходимларига махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум этиш тартибини қайта кўриб чиқиш;

раҳбар кадрлар таркиби ротациясини қоида тариқасида ҳар уч йилда амалга ошириш, аттестациядан ўтказишнинг бир хил муддатларини белгилаш;

ходимлар малакасини ошириш ва раҳбар кадрларни қайта тайёрлаш бўйича фаолиятни тизимли асосда амалга ошириш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

1 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Меҳнат вазирлиги (А. Абдухакимов), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)


39.

Ходимларнинг янгиланган ахлоқ қоидаларини, ходимларни тарбиялаш ва хизмат вазифаларини лозим даражада бажаришларини таъминлаш мақсадида улар билан индивидуал ишлашни ташкил этиши учун бўлинмалар раҳбарларининг шахсий жавобгарлик чораларини кўзда тутувчи Ички ишлар органларининг интизом уставини тасдиқлаш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси

2017 йил

1 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Мирзаев), Меҳнат вазирлиги (Б. Низомов)


40.

Ички ишлар органларида хизматни ўташга тўсқинлик қилувчи касалликлар ва жисмоний нуқсонлар рўйхатини тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил

10 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Мирзаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Баситханова)


2. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг қарорлари

41.

Махсус тайёргарликни ўтаган ходимлар учун тегишли сертификатлар намуналарини ишлаб чиқиш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

20 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Мирзаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов)


42.

Ўттиз ёшдан юқори бўлган фуқароларни хизматга қабул қилиш рухсат этилган ички ишлар органлари алоҳида бўлинмалари ва ташкилотларининг (лавозимларининг) рўйхатини тасдиқлаш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

20 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Мирзаев), Меҳнат вазирлиги (Б. Низомов)


43.

Профилактика фаолияти бўйича ишлашнинг илғор тизимлари мавжуд бўлган хорижий мамлакатлардан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда ички ишлар органлари фаолиятининг муҳим йўналишлари бўйича тажриба алмашишни ташкил этиш.


Комплекс чора-тадбирлар

Тасдиқлаш

2017 йил

10 июль

Амалга

ошириш

комплекс

чора-тад-

бирларга

мувофиқ


Ички ишлар вазирлиги (А. Мирзаев), Ташқи ишлар вазирлиги (Д. Хакимов)


44.

Халқаро ва хорижий илмий-тадқиқот муассасалари билан қуйидаги соҳаларда кенг ҳамкорликни йўлга қўйиш:

юклатилган вазифаларни самарали амалга оширишни таъминловчи услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

ходимларни, шу жумладан уюшган жиноятчилик, наркобизнес, ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятчилик билан курашиш, шунингдек эксперт-криминалистика ва тергов фаолияти, портловчи мосламалар ва портлаш хавфи бўлган моддаларни аниқлаш, зарарсизлантириш ва йўқ қилиш ишлари соҳаларида тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш.


Комплекс чора-тадбирлар

Тасдиқлаш

2017 йил

10 июль

Амалга

ошириш

комплекс

чора-тад-

бирларга

мувофиқ


Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Ташқи ишлар вазирлиги (Д. Хакимов)


45.

Ички ишлар органлари бўлинмалари фаолиятини баҳолашнинг, шу жумладан жамоатчилик фикри ва иш натижаларидан фуқароларнинг қониқиши, шунингдек аҳоли билан ҳамкорлик қилиш, фаолиятнинг очиқлиги ва ундан эркин фойдаланилишини инобатга олишни назарда тутувчи янги мезонларини жорий этиш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

20 август


Ички ишлар вазирлиги (Д. Назармухамедов), Бош прокуратура (М. Азимов), Адлия вазирлиги (Н. Жўраев)


IV. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ЗАМОНАВИЙ

АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

46.

Ички ишлар органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини инвентаризациядан ўтказиш, хорижий мамлакатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича илғор тажрибасини ўрганиш.

Давлат хизматларини модернизациялаш ва ахборотлаштириш режасини тасдиқлаш ва амалга ошириш, зарурият туғилганда қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифларни тайёрлаш.


Тадбирлар режаси

Тасдиқлаш

2017 йил

15 июнь

Амалга

ошириш

режага

мувофиқ


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Адлия вазирлиги (М. Икрамов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов), Ташқи ишлар вазирлиги (Ж. Вахабов)


47.

Ички ишлар органларида ахборот технологияларидан фойдаланиш ва ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича ягона сиёсатни тасдиқлаш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

15 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов)


48.

Ҳайдовчилик гувоҳномаларининг янги намуналарига жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини (ЖШ ШИР) киритиш имкониятининг мавжудлиги тўғрисида идоралараро ҳамкорлик ва шахсни универсал идентификация қилишни ташкил этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.


Ташкилий чоралар

2017 йил

15 июнь

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Давлат персоналлаштириш маркази (Н. Тураходжаев), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов)


49.

Ички ишлар органлари локал тармоқлари ва ягона ҳимояланган корпоратив тармоғини такомиллаштириш ҳамда ички ишлар органларида ягона ҳимояланган электрон почта ва ҳужжатлар айланиши тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (дастурий таъминотни ишлаб чиқиш, тармоқ ва бошқа ускуналарни сотиб олиш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш).


Тадбирлар режаси

2017 йил

1 июль

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов), "Ўзбектелеком" АК (Ш. Кадиров)


50.

Ички ишлар вазирлиги веб-сайтини (mvd.uz) қонунчилик ва аҳолига интерактив хизмат кўрсатиш талабларига мувофиқ равишда соҳавий хизматлар бўйича бўлимлар яратган ҳолда модернизация қилиш.


Веб-сайтни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш

2017 йил

10 июль

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов)


51.

Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳамда мазкур соҳадаги маълумотларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш бўйича ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Ахборот тизимини жорий этиш

2017 йил

10 июль

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов), "Unicon.uz" ДУК (Х. Хасанов)


52.

Камераларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ягона электрон қидирув тизимига улаган ҳолда кўчалар ва бошқа жамоат жойларида видеокузатув тизимини жорий этиш бўйича Дастур ишлаб чиқиш.


Комплекс чора-тадбирлар

Тасдиқлаш

2017 йил

15 июль

Амалга

ошириш

комплекс

чора-тад-

бирларга

мувофиқ


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов), "Ўзбектелеком" АК (Ш. Кадиров), "Unicon.uz" ДУК (Х. Хасанов)


53.

Ички ишлар органларининг алоқа операторлари билан тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш учун зарур бўлган хабар ва маълумотларни олишдаги ўзаро ҳаракатларини такомиллаштириш.


Қўшма қарор

2017 йил

10 август

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), МХХ, Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (М. Икрамов)


54.

Ички ишлар органлари ходимларини ваколат доирасида барча тизимлардаги керакли ахборот билан таъминлаш учун ички ишлар органлари ходимларининг ягона ҳимояланган порталини;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказлашган ахборот ресурсини шакллантиришнинг автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш.


Ягона ҳимояланган хизмат порталини ишлаб чиқиш

ва жорий этиш

2018 йил

10 октябрь

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), "Unicon.uz" ДУК (Х. Хасанов), вазирлик ва идоралар


55.

Алоқадор вазирлик ва идоралар билан идоралараро боғланишни, дастурий таъминотни янгилашни назарда тутувчи "Паспорт-виза" тизимини модернизация қилиш.


Рақамли воситалар ва техникаларни, таъминот дастурларини сотиб олиш


2018 йил

10 октябрь

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Давлат персоналлаштириш маркази (Н. Тураходжаев), МХХ, "Unicon.uz" ДУК (Х. Хасанов)


56.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ахборот ресурсларидан ходимларнинг фойдаланилишини таъминлайдиган планшетлар ёки борт компьютерлари асосида масофадан мобил кириш тизимини яратиш.


Комплекс ахборот тизимлари ва кириш воситаларини яратиш

2018 йил

15 ноябрь


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), "Unicon.uz" ДУК (Х. Хасанов), "Ўзбектелеком" АК (Ш. Кадиров), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев)


57.

Идентификациялашнинг замонавий электрон усулларидан фойдаланган ҳолда шахсни айнанлаштириш ҳужжатларининг янги турларини жорий этиш орқали маълумотларни киритишнинг автоматлаштирилган тизимига ўтиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


Тадбирлар режаси

Тасдиқлаш

2017 йил

10 ноябрь

Амалга

ошириш

режага

мувофиқ


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов)


58.

Қуйидагиларни яратишни назарда тутувчи чора-тадбирларни амалга ошириш:

интерактив давлат хизматларини кўрсатиш тартибини босқичма-босқич жорий этиш учун Ички ишлар органларининг ягона ахборот тизимини ("ягона дарча" принципи бўйича идоралараро электрон ахборот алмашинуви асосида) яратиш;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ички ишлар органлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш бўйича хизмат агентликларини яратиш.


Қўшма қарор

2017 йил

15 декабрь

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Адлия вазирлиги (М. Икрамов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов), "Unicon.uz" ДУК (Х. Хасанов)


59.

Ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларнинг техник вазифаларини ишлаб чиқиш, маълумотларнинг тоифаларини, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва ноқонуний киришнинг олдини олишни ҳисобга олган ҳолда ички ишлар органлари фойдаланувчиларининг рухсат даражаларини белгилаш.


Лойиҳалаштириш ҳужжатлари


2017 йил

15 декабрь

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев), МХХ


60.

Шахсни идентификациялашнинг тезкорлигини ошириш мақсадида ички ишлар органлари эксперт-криминалистика бўлинмаларидаги "АДТТ" ва "ШИҚАТ" автоматлаштирилган тизимларини модернизация қилиш.


Рақамли воситалар ва техникаларни, таъминот дастурларини сотиб олиш

2017-2019

йиллар

мобайнида


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов)


61.

Ички ишлар органлари фаолияти йўналишлари, жумладан қуйидагилар бўйича ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар ва маълумотлар базаларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш:

ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик, очилмаган жиноятлар ҳолатининг комплекс таҳлилини ва фаолиятни режалаштиришни ташкил этиш;

профилактика ва қидирув ишларини олиб бориш;

ҳисоботларни шакллантиришни автоматлаштириш;

вазирлик ва идораларнинг ахборот ресурслари билан алмашишнинг идоралараро тизимини яратиш;

ички ишлар идораларида кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва ротация қилиш.


Ишлаб чиқиш ва фойдаланишга топшириш

2017-2019

йиллар

мобайнида


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов), МХХ, Молия вазирлиги (Б. Ходжаев)


62.

Қуйидаги соҳаларда замонавий рақамли геоахборот тизимини жорий этиш:

жиноят ва ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш (102 хизмати);

ёнғинлар тўғрисидаги хабарларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш (101);

ходимлар ва ҳаракатланувчи объектлар фаолияти ва жойлашувини идоравий назорат қилиш (GPS).


Сервер ва периферия асбоб-ускуналарини ҳамда таъминот дастурларини сотиб олиш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш

2017-2018

йиллар

мобайнида


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов), Ергеодезкадастр (А. Абдуллаев)


63.

Ички ишлар органларини қуйидагилар билан босқичма-босқич жиҳозлаш:

компьютер ва офис техникаси, замонавий алоқа воситалари (рақамли радиостанциялар, видео-аудиоконференцалоқа, серверлар, алоқа кабеллари ва б.), дастурий таъминот;

ахборот хавфсизлигини таъминловчи махсус техника воситалари ва ускуналари.


Рақамли воситалар ва техникаларни, таъминот дастурларини сотиб олиш

2017-2020

йиллар

мобайнида


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов), МХХ


64.

Маълумотларни қайта ишлаш ягона марказини яратиш ва мавжуд барча идоравий маълумотларни қайта ишлаш марказларини захира сифатида унга улаш.


Хоналарни тайёрлаш, сервер жиҳозлари ва таъминот дастурларини сотиб олиш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш


2017-2020

йиллар

мобайнида


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов)


65.

Марказлашган видеокузатувнинг автоматлаштирилган тизимини ва техник қўриқлаш пунктлари хабарларини узатиш ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қўриқлаш бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлантириш тизимини яратиш.


Сервер ва периферия асбоб-ускуналарини ҳамда таъминот дастурларини сотиб олиш, монтаж қилиш ва фойдаланишга топшириш


2018-2020

йиллар

мобайнида


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), "Unicon.uz" ДУК (Х. Хасанов), "Ўзбектелеком" АК (Ш. Кадиров)


66.

Конфиденциал маълумотнинг ички ишлар органлари корпоратив тармоғидан чиқиб кетишининг олдини олиш ва ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатлари устидан ички назоратни амалга ошириш бўйича мониторинг тизимини жорий этиш.


Ташкилий-техник тадбирлар


2018-2019

йиллар

мобайнида


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), "Unicon.uz" ДУК (Х. Хасанов), "Ўзбектелеком" АК (Ш. Кадиров)


67.

Ахборот тизимлари ва маълумотлар базаларидаги ахборотни криптографик ҳимоялаш воситаларини жорий этиш ҳамда уларни ахборот хавфсизлиги талаблари бўйича ваколатли давлат органида сертификатлаш.


Дастурий-аппарат жиҳозларини сотиб олиш ва фойдаланишга топшириш


2018-2019

йиллар

мобайнида


Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), "Unicon.uz" ДУК (Х. Хасанов), МХХ


68.

Ички ишлар органлари ахборот тизимларида фуқароларнинг шахсий маълумотларини ҳимоялаш ҳамда ахборот хавфсизлигини бузиш билан боғлиқ равишда содир этилиши мумкин бўлган ҳодисаларга тезкор жавоб қайтариш воситаларини жорий этиш.


Ташкилий-техник тадбирлар

Доимий

Ички ишлар вазирлиги (А. Азизов), МХХ, Ахборот технологиялари вазирлиги (Ш. Шерматов)


V. ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИ,

ХОДИМЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА УЙ-ЖОЙ-МАИШИЙ

ШАРОИТЛАРИНИ ЯНАДА ЯХШИЛАШ

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари

69.

Ички ишлар органлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини, уларнинг пул таъминоти турлари ва миқдорини (хизмат йиллари ва нафақа таъминотини ҳисоблаш) иш натижалари ва бажарилаётган вазифанинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, устама ҳақ ва тўловларнинг дифференциялаштирилган миқдорларини белгилашни назарда тутган ҳолда танқидий қайта кўриб чиқиш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


2017 йил

10 июнь


Молия вазирлиги (Ё. Турсунов), Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев)


70.

Ички ишлар органлари ходимларига турар жойни ижарага олганлари учун пул компенсацияси тартиби ва миқдорини тасдиқлаш.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси


2017 йил

10 июнь


Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа тадбирлар

71.

Турар жойга ва яшаш шароитларини яхшилашга муҳтож деб топилган ички ишлар органлари ходимлари томонидан яшаш учун жой олишлари тартибини белгилаш мақсадида ички ишлар органлари хизмат турар жой фондини шакллантириш.


Комплекс ташкилий чора-тадбирлар

2017-2021

йиллар

мобайнида


Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров), Давархитектқурилиш (Б. Закиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент ш. ҳокимликлари


72.

Меҳнатнинг кўчиб юриш хусусияти билан боғлиқ бўлган ҳамда хизмат сафарларига шахсий транспорт воситасидан фойдаланиб хизмат вазифаларини бажараётган ички ишлар органлари ходимларига пул компенсациясини тўлаш ёки шаҳар йўловчи транспортидан (маршрут ва йўналишли таксилардан ташқари) фойдаланиш учун ойлик йўл карточкаларини бериш тартиби ва миқдорини тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил

10 июнь


Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев), Молия вазирлиги (Ж.Кучкаров)


73.

Ички ишлар органлари ходимларига узоқ муддатли ипотека кредитлари имтиёзларидан фойдаланган ҳолда квартира ва уй-жой қуриш учун ер участкасини олиш ҳуқуқини бериш тартибини тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил

10 июнь


Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров), Марказий банк (С. Ходжаев)


74.

Ички ишлар органларида тиббий-санитар, тиббий-ижтимоий ёрдам ва санатория-курорт таъминотини ташкил этиш, ички ишлар органлари ходимларини тиббий гувоҳлантириш ва ҳарбий-тиббий экспертизадан ўтказиш тартибини тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил

30 июнь

Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев), Молия вазирлиги (Б. Ходжаев)


75.

Ички ишлар органлари ходими ёки унинг яқин қариндошлари мулкига унинг хизмат вазифаларини бажариши билан боғлиқ равишда етказилган зарарни қоплаш тартибини тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил

30 июнь

Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев), Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)


76.

Хизмат вазифаларини бажариш чоғида тан жароҳати олган ички ишлар органлари ходимлари ҳамда хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ходимларнинг оилаларига бир марталик бериладиган нафақалар миқдори ва тартибини тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил

30 июнь


Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров), Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев)


77.

Ички ишлар органлари фаолиятининг самарадорлигини замонавий махсус воситалар, жиҳозлар, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техника ресурсларидан фойдаланиш ҳисобига таъминлаш заруриятини ҳисобга олган ҳолда ички ишлар органларини босқичма-босқич моддий-техникавий жиҳозлаш Дастурини тасдиқлаш.


Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси

2017 йил

10 июль


Молия вазирлиги (Ё. Турсунов), Ички ишлар вазирлиги (Р. Эргашев)


78.

Махсус ёруғлик ва товуш сигналлари намуналари ҳамда улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек махсус транспорт воситаларининг ички ишлар органларининг айнан қайси бўлинмасига тегишли эканлигини билдирувчи бўёқ схемаларини тасдиқлаш.


Ички ишлар вазирининг буйруғи

2017 йил

20 октябрь


Ички ишлар вазирлиги (Р.Эргашев)


            

Изоҳ: Норматив-ҳуқуқий ва идоравий ҳужжатлар ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасига қараб қайта кўриб чиқилиши ёки ягона ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.

Чора-тадбирлар дастурининг IV бўлимида назарда тутилган тадбирлар ва уларнинг ижро муддатларига Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда мақсад кўрсаткичлари ва ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланишидан келиб чиқиб ўзгартишлар киритилиши мумкин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2017 йил 10 апрелдаги

ПФ-5005-сонли Фармонига

2-ИЛОВА



Ички ишлар органлари тизимини тубдан ислоҳ

қилиш комплекс чора-тадбирлар Дастурини

амалга ошириш бўйича Махсус комиссия

ТАРКИБИ

1. Азизов А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Махсус комиссия раиси


2. Азимов М.Б.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ўринбосари, Махсус комиссия раисининг ўринбосари


3. Назармухамедов Д.А.

-

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, Махсус комиссия раисининг ўринбосари


4. Мадумаров Т.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати қўмита раисининг ўринбосари


5. Мамаджанов Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати


6. Жавлонов Ш.С.

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси


7. Куранбаев К.К.

-

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

8. Ходжаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазири


9. Қосимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири


10. Шерматов Ш.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири вазифасини бажарувчи


11. лавозими бўйича


-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

12. лавозими бўйича


-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

13. лавозими бўйича


-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг масъул ходими

14. Жўраев Н.С.

-

Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари


15. Матлюбов Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси бошлиғи


16. Мавлонов Б.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма бошлиғи


18. Исмоилов А.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташкилий-инспекторлик бошқармаси бошлиғи, Махсус комиссия масъул котиби.

Изоҳ: Махсус комиссия аъзолари бошқа лавозимга ўтганда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли вазифаларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.



"Халқ сўзи", 2017 йил 11 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2017 йил 17 апрель, 15-сон, 243-модда





































Время: 0.1322
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск